язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 й. 505-сон "Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2020 й.

N 505




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ ОҚИЛОНА

ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ихтисослашуви ва таклифларини, ички ва ташқи бозордаги талабларини, ҳудудларнинг табиий иқлим шароити ҳамда сув билан таъминланганлик даражасини, ер майдонларининг мелиоратив ҳолати ва тупроқ унумдорлигини, шунингдек, моддий-техника, меҳнат ва бошқа ресурслар билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда, суғориладиган ва лалми экин ерларида қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштиришни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳар йили ушбу низом талабларидан келиб чиқиб ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилишини таъминласин ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилган майдонларнинг контурлар кесимидаги электрон хариталарини ишлаб чиқсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари ҳар йили 1 сентябрга қадар қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижаларига мувофиқ туманларни ва ҳудудларни (массивларни) ихтисослаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ишларини ташкил этсин ва мувофиқлаштирсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август