язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Август, 2020 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2020 й. 520-сон "Республикада тез ўсувчи ва саноатбоп павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2020 й.

N 520




РЕСПУБЛИКАДА ТЕЗ ЎСУВЧИ ВА САНОАТБОП

ПАВЛОВНИЯ ДАРАХТИ ПЛАНТАЦИЯЛАРИНИ

БАРПО ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада ҳунармандчилик, қурилиш материаллари, ёғоч ва ёғоч қириндили хомашё ишлаб чиқаришни ривожлантириш, мебель саноатида ёғоч маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қондириш, импорт ҳажмини кескин камайтириш, шунингдек, аҳолини муқобил энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг республика бўйича тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида павловния плантацияларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Республика бўйича тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метрдан пастда жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда павловния дарахти плантацияларини барпо этишнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

2020-2024 йилларда павловния дарахти плантацияларини барпо этиш учун талаб қилинадиган кўчатлар миқдорининг прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари талабгорларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари ҳамда ўрмон фондига қарашли ерлардан - ўрмон билан қопланмаган ер участкалари павловния етиштириш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.

Белгилансинки:

ёғоч ва ёғоч қириндили хомашё ишлаб чиқаришни етарли хомашё билан таъминлаш, мебель ва пеллет ишлаб чиқариш саноати самарадорлигини ошириш мақсадида павловния плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги соҳа олимларини жалб қилган ҳолда, павловния дарахтининг биологик хусусиятидан ҳамда ҳудудларнинг тупроққлим шароитидан келиб чиқиб, павловния плантацияларини ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар беради.


4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ўрмон хўжалиги ерларини хатловдан ўтказсин ва павловния плантацияларини электрон хариталарга жойлаштирсин;

Тошкент давлат аграр университети ва бошқа илмий муассасалар билан биргаликда республикада илм-фан ва инновацион технологияларга асосланган уруғсиз, стерил дурагай кўчатларини in-vitro, қаламча ва бошқа вегетатив усулларда тайёрлаш ва кўпайтириш бўйича бир ой муддатда тавсиялар ишлаб чиқиб, ўзларининг веб-сайтларида жойлаштиришни таъминласин.


5. Ўзбекистон Асаларичилари уюшмасига павловния плантацияларида сифатли асал етиштириш бўйича ҳамкорликни ташкил этиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда павловния дарахти плантацияларини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, ушбу лойиҳа таклифларига белгиланган тартибда хорижий ва маҳаллий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


7. "Ўзстандарт" агентлиги:

"Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси павловниядан олинадиган қурилиш материаллари маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш, стандартлаштиришни ва сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этсин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда, павловния ёғочи ва ёғоч қириндиси импортининг ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2021 йилдан бошлаб:

павловния дарахти плантацияларини барпо қилиш, кўчатларини етиштириш, ундан қурилиш материаллари ва мебель саноатида ёғоч ва ёғоч қиринди хомашёси сифатида, тиббиётда ҳамда ободонлаштиришда фойдаланиш муаммолари билан боғлиқ илмий-тадқиқот, инновация ишлари ҳамда стартап лойиҳаларини шакллантириш бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида белгиланган тартибда танловлар ўтказиш;

ҳар йили ўтказиладиган инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида павловния дарахти ва ундан олинган маҳсулотлар намуналари билан ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ва фермерларни кенг миқёсда таништириш чораларини кўрсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 августдаги

520-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика бўйича тупроққлим шароитидан келиб

чиқиб, сув танқис, ер ости сувлари 30 метр чуқурликда

жойлашган фойдаланилмаётган захира майдонларда

ҳамда ўрмон фондининг сув танқис ёки тупроғи шўр

бўлган ерларида синов тариқасида 2020-2024 йилларда

павловния дарахти плантацияларини барпо этишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


гектар

Т/р

Ҳудудлар

Жами


шундан, йиллар бўйича:


2020 йил


2021 йил


2022 йил


2023 йил


2024 йил


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


1.

Андижон


700

106

-

15

105

18

140

22

210

24

245

27

2.

Бухоро


-

36

-

5

-

6

-

7

-

8

-

10

3.

Жиззах


300

76

-

10

30

12

60

16

90

18

120

20

4.

Қашқадарё


-

110

-

15

-

18

-

23

-

25

-

29

5.

Навоий


-

38

-

5

-

6

-

8

-

9

-

10

6.

Наманган


500

145

-

20

100

24

120

30

130

33

150

38

7.

Самарқанд


500

148

-

21

75

25

100

30

150

33

175

38

8.

Сурхондарё


-

70

-

10

-

12

-

14

-

16

-

18

9.

Сирдарё


300

31

-

4

30

5

60

6

90

6

120

10

10.

Тошкент


1 000

132

-

20

150

24

250

32

300

26

300

30

11.

Фарғона


700

108

-

15

105

18

140

22

210

25

245

29


Жами:


4 000

1 000

-

140

595

168

870

210

1180

223

1355

259

             





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 августдаги

520-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2024 йилларда павловния дарахти

плантацияларини барпо этиш учун талаб

қилинадиган кўчатлар миқдорининг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


минг дона

Т/р

Ҳудудлар

Жами


шундан, йиллар бўйича:


2020 йил


2021 йил


2022 йил


2023 йил


2024 йил


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


Захира

ерларда


Ўрмон

фонди

ерларида


1.

Андижон


523,3

79,2

-

11,2

78,5

13,5

104,7

16,4

157,0

17,9

183,1

20,2

2.

Бухоро


-

26,9

-

3,7

-

4,5

-

5,2

-

6,0

-

7,5

3.

Жиззах


224,3

56,8

-

7,5

22,4

9,0

44,9

12,0

67,3

13,5

89,7

15,0

4.

Қашқадарё


-

82,2

-

11,2

-

13,5

-

17,2

-

18,7

-

21,7

5.

Навоий


-

28,4

-

3,7

-

4,5

-

6,0

-

6,7

-

7,5

6.

Наманган


373,8

108,4

-

15,0

74,8

17,9

89,7

22,4

97,2

24,7

112,1

28,4

7.

Самарқанд


373,8

110,6

-

15,7

56,1

18,7

74,8

22,4

112,1

24,7

130,8

28,4

8.

Сурхондарё


-

52,3

-

7,5

-

9,0

-

10,5

-

12,0

-

13,5

9.

Сирдарё


224,3

23,2

-

3,0

22,4

3,7

44,9

4,5

67,3

4,5

89,7

7,5

10.

Тошкент


747,5

98,7

-

15,0

112,1

17,9

186,9

23,9

224,3

19,4

224,3

22,4

11.

Фарғона


523,3

80,7

-

11,2

78,5

13,5

104,7

16,4

157,0

18,7

183,1

21,7


Жами:


2990,0

747,5

-

104,7

444,8

125,6

650,3

157,0

882,1

166,7

1012,9

193,6

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 август