язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Ташқи иқтисодий фаолият/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2020 й. 512-сон "Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2020 й.

N 512




ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИЛАР ГАРОВ

СИФАТИДА СУҒУРТА ХИЗМАТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНГАНДА, СУҒУРТА МУКОФОТИ УЧУН

ТЎЛОВ ХАРАЖАТЛАРИНИ КОМПЕНСАЦИЯ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Экспорт қилувчилар гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда, суғурта мукофоти учун тўлов харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланган экспорт қилувчиларга мазкур қарор билан жорий қилинаётган тартибга мувофиқ суғурта мукофоти учун тўлов харажатлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан компенсация қилиб берилади.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 26 август