Нормативно-правовые акты
Нормативно-правовые акты/ Деятельность отдельных отраслей/ Туризм/ Турар-жойларни ижарага беришнинг Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни сертификатлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон қарорига 19-илова)Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 10 июлдаги
19-ИЛОВА
Турар-жойларни ижарага беришнинг
Ягона электрон реестрини юритиш ва уларни
сертификатлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом амалдаги автоматлаштирилган махсус электрон дастурда (кейинги ўринларда - Дастур) ижарага бериладиган турар-жойлар ва яшовчилар ҳисобини юритиш, шунингдек, уларни сертификатлаштириш ва Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестрини юритишнинг тартибини белгилайди.
Ушбу Низом:
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган, туристларга ўттиз кунгача ижарага бериладиган турар-жойларни рўйхатга олишда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан ўзаро ҳамкорлик қилишга;
қуйидаги ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар тасарруфида бўлган, туристларга ўттиз кунгача ижарага бериладиган турар-жойларни рўйхатдан ўтказишда;
Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи туристларни ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатдан ўтказишда, ҳудудий ички ишлар органларига мурожаат қилиш ҳоллари бундан мустасно;
туристларга ижарага бериладиган турар-жойларни, шу жумладан ижарачиларни солиққа солиш ва туристларни турган жойи бўйича ўттиз кунгача вақтинча рўйхатдан ўтказиш учун турар-жойларнинг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишга;
ижарага бериладиган турар-жойларни сертификатлаштиришга татбиқ этилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аризачи - ижарага бериладиган турар-жойнинг эгаси (жисмоний ёки юридик шахс) ёки Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестрига киритиш учун мурожаат қилган мулкдорнинг бошқа ваколатли шахси;
турар-жой эгаси (кейинги ўринларда - ижарага берувчи) - турар-жойнинг ижарага берувчиси сифатида Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестрига киритилган шахс;
турар-жой - жисмоний шахсларнинг вақтинча яшашлари учун мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник ва бошқа талабларга жавоб берадиган кўп квартирали уйлардаги хонадонлар, уйлар;
Турар-жойларни ижарага беришнинг ягона реестри (кейинги ўринларда - Реестр) - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Туризм хизматларни сертификатлаш маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан юритиладиган ижарага бериладиган Турар-жойлар тўғрисида маълумотлар базаси.
3. Турар-жой эгалари, фақат турар-жойни Реестрга киритилгандан сўнг ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлади, меҳмонхона хизматларига мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.
4. Турар-жойни Реестрга киритиш тартиби ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Ижарага бериладиган турар-жой белгиланган норматив талабларга жавоб бериши лозим.
6. Турар-жой ижараси электрон шаклда Дастур орқали амалга оширилади.
...