язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2020 й. 522-сон "Қизилқумцемент" АЖда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2020 й.

N 522




"ҚИЗИЛҚУМЦЕМЕНТ" АЖДА

КЛИНКЕР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА

ТЎРТИНЧИ ТЕХНОЛОГИК ЛИНИЯНИ ҚУРИШ"

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

ҲИСОБ-КИТОБИНИНГ АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Қизилқумцемент" акциядорлик жамиятида клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш" лойиҳасини амалга ошириш орқали ички ва ташқи бозорда талаб бўлган юқори маркали цемент ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ҳамда янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Қизилқумцемент" акциядорлик жамиятида клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш доирасида капитал қўйилмаларнинг умумий қиймати 112 639,9 минг евро эквивалентига тенг бўлган инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилганлиги;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш "Қизилқумцемент" акциядорлик жамиятининг 92 829,0 минг евро эквиваленти миқдоридаги маблағлари ва "Ҳамкорбанк" акциядорлик тижорат банкининг 19 810,9 минг евро эквиваленти миқдоридаги кредитлари ҳисобидан молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Қизилқумцемент" акциядорлик жамияти инвестиция лойиҳасининг ташаббускори ва "Ҳамкорбанк" акциядорлик тижорат банки кредитидан мақсадли фойдаланилиши ва лойиҳанинг самарали амалга оширилиши учун масъул қарз олувчи ҳисобланади;

қарз ва у билан боғлиқ харажатлар "Қизилқумцемент" акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади;

инвестиция лойиҳаси "тайёр ҳолда топшириш" шарти асосида (Engineering Procurement Construction) "fast-track" услубида (бир вақтнинг ўзида лойиҳалаш, харид қилиш ва қурилиш ишлари) амалга оширилади;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган технологик ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналар, технологик ҳужжатлар - Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлашдан озод қилинади.


3. "Қизилқумцемент" акциядорлик жамиятида клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. 2021 йил декабрь ойи инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати этиб белгилансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 августдаги

522-сон қарорига

ИЛОВА



"Қизилқумцемент" акциядорлик жамиятида клинкер

ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни

қуриш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий

ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткич номланиши


Ўлчов бирлиги


Жами


шу жумладан:


"Қизилқум-

цемент" АЖ

маблағлари


"Ҳамкорбанк"

АТБ кредити


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг евро (экв)

112 639,9

92 829,0

19 810,9

2

Капитал қўйилмалар қиймати


минг евро (экв)

112 639,9

92 829,0

19 810,9


шу жумладан:






2.1

машина ва ускуналар


минг евро (экв)

54 594,8

34 783,9

19 810,9


ЭКВда


минг евро (экв)

54 566,7

34 755,8

19 810,9


миллий валютада


минг евро (экв)

28,1

28,1


2.2

қурилиш-монтаж ишлари


минг евро (экв)

51 226,7

51 226,7



ЭКВда


минг евро (экв)

51 226,7

51 226,7


2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар


минг евро (экв)

576,4

576,4



ЭКВда


минг евро (экв)

99,1

99,1



миллий валютада


минг евро (экв)

477,3

477,3


2.4

бошқа харажатлар


минг евро (экв)

6 242,0

6 242,0



ЭКВда


минг евро (экв)

5 614,1

5 614,1



миллий валютада


минг евро (экв)

627,9

627,9


3

Лойиҳанинг қуввати, шу жумладан ишлаб чиқариладиган клинкер маҳсулотининг йиллик ҳажми


минг тонна

1 800

4

Яратиладиган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати


минг евро (экв)

112 490,6

5

Мўлжалланаётган ишга жойлаштирилувчилар сони


40 нафар

6

Инвестиция даврининг давомийлиги


15 ой

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 август