язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида/ Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология/ Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 11.08.2020 й. 9-СП-сон, Молия вазирлигининг 08.08.2020 й. 35-сон, Давлат божхона қўмитасининг 07.08.2020 й. 01-02/8-35-сон "Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.08.2020 й. 2131-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.08.2020 й.

N 2131-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ

САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.08.2020 й.

N 9-СП


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

08.08.2020 й.

N 35


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

07.08.2020 й.

N 01-02/8-35

ҚАРОРИ



Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 июлдаги ЭГ-01/10-4014, 60, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири

С. Умурзаков

Молия вазири

Т. Ишметов

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

       





Қарорга

ИЛОВА



Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 27-банднинг иккинчи хатбошиси, 27-3-банднинг биринчи хатбошиси ва 27-4-банддан "ва муҳри (мавжуд бўлса)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 1а-иловадан "М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 август