ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Маъмурий-ҳудудий бўлиниш /

Ўзбекистон Республикасининг 28.08.2020 й. ЎРҚ-635-сон "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 19.05.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.08.2020 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

28.08.2020 й.

N ЎРҚ-635



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШИ

ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган

Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий

тузилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.



3-модда. Асосий тушунчалар


Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар) - аҳолисининг сони, қоида тариқасида, камида ўттиз минг киши бўлган, муҳим маъмурий аҳамиятга, ривожланган инфратузилмага эга, шунингдек истиқболли иқтисодий ва маданий марказлар бўлган аҳоли пунктлари;


маъмурий-ҳудудий тузилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудини маъмурий-ҳудудий бирликларга бўлиш;


маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари - маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг бўйсунувини ўзгартириш;


республика бўйсунувидаги шаҳарлар - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари билан аниқланиши мумкин бўлган, стратегик аҳамиятга, йирик саноат корхоналарига ва ривожланган инфратузилмага эга, шунингдек истиқболли иқтисодий ва маданий марказлар бўлган аҳоли пунктлари;


туман бўйсунувидаги шаҳарлар - аҳолисининг сони, қоида тариқасида, камида етти минг киши бўлган, саноат корхоналарига ва ривожланган инфратузилмага эга бўлган аҳоли пунктлари;


туманлар - вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси таркибидаги, қоида тариқасида, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардан иборат бўлган маъмурий ҳудудий бирликлар;


чегара чизиғининг тавсифи - чегара чизиғининг йўналиши ва маъмурий-ҳудудий бирлик чегараларининг картографик чизмасида кўрсатилган, чегара чизиғини бурилиш нуқталарининг координаталари, шунингдек жойнинг тегишли топографик элементлари билан боғлайдиган чегара нуқталари ўртасидаги масофа кўрсатилган ҳолда, чегара чизиғининг ўтиш тавсифини ўз ичига олган асосий ҳужжат;


шаҳарлардаги туманлар - шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий бирлик мақомидаги, аҳолисининг сони, қоида тариқасида, камида йигирма минг киши бўлган, фуқаролар йиғинларидан (маҳаллалардан) иборат бўлган қисми;


шаҳарчалар - аҳолисининг сони, қоида тариқасида, камида икки минг киши бўлган, саноат корхоналари, темир йўл станциялари ва бошқа муҳим объектлар яқинида жойлашган, фуқаролар йиғинларидан (маҳаллалардан) иборат бўлган аҳоли пунктлари;


Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари - вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси;


қишлоқлар ва овуллар - туманлар ҳудудида жойлашган, фуқаролар йиғинларидан (маҳаллалардан) иборат бўлган аҳоли пунктлари.



4-модда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий

тузилиши соҳасидаги асосий принциплар


Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги;

қонунийлик;

маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлиги;

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши.



5-модда. Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий

тузилишининг таркибий қисмлари


Ўзбекистон Республикаси вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллардан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикаси туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардан иборат.

Вилоятлар туманлардан, шунингдек вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарлардан, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардан иборат. Вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар доирасида ҳам туманлар ташкил қилиниши мумкин.

Вилоятларнинг маъмурий-ҳудудий чегаралари доирасида республика бўйсунувидаги шаҳарлар бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳри туманлардан иборат.



2-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШИ СОҲАСИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши

соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўз ваколатлари доирасида:

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларини кўриб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларини келишади.

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан уларнинг регламентлари асосида амалга оширилади.



7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши

соҳасидаги ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича илтимосномаларини кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича комиссия ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



8-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи

Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг

маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ваколатлари


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ўз ваколатлари доирасида:

Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир қарорлар қабул қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларини кўриб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.

Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини кўриб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан унинг Регламенти асосида амалга оширилади.



9-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар

Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикасининг

маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ваколатлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўз ваколатлари доирасида:

Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифлар тайёрлайди;

туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича илтимосномаларини кўриб чиқади;

Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади;

Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича комиссия ташкил этади.



10-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг

маъмурий-ҳудудий тузилиш соҳасидаги ваколатлари


Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) Кенгашлари ўз ваколатлари доирасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир қарорлар қабул қилади. Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) Кенгашлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир қарорлар қабул қилиш тартиби уларнинг регламентларида белгиланади.

Вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлар ва шаҳарлар) ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида:

маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимосномалар киритади;

маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар ташкил этади;

маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимосномаларнинг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди;

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараловчи марза белгилари ўрнатилишини таъминлайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



11-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Ўзбекистон Республикасининг

маъмурий-ҳудудий тузилиши соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўз ваколатлари доирасида:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир ҳужжатларни, шу жумладан хариталар ва чегаралар чизиғи тавсифини тайёрлайди, чегаралар нуқталари координаталарининг каталогини тузади;

маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг низоли участкаларига аниқлик киритиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини келишиб олиш учун хариталар тайёрлайди;

нашр қилинадиган (тарқатиладиган) хариталарда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг тўғри акс эттирилиши устидан назоратни амалга оширади;

Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уни юритади;

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг навбатчи хариталарини тайёрлаш тартибини ва уларга доир талабларни тасдиқлайди ҳамда навбатчи хариталарни юритади;

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг қўшни чегаралари кўрсатилган хариталарни келишиб олиш учун тайёрлайди;

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини жойида марза белгилари билан белгилаш бўйича ер тузиш, геодезия ва картография ишларини бажаради.



3-БОБ. МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛИШ

МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА КОМИССИЯЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий

тузилиши масалалари бўйича комиссиялар


Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) ҳокимларининг илтимосномаларини кўриб чиқиш ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиш мақсадида ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раҳбарлари киритилади.

Кўриб чиқиладиган масалалар мазмунига қараб, комиссиялар таркибига давлат ҳокимияти органларининг, давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар (Қорақалпоғистон Республикаси туманлари ва шаҳарлари) ҳокимлари томонидан ташкил этиладиган комиссиялар таркибига кўриб чиқиладиган масалалар мазмунига қараб, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тегишли ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари киритилиши мумкин.

Комиссияларнинг ишлаш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.



13-модда. Комиссияларнинг асосий вазифалари


Комиссияларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ва демографик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифлар ва илтимосномаларни, шунингдек таклифлар ва илтимосномалар тегишли ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларига мувофиқлигини давлат экспертизасидан ўтказиш;

маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ҳисобга олинишини таъминлаш;

маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳолатларининг олдини олиш;

маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқишда асоссиз қарорлар қабул қилинишига йўл қўймаслик.



14-модда. Комиссиянинг хулосаси


Комиссия маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклифни ёки илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқади. Комиссия кўриб чиқиш ва давлат экспертизаси якунларига кўра хулоса тайёрлайди.

Комиссиянинг хулосасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифларнинг ёки илтимосномаларнинг асослантирилганлиги таҳлили тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини, жорий ва истиқболдаги демографик кўрсаткичларини, шунингдек комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилиши керак.

Алоҳида ҳолларда хулосани тайёрлаш муддати комиссияни ташкил этган давлат органларининг қарори билан бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.

Комиссиянинг ижобий хулосаси маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарор қабул қилишга ваколатли бўлган давлат органига тақдим этилади.

Салбий хулоса чиқарилган тақдирда, тақдим этилган материаллар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимоснома тайёрлаган давлат органига маромига етказиш учун қайтарилади.



15-модда. Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестри


Маъмурий-ҳудудий бирликларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан уларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимосномалар тақдим этган давлат органлари ваколатли давлат органлар томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида тегишли ҳужжатларни Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига киритиши шарт.

Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестри қуйидагилар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олади:

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари;

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказлари;

маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тавсифлари ва картографик тасвирлари;

маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш, тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш, маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйсунувини ўзгартириш саналари;

маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг рўйхати;

маъмурий-ҳудудий бирликнинг муайян маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига мансублиги;

маъмурий-ҳудудий бирликлар майдони ва уларнинг ҳудудида яшайдиган аҳоли сони (аҳолини охирги рўйхатга олиш маълумотлари бўйича).

Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.



4-БОБ. МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАРНИ

ТУЗИШ ВА ТУГАТИШ


16-модда. Вилоятларни тузиш ва тугатиш


Вилоятларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

вилоятни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

вилоят чегараларининг ва вилоят таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда вилоят чегаралари чизиғининг тавсифи (вилоятни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

таркибига тугатилаётган вилоят ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (вилоятни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

вилоятни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.



17-модда. Республика бўйсунувидаги

шаҳарларни тузиш ва тугатиш


Республика бўйсунувидаги шаҳарларни тузиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

республика бўйсунувидаги шаҳарни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

республика бўйсунувидаги шаҳар чегараларининг ва республика бўйсунувидаги шаҳар таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда республика бўйсунувидаги шаҳар чегаралари чизиғининг тавсифи (республика бўйсунувидаги шаҳарни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

таркибига тугатилаётган республика бўйсунувидаги шаҳар ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (республика бўйсунувидаги шаҳарни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

республика бўйсунувидаги шаҳарни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.



18-модда. Вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларни,

вилоятлар туманларини, Тошкент шаҳар туманларини

ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларини

тузиш ҳамда тугатиш


Вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларни, вилоятлар туманларини, Тошкент шаҳар туманларини ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларини тузиш ҳамда тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг, Тошкент шаҳри туманларига нисбатан эса - Тошкент шаҳар ҳокимининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тегишли шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш масаласи бўйича вилоят халқ депутатлари Кенгашининг қарорини, Тошкент шаҳри туманига нисбатан эса - халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарори;

вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳар ёки туман чегараларининг ва шаҳар ёки туман таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар ёки туман чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳар ёки туманни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

таркибига тугатилаётган шаҳар ёки туман ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳар ёки туманни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шаҳар ёки туманни тузиш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.



19-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туманларни,

Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларни

ва шаҳарларда туманларни тузиш ҳамда тугатиш


Қорақалпоғистон Республикасида туманларни, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларни ва шаҳарларда туманларни тузиш ва тугатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тегишли туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

туман ёки шаҳар чегараларининг ва туман ёки шаҳар таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда туман ёки шаҳар чегаралари чизиғининг тавсифи (туман ёки шаҳарни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

таркибига тугатилаётган туман ёки шаҳар ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (туман ёки шаҳарни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг тегишли туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифи келиб тушгандан кейин ўн кун ичида уни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатишга розилик бериш масаласини кўриб чиқиш учун юборади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўттиз кун ичида ушбу масалани кўриб чиқади ва туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатишга розилик бериш масаласи бўйича қарорлар қабул қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатишга розилик бериш тўғрисидаги қарорлари келиб тушгандан кейин ўн кун ичида туман ёки шаҳарни тузиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.



20-модда. Шаҳарчаларни, қишлоқларни

ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш


Шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш масаласига доир қарори;

туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегараларининг ва шаҳарча, қишлоқ ёки овул таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

таркибига тугатилаётган шаҳарча, қишлоқ ёки овул ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



21-модда. Қорақалпоғистон Республикасида

туман бўйсунувидаги шаҳарларни, шаҳарчаларни,

қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш


Қорақалпоғистон Республикасида туман бўйсунувидаги шаҳарларни, шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

халқ депутатлари туман Кенгашининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш масаласига доир қарори;

туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегараларининг ва шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул таркибига ҳудудлари ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳар, шаҳарчани, қишлоқни, овулни тузиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

таркибига тугатилаётган шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул ҳудуди ўтказилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ва маъмурий-ҳудудий бирликлар чегаралари чизиғининг тавсифи (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тугатиш тўғрисидаги таклифга илова қилинади);

шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли туман ҳокимининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши туман бўйсунувидаги шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулни тузиш ёки тугатиш тўғрисидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.



5-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАРИНИНГ

ЧЕГАРАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ


22-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг

чегараларини ўзгартириш


Қорақалпоғистон Республикасининг чегаралари фақат унинг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ўзгартирилиши мумкин.



23-модда. Вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг

чегараларини ўзгартириш


Вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

вилоятларнинг ёки Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ҳамда мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

вилоят ёки Тошкент шаҳри чегараларининг ҳамда вилоятнинг ёки Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда вилоят ёки Тошкент шаҳри чегаралари чизиғининг тавсифи;

вилоятнинг ёки Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китобларни ва харажатларни молиялаштириш манбалари.



24-модда. Республика бўйсунувидаги шаҳарлар

чегараларини ўзгартириш


Республика бўйсунувидаги шаҳарлар чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

республика бўйсунувидаги шаҳар чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

республика бўйсунувидаги шаҳар чегараларининг ва республика бўйсунувидаги шаҳар чегараларининг ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда республика бўйсунувидаги шаҳар чегаралари чизиғининг тавсифи;

республика бўйсунувидаги шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.



25-модда. Вилоят ёки туман бўйсунувидаги шаҳарларнинг,

вилоятлар туманларининг, Тошкент шаҳри туманларининг

ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларининг

чегараларини ўзгартириш


Вилоят ёки туман бўйсунувидаги шаҳарларнинг, вилоятлар туманларининг, Тошкент шаҳри туманларининг ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларининг чегараларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тегишли шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳар ёки туман чегараларининг ва шаҳар ёки туманнинг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар ёки туман чегаралари чизиғининг тавсифи;

шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокимининг илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шаҳар ёки туманнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.



26-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг,

Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларнинг

ва шаҳарларда туманларнинг чегараларини ўзгартириш


Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларнинг ва шаҳарларда туманларнинг чегараларини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли туман ёки шаҳар ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

тегишли туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман ёки шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ҳақидаги қарори;

туман ёки шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

туман ёки шаҳарнинг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда туман ёки шаҳар чегаралари чизиғининг тавсифи;

туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ёки шаҳар ҳокимининг туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли туман ёки шаҳар ҳокимининг туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши туман ёки шаҳарнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.



27-модда. Шаҳарчаларнинг, қишлоқларнинг

ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш


Шаҳарчаларнинг, қишлоқларнинг ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш масаласига доир қарори;

туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегараларининг ва шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегаралари чизиғининг тавсифи;

шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.



28-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туман

бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар

ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш


Қорақалпоғистон Республикасида туман бўйсунувидаги шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг чегараларини ўзгартириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш масаласига доир қарори;

туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегараларининг ва шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегаралари ўзгариши муносабати билан чегаралари ўзгартирилаётган маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг картографик чизмаси ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овул чегаралари чизиғининг тавсифи;

шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли туман ҳокимининг шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.



6-БОБ. МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАРНИНГ

МАЪМУРИЙ МАРКАЗЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ВА КЎЧИРИШ


29-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг

пойтахтини белгилаш ва кўчириш


Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг розилиги билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчириш тўғрисидаги таклифи келиб тушгандан кейин ўн кун ичида уни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчиришга розилик бериш масаласини кўриб чиқиш учун юборади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ўттиз кун ичида ушбу масалани кўриб чиқади ва Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчиришга розилик бериш масаласи бўйича қарорлар қабул қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчиришга розилик бериш тўғрисидаги қарорлари келиб тушгандан кейин ўн кун ичида Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ёки кўчириш тўғрисида қарор қабул қилади.



30-модда. Вилоятларнинг маъмурий

марказларини белгилаш ва кўчириш


Вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

вилоятнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли вилоят халқ депутатлари Кенгашининг вилоят маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш масаласига доир қарори;

тегишли вилоят ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

вилоятнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ҳокимининг вилоят маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли вилоят ҳокимининг вилоят маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вилоятнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.



31-модда. Вилоят туманларининг маъмурий

марказларини белгилаш ва кўчириш


Вилоят туманларининг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш масаласига доир қарори;

туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг туман маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.



32-модда. Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг

маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш


Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

халқ депутатлари туман Кенгашининг туман маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш масаласига доир қарори;

туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг туман маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли туман ҳокимининг туман маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши туманнинг маъмурий марказини белгилаш ёки кўчириш ҳақидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.



7-БОБ. МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР

БЎЙСУНУВИНИ ЎЗГАРТИРИШ


33-модда. Шаҳарларни республика бўйсунувидаги

шаҳарлар тоифасига киритиш


Шаҳарларни республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳарни республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳалари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳарни республика бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.



34-модда. Шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги

шаҳарлар тоифасига киритиш


Шаҳарларни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш масаласига доир қарори;

вилоят ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ҳокимининг шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Вилоят ҳокимининг шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шаҳарни вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.



35-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг

туман бўйсунувидаги шаҳарларини Қорақалпоғистон

Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш


Қорақалпоғистон Республикасининг туман бўйсунувидаги шаҳарларини Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

туман бўйсунувидаги шаҳарни Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган таклиф;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

туман бўйсунувидаги шаҳарни Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.



36-модда. Шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги

шаҳарлар тоифасига киритиш


Шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

халқ депутатлари вилоят Кенгашининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш масаласига доир қарори;

вилоят ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли вилоят ҳокимининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли вилоят ҳокимининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги таклифни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг қарорлари лойиҳаларини ўн кун ичида тайёрлайди ҳамда ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.



37-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳарчаларини

туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш


Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳарчаларини туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш масаласига доир қарори;

туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли туман ҳокимининг шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши шаҳарчани туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш тўғрисидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.



38-модда. Қишлоқлар ва овулларни

шаҳарчалар тоифасига киритиш


Қишлоқлар ва овулларни шаҳарчалар тоифасига киритиш халқ депутатлари вилоят Кенгаши томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг қишлоқлар ва овулларни шаҳарчалар тоифасига киритиш масаласига доир қарори;

туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг қишлоқ ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.



39-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқлари

ва овулларини шаҳарчалар тоифасига киритиш


Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқлари ва овулларини шаҳарчалар тоифасига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тегишли туманлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида амалга оширилади.

Тегишли туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги асослантирилган илтимоснома;

тегишли туман халқ депутатлари Кенгашининг қишлоқлар ва овулларни шаҳарчалар тоифасига киритиш масаласига доир қарори;

туман ҳокими томонидан ташкил этилган комиссия хулосаси;

қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш билан боғлиқ тегишли ҳисоб-китоблар ва харажатларни молиялаштириш манбалари.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллайди ёки рад этади.

Тегишли туман ҳокимининг қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш ҳақидаги илтимосномаси маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қишлоқни ёки овулни шаҳарчалар тоифасига киритиш ҳақидаги таклифни ўн кун ичида тайёрлайди ва ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


40-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилиш соҳасидаги

ишларни молиялаштириш


Маъмурий-ҳудудий тузилиш соҳасидаги ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.



40-1-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари

ҳал этилаётганда сайлов округларининг

чегараларини ўзгартириш

Маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилган, тугатилган ёки унинг чегаралари ўзгартирилган тақдирда унинг ҳудудида жойлашган сайлов округларини тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига ўтказиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда сайлов округларини ўтказиш билан боғлиқ масалалар маъмурий-ҳудудий бирликларни ташкил этиш, тугатиш ёки уларнинг чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари кўриб чиқиши учун киритилгунига қадар, қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.



41-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисидаги қонун

ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Маъмурий-ҳудудий тузилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



42-модда. Низоларни ҳал этиш


Маъмурий-ҳудудий тузилиш соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



43-модда. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини

ҳал этишда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш


Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши керак.



44-модда. Айрим қонун ҳужжатларини

ўз кучини йўқотган деб топиш


Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:


1) Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги 276-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 139-модда);


2) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 714-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 18-модда) 34-банди;


3) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда қабул қилинган "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги ЎРҚ-304-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 274-модда) 3-моддаси;


4) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги ЎРҚ-436-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 6, 300-модда) 16-моддаси.



45-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини,

моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.



46-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу

Қонунга мувофиқлаштириш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.



47-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши


Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 август


"Халқ сўзи", 2020 йил 29 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 29 август, 34-сон, 392-модда














































Время: 0.1715
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск