язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат бюджети/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 й. 506-сон "2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2020 й.

N 506




2020-2024 ЙИЛЛАРДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

МОЛИЯСИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Давлат молиясини бошқариш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, солиқ-бюджет тизимининг шаффофлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда - Давлат бюджети) маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, Давлат бюджетини ўрта муддатли давр учун режалаштиришнинг замонавий усулларини жорий этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сон қарорига мувофиқ қуйидагилар 2020-2024 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясининг асосий йўналишлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

солиқ-бюджет сиёсатига стратегик ёндашувни татбиқ этиш мақсадида ўрта муддатли бюджет асосларини ишлаб чиқиш ҳамда йиллик бюджетни шакллантиришнинг янги "натижага йўналтирилган бюджет" тизимини жорий этиш;

макрофискал прогнозлар ишончлилигини таъминлаш бўйича институционал салоҳиятни ва бюджет жараёни иштирокчиларининг масъулиятини ошириш;

бюджет маблағларини тақсимловчилар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет соҳасидаги ваколатларини ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг масъулиятини кучайтириш;

фискал таваккалчиликларни баҳолаш, молиявий активлар ва мажбуриятлар ҳисобини юритиш ҳамда уларни самарали бошқариш тизимини жорий этиш;

бюджет ҳисоби стандартларини унификация қилиш, ички назорат ва аудит тизимини такомиллаштириш орқали молиявий интизомни мустаҳкамлаш;

бюджет маълумотларининг очиқлиги, тўлиқлиги ва халқаро стандартларга мослигини таъминлаш;

бюджет жараёни устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.


2. Қуйидагилар:

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегияси 1-иловага мувофиқ;

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 августдаги

506-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг

давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш

стратегиясини амалга ошириш бўйича

ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Мақсад

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул

ижрочилар

Техник ёрдам

ва тренинг

1-БЎЛИМ. СОЛИҚ-БЮДЖЕТ СИЁСАТИГА СТРАТЕГИК ЁНДАШУВНИ ТАТБИҚ ЭТИШ

МАҚСАДИДА ЎРТА МУДДАТЛИ БЮДЖЕТ АСОСЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ҲАМДА

ЙИЛЛИК БЮДЖЕТНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ "НАТИЖАГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН БЮДЖЕТ" ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

1-БОБ. БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Стратегик бюджетни шакллантиришда восита сифатида фойдаланиладиган Фискал стратегияни ишлаб чиқиш.

Бюджетни шакллантириш жараёнига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ўрта муддатли даврга мўлжалланган Фискал стратегияни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш:

ўрта муддатли давр учун макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозлари;

ўрта муддатли давр учун бюджет сиёсатининг устувор йўналишлари ва солиқ-бюджет мақсадлари;

кейинги молия йили учун бюджет харажатларини ва улар асосида келгуси икки йил учун ишлаб чиқиладиган мақсадли мўлжаллар.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлана-диган Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия

2021 йил II чорак

Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Халқаро валюта жамғар-масининг техник кўмагини жалб этиш

2.

Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларининг ишончлилигини ошириш.

Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларни тузиш, прогнозлашнинг амалдаги услубиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларни ҳисобот даври якунлари бўйича ҳақиқий кўрсаткичлар билан фарқ қилиш сабабларини ўрганиш орқали баҳолаш.

Чора-тадбирлар режаси




Таҳлилий ҳисобот

2020 йил IV чорак




2021 йилдан бошлаб ҳар йили I чоракда

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти


3.

Янги бюджет тақвимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи бюджетни шакллантириш муддатларини (бюджет тақвимини) қайта кўриб чиқиш:

1) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан икки босқичда макроиқтисодий кўрсаткичларни тақдим этиш, бунда:

ўрта муддатли давр учун камида иккита сценарийдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозининг дастлабки баҳоси;

ўрта муддатли давр учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг аниқлаштирилган прогнози;

2) Фискал стратегия билан бирга биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг қабул қилинган Ҳукумат қарорлари ва Давлат дастурларига асосан келгуси ўрта муддатли даврда амалга оширилиши лозим бўлган ёки тугаш муддати келган тадбирлар ва уларни амалга ошириш учун зарур бўлган маблағлар тўғрисидаги дастлабки сўровлари асосида биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджетдан ажратиладиган чегараланган миқдорларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг дастлабки миқдорларини Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш;

3) биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар ҳамда ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ўрта муддатли давр учун бюджет сўровлари тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларига асосан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган Давлат дастурлари ва бошқа тадбирларга талаб этиладиган харажатларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, тасдиқланган чегараланган миқдорлар доирасида шакллантириш ва тегишли молия органига тақдим этиш;

4) ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тақдим этилган бюджет сўровлари умумлаштирилган ҳолда Молия вазирлигига тақдим этиш;

5) Молия вазирлиги томонидан келгуси йил учун Давлат бюджетининг лойиҳасини шакллантириш жараёнида бюджет сўровларида назарда тутилган мақсадлар учун Давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилишининг иқтисодий асосланганлигини ўрганиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш.

Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2020 йил IV чорак


Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банки эксперт-ларининг техник кўмаги

4.

Бюджет сўровини шакллантириш жараёнини автоматлаштириш.

Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар томонидан молия органларига бюджет сўровларини тақдим этиш жараёнини "ЎзАСБО" ва ДМБАТ дастурий мажмуаларини интеграция қилиш орқали автоматлаштириш.

Молия вазири буйруғи

2020 йил якунига қадар

Молия вазирлиги


5.

Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари ва штатлар жадвалларини шакллантириш ҳамда уларнинг ижро жараёнини максимал автоматлаштириш.

"ЎзАСБО" дастурий мажмуасида умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари учун йиллик харажатлар сметаларини яратилган электрон тарификация ва штатлар жадвали асосида шакллантириш ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини ҳисоблашни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш ишларини якунлаш.


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, бирламчи тиббий хизмат муассасалари, кейинчалик эса барча бюджет ташкилотларининг штатлар жадвали, тарификация рўйхатларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш механизмларини автоматлаштириш ҳамда ходимларнинг ойлик маошларини ҳисоблашни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш имкониятини яратиш.

Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш

2020 йил III чорак























2021 йил I чорак

Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги




















Молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари


6.

Бюджетда назарда тутилмаган янги харажатларнинг молиявий оқибатларини баҳолаш функцияларини такомиллаштириш.

Молия вазирлиги ҳамда тармоқ вазирликлари ўртасида бюджет ваколатларини тақсимлаш жараёни якунлангандан кейин жорий йил бюджетида назарда тутилмаган ташаббуслар устидан лозим даражадаги назоратни ўрнатиш, шунингдек, уларни узоқ муддатли солиқ-бюджет барқарорлигига таъсирини таҳлил қилиш тизимини жорий этиш.

Бу жараённи аввал Молия вазирлигида бошлаб, кейинчалик вазирликларнинг ўзида амалга оширишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2021 йил II чорак

Молия вазирлиги

АҚШ Ғазначилиги экспертлари кўмаги

7.

Биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари сонини мақбуллаштириш.

Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар сонини мақбуллаштириш нуқтаи назаридан ташкилий асосда қайта кўриб чиқилган (оралиқ) дастлабки бюджет таснифини тасдиқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2024 йил I чорак

Молия вазирлиги


2-БОБ. ЎРТА МУДДАТЛИ БЮДЖЕТ АСОСЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ (MTBF)

8.

Ўрта муддатли бюджет асосларининг ҳуқуқий базасини таъминлаш.

Ўрта муддатли режалаштиришни жорий этиш учун қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, бюджет тақвимини қайта кўриб чиқиш ва бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш.

Ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш жараёнини икки босқичда (тузиш ва тайёрлаш) амалга ошириш бўйича ягона қўлланмалар тўплами (циркуляр)ни тайёрлаш.

Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2020 йил IV чорак







2021 йил II чорак

Молия вазирлиги


9.

Базавий харажатларни аниқлаш услубияти.


Амалдаги давлат дастурларида белгиланган сиёсатни давом эттириш, шунингдек, инфратузилмани сақлаш бўйича капитал қўйилмалар учун зарур бўлган базавий харажатларни аниқлаш. Яъни, таркибига янги ташаббуслар учун зарур бўладиган харажатларни ҳисобга олмаган ҳолда бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг жорий харажатлари ҳамда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар миқдорини ҳисоблаш.

Методик қўлланма

2020 йил IV чорак


Молия вазирлиги


10.

Навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг чегараланган миқдорларини етказиш.

1. Бирламчи Фискал стратегияни шакллантиришда умумлашган харажатлар прогнози доирасида номинал қийматда харажатларнинг чегараланган миқдорларини ўрта муддат учун ишлаб чиқиш ва ҳар йили сузувчи график асосида бир йилдан қўшиб бориш.


2. Бюджет маблағларининг чегараланган миқдорларини ажратиш лозим бўлган биринчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилари қамровини аниқлаш ҳамда чегараланган миқдорларни ҳисоблаш услубиятини, шунингдек, уларни қайта кўриб чиқиш шартларини белгилаш.


3. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун бюджетдан ажратиладиган бюджет маблағлари чегараланган миқдорларини белгилаш.


4. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ҳамда улар тасарруфидаги бюджет ташкилотлари учун бюджет маблағларининг чегараланган миқдорларини белгилаш жараёнини тартибга солиш.

Ўрта муддатли бюджет асосларининг мустаҳкамлигини таъминлаш мақсадида захира маблағларини шакллантириш учун ҳисобга олинадиган тадбирлар ва мезонларни белгилаш.

Методик қўлланма

2021 йил I чорак


Молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банки эксперт-ларини жалб қилиш

11.

Узоқ муддатли солиқ-бюджет барқарорлигини таъминлаш.

Солиқ-бюджет барқарорлигини янада ошириш мақсадида солиқ-бюджет қоидаларини (узоқ муддатли солиқ-бюджет мақсадларининг миқдор кўрсаткичларини) баҳолаш тизимини жорий этиш.

2022-2024 йиллар учун фискал стратегия таркибида акс эттириш

2021 йил II чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк

Халқаро валюта жамғармаси техник кўмаги

3-БОБ. БЮДЖЕТНИНГ САМАРАДОРЛИК ВА НАТИЖАДОРЛИККА

ҚАРАБ ЙЎНАЛТИРИЛГАНЛИГИНИ ОШИРИШ

12.

Харажатларнинг самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш услубиятини босқичма-босқич жорий этиш.

Тажриба тариқасида танланган вазирлик ва идоралар мисолида аввалги йилларда тадбирларга йўналтирилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг натижадорлигини баҳолаш.

Баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, мазкур вазирлик ва идораларда харажатларнинг сифат ва миқдор кўрсаткичларини белгилаш ҳамда тажриба тариқасида уларни баҳолаш тизимини жорий этиш ва шу асосда кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг келгуси йиллар учун бюджетларини шакллантириш.

Тармоқ вазирликлари ва бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун уларнинг бюджет бўйича таклифлари билан бир қаторда самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ўз мақсадларини белгилаш ва шунга мувофиқ тадбирларини режалаштириш имкониятларини ошириш мақсадида уларнинг бюджет ваколатларини кенгайтириш механизмини жорий этиш.

Бюджет ташкилотлари томонидан харажатлар сметасини режалаштиришда иқтисодий тасниф бўйича харажатлар моддаларини йирик гуруҳларга бирлаштириш.

2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида ҳамда бюджетномада акс эттириш














Молия вазирининг Бюджет таснифига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги буйруғи

2020 йил IV чорак




















2022 йил I чорак

Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги












Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Жаҳон банкининг Институ-ционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

13.

Самарадорлик ва натижадорлик тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш.

Бюджетнома таркибида тақдим этиладиган бюджет ҳужжатларида босқичма-босқич харажатларни баҳолашнинг индикаторларини ва назорат кўрсаткичларини кўрсатишни кенгайтириш ва улар бўйича ҳисоботларни тақдим қилиб боришни йўлга қўйиш.

Бюджетнома лойиҳаси

2021-2025 йиллар

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


14.

Дастурий бюджетлаштиришни жорий этиш учун зарур бўлган механизмларни белгилаш.

Дастурий бюджетлаштириш учун зарур бўлган механизмларни аниқлаш ҳамда мазкур тизимнинг афзаллик ва камчиликларини ўрганиш. Жорий ва янги тадбирлар учун харажатларни аниқлаш услубларини ишлаб чиқиш.

Давлат бюджети харажатларини дастурлар бўйича таснифлашни жорий этиш.

Молия вазирининг бюджет таснифига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги буйруғи.


2021-2022 йиллар

Молия вазирлиги


4-БОБ. ДАВЛАТ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

15.

Давлат инвестицияларини бошқариш (ДИБ) жараёнини такомиллаштириш, инвестиция лойиҳасини саралаш, молиялаштириш ва бошқариш жараёнига жалб қилинган иштирокчиларнинг ваколатларини белгилаш.

Мавжуд муаммолар ва тўсиқларни тўлақонли тушуниб етиш мақсадида Халқаро валюта жамғармасининг Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) мезонларига мувофиқ тўлиқ таҳлилини ўтказиш ҳамда Давлат инвестицияларини бошқариш жараёнини кучайтириш учун ўрта муддатли ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

Юқоридаги таҳлил натижаларига асосланган ҳолда:

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиш учун тақдим этиладиган талабномаларни бюджет жараёни билан бевосита боғлиқлигини назарда тутувчи ўрта муддатга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакл-лантириш тартибини ишлаб чиқиш.

Тегишли тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларининг устуворлигини аниқлаш ва саралаш мезонларини ўрнатиш (ижтимоий соҳа, йўл-транспорт инфраструктураси, сув хўжалиги ва мелиорация ва бошқа инфратузилма объектлари).

Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш. Шу жумладан, объектларни дастурга киритиш босқичида ҳам баҳолашни назарда тутиш, бунда тармоқ вазирликлари ва идораларнинг (буюртмачиларнинг) Инвестиция дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнидаги ваколатларига аниқлик киритиш (инвестиция лойиҳаларини шакллантириш, тасдиқлаш, амалга ошириш, самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш босқичларида).

ХВЖга Давлат инвестиция-ларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) мезонларига мувофиқ тўлиқ таҳлилини ўтказиш бўйича талабнома киритиш

Таҳлил натижаларига асосланган ҳолда

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритиш



2020 йил август











2021йил II чорак





Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Молия вазирлиги,

вазирлик ва идоралар

Халқаро валюта жамғармаси диагнос-тикаси



Жаҳон банкининг Институ-ционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

16.

Давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорларни бюджет жараёни билан интеграциялаш

1. Давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш жараёнини бюджет жараёнига босқичма-босқич рационаллаштириш ва интеграциялашда:

Давлат инвестиция лойиҳаларини бюджет чегаралари доирасида узоқ муддатга мўлжалланган тартибда танлаб олиш ва тасдиқлаш;

якунланган ёки якунланаётган лойиҳалар бўйича сақлаш ва эксплуатация харажатларини бюджет харажатлари прогнозида ҳисобга олиш.


2. "Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаштирилган ахборот тизимини амалиётга жорий этиш орқали инвестициялар ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини жорий этиш.


3. Инвестиция дастурларининг улар тугалланган ва эксплуатацияга киритилгандан сўнг операцион ва эксплуатация харажатларини баҳолаш орқали уларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш








"Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш" автоматлаш-тирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш Норматив -ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил II чорак













2020 йил III чорак









2021 йил II чорак

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, вазирлик ва идоралар



Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги



2-БЎЛИМ. МАКРОФИСКАЛ ПРОГНОЗЛАР ИШОНЧЛИЛИГИНИ

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ИНСТИТУЦИОНАЛ САЛОҲИЯТНИ ВА

БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ

МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ

5-БОБ. ДАВЛАТ МОЛИЯСИНИ БОШҚАРИШ СОҲАСИДА

ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

17.

Амалдаги бюджет қонунчилиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва ўрганиш.

Бюджет жараёнини тартибга солувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда ягона тизим ва талабларни белгилайдиган қонунчилик базасини шакллантириш.

Бунда бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тайёрлаш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро этиш жараёнидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш.

Бюджет қонунчилигига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

2021-2024 йиллар

Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


6-БОБ. МАКРОФИСКАЛ ТАҲЛИЛ ФУНКЦИЯЛАРИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ

18.

Макрофискал таҳлилни ўтказиш салоҳиятини мустаҳкамлаш.

Макро ва тармоқлар кесимида солиқ-бюджет маълумотларини таҳлил қилиш учун кўникмалар ва салоҳиятни шакллантириш. Мазкур кўникмаларни фискал таваккалчиликларни таҳлил қилиш, давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш, давлат кафолатлари, давлат-хусусий шериклик ва инфратузилмага инвестициялар киритиш каби соҳаларда Молия вазирлиги функцияларини амалга оширишда қўллаш.

Фискал таваккалчиликларни бошқариш, макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозлари масалаларига оид халқаро ўқув курсларида ходимлар иштирокини таъминлаш орқали институционал салоҳиятни ошириш.

Ўқув тренинглари ташкил этиш

2020-2021 йиллар

Молия вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти

Иқтисод-чиларнинг катта бўлмаган гуруҳини аниқлаш ва/ёки ёллаш ва ўқитиш

19.

Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларини тайёрлаш механизмларини қайта кўриб чиқиш ва ўзаро алоқаларни такомиллаштириш.

Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларини тайёрлаш, жумладан, уларни бюджет жараёнига интеграциялаш ҳамда тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларга бўлган талабни қондириш мақсадида прогнозларни батафсил аниқлаштириш даражасини ва уларни тақдим этиш бўйича вазирлик функцияларини белгилаш.

Макроиқтисодий прогнозларни бошқа ваколатли органлар ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан ҳисобланган прогнозлар билан солиштириш орқали уларнинг ишончлилигини тасдиқлаш.

Макроиқтисодий ва солиқ-бюджет прогнозларини тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳни ташкил этиш.

Молия вазирининг буйруғи

2020 йил IV чорак









2021 йил I чорак



Молия вазирлиги, Марказий банк, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти


7-БОБ. МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИНИ

ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ

20.

Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг функционал тузилмаси таҳлили.

Вазирлик департаментлари, бош бошқармалари ва бошқармалари функцияларини, уларнинг тармоқ вазирликлари ва бошқа биринчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар билан муносабатларини ўрганиш.

Хорижий экспертларни жалб қилиш

2021 йил I чорак

Молия вазирлиги

Мустақил экспертлар томонидан тегишли функциялар диагностикасини ўтказиш

21.

Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг бизнес жараёнларини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидаги жорий бизнес жараёнларини ўрганиш, шунингдек, кейинчалик бизнес жараёнларини бошқаришнинг мақсадли модели бўйича тавсиялар, шу жумладан вазирлик фаолиятини автоматлаштириш бўйича таклифлар ва ечимлар ишлаб чиқиш.

Таҳлил натижаларига кўра, Молия вазирлиги бизнес жараёнларини автоматлаштириш, оптималлаштириш ва ахборот дастурларига ўзгартиришлар киритиш.

Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари ва Давлат молиявий назорати департаментининг фаолиятини қайта кўриб чиқиб, бошқаришнинг марказлашган тизимини жорий этиш масалаларини кўриб чиқиш.

Молия вазири буйруғи

2021 йил IV чорак

Молия вазирлиги

Жаҳон банкининг Институ-ционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

8-БОБ. СОЛИҚ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ СИФАТИНИ ОШИРИШ

22.

Хизмат кўрсатишга йўналтирилган солиқ хизматларини ривожлантириш ва солиқ маъмурчилигига рақамли технологияларни киритиш.

Солиқ хизматларини кўрсатиш бўйича мобил иловалар сонини кўпайтириш.

Онлайн назорат-касса аппарати ва виртуал касса тизимини қўллашни таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

Бирламчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини (электрон ҳисоб-фактуралар тизимини тўлиқ жорий этиш) рақамлаштириш ва бирхиллаштириш.

Солиқ маъмурчилигини такомиллаш-тириш стратегияси доирасида


2020-2021 йиллар

Давлат солиқ қўмитаси


9-БОБ. ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

23.

Давлат харидлари соҳасида норматив ва услубий базани такомиллаштириш.

Давлат харидларининг танлов ва тендер савдолари орқали амалга ошириш тартиб-таомилларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклга ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Осиё тараққиёт банки ва Франция ривожланиш агентлиги ёрдами

24.

Электрон давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш.

Давлат харидлари бўйича ахборот тизимларига харид қилиш тартиб-таомилларининг электрон шаклда амалга оширилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали уларни модернизация қилиш.

Техник талабномалар ишлаб чиқиш

2020-2021 йиллар

Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Европа тикланиш ва тараққиёт банки

25.

Давлат харидлари жараёнларида янада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва рақобат муҳитини янада яхшилаш.

Электрон харид қилиш тартиб-таомилларини амалга оширишнинг замонавий турларини жорий қилиш орқали давлат харидлари жараёнларида тадбиркорлик субъектлари иштирокини тизимли кўпайтириш ва рақобат муҳитини ривожлантириб бориш.

Молия вазири буйруғи

2023-2024 йиллар

Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш

26.

Давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида мониторинг қамровини кенгайтириш

Корпоратив буюртмачилар томонидан амалга ошириладиган давлат харидларининг шаффофлиги ва мақсадлилигини таъминлаш мақсадида корпоратив буюртмачиларнинг харидларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон мониторинг қилишни босқичма-босқич татбиқ этиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш.

Норматив-хуқуқий хужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2021 йил

II чорак




Молия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш

3-БЎЛИМ. БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАҚСИМЛОВЧИЛАР ВА

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ БЮДЖЕТ

СОҲАСИДАГИ ВАКОЛАТЛАРИНИ ВА ҲИСОБДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ

КУЧАЙТИРИШ

10-БОБ. БЮДЖЕТ УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

27.

Бюджет қамровининг тўлиқлиги таъминлаш

Консолидациялашган бюджет таркибига бюджет ташкилотларининг барча бюджетдан ташқари жамғармаларининг киришини назарда тутадиган меъёрий талабларни ўрнатиш, шунингдек, бюджет ҳисоботларида (жумладан, Давлат молияси статистикани юритиш форматларида) уларни акс эттириш учун бирхиллаштирилган ҳисобот шаклларини тасдиқлаш.

2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва Тикланиш ва тараққиёт жамғарма-сининг даромад ва харажатларини жамланган ҳолда, консолидациялашган ҳисоботини тақдим этиш ҳамда давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтариладиган ташқи қарз ўзлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш






Бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисобот

2020 йил IV чорак









2021 йил I чорак



Молия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар

Вазирлик ва идораларнинг иқтисодий блок ходимларини ўқитиш



28.

Давлат сектори корхоналарининг ваколат чегараларини қайта кўриб чиқиш.

Тармоқ вазирликлари, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда давлат корхоналарининг функция ва вазифаларини таҳлил қилиш.

Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартиришга қаратган ҳолда давлат корхоналари фаолиятини таркибий ўзгартириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш




2020 йил IV чорак



Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари

Жорий ҳолатни ўрганиш юзасидан халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш

29.

Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва бошқа биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларни қайта тақсимлаш.

Ўрта муддатли бюджетлаштиришга тўлиқ ўтишга тайёргарлик кўриш жараёнида бюджет ташкилотларининг ва давлат бошқарувининг қуйи органлари жавобгарлигини ва мажбуриятларини кучайтириш мақсадида Молия вазирлиги ва тармоқ вазирликларининг бюджет ва молияни бошқариш соҳасидаги ваколатларини қайта кўриб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш


2021 йил II чорак

Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари

Жорий ҳолатни таҳлил қилиш ва таклиф ишлаб чиқиш бўйича халқаро молия институтлари техник кўмагини жалб қилиш

30.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети жараёни иштирокчиларининг ҳисобдорлигини ошириш.

Тармоқ вазирликлари, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда давлат корхоналари томонидан бюджет маблағлари, давлат активлари ва давлат ресурсларидан фойдаланганлик юзасидан ҳисобот бериш тартибини қайта кўриб чиқиш.

Таҳлилий ҳисобот ҳамда натижаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш



2021 йил

май

Молия вазирлиги, тармоқ вазирликлари ва идоралари

Халқаро валюта жамғармаси навбатдаги миссияси даврида муҳокама қилиш ва тавсияларни олиш

11-БОБ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРАЖАЛАРИ ЎРТАСИДА

МАЖБУРИЯТЛАРНИ АЖРАТИШ

31.

Бюджет тизими даражалари ўртасидаги бюджет муносабатларини такомиллаштириш.

Жаҳон банкининг харажат ваколатларини аниқлаштириш ва даромадларни давлат бошқарувининг турли даражасида тақсимлаш нуқтаи назаридан ўтказилган Давлат харажатлари шарҳидан келиб чиқиб жорий бюджетлараро муносабатларни қайта кўриб чиқиш.

Бунда маҳаллий бюджетларнинг харажат мажбуриятлари бажарилмаслиги бўйича жиддий хавфларни келтириб чиқармайдиган, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар ҳамда солиқ ва йиғимларни маҳаллий бюджетларга бириктириш сиёсатини давом эттириш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан маҳаллий бюджет параметрларини мустақил тайёрлаш ва тасдиқлаш амалиётини мустаҳкамлаш.

Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш













Амалий тренинглар ташкил этиш

2020 йил IV чорак
















2020-2021 йиллар давомида

Молия вазирлиги

Жаҳон банки


32.

Маҳаллий бюджетларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган чораларни амалга ошириш.

Маҳаллий бюджетларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган бюджет қоидаларини кучайтириш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бюджет интизоми қоидаларига қатъий риоя қилиш, жумладан:

молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган ишларни бошламаслик;

давлат харидларини белгиланланган тартибда амалга ошириш;

параллел лойиҳалаштириш, тендер савдоларини ўтказмасдан қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга оширмаслик;

ортиқча штат бирликлари ва самарасиз харажатларга йўл қўймаслик бўйича доимий назорат олиб бориш.

Бюджет кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш


2020 йил IV чорак

Доимий равишда

Молия вазирлиги


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4-БЎЛИМ. ФИСКАЛ ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРНИ БАҲОЛАШ,

МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ

ҲАМДА УЛАРНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

12-БОБ. ТАВАККАЛЧИЛИКЛАРНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

33.

Фискал таваккалчилик-ларни ошкор этиш ва таҳлил қилиш ҳамда бошқаришни такомиллаштириш.

Барча муҳим молиявий таваккалчиликларни фискал таваккалчиликлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш, шу жумладан:

давлат кредитлари бўйича бериладиган кафолатлар ва уларнинг бенефициарларини баҳолаш;

давлат сектори корхоналари, давлат-хусусий шериклик билан боғлиқ яширин таваккалчиликлар;

давлат қарзи билан боғлиқ таваккалчиликлар таҳлили.

Бюджетнома таркибида фискал таваккалчиликлар тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили эълон қилиш.

Молия вазирлигида молиявий таваккалчиликларни бошқариш функциясини жорий этиш, шунингдек, уларни баҳолаш учун институционал салоҳиятини ошириш.

Фискал таваккалчиликларни бошқариш, шу жумладан давлат иштирокидаги ҳамда давлат-хусусий шериклик шартномалари асосида фаолият юритувчи корхоналарга кредитлар, кафолатлар тақдим этиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги мавжуд камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти билан боғлиқ бўлган молиявий таваккалчиликларни баҳолаш услубиятини ишлаб чиқиш.

Бюджетнома












Молия вазирининг буйруги






Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Ҳар йили III чорак











2021 йил I чорак







2021 йил IV чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Халқаро молия институтлари кўмагида хорижий экспертларни жалб қилиш

34

Давлат-хусусий шерикликни тартибга солиш бўйича қонуний ва институционал асосларни мустаҳкамлаш.

Молия вазирлигининг солиқ-бюджет сиёсатини юритишга ҳамда давлат-хусусий шериклик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишга масъул орган сифатидаги функцияларини инобатга олиб, давлат-хусусий шерик-ликнинг норматив-ҳуқуқий ва институционал асосини янада такомиллаштириш.

Давлат-хусусий шериклик бўйича маълумотларни ва ҳисоботларни, шунингдек, уларни амалга ошириш билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни ошкор этиш.

Бюджет кодекси ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш




Мунтазам равишда расмий веб-сайтда эълон қилиш


2022 йил II чорак








Доимий




Молия вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

Халқаро молиявий институтлар кўмагида хорижий экспертларни жалб қилиш

13-БОБ. АКТИВЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАРНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

35.

Активлар ва мажбуриятларни бошқариш тизимини такомиллаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда янада тўлиқроқ маълумот бериш орқали номолиявий активларни ҳисобдан чиқариш жараёнининг шаффофлигини ошириш.

Молиявий активлар (хусусан, юридик шахсларнинг устав фондидаги давлат улуши) бўйича жамланма ҳисоботни тузиш, активларни тўғри баҳолаш ва уларнинг молиявий кўрсаткичларини назорат қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

2022 йил I чорак

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, тармоқ вазирлик ва идоралари

Халқаро валюта жамғармаси техник кўмагида

36.

Активлар ва мажбуриятларни ошкор этишни яхшилаш.

Бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг депозитлари, берилган қарзлари ва қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш.

Давлат бошқаруви секторида молиявий ва номолиявий активлар ва мажбуриятлар баланси учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш.

Давлат бошқаруви секторининг барча молиявий активлари ва мажбуриятлари тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва эълон қилиш.

Қарздорликлар ва молиявий оқимларнинг ўзгаришлари тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ва эълон қилиш.

Очиқ бюджет порталида эълон қилиш



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботларда акс эттириш

2021 йил II чорак




2020 йил IV чорак





2021 йил II чорак



2022 йил II чорак

Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

Халқаро валюта жамғармаси техник кўмагида

37.

Пул маблағларини бошқариш тизимини такомиллаштириш.

Бунда:

соддалаштириш ва модернизация қилиш мақсадида бюджет ижроси ва пул маблағларини бошқариш жараёнларини қайта кўриб чиқиш;

харажатлар ва даромадларни ўз ичига олган ҳолда республика ва маҳаллий даражада пул оқимларини хар ойлик прогноз қилиш тизимини жорий этиш;

ДМБАТ ва "ЎзАСБО"да тўловларни назорат қилиш воситаларини жорий этиш, тўлов жараёнини автоматлаштириш мақсадида бюджет ташкилотлари томонидан банклардан нақд пул маблағларини олишда қоғоз чеклардан фойдаланиш амалиётини бекор қилиш.

Молия вазирининг буйруғи

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги,


38.

Ягона ғазна ҳисобрақами қамровининг тўлиқлигини таъминлаш.

Бюджет ташкилотларининг (босқичма-босқич мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ҳам ҳисобга олган ҳолда) банклардаги барча ҳисобрақамларини ёпиш орқали уларнинг миллий ва халқаро валютадаги ҳисобрақамларини Ягона ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ) билан қамровини кенгайтириш.

ЯҒҲ вақтинча бўш маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида ликвидлиликни бошқариш учун қўлланиладиган молиявий воситалар турини кенгайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

2022 йил

II чорак

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар


14-БОБ. ДАВЛАТ ҚАРЗИНИ БОШҚАРИШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

39.

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат қарзи тўғрисда"ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли мақсадларини шакллантириш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш

2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


40.

Давлат қарзи барқарорлигини таҳлил қилиш амалиётини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси билан тақдим этиладиган бюджет ҳужжатлари таркибига давлат қарзи барқарорлиги таҳлилини киритиш.

Таҳлилий ҳисоботни чоп этиш

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги


41.

Давлат қарзи тўғрисидаги маълумотлар сифатини ошириш.

Давлат қарзи статистикасининг қамрови ва сифатини яхшилаш.

Давлат қарзининг автоматик ҳисобини юритиш, ҳисоблаш ва ҳисоботларни шакллантириш учун Қарзни бошқариш ва молиявий таҳлил тизимини (DMFAS) жорий этиш.

Қўшма чора-тадбирлар режаси

2020 йил III чорак

Молия вазирлиги, Марказий банк


5-БЎЛИМ. БЮДЖЕТ ҲИСОБИ СТАНДАРТЛАРИНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ,

ИЧКИ НАЗОРАТ ВА АУДИТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ

МОЛИЯВИЙ ИНТИЗОМНИ МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИ

УСТИДАН ПАРЛАМЕНТ ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШ

15-БОБ. ДАВЛАТ СЕКТОРИДА БЮДЖЕТ ҲИСОБИ

СТАНДАРТЛАРИНИ БИРХИЛЛАШТИРИШ

42.

Ҳисоблаш методи бўйича ҳисоб юритишга босқичма-босқич ўтиш.

Давлат секторида халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ДСХМҲ)га мувофиқ ҳисоблаш методига босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.



Қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш

2020 йил IV чорак



Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва манфаатдор вазирлик идоралар

Осиё тараққиёт банки ёрдами

43.

Давлат бошқаруви сектори учун Ягона ҳисобрақамлар режасини амалиётга тадбиқ этиш.

Молия вазирлигининг ахборот тизимига ягона ҳисобрақамлар режаси ҳамда янгиланган ҳисобот шаклларини жорий этиш мақсадида техник талабнома ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан дастурий таъминотга ўзгартириш киритиш юзасидан "Fido Biznes" МЧЖ хизматлари бўйича тўловларни ошириш.

Ахборот тизимида ягона ҳисобрақамлар режаси ва молиявий ҳисобот шакллари сифатли шакллантирилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида ҳудудларда синов ўтказиш.

Ахборот тизимида ягона счётлар режасини амалиётга татбиқ этиш.

Техник талабномалар ишлаб чиқиш



Ҳисоб-китобларга асосан шартнома тузиш ҳамда бажарилган ишлар бўйича тўловларни амалга ошириш.





2020 йил III чорак




2020 йил якунига қадар






2020 йил IV чорак


2021 йил 1 январь

Молия вазирлиги

Осиё тараққиёт банки ва Франция ривожланиш агентлиги ёрдами

44.

Давлат секторида консолидациялашган молиявий ҳисоботларни шакллантириш


Консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш бўйича тартиб ишлаб чиқиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш

2021 йил I чорак

Молия вазирлиги

Осиё тараққиёт банки ёрдами

45.

Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимида автоматлаштириш даражасини ошириш учун ахборот тизимларини такомиллаштириш.

Амалдаги бюджет ҳисоби ва ҳисоботларини халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ автоматлаштириш учун ДМБАТ ва "ЎзАСБО" каби дастурий мажмуаларни янада модернизациялаш.

Тажриба лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Тажриба лойиҳасини баҳолаш ва амалиётга тўлиқ жорий этиш.

Техник вазифалар ишлаб чиқиш, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш

2020 йил III чорак




2020 йил IV чорак



Молия вазирлиги


16-БОБ. ИЧКИ НАЗОРАТ ВА ИЧКИ АУДИТ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

46.

Ички назорат ва ички аудит соҳасини ривожлантириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш.

Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда вазирлик ва идоралар, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ва жавобгарлигини оширишни назарда тутувчи Ички назорат ва ички аудитни ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда ички назорат ва ички аудит тизимини жорий этишда институционал салоҳиятни ошириш учун керакли тадбирлар, ҳаракатларнинг мантиқий кетма-кетлиги, реал муддатлар ҳамда амалга ошириш механизмларини ўз ичига олган ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилиши лозим.

Ички аудит хизматлари фаолият-ларини тартибга солиш масалалари бўйича Молия вазирлигининг тармоқ вазирлик ва идоралар ўртасидаги муносабатларининг амалдаги ролини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмидан келиб чиқиб, вазирлик ва идораларда босқичма-босқич ички аудит хизматини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси







Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси





Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2020 йил IV чорак








2021 йил II чорак







2021-2023 йиллар

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Жаҳон банкининг Институ-ционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

47.

Ички аудит фаолияти бўйича қонуности ҳужжатларни ва услубиётини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Бунда:

ички аудит хизмати тўғрисидаги низомни;

ички аудит стандартлари (сифат ва ички аудит фаолияти натижалари стандартлари)ни;

аудиторлик таваккалчиликларини баҳолаш услубиётини ўз ичига олувчи ички аудит масалалари бўйича норматив базани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Янги норматив-хуқуқий базани ишлаб чиқиш

2021-2022 йиллар

Молия вазирлиги

Жаҳон банкининг Институцио-нал салоҳиятни ошириш лойиҳаси доирасида

48.

Ички аудит учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш.

Аудиторларга самарали аудиторлик текширувларини ҳамда таваккалчиликлар ҳисобини юритишни таъминлайдиган дастурий таъминот ишлаб чиқиш

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш

2021 йил IV чорак

Молия вазирлиги


17-БОБ. ДАВЛАТ МОЛИЯСИ УСТИДАН ТАШҚИ

НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ

49.

Халқаро стандартларга мувофиқ Давлат молиявий назорати тизимини йўлга қўйиш бўйича таклиф тайёрлаш.

Давлат молиявий назоратини тартибга солувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш

2021 йил II чорак


Молия вазирлиги

Осиё тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банкининг техник кўмаги

50.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети устидан парламент назоратини кучайтириш.

Йиллик бюджет тўғрисидаги қонунни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, унинг ижроси жараёнида Олий Мажлис функция ва мажбуриятларини кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Давлат бюджети бошқармаси ходимларининг давлат молиясини бошқариш соҳасидаги салоҳиятини ошириш.

Бюджет кодексига ўзгартиришлар киритиш


Молиявий- иқтисодий тренинглар

2020 йил III чорак




2020-2021 йиллар

Молия вазирлиги

Халқаро валюта жамғармаси ва Осиё тараққиёт банки экспертлари

18-БОБ. БЮДЖЕТ ЖАРАЁНИДА ЖАМОАТЧИЛИК

ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ

51.

Бюджет хужжатларидан жамоатчиликнинг фойдаланишини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда Тошкент шаҳар ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари тасдиқлангандан сўнг уларни нашр этиш.

Бюджетнома лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилгунга қадар нашр этиш.

Йил мобайнида ҳар чорак ҳамда йиллик ижро бўйича (қабул қилинган барча бюджет таснифларини ўз ичига олган ҳолда) бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни чоп этиш.

Расмий веб-сайтда эълон қилиш

Ҳар йили I чорак



Ҳар йили III чорак



Ҳар чорак якуни бўйича

Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари


52.

Бюджет жараёнида жамоатчиликнинг фаол иштирокини қўллаб- қувватлаш.

Бюджетни тайёрлаш ва фуқаролар учун бюджет нашрини ишлаб чиқиш жараёнига ҳамда ўрта муддатли бюджетнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишга жамоатчилик иштирокини таъминлашнинг очиқ механизмларини кенг қўллаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Олиб борилаётган бюджет сиёсатини аҳолининг турли қатламаларига таъсирини ўрганиш ҳамда бюджет сиёсатида қабул қилинаётган қарорларни аҳоли томонидан яхшироқ тушунилиши учун уларнинг натижаларини эълон қилиш.

Молия вазирининг буйруғи

2021 йил II чорак

Молия вазирлиги

БМТнинг Тараққиёт дастури

6-БЎЛИМ. БЮДЖЕТ МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ ОЧИҚЛИГИ, ТЎЛИҚЛИГИ ВА

ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МОСЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

19-БОБ. СОЛИҚ-БЮДЖЕТ МАЪЛУМОТЛАРИНИНГ КЕНГ ҚАМРОВЛИЛИГИНИ,

СОЛИШТИРИЛУВЧАНЛИГИНИ ВА ЯХЛИТЛИГИНИ ЯХШИЛАШ

53.

Давлат молияси ҳисоботининг институционал қамровини ошириш.

Давлат молияси ҳисоботининг институционал қамровини қуйидагилар ҳисобига яхшилаш:

бюджетдан ташқари жамғармалар ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари ҳисоб-рақамлари, давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек, ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириш;

Халқаро валюта жамғармаси Давлат молияси статистикасининг 2014 йилги қўлланмасига мувофиқ давлат корхоналарининг нобозор субъектлар сифатида таснифланадиган солиқ-бюджет операциялари ҳисобини юритиш;

давлат иштирокидаги корхоналарни кредитлаш ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар ("policy lending"), шунингдек, молиялаштиришнинг барча операцияларини тўлиқ қамраб олишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси томонидан берилган давлат кафолатларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ операцияларни қўшиш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш

2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар

Халқаро валюта жамғармаси-нинг статистика департаменти билан ҳамкорлик қилиш

54.

Солиқ-бюджет ҳисоботларини халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш.

Миллий ҳисоботларни, молиялаш-тириш операциялари молиявий активларни ёки молиявий мажбуриятларни қабул қилиш сифатида таснифланишни назарда тутувчи "Давлат молия статистикасини юритиш қўлланмаси - 2014" (ДМСҚ-2014) ҳисоботлари формати билан уйғунлаштириш.

Тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

2022 йил III чорак

Молия вазирлиги



Халқаро валюта жамғармаси-нинг Статистика департаменти

20-БОБ. ДАВЛАТ СОЛИҚ-БЮДЖЕТ СИЁСАТИ МЎЛЖАЛЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ КЕНГАЙТИРИШ

55.

Миллий ҳисоботларни "ДМСҚ-2014"га мувофиқлигини таъминлаш.

Бюджетномада қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети кўрсаткичларини "ДМСҚ-2014" форматида ҳам тақдим этиш амалиётини жорий этиш.

Бюджетномада тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий жамланган кўрсаткичларини "ДМСҚ-2014" ўртасидаги фарқни ёритувчи тушунтириш хатини киритиш.

Бюджетнома таркибидаги ҳужжатлар билан бирга тақдим этиш


Ҳар йили бюджетнома тақдим этиш муддатларида





Молия вазирлиги


56.

Бюджет ҳужжатларининг шаффофлигини ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот билан бир вақтда тақдим этиладиган бюджет ҳужжатлари таркибини қуйидагиларни қўшиш орқали кенгайтириш:

"ДМСҚ-2014"нинг соф кредитлаш /қарз олиш концепциясига мувофиқ бюджет сальдоси тўғрисидаги маълумотлар;

даромадларни асосий компонентларга, шу жумладан солиқ бўлмаган даромадларга бўлиб чиқиш;

иқтисодий ва функционал таснифлар бўйича ўтган йил якунлари, жорий йилда кутилаётган харажатлар ҳамда кейинги уч йил учун прогнозлар;

даромадлар, харажатлар ва бюджет баланси бўйича тушунтиришлар.

Бюджетнома ва бюджет ижросидаги ҳисоботларда акс эттириш

Бюджетнома ва ҳисоботларни тақдим этиш муддатларида

Молия вазирлиги


57.

Солиқ харажатлари бўйича маълумотларни ошкор этиш.

Cолиқ имтиёзлари ва преференциялари ҳисобини юритиш методологиясини ишлаб чиқиш.


Бюджетнома таркибида асосий солиқ имтиёзлари ва преференциялари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш.

Тегишли норматив-ҳукуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш



Бюджетнома таркибига киритиш

2020 йил III чорак





2020 йил IV чорак

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўшмитаси,

Давлат божхона қўмитаси

Халқаро молиявий институт-ларнинг техник кўмагини жалб этиш

58.

Ижтимоий ҳимоя дастури бўйича ижтимоий нафақалар олувчилар (бенефициарлар) тўғрисида маълумотларни кенгайтириш.

Давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг шаффофлигини ошириш мақсадида ижтимоий ҳимоянинг ягона реестрини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Дастурий маҳсулот

2020 йил IV чорак

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги

UNICEF

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август