Экспортно-Импортные Операции

Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш Қоидалари (АВ томонидан 31.08.2020 й. 3281-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 29.08.2020 й. 18/5-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 31 августда 3281-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки бошқарувининг

2020 йил 29 августдаги

18/5-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида валюта

операцияларини амалга ошириш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси резидентлари (бундан буён матнда резидентлар деб юритилади) ва норезидентлари (бундан буён матнда норезидентлар деб юритилади) томонидан валюта операцияларини амалга ошириш тартибини белгилайди.


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


валюта ҳисобварақлари - Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган чет эл валютасидаги талаб қилиб олингунча, жамғарма, муддатли ва бошқа депозит ҳисобварақлар;


ички валюта бозори - валюта биржасида, Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида ҳамда бевосита тижорат банкларида мижозлар билан амалга ошириладиган чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш;


ички валюта операциялари - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасида амалга ошириладиган операциялар.


2. Ички валюта операцияларига қуйидагилар киради:

божсиз савдо дўконларидаги ҳисоб-китоблар, шунингдек халқаро ташишларда транспорт воситаларининг қатнов йўлларида йўловчиларга товарларни реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш чоғидаги ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операциялар;

воситачилар (вакиллар) томонидан норезидентлар билан товарларни топшириш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, ахборот ва интеллектуал фаолият натижаларини, уларга бўлган мутлақ ҳуқуқларни бериш бўйича шартномалар тузиш ҳамда уларни бажариш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш чоғида воситачилар (вакиллар) ва комитентлар (ишонч билдирувчилар) ўртасидаги операциялар, шу жумладан комитентларга (ишонч билдирувчиларга) пул суммаларини (бошқа мол-мулкни) қайтаришга доир операциялар;

тузилган шартномалар асосида транспорт-экспедиторлик хизматларини реализация қилишдан экспедиторлик компанияларининг ҳисобварағига хориждан келиб тушаётган чет эл валютасидаги маблағларни ҳисоб-китоб қилишни ва ўтказишни назарда тутувчи операциялар;

жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига хизмат сафарлари амалга оширилиши билан боғлиқ харажатларини тўлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш бўйича операциялар, шунингдек хизмат сафарлари муносабати билан берилган, сарфланмай қолган бўнакни қайтаришга доир операциялар;

резидент жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақлардан бошқа резидент жисмоний шахслар фойдасига уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларида очилган ҳисобварақларига носавдо операциялар бўйича ўтказмалар;

агар охирги харидор ёки сотувчи норезидент бўлса, воситачилар (вакиллар) томонидан мажбуриятлар клиринг натижалари бўйича бажарилиши лозим бўлган шартномаларни тузиш ва бажариш билан боғлиқ хизматларни кўрсатиш чоғида воситачилар (вакиллар) ва комитентлар (ишонч билдирувчилар) ўртасидаги операциялар;

мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида валюта қимматликларидан фойдаланиш, шунингдек уларни ундириш билан боғлиқ операциялар;

юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) валюта қимматликларини киритиш ва қайтариш билан боғлиқ операциялар;

банк хизматларини амалга ошириш билан боғлиқ операциялар;

хайрия фаолияти билан боғлиқ операциялар;

мерос ҳуқуқи бўйича валюта қимматликларини олиш билан боғлиқ операциялар;

мазкур Қоидаларнинг 45-бандида белгиланган ҳолатларда нақд чет эл валютасини қабул қилиш билан боғлиқ операциялар;

ички валюта бозорида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш операциялари;

норезидент юридик шахснинг Ўзбекистон Республикасидаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари, даромадлари ва қонуний йўл билан топилган бошқа маблағларини ушбу норезидент томонидан Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган ваколатхона ёки доимий муассасага ўтказиш операциялари;

товар-хом ашё биржаларининг очиқ электрон савдоларида норезидентлар томонидан, шу жумладан биржа брокерлари орқали товарларни сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар;

қимматли қоғозлар бозорининг уюшган савдоларида норезидентлар томонидан, шу жумладан биржа брокерлари ва инвестиция воситачилари орқали акциялар ва облигацияларни (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари бундан мустасно) сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ ўтказмалар;

хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига консуллик йиғимларини тўлаш;

судларнинг қарорлари асосида пул маблағларини тўлаш.

Ички валюта операциялари резидентлар ва норезидентлар томонидан ушбу Қоидаларга мувофиқ чекловларсиз амалга оширилади.


3. Резидентлар ва норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси банкларида ҳ

...
Время: 0.0644
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск