язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 й. 502-сон "Атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш ҳамда адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2020 й.

N 502




АТОҚЛИ АДИБЛАР ВА МУТАФАККИРЛАРИМИЗ

ИЖОДИЙ МЕРОСИНИ ЁШЛАР ЎРТАСИДА ТАРҒИБ

ҚИЛИШ ҲАМДА АДИБЛАР ХИЁБОНИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ёшлар, шу жумладан талабалар ва ўқувчилар ўртасида атоқли адиблар ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг тарғиб қилиш, уларнинг адабиётга қизиқишларини янада ошириш, рағбатлантириш, шунингдек, Тошкент шаҳрида барпо этилган Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган:

Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонидан самарали фойдаланиш ва таълим муассасаларида адиблар ижодини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда - чора-тадбирлар режаси) 1-иловага мувофиқ;

Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим муассасаларини бириктириш рўйхати 2-иловага мувофиқ;

атоқли адиблар номидаги махсус стипендияларни ва кўкрак нишонларини жорий қилиш асослари, тартиби, ушбу стипендиялар ва кўкрак нишонлари билан тақдирлаш мезонлари, стипендияларни тўлаш муддатлари ва миқдорини, кўкрак нишонларининг тавсифини назарда тутувчи Атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар ва кўкрак нишонлари тўғрисидаги намунавий низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-иловасида назарда тутилган олий таълим муассасаларида:

бир ой муддатда бириктирилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ўқув-маърифий тадбирларни амалга оширувчи ижодий гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйсин;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, илмий-адабий маслаҳатчи лавозимини жорий этсин;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасаларида уларга бириктирилган атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар ва кўкрак нишонларини жорий қилишни таъминласин;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, атоқли ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилишга бошқа олий таълим муассасаларини ҳам жалб қилиш чораларини кўрсин.


3. Олий таълим муассасасининг илмий-адабий маслаҳатчиси:

олий таълим муассасасига бириктирилган атоқли адибнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш билан шуғулланиши;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тавсияси билан жалб этилиши ҳамда олий таълим муассасасида жамоатчилик асосида фаолият юритиши;

олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилиши мумкинлиги;

олий таълим муассасалари ўзларига бириктирилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ўқитувчи ва талабалардан ташкил топган ижодий гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириши белгилаб қўйилсин.


4. Белгилансинки:

атоқли адиблар номидаги махсус стипендиялар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорларининг 2-бандига мувофиқ ҳисобланади;

чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент тарихи музейининг фонди мунтазам равишда шаҳар тарихига оид археологик, нумизматик ва этнографик топилмалар, шунингдек, турли экспонатлар билан доимий янгиланиб ва тўлдириб борилишини ҳамда ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 2021 йил 1 январдан бошлаб, Адиблар хиёбони ҳамда Тошкент тарихи музейини туристик йўналишларга киритиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда тизимидаги таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимиздаги мавжуд музейларнинг йўналишларини ҳисобга олган ҳолда гидлар (гид-таржимонлар) тайёрлашни ташкил этсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 августдаги

502-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонидан

самарали фойдаланиш ва таълим муассасаларида

адиблар ижодини ўрганиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

     

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Молиявий манба

Масъуллар

1.

Адиблардан бирининг илмий-ижодий фаолиятини ўрганувчи тадқиқотчилар, адабиёт ва санъат йўналишидаги фаол талабалар фаолиятини рағбатлантириш мақсадида олий таълим муассасаси ректори томонидан бериладиган муайян адиблар номидаги кўкрак нишонини жорий қилиб, бир марталик пул мукофоти билан тақдирлашни йўлга қўйиш.

1. Намунавий низом асосида ҳар бир олий таълим муассасасида кўкрак нишони ва уни бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

2021 йил I чорак


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган маблағлар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим кенгаши, тизимида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Адабиёт ва санъат йўналишидаги тадқиқотчилар ҳамда фаол талабаларни муайян адиблар номидаги кўкрак нишони билан тақдирлаб бориш.

ҳар ўқув йили якунида

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармони 9-бандига мувофиқ энг илғор илмий ходим, ўқитувчи, ўқувчи ва талабаларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантириб бориш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан талабалар учун ректор томонидан бир семестр давомида бериладиган муайян адиблар номидаги махсус стипендияни жорий қилиш.

1. Намунавий низом асосида ҳар бир олий таълим муассасасида муайян адиблар номидаги махсус стипендияни жорий қилиш ва уни бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.

2021 йил I чорак


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим кенгаши, тизимида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

2. Ушбу йўналишдаги фаол талабаларни махсус стипендия билан тақдирлаб бориш.

ҳар ўқув йили якунида

3.

Миллий бадиий адабиётга доир ўқув манбалари, мумтоз ва замонавий асарларнинг электрон нусхалари, ёзувчи ва шоирларнинг маҳорат сабоқларини ўзида жамлаган, Адиблар хиёбонида ҳайкали ўрнатилган ҳар бир ижодкорнинг ҳаёти ва бой меросини кенг тарғиб қилишга мўлжалланган ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги "Адиблар хиёбони" интернет порталини яратиш.

1. "Адиблар хиёбони" интернет порталининг концепцияси ва техник топшириқларини ишлаб чиқиш.

2020 йил август


Адиблар хиёбонига бириктирилган олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси

2. Ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги "Адиблар хиёбони" интернет порталини яратиш.

2020 йил сентябрь

3. "Адиблар хиёбони" интернет порталини адиблар билан боғлиқ бўлган ахборот ва маълумотлар билан бойитиб, янгилаб бориш.

доимий

4.

Адиблар хиёбонида 5 та муҳим ташаббусга бағишланган "Адабиёт ҳафталиги" доирасида "Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!" шиори остида республика талабалар фестивалини, унинг доирасида китоб ярмаркаси ва фестивалини ташкил этиш.

1. Фестиваль концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

2020 йил декабрь


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари,

Олий таълим муассасаларини ривожлантириш фонди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Бадиий академия, Республика Олий таълим кенгаши, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Фестивални талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиб, унинг қуйи босқичларини ўтказиш.

ҳар йили I чорак

3. Фестивалнинг республика босқичини ўтказиш.

ҳар йили II чорак

4. Китоб ярмаркаси ва фестивали, "Адабиёт ва бадиий ижод" мавзусида фотокўргазма, либослар кўргазмаси, амалий ижод намуналари кўргазмаси, Ахборот-коммуникация технологиялари кўргазмаси ва бошқа турли кўргазмалар ташкил этиш.

фестиваль доирасида

5.

Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли адибларнинг номи билан аталадиган жойлардаги кўча, маҳалла ёки бошқа ижтимоий объектларда яшаётган, фаолият олиб бораётган ёшлар иштирокида "Адибимиз - фахримиз" шиори остида ёшлар фестивали ва китоб ярмаркасини ташкил этиш.

1. Фестивалнинг концепцияси, намунавий дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил март


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

2. Фестивални талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиб, унинг қуйи босқичларини ўтказиш.

ҳар йили II чорак

3. Фестивалнинг республика босқичини ўтказиш.

ҳар йили II чорак

4. Китоб ярмаркаси ва фестивалини ўтказиш.

фестивал доирасида

6.

Олий ўқув юртлари талабалари ўртасида Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган эсселар, иншолар танловлари, викториналар ҳамда уларнинг асарлари асосида саҳналаштирилган драма асарлари кўригини ўтказиш ҳамда ғолибларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш.

1. Талабалари ўртасида Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли адибларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган эсселар, иншолар танловлари, викториналар, уларнинг асарлари асосида саҳналаштирилган драма асарлари танловини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил апрель


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, тизимида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар, Ёшлар ишлари агентлиги

2. Ушбу танловларни талабалар ўртасида кенг тарғиб қилиб, унинг қуйи босқичларини ўтказиш.

ҳар йили II чорак

3. Танловларнинг республика босқичини ўтказиш.

2021 йил июнь

7.

Адиблар ҳаёти ва ижодига бағишлаб янги чоп этилган бадиий адабиётнинг тақдимотини ташкил этиб бориш.

1. Тадбирларни ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь


-

Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, бириктирилган олий таълим муассасалари

2. Тадбирларни ўтказиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил октябрь

3. Тадбирларни ўтказиб бориш ҳамда фаол ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш.

ҳар йили II чорак

8.

"Яшнагай то абад илму фан, ижод" мавзусида Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган адибларга бағишланган публицистик ва илмий мақолалар танловини ташкил этиб бориш.

1. Адиблар хиёбонидаги адибларга бағишланган публицистик, илмий мақолалар танлови низоми, режа, дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил ноябрь-декабрь


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

Ёшлар ишлари агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, бириктирилган олий таълим муассасалари

2. Танловнинг Тошкент шаҳар ва Республика босқичларини Адиблар хиёбонида ташкил этиб бориш.

ҳар йили II чорак

9.

"Адиблар билан танишув" деб номланган адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақидаги бадиий, ҳужжатли фильмларнинг илк намойишини Адиблар хиёбонида ташкил этиш.

1. Адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақидаги бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг илк намойишини Адиблар хиёбонида ташкил этиш тартиби ва режасини тасдиқлаш.

2020 йил октябрь


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, бириктирилган олий таълим муассасалари

2. Бадиий ва ҳужжатли фильмлар намойишини Адиблар хиёбонида ташкил этиш.

ҳар йили II чорак

10.

"Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон" шиори остида таълим муассасаларидаги адабиёт, маънавият, одоб-ахлоқ ва тарбия билан боғлиқ бўлган маҳорат дарсларни ташкил этиш.

1. Ўтказиладиган тадбирлар ва дарслар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил сентябрь


-

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар


2. Ўтказиладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил октябрь

3. Адиблар хиёбонида ўтказиладиган адабиёт, маънавият ва тарбия билан боғлиқ бўлган маҳорат дарсларини ОАВда ёритиб бориш.

доимий

4. Адибларнинг асарлари асосида китобхонлик танловларини ташкил этиш.

ҳар йили II чорак

11.

Адиблар ҳақида хотиралар жамланган китоб тайёрлаш ва нашр этиш.

1. Адиблар ҳақида хотиралар жамланган нашрларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ шакллантириш.

2020 йил сентябрь


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

Бириктирилган олий таълим муассасалари, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси


2. Адиблар ҳақида хотиралар жамланган мавжуд нашрларни ўрганиш.

2021 йил I чорак

3. Жамланган нашрларни тайёрлаш ва чоп қилиш.

2021 йил II чорак

12.

Ижтимоий тармоқларда ҳар бир адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус саҳифалар яратиш, уларни мазмунли контент билан тўлдириш.

1. Ижтимоий тармоқларда ҳар бир адиб ҳаёти ва ижодига бағишланган махсус саҳифалар яратиш.

2020 йил октябрь


-

Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, бириктирилган олий таълим муассасалари

2. Саҳифаларни мазмунли контент билан тўлдириш бўйича масъулларни белгилаш.

2020 йил ноябрь

3. Махсус саҳифаларни мазмунли контент билан тўлдириб бориш ва муаллифларни рағбатлантириш.

2020-2022 йиллар

4. Ҳар бир адиб ҳаёти ва ижодига оид мультимедиа дастурлари, видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш.

2020-2022 йиллар

5. "Ватанпарвар шоир" мавзусида радио ва онлайн викторина ўтказиш ҳамда маълумотларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш.


13.

Нофилологик олий таълим муассасалари учун "Ўзбек тилини соҳада қўлланилиши" фан дастурига "Ўзбек адабиёти", "Навоийшунослик" мавзуларини киритиш ва тегишли ўқув адабиётларини яратиш.

1. Нофилологик олий таълим муассасалари учун фан дастурига тегишли мавзуларни киритиш.


2. Нофилологик олий таълим муассасалари учун "Ўзбек адабиёти", "Навоийшунослик" фанлари бўйича ўқув қўлланма яратиш.

2020/2021 ўқув йилидан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Олий таълим муассасалари

14.

Атоқли шоир Бердақ ҳаёти ва ижодини ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича Тошкент педиатрия тиббиёт институти мисолида ташкил этиш ҳамда ижобий натижалари ҳисобга олинган ҳолда, бу тажрибани бошқа олий ўқув юртларида жорий этиш.

1. Тошкент педиатрия тиббиёт институтида атоқли шоир Бердақ ҳаёти ва ижодини ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича ўқитувчи ва талабалардан ташкил топган ижодий гуруҳ тузиш.

2020 йил сентябрь


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти

2. Тошкент педиатрия тиббиёт институтида, Бердақ яшаб ижод қилган ҳудудда ўтказиладиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш.

2020 йил октябрь

3. Бердақ ижодига бағишланган туркум маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳамда ижодий гуруҳнинг Қорақалпоғистон Республикасига бориши, Бердақ ҳаёти ва ижодини тарғиб қилишни ташкил этиш.

2020/2021 ўқув йилидан

мунтазам

4. Ўтказиладиган тадбирларни ОАВда ёритиб бориш.

тадбирлар давомида

5. Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг ижобий тажрибасини адиблар бириктирилган бошқа олий ўқув юртларида оммалаштириш.

2021/2022 ўқув йилидан

15.

Адиблар яшаб ижод қилган ҳудуд ва қадамжоларга илмий-маърифий экспедициялар ташкил этиш ҳамда улар билан боғлиқ мавзуларда конференциялар ўтказиб бориш.

1. Конференцияларни ташкил этиш бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2020 йил сентябрь


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, тизимида олий таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, бириктирилган олий таълим муассасалари

2. Конференцияларни Вазирлар Маҳкамасининг йиллик конференциялар режасига киритиш.

ҳар йили январь

3. Адиблар туғилиб ўсган, ижод қилган масканларга экскурсияларини ташкил этиш.

режа асосида, конференция давомида

4. Конференцияларда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабаларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда мақолалар тўпламларини чоп этиш.

конференция даврида


5. Конференция материаллари асосида хулосавий таклифлар тайёрлаш.

конференциядан сўнг

16.

Адиблар хиёбонида ҳайкали ўрнатилган ёзувчи ва шоирларнинг уй музейлари, уларнинг номларида ташкил этилган ижод мактабларини олий таълим муассасалари томонидан оталиққа олиш, уларнинг энг илғор илмий ходим, ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий ҳамда маънавий рағбатлантириб бориш.

1. Оталиққа олинган мактаблар билан ҳамкорликда ишлаш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш.

2020 йил октябрь


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

Бириктирилган олий таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Олий таълим кенгаши

2. Ёзувчи ва шоирларнинг номларида ташкил этилган ижод мактабларида "йўл харитаси" асосида тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш.

"Йўл харитаси" асосида

17.

Талабалар қалбида адабиётга, она тилимизга меҳр, ҳурмат ва эътибор ҳиссини юксалтириш мақсадида олий ўқув юрти ҳаваскорлик жамоалари томонидан уларга бириктирилган атоқли адибларнинг ҳаёти, фаолияти ва асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш

1. Атоқли адибларнинг ҳаёти, фаолияти ва асарлари асосида спектакллар саҳналаштириш учун сценарийлар тузиш.

2021 йил январь-февраль


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, бириктирилган олий таълим муассасалари

2. Сценарийлар асосида спектакллар саҳналаштириш.

2021 йил март-май

3. Спектакллар намойишини ташкил этиш.

2020/2021 ўқув йили давомида

18.

Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида Адиблар хиёбонининг аҳамияти ва ўзбек адабиёти намояндаларига бағишланган махсус курс ташкил этиш.

1. Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида Адиблар хиёбонининг аҳамияти, ўзбек адабиёти намояндаларига бағишланган махсус курс ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2020 йил октябрь


-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Республика Олий таълим кенгаши

2. Таълим муассасалари учун махсус курс дастурини тайёрлаш.

2020 йил ноябрь

3. Таълим муассасаларида асосий фанларга қўшимча равишда ўтиладиган, 6 соатдан иборат махсус курс жорий қилиш.

2020 йил декабрь

4. Бириктирилган адибнинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш бўйича ўқув-маърифий тадбир ташкил этиш ва телеканалларда эфирга бериб бориш.

2020/2021 ўқув йили давомида

19.

Адиблар хиёбони ҳақида ҳужжатли фильм ҳамда у ерда ҳайкали ўрнатилган ёзувчи ва шоирлар ҳақида алоҳида режа бўйича бадиий ва ҳужжатли фильмлар яратиб, уларнинг кенг намойиш этилишини таъминлаш.

1. Адиблар хиёбони, ёзувчи ва шоирлар ҳақидаги фильмларни яратиш бўйича ижодий гуруҳлар тузиш.

2020 йил август


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, бириктирилган олий таълим муассасалари

2. Фильмларнинг сценарийларини ишлаб чиқиш ва бадиий кенгаш кўригидан ўтказиш.

2020 йил ноябрь

3. Фильмларни яратиш бўйича режа ва лойиҳа тайёрлаш.

2020 йил декабрь

4. Фильмларни фестиваллар, ОАВ, интернет саҳифалари ва ижтимоий тармоқларда намойиш қилиш.

2021 йил давомида режа асосида

20.

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодини олий таълим муассасаларида ўрганиш бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида намунали ўқув-маърифий тадбирларни ташкил этиш.

1. Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида ўқитувчи, талабаларидан иборат ижодий гуруҳни шакллантириш ҳамда намунали ўқув-маърифий тадбирлар режасини тасдиқлаш.

2020 йил сентябрь-

октябрь


Ижрочилар ҳамда ҳомийлар маблағлари

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент педиатрия тиббиёт институти

3. Шоир ҳаёти ва ижоди ҳақидаги ўқув-маърифий тадбирларни ОАВда ёритиб бориш.

тадбирлар давомида

4. Мазкур ижобий тажрибани адиблар бириктирилган бошқа олий таълим муассасаларида оммалаштириш.

2021/2022 ўқув йилидан

21.

Таълим муассасаларида муайян адиблар тарихи ва ижодига бағишланган экспозицияни ташкил қилиш.

1. Муайян адиблар тарихи ва ижодига бағишланган экспозиция хонасини тайёрлаш бўйича намунавий концепцияни ишлаб чиқиш.

2020 йил октябрь


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Адиблар хиёбонидаги тадбирларга бириктирилган олий таълим муассасалари

2. Доимий экспозиция хонасини зарур материаллар билан жиҳозлаш ва хонанинг очилиш маросимини тантанали ташкил этиш.

2020 йил декабрь

3. Экспозиция хонасининг 3D макетини яратиш ва хонада кўчма машғулотлар ташкил этиб бориш.

2020-2021 ўқув йилини иккинчи ярмидан

22.

Миллий гвардия ҳарбий-техник институтида энг намунали ҳарбий тайёргарликка эга, юксак маънавиятли ўқитувчилар ва талабаларни муносиб тақдирлаш мақсадида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги кўкрак нишони, махсус стипендия таъсис этиш ҳамда бу тажрибани бошқа олий ўқув юртларида ҳам жорий этиш.

1. Тасдиқланган намунавий низом асосида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги кўкрак нишони, махсус стипендия низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил январь


Олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда ҳомийлар маблағлари

Миллий гвардия, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2. Танлов комиссиясини тузиш, тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ва уни амалга ошириш.

2020 йил февраль


3. Институт ўқитувчи ва талабалари орасидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги кўкрак нишони, махсус стипендияга муносибларни аниқлаш.

2020 йил март-апрель

4. Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги кўкрак нишони, махсус стипендия ғолибларини тақдирлаш.

2020 йил март-апрель


5. Бошқа олий ўқув юртларига жорий этиш.

2021/2022 ўқув йилидан




Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 августдаги

502-сон қарорига

2-ИЛОВА



Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли

ёзувчи ва шоирларнинг ибратли ҳаёти ва ижодини чуқур

ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш бўйича олий таълим

муассасаларини бириктириш

РЎЙХАТИ

  

1. Алишер Навоий ҳайкалига

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

2. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкалига

-

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти

3. Фурқат ҳайкалига

-

Тошкент архитектура-қурилиш институти

4. Муҳаммад Ризо Огаҳий ҳайкалига

-

Тошкент давлат шарқшунослик университети

5. Муқимий ҳайкалига

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

6. Бердақ ҳайкалига

-

Тошкент педиатрия тиббиёт институти

7. Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳайкалига

-

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

8. Абдулла Авлоний ҳайкалига

-

Тошкент давлат педагогика университети

9. Абдулҳамид Чўлпон ҳайкалига

-

Ички ишлар вазирлиги Академияси

10. Абдулла Қодирий ҳайкалига

-

Тошкент давлат техника университети

11. Ғафур Ғулом ҳайкалига

-

Тошкент давлат юридик университети

12. Ҳамид Олимжон ҳайкалига

-

Ўзбекистон давлат консерваторияси

13. Зулфия ҳайкалига

-

Тошкент тиббиёт академияси

14. Ойбек ҳайкалига

-

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти

15. Мақсуд Шайхзода ҳайкалига

-

Тошкент давлат транспорт университети

16. Абдулла Қаҳҳор ҳайкалига

-

Тошкент молия институти

17. Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳайкалига

-

Тошкент ахборот технологиялари университети

18. Тўлепберген Каипбергенов ҳайкалига

-

Тошкент давлат аграр университети

19. Ибройим Юсупов ҳайкалига

-

Тошкент кимё-технология институти

20. Эркин Воҳидов ҳайкалига

-

Ўзбекистон Миллий университети

21. Озод Шарафиддинов ҳайкалига

-

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

22. Абдулла Орипов ҳайкалига

-

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

23. Александр Файнберг ҳайкалига

-

Тошкент давлат жаҳон тиллари университети

24. Муҳаммад Юсуф ҳайкалига

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август