язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат мукофотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 й. 503-сон "Илҳом" мукофотини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2020 й.

N 503




"ИЛҲОМ" МУКОФОТИНИ

ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Олий таълим муассасаларида шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини чуқур ўрганишни самарали ташкил этиш, ёшларнинг адабиётга қизиқишини янада ошириш, уларни китоб ўқишга даъват этиш ва шу асосда уларнинг қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг "Илҳом" мукофотини (кейинги ўринларда - мукофот) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. "Илҳом" мукофоти танловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


3. "Илҳом" мукофоти учун танлов ўтказиш қоидалари ва шартлари, ташкил этиш ҳамда ўтказиш, мукофотни топшириш ва молиялаштириш тартибини назарда тутувчи "Илҳом" мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) мукофот шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади;

б) мукофот учун танловни юқори савияда ўтказишга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкор вазирлик ва идоралар этиб белгиланади;

в) мукофот билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун - 20 майда "Катта адабиёт байрами" ҳафталиги доирасида амалга оширилади;

г) танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1-ўрин учун - Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган "Spark" енгил автотранспорт воситаси, махсус диплом ва статуэтка;

2-ўрин учун - 30 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;

3-ўрин учун - 15 млн. сўм пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маданият вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва "Ўзбеккино" миллий агентлиги билан биргаликда "Катта адабиёт байрами" ҳафталиги доирасида "Илҳом" мукофоти билан тақдирлаш бўйича дастурни икки ой муддатда ишлаб чиқиб тасдиқласин ҳамда тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртмасига биноан шартнома асосида мукофот статуэткаси эскизи лойиҳасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун "Илҳом" мукофоти танловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитага киритсин.


7. Мукофотларни тайёрлаш ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросимини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур танловларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 августдаги

503-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Илҳом" мукофоти танловига тайёргарлик кўриш

ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ


Ю. Абсоатов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси

О. Базаров

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

М. Рустамбаев

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техника институти бошлиғи

Б. Матлюбов

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи

М. Қуронов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг ўринбосари

Ш. Ризаев

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари

М. Абдусаматов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби

Ж. Ниязбеков

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи

М. Машарипов

-

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Бешта ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи

Ф. Абиджанова

-

Ўзбекистон Бадиий академияси масъул котиби

О. Худойназаров

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ташкилий қўмита котиби

     

Изоҳ: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август