язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 й. 504-сон "Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш ва уларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.2020 й.

N 504




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИНГ

ЙЎҚОЛИБ КЕТИШ ХАВФИ ОСТИДА БЎЛГАН

НОЁБ БЕЛГИ ВА ХУСУСИЯТЛАРГА ЭГА МАҲАЛЛИЙ

НАВЛАРИНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА УЛАРНИНГ

ОРИГИНАЛ УРУҒЧИЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республикада қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш ва истиқболли навларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш, сақлаш ва уларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш чора-тадбирлари дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш ҳамда истиқболли навларнинг оригинал уруғчилигини ташкил этиш соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган замонавий усул ва технологиялардан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навлари асосида иқлим ўзгаришлари, сув танқислиги ва шўрга мослашган, касаллик ва зараркунанда ҳашаротларга бардошли ҳамда комплекс қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган янги навларини ва уларнинг генетик паспортларини яратиш ҳамда селекцияда бирламчи материалларни танлаб олиш самарадорлигини ошириш;

ички ва ташқи бозор талабидан келиб чиққан ҳолда ноанъанавий қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хорижий мамлакатлардан интродукция қилиш;

қайта тикланган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг нав синаш станциялари ва участкаларида синовдан ўтказиш ҳамда уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этиладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритиш;

ҳудудларнинг муайян экин турига ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий селекция навларининг оригинал (бирламчи) уруғларини етиштириш ҳамда экинбоплик кўрсаткичлари юқори бўлган уруғлик материаллари захирасини яратиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларининг халқаро стандартлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш ва ташқи бозорда рақобатбардошлигини ошириш;

қайта тикланган ҳамда қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган навларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига таништириш ва мунтазам тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда бир ой муддатда:

қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини аниқлаш ва ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи таркибини шакллантирсин ва тасдиқласин.


4. Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларига қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини аниқлаш ва ўрганиш бўйича илмий экспедициялар уюштириш;

қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини баҳолаш мезонларига мувофиқ ҳар йил якуни билан уларнинг реестрини шакллантириш;

илмий экспедициялар давомида тажрибали деҳқон ва боғбонлар томонидан халқ селекцияси йўли билан яратилган қишлоқ хўжалиги экинлари, мева ва узумнинг маҳаллий навларини йиғиш ва уларнинг қимматли хўжалик белги ва хусусиятларини ўрганиш учун республиканинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навлари уруғликлари Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки"да сақланишини ташкил этсин ҳамда уруғликларнинг экинбоплик сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш асосида уруғлик материаллари доимий янгиланиб борилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фанлар академияси билан биргаликда:

уч ой муддатда мева ва узумнинг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган юқори сифат кўрсаткичига эга, сувсизликка чидамли навлари кўчатларини "In vitro" лабораторияларида кўпайтириш ишларини ташкил этсин;

қишлоқ хўжалигининг лалми ва яйлов ерлари учун қишлоқ хўжалиги экинларининг иқлим ўзгаришлари ва сув танқислигига чидамли ва серҳосил навлари коллекциясини яратишга ҳамда улардан селекция жараёнида кенг фойдаланган ҳолда янги навларни амалиётга жорий этилишига алоҳида эътибор қаратсин;

тажрибали деҳқон ва боғбонлар томонидан халқ селекцияси йўли билан яратилган сабзавот, полиз, картошка экинлари, мева ва узумнинг маҳаллий навларининг қимматли хўжалик белги ва хусусиятлари юзасидан илмий тадқиқотлар ўтказиб, андоза навлардан устун бўлганларини патентга лаёқатлилиги бўйича экспертизадан ўтказилишига ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этиладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрига киритилишига кўмаклашсин;

қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навлари ва дурагайлари тавсифи ҳамда уларни етиштириш агротехникаси тўғрисидаги маълумотлар ўз расмий веб-сайтларида мунтазам равишда кенг ёритилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда:

2020-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги билан шуғулланувчи ташкилотларнинг моддий-техника базасини модернизация қилиш;

икки ой муддатда импорт ўрнини босадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навлари уруғликларини тезкор кўпайтириш ва истеъмолчиларга етказиб бериш мақсадида селекция ва уруғчиликка ихтисослашган илмий-тадқиқот институтларида ва уларнинг республика ҳудудларидаги филиалларида махсус уруғчилик кўчатхоналарини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилигини ривожлантириш учун халқаро молия институтлари грантлари ҳамда техник кўмак маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.

Яқин истиқбол ва келажакда қишлоқ хўжалиги бўйича шаклланадиган инвестиция лойиҳаларида, қоида тариқасида, селекция, уруғчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш компонентлари назарда тутилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда ҳар йил якуни билан:

қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклашга ва уларнинг оригинал уруғликларини етиштиришни ташкил этишга доир давлат илмий дастурлари доирасида лойиҳалар танловларини ўтказсин ва танлов ғолиби бўлган илмий лойиҳаларни молиялаштирсин;

қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш, комплекс хўжалик белгиларига эга бўлган экспортбоп навларини яратиш ҳамда ҳудудларда истиқболли инновацион ишланмаларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилишини таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2021 йил 20 февралга қадар қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган намунавий технологик картани ишлаб чиқсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 августдаги

504-сон қарорига

ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда

қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи

остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга

маҳаллий навларини қайта тиклаш, сақлаш

ва оригинал уруғчилигини ташкил этиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

   

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

1

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини аниқлаш.

1. Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини аниқлаш ва ўрганиш бўйича ишчи гуруҳини ташкил этиш.

2020 йил сентябрь


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Н.Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Р.Бобоев)

2. Ҳудудларга уюштирилган экспедиция натижалари асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш юзасидан илмий-тадқиқот муассасаларига таклифлар киритиш.

2021 йил февраль

2

Илмий-тадқиқот муассасаларида қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган маҳаллий навларини қайта тиклаш.

1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларини қайта тиклаш бўйича илмий-тадқиқот муассасаларида синов ишларини олиб бориш.


2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ноёб белги ва хусусиятларга эга маҳаллий навларидан истиқболлиларини танлаб олиш ва селекция жараёнида фойдаланиш.


3. Қишлоқ хўжалиги экинларининг йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ҳамда қимматли хўжалик белги ва хусусиятларига эга маҳаллий навларини синаш учун Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топшириш.

2021-2022 йиллар давомида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

3

Қишлоқ хўжалиги экинларининг қайта тикланган маҳаллий навлари уруғликларини босқичма-босқич кўпайтириш.

1. Тегишли илмий-тадқиқот муассасаларида қишлоқ хўжалиги экинларининг қайта тикланган ҳамда ноёб белги ва хусусиятларга эга бўлган маҳаллий навлари оригинал уруғларини босқичма-босқич кўпайтиришни ташкил қилиш.


2. Қишлоқ хўжалиги экинларининг қайта тикланган маҳаллий навлари оригинал уруғликлари асосида элита ва 1-репродукцияли уруғликларини тайёрлаш ҳамда ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Уруғчиликни ривожлантириш маркази (Ш.Намазов), Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (А.Хаитов)

4

Қайта тикланган маҳаллий мева ва узум навлари асосида коллекция боғларини яратиш.

1. Қайта тикланган маҳаллий мева ва узум навларининг кўчатларини илмий-тадқиқот муассасаларида босқичма-босқич кўпайтиришни йўлга қўйиш.


2. Қайта тикланган маҳаллий мева ва узум навларининг кўчатлари асосида оналик ва коллекция боғларини барпо қилиш.


3. Қайта тикланган маҳаллий мева ва узум навларининг кўчатларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (Н.Нажимов), Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги (Р.Бобоев)

5

Қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навлари оригинал уруғликларини етиштириш соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

1. Уруғчилик соҳаси ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва уларнинг тажрибасини ўрганиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

6

Илмий-тадқиқот муассасаларидаги қишлоқ хўжалиги экинларининг мавжуд маҳаллий навларини марказлашган ҳолда сақлашни ташкил этиш.

1. Илмий-тадқиқот муассасаларида қишлоқ хўжалиги экинларининг мавжуд маҳаллий навларини марказлашган ҳолда "Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки"да сақлашга тақдим этиш учун ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навлари генофондини бойитиб бориш.


2. "Қишлоқ хўжалиги экинлари генетик ресурслари Миллий генбанки"да қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий навларини сақлаш, янгиланишини таъминлаш, ўрганиш ва мониторингини юритиш.

Доимий

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев), Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази (Б.Халиков)


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август