ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Метрология /

Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш Қоидалари (ЎзР ВМ 29.08.2020 й. 528-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 29 августдаги

528-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш, ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш ва тасдиқланган ўлчаш воситалари турини Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш воситалари давлат реестрига киритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Қоидалар талаблари давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳада ўлчаш воситаларини қўллайдиган барча жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситалари кейинчалик уларнинг тури тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказилиши керак:

соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф муҳитни муҳофаза қилиш;

моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;

солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;

заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;

умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

саноат хавфсизлигини таъминлаш;

давлат мудофаасини таъминлаш;

меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;

сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;

геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;

ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш;

расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;

маҳсулот ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.


3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


ариза берувчи - давлат синовларини ўтказишда манфаатдор бўлган жисмоний ёки юридик шахс;


ижрочи - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарлигидаги аккредитациядан ўтган давлат метрология хизмати органи;

ўлчаш воситасининг тури - битта принципнинг ўзида ишлашга асосланган, бир хил конструкцияга эга бўлган ҳамда битта техник ҳужжатнинг ўзи бўйича тайёрланган, битта мақсад учун белгиланган ўлчаш воситаларининг мажмуига бериладиган умумлаштирилган таъриф;


ўлчаш воситаларининг намунаси - маълум чеклашлар билан барча жиҳатдан шу турга мувофиқ бўлган ўлчаш воситасининг аниқ нусхаси;


ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш - ушбу турдаги ўлчаш воситаларининг бир ёки бир нечта намуналарида ўтказиладиган мувофиқликни баҳолаш ва кейинчалик ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаган ҳолда мувофиқликни баҳолаш тўғрисида ҳисобот бериш тартиб-таомили;


ўлчаш воситаларини синаш дастури - ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш ишларининг ҳажмини, турларини ва кетма-кетлигини белгиловчи ҳужжат.


4. Давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирада Ўзбекистон Республикасининг ўлчаш воситалари давлат реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритилган тасдиқланган турдаги ўлчаш воситаларини қўллашга рухсат берилади.


5. Ишлаб чиқариладиган ва (ёки) сериялаб ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ўлчаш воситалари ва Ўзбекитон Республикаси ҳудудида тўп ҳолида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган ўлчаш воситалари ва зарур бўлганда, ягона нусхадаги ўлчаш воситаларига нисбатан (ариза берувчининг хоҳишига кўра) кейинчалик уларнинг тури тасдиқланган ва тасдиқланган ўлчаш воситалари тури реестрга киритилган ҳолда ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ўтказилади.


6. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш ишлари учун ҳақ шартномага мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.


7. Ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


8. Ўлчаш воситалари давлат синовларининг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда бажарилади.



2-БОБ. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ ДАВЛАТ

СИНОВЛАРИДАН ЎТКАЗИШ


9. Ариза берувчи ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун ижрочига ариза юборади.


10. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун берилган аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

ариза берувчининг номи, манзили ва реквизитлари;

ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчининг номи ва манзили;

ўлчаш воситаларининг номи ва уларнинг вазифаси;

ўлчаш воситаларининг метрологик ва техник тавсифлари;

ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш бўйича талаблар кўрсатилган ҳужжат белгиланиши ва номи.


11. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

тасдиқланадиган турдаги ўлчаш воситалари (камида уч нусхада);

ўлчаш воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикасида сериялаб ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ўлчаш воситаларига талаблар белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжат ёки норматив ҳужжат лойиҳаси.

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.


12. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади, давлат синовларидан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса - ариза берувчига давлат синовларини ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.

Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда тузилиши ҳам мумкин.


13. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 11-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.


14. Ижрочи беш иш кунидан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни аризага асосан ижрочи ва ариза берувчи ўртасида тузилган шартнома асосида метрологик экспертизадан (кейинги ўринларда экспертиза деб аталади) ўтказади ҳамда экспертиза натижаларига асосан эксперт хулосасини расмийлаштиради.


15. Тақдим этилган ҳужжатларнинг экспертизаси метрологик талаблар, ўлчашлар бирлиги билан боғлиқ қоидалар ва нормалар қўлланишининг тўғрилиги ва тўлиқлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.

Экспертиза ўтказиш вақтида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш муддати, ижрочи томонидан ариза берувчига эксперт хулосаси тақдим этилгандан сўнг ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилгандан кейин, ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тўлов ундирилмайди. Номувофиқликларни бартараф этиш бўйича белгиланган муддатдан кейин топширилган ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади.

Экспертиза натижалари ижобий бўлганда ижрочи беш иш кунидан ошмайдиган муддатда ўлчаш воситаларини синаш дастурини ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади ва уни ариза берувчи билан келишади, ўлчаш воситаларининг турини синовдан ўтказиш жойини ва ариза берувчи билан келишган ҳолда синовлар ўтказиш жадвалини белгилайди.


16. Ўлчаш воситаларини синаш дастури ва қиёслаш услубиёти, ўлчаш воситалари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.


17. Серияли ишлаб чиқариш, шу жумладан, импорт бўйича олиб кириш учун мўлжалланган ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ишлаб чиқарувчи заводнинг ишлаб чиқариш жойида ўтказилади. Ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш жойида давлат синовидан ўтказиш ҳажми ва давомийлиги ариза берувчи билан келишган ҳолда ўлчаш воситаларини синаш дастурига мувофиқ белгиланади ва тузиладиган шартномада қайд этилади.


18. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш давомийлиги йигирма беш иш кунидан ошмаслиги керак, синовлар ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.


19. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш жараёнида ўлчаш воситаларининг намуналари (нусхалари)ни синаш дастурига мувофиқ экспериментал тадқиқ қилинади ва уларнинг натижаларига ишлов берилади ва тасдиқланаётган турдаги ўлчаш воситасининг қиёслаш услубиётлари экспериментал тарзда синаб кўрилади.


20. Тўплар ёки ягона нусхада импорт бўйича олиб кириладиган ўлчаш воситаларининг иқлим ва механик кўрсаткичлари бўйича Лабораторияларни аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро ташкилот (ILAC) тизимида аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан берилган амалдаги синаш баённомалари тақдим этилган ҳолда ушбу кўрсаткичлар бўйича экспериментал тадқиқотлар ўтказилмайди.

Бундай ҳолда синов натижалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ҳақиқатда олиб кириладиган ўлчаш воситаларининг бутун тўпламига нисбатан татбиқ этилади.


21. Ўлчаш воситасини синаш дастури бандлари бўйича ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари синаш (ўлчаш, қиёслаш ва калибрлаш) баённомаси шаклида расмийлаштирилади.


22. Ўлчаш воситалари давлат синовларининг натижалари бўйича баённомаси ҳамда ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш мақсадида синаш далолатномаси тузилади. Баённома далолатномага мажбурий илова ҳисобланади.


23. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари салбий бўлганда ижрочи уч иш куни мобайнида номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда ариза берувчига бу ҳақда хабар беради. Номувофиқликларни бартараф этиш муддати камчиликларнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда белгиланади, бироқ бу муддат ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб уч ойдан ошмаслиги керак.


24. Ариза берувчи далолатномада баён этилган номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўради.


25. Далолатномада кўрсатилган номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, ижрочи уч иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини синовдан ўтказиш учун аризани бекор қилади.


26. Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилиши бўйича тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг ижрочи уч иш кунидан ошмайдиган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва зарур бўлганда ўлчаш воситасини такроран давлат синовларидан ўтказади.


27. Ўлчаш воситаларини такроран синовдан ўтказиш натижалари салбий бўлганда ижрочи бир иш куни мобайнида ариза берувчига ўлчаш воситасининг турини тасдиқлашда аниқланган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда кейинчалик ўлчаш воситаларини синовдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.


28. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ижрочи икки иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини синовдан ўтказиш натижаларига эга бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборади.

29. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бир иш куни мобайнида ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлайди ва реестрда рўйхатга олади.

30. Ижрочи ўлчаш воситаларининг тури тасдиқлангандан сўнг икки иш кунидан ошмайдиган муддатда ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича реестр учун ўлчаш воситалари турнинг таърифини ва 5-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш ҳақидаги сертификатни расмийлаштиради.

Ўлчаш воситаларини турини тасдиқлаш сертификатларининг бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Ўлчаш воситаларини турини тасдиқлаш сертификатларининг бланкалари ижрочига Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан берилади.

Ўлчаш воситаларини турини тасдиқлаш сертификатларининг бланкалари Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги буюртмаси бўйича шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.

Ижрочи ўлчаш воситаларини турини тасдиқлаш сертификатларининг бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.


31. Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддати беш йилни ташкил этади.


32. Реестрга киритилган ва тури тасдиқланган ўлчаш воситалари рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади, тури тасдиқланган сериялаб ишлаб чиқариладиган ўлчаш воситалари учун қўшимча равишда ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш сертификати ва турнинг таърифи жойлаштирилади.

33. Ушбу турдаги ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификати амал қилиш муддати тамом бўлгандан сўнг ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш сертификати амал қилиш даври мобайнида ишлаб чиқарилган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилади. Ўлчаш воситасининг турини тасдиқлаш сертификати амал қилиш давригача ёки ундан кейин ишлаб чиқарилган ўлчаш воситалари реестрга киритилганидан сўнг қиёслашдан ўтказилади.


34. Импорт бўйича тўп қилиб олиб кириладиган ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш сертификати ушбу турдаги ўлчаш воситалари тўпининг идентификация белгилари кўрсатилган аниқ тўпига берилади.

Олдин реестрга киритилган ўлчаш воситасининг янги тўпи олиб кирилганда, ўлчаш воситаларининг ушбу тўпига ўлчаш воситаларининг олдин реестрга киритилиш рақами берилади.


35. Тўп қилиб импорт бўйича олиб кирилаётган ўлчаш воситаларининг давлат синовлари ўлчаш воситалари намунавий дастурлари ёки олдин реестрга киритилган шу турдаги ўлчаш воситаларининг синаш дастурлари бўйича ўтказилади.

Ўлчаш воситалари синовлари намунавий дастурлари рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.

36. Ўлчаш воситаларининг тури тасдиқланганидан сўнг ижрочи бир иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиётини, шунингдек, техник талабларни тартибга солувчи ҳужжат лойиҳасини (илгари тасдиқланган ҳужжат бўлмаган тақдирда) тасдиқлайди.


37. Ижрочи янги тури тасдиқланган ўлчаш воситаларининг ишлаб чиқарувчиси жойлашган жойда ушбу турдаги ўлчаш воситаларини ишлаб чиқаришнинг метрологик таъминоти ҳолатини таҳлил қилади.

Ишлаб чиқарувчида реестрга киритилган ўлчаш воситалари, Лабораторияларни аккредитатциядан ўтказиш бўйича халқаро ташкилот (ILAC) ёки Аккредитация бўйича халқаро форум (IAF) тизимидаги аккредитациядан ўтказилган ёки сертификатлаштириш органи томонидан тасдиқланган (сифат) менежменти тизими мавжуд бўлган тақдирда, бирламчи метрологик текширув натижалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эътироф этилади.


38. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш ариза берувчининг аризасига биноан ушбу Қоидаларнинг 9-37-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади, 14-15-бандларида назарда тутилган ишлар бундан мустасно.

Ўлчаш воситалари давлат синовларининг натижаларидан қатъи назар, ижрочи давлат синовлари тугаганидан сўнг уч иш куни мобайнида ўлчаш воситаларининг намуналари (нусхалари)ни ариза берувчига қайтаради.


39. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ижрочига унинг амал қилиш муддати тугашидан камида олти ой олдин топширилиши керак.


40. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш тартиб-таомилидан ўтган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилиши лозим.



3-БОБ. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ

СЕРТИФИКАТИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, БЕКОР ҚИЛИШ ВА ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


41. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

ўлчаш воситасининг сифати ёмонлашганлиги бўйича ўлчаш воситалари фойдаланувчиларининг асосли шикоятлари (техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ўлчаш воситаларига белгиланган талабларга номувофиқлик) мавжуд бўлганда;

ўлчаш воситасининг даврий метрологик текшируви ва уни назоратдан ўтказиш жараёнида ўлчаш воситасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда ўлчаш воситаларига белгиланган талаблар бўйича номувофиқликлар сони кўпайиши тўғрисида расмий маълумотлар (аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан тасдиқланган маълумотлар) мавжуд бўлганда;

ишлаб чиқарувчи томонидан ўлчаш воситасининг констукциясига ва ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги тўғрисида ижрочига хабар берилмаганлиги аниқланганда.


42. Ижрочи ушбу Қоидаларнинг 41-бандда кўрсатилган ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар аниқланганда ўн иш куни мобайнида тегишли хулосани расмийлаштиради ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади.

Тақдим этилган ҳулоса асосида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч иш куни мобайнида ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб ижрочи томонидан уч иш куни мобайнида у ариза берувчига етказилади.

43. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддати камчиликларнинг хусусиятига боғлиқ ҳолда белгиланади, бироқ бу муддат Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.

44. Ариза берувчи томонидан ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этганида, ёзма шаклдаги маълумотни ижрочига тақдим этади.


45. Ижрочи ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида ёзма шаклдаги маълумотни олган кундан эътиборан уч иш куни мобайнида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади.

46. Ижрочи томонидан тақдим этилган хулоса асосида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уч иш куни мобайнида сертификатнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу тўғрисида ижрочи томонидан уч иш куни мобайнида ариза берувчига хабар беради.

47. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:

ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича қарорда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланган муддатларда ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳолатлари ишлаб чиқарувчи томонидан бартараф этмаганда;

ишлаб чиқарувчи ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг амал қилишини бекор қилиши тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

тури тасдиқланган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқарувчи юридик шахс тугатилганда - тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда - қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан.


48. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турининг таърифи йўқотилганда ёки унга зарар етказилганда ижрочи томонидан ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификатининг ёки ўлчаш воситалари тури таърифининг дубликати ариза берувчининг аризасига асосан ўн иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади, бунда дубликатнинг юқори қисми ўнг томонига: "ДУБЛИКАТ 20__ йил "___" ____________да БЕРИЛГАН" сўзлари ёзилади.


49. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турнинг таърифидаги имловий, грамматик хатоларни тузатиш ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турининг таърифини бекор қилиш ҳамда янги ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турнинг таърифи олдин берилган ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификати ёки ўлчаш воситалари турининг таърифидаги сана кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилиши йўли билан амалга оширилади.


50. Ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш сертификат амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ва бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


51. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган ўлчаш воситаларининг синов натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.

52. Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш жараёнида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


53. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА


Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш мақсадида давлат синовидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ва аризани тайёрлайди ҳамда ижрочига тақдим этади.


Зарур бўлган ҳолларда









2-босқич

Ижрочи


Аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб:

ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади;

давлат синовларидан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда ариза берувчига аризани рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.


Бир иш куни

мобайнида









3-босқич

Ижрочи


Тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ҳамда экспертиза якунлари бўйича эксперт хулосасини расмийлаштиради.


Бир иш куни

мобайнида








Ариза берувчи


Экспертиза натижалари салбий бўлганда - номувофиқликларни бартараф этади ва ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тақдим этади.


Беш иш куни

мобайнида








Ижрочи


Ҳужжатларни такрорий экспертизадан ўтказади.


Уч иш куни

мобайнида








Ижрочи


Экспертиза натижалари ижобий бўлганда - ўлчаш воситаларини синаш дастури ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади.


Беш иш куни

мобайнида









4-босқич

Ижрочи


1. Ўлчаш воситаларини кейинчалик турларини тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказади.


2. Синовлар натижалари бўйича далолатнома ва баённомани расмийлаштиради.



Ўн иш куни

мобайнида









5-босқич

Ижрочи


Синовлар натижалари салбий бўлганда, номувофиқликлар сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда ариза берувчига бу ҳақда хабар беради.


Уч иш куни

мобайнида









6-босқич

Ариза берувчи


Номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўради.


Ариза рўйхатга

олинган кундан

бошлаб уч ойдан

кўп бўлмаган

муддатда









7-босқич

Ижрочи


Номувофиқликларни бартараф этиш бўйича тақдим этилган ҳужжатларни текширади, лозим бўлганда ўлчаш воситалари такрорий давлат синовларидан ўтказилади.


Уч иш куни

мобайнида









8-босқич

Ижрочи


Ўлчаш воситаларини такрорий синовдан ўтказиш натижалари салбий бўлганда, ариза берувчига номувофиқликларни кўрсатган ҳолда кейинчалик ўлчаш воситаларини синовдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хулоса беради.


Бир иш куни

мобайнида









9-босқич

Ижрочи


Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ёки ўлчаш воситаларининг такрорий давлат синовларидан ўтказишни тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, уларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборади.


Икки иш куни

мобайнида









10-босқич

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлайди ва реестрда рўйхатга олади.


Бир иш куни

мобайнида









11-босқич

Ижрочи


Ўлчаш воситаларининг тури тасдиқлангандан сўнг воситалари турини тасдиқлайдиган сертификатни ва реестр учун ўлчаш воситаси турининг таърифини расмийлаштиради ва сертификат беради.


Икки иш куни

мобайнида



              





Қоидаларга

2-ИЛОВА

        

        


(Давлат метрологик хизмати органларининг номи, раҳбарининг лавозими)


        


(Ф.И.О.)

Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш учун

АРИЗА

    

Ариза берувчи



(ариза берувчининг номи, почта манзили, телефон, факс, E-mail)

ишлаб чиқаришга қўйиш, импорт бўйича олиб кириш мақсадида (кераклисининг тагига чизилсин)

        

(ўлчаш воситаларининг номи ва уларнинг вазифаси, мақсадли ва қўлланиши мумкин бўлган соҳаси)


ўлчаш воситаларини

кейинчалик турларини тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказишингизни сўрайди.

Давлат синовлари



(ўлчаш воситаларининг тури унинг талабалрига мувофиқлиги тасдиқланадиган


мувофиқлигига ўтказилсин.

ҳужжатнинг белгиланиши ва номи)


Ўлчаш воситаларини тайёрловчи



(номи, почта манзили, телефон, факс, E-mail)

Тайёрловчи томонидан берилган ўлчаш воситаларининг номи, тури ва белгиланиши

             

Ўлчаш воситаларининг турини белгиловчи метрологик тавсифлари

          

Турини тасдиқлаш тўғрисидаги ёки турини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги аввалги ҳужжатларга ҳавола

                

Ариза берувчи



(ариза берувчининг номи, банк реквизитлари)

ўлчаш воситаларини кейинчалик турларини тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказиш натижалари қандай бўлишидан қатъи назар, шу синовлар билан боғлиқ барча харажатлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Ариза билан бирга ўлчаш воситаларининг ______________та намуналари (нусхалари) ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

         

       

Ариза берувчи

      


          


       

(ариза берувчининг номи, раҳбарининг лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

       

        


(сана)

          





Қоидаларга

3-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Давлат метрология хизмати органи раҳбари




(имзо)


(Ф.И.О.)



20__ йил "___" _______________

Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказиш

___-сон ДАЛОЛАТНОМАСИ

             

(ўлчаш воситаларининг номи ва уларнинг белгиланиши)

            


томонидан тақдим этилган

(ўлчаш воситалари турини давлат синовларидан ўтказиш бўйича давлат метрологик хизмати органи)


1. Ўлчаш воситалари турини синаш бўйича қуйидаги таркибдаги давлат метрология хизмати органи вакиллари томонидан:


(лавозими, ташкилотнинг номи)


(Ф.И.О.)



(лавозими, ташкилотнинг номи)


(Ф.И.О.)



(лавозими, ташкилотнинг номи)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" __________ ______-сон буйруққа мувофиқ

              

(ўлчаш воситаларини ишлаб чиқувчи ташкилот, [ишлаб чиқувчи завод] номи)

__________________________________ томонидан ишлаб чиқилган (тайёрланган) ўлчаш воситаларининг кейинчалик турларини тасдиқлаган ҳолда давлат синовлари ўтказилди.

         

(ўлчаш воситаларининг номи ва турларининг белгиланиши)

Давлат синовлари

20__ йил "___" _______________ дан


20__ йил "___"_______________ гача

        

(ўлчаш воситаларининг кейинчалик турларини тасдиқлаган ҳолда давлат синовлари ўтказишга


нинг аризаси асосида ўтказилди.

ариза берувчининг тўлиқ номи, аризанинг рақами, санаси)


Давлат синовлари


да ўтказилди.


(давлат синовлари ўтказилган жой)


2.



(тажриба намуналарини ишлаб чиқувчи ташкилот номи)

             

(ўлчаш воситаларининг номлари ва уларнинг белгиланиши. Тақдим этилган ўлчаш воситаларининг қисқача

         

техник тавсифлари, белгиланган мақсади, намуналари (нусхалари)нинг сони ва индивидуал рақамлари)

ўлчаш воситаларининг тажриба намуналари (нусхалари) тақдим этилган.


3. Тақдим этилган ўлчаш воситаларининг намуналари (нусхалари) билан танишиб ва ҳужжатларни кўриб чиқиб давлат метрология хизмати органи тақдим этилган материаллар ўлчаш воситаларини кейинчалик турларини тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказиш учун етарли деб топди. Бунда қуйидагилар аниқланди:

a) ўлчаш воситалари намуналари (нусхалари)нинг давлат синовларидан ўтказиш учун яроқлилиги;

б) тақдим этилган ҳужжатларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги.

4. Давлат метрология хизмати органи



(турни тасдиқлаш мақсадида ўлчаш воситасининг синаш


га мувофиқ

дастурининг номи ва унинг тасдиқланганлиги тўғрисида маълумот)



давлат синовларидан ўтказди.

(ўлчаш воситаларининг номи ва турининг белгиланиши)


5. Ўтказилган давлат синовлари натижасида ўлчаш воситаларининг


намуналари (нусхалари)

(ўлчаш воситаларининг номи ва турининг белгиланиши)


техник топшириқ (шартнома, контракт) ва



(ушбу турдаги ўлчаш воситаларига қўйиладиган талабларни

       

белгилайдиган стандарт (халқаро, давлатлараро, миллий), техник шартларнинг белгиланиши ва номи)

талабларига мувофиқ (мувофиқ эмас)лигини аниқлади.

Бундан ташқари,



(ушбу турдаги ўлчаш воситаларининг, уларни серияли чиқаришда ёки фойдаланишда,

            

қиёслаш воситалари билан таъминланганлиги, шу жумладан, ушбу турдаги ўлчаш воситаларини

             

қиёслаш усул ва воситаларига ҳужжати (ҳужжат лойиҳаси) тўғрисида маълумотлар)

6. Давлат синовлари жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланди:

         

(аниқланган камчиликлар рўйхати, шу жумладан, синовга тақдим этилган ҳужжатлар бўйича)

7. Давлат синовлари натижалари асосида давлат метрология хизмати органи қуйидагиларни тавсия этади:

a)



ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш, уни Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритиш, ишлаб чиқариш

           

ва муомалага ўлчаш воситаларининг чегараланган миқдорини чиқариш бўйича (ҳажмини кўрсатган ҳолда),

         

импорт бўйича (ҳажмини кўрсатган ҳолда) олиб кириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсиялар

б)



(кўрсатилган қиёслашлараро интервални тасдиқлаш мақсадида ишончлиликка синовдан

      

ўтказиш зарурлиги тўғрисида тавсиялар (янги ишлаб чиқилган ўлчаш воситалари учун);

в)



(ишлаб чиқаришдан чиқаришда ва (ёки) фойдаланишда

      

ушбу турдаги ўлчаш воситаларини қиёслаш зарурлиги тўғрисида тавсиялар)

г)



(бу турдаги ўлчаш воситаларини серияли ишлаб чиқаришни ўзлаштиргандан сўнг

        

эскирган ўлчаш воситаларини ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш тўғрисида тавсиялар)

д)



(миллий стандартларга ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек,

          

янги ҳужжатлар ишлаб чиқиш тўғрисида тавсиялар)

8. Давлат синовларида аниқланган



(ўлчаш воситаларини ишлаб чиқувчи ташкилот номи


камчиликларни

янги ишлаб чиқиладиган ўлчаш воситалари учун)


бартараф этиб 20__ йил "___"__________ гача камчиликлар бартараф этилганлиги тўғрисида

         

(ўлчаш воситаларини кейинчалик турларини тасдиқлаган ҳолда давлат синовларидан ўтказган давлат метрология хизмати органи номи)


га ҳисобот тақдим этилсин.


     




(лавозими, ташкилотнинг номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)


     




(лавозими, ташкилотнинг номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)


     




(лавозими, ташкилотнинг номи)


(имзо)


(Ф.И.О.)

         





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестри учун

ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ТУРИНИНГ ТАЪРИФИ

Ўзбекистон Республикаси

ўлчаш воситалари давлат

реестрининг белгиси

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Давлат метрология хизмати органи раҳбари


(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" _______________

ўлчаш воситасининг номи ва белгиланиши

Ўзбекистон Республикаси ўлчаш

воситалари давлат реестрига киритилди

Рўйхатга олинган рақами _____________

         

(стандартнинг рўйхатга олиш рақами, техник шартлар шифри, ишлаб чиқарувчи фирманинг техник

       

топшириғининг реквизитлари ёки тайёрловчи заводнинг техник ҳужжатлари белгиси кўрсатилади)

БЕЛГИЛАНГАН МАҚСАДИ ВА ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ

       

(ўлчаш воситаларининг белгиланган мақсади ва тахмин қилинган қўлланиш доираси кўрсатилади)

           

ТАЪРИФИ

        

(ўлчаш воситаларининг ишлаш принципи, таркиби ва конструкцион хусусиятлари таърифланади,

         

             

рухсат берилмаган киришдан тамғалаш схемаси

         

             

ва тамға изларини босиш жойларининг белгиланиши)

АСОСИЙ ТЕХНИК ВА МЕТРОЛОГИК ТАВСИФЛАР

         

(ўлчаш воситаларининг асосий техник ва метрологик тавсифлари таърифланади)

        

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИНИНГ БЕЛГИСИ

         

         

(ўлчаш воситалари давлат реестри белгисининг жойлашган жойи ва белгини қўйиш усули кўрсатилади)

КОМПЛЕКТЛИЛИГИ

         

         

(ўлчаш воситаларини етказиш комплекти, таркибий қисмлар ёки элементларнинг (зарур бўлганда) белгилари кўрсатилади)

ҲУЖЖАТЛАР

        

(ўлчаш воситаси уларга мувофиқ бўлган ҳужжатлар белгиланиши ва номи кўрсатилади,

            

қиёслаш услубиётининг белгиланиши ва номи кўрсатилади)

ХУЛОСА

           

(ўлчаш воситалари талабларга ва (ёки) техник ҳужжатларга мувофиқлиги ҳақида хулоса келтирилади,

            

ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказган давлат метрология хизмати органининг

            

номи ва реквизитлари ва унинг аккредитациядан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади)

ТАЙЁРЛОВЧИ

       

(ўлчаш воситасини ишлаб чиқувчи корхона номи ва реквизитлари кўрсатилади)

АРИЗА БЕРУВЧИ

         

(ариза берувчининг номи ва реквизитлари кўрсатилади)

Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказган давлат метрология хизмати органининг вакили


     






(имзо)


(Ф.И.О.)

Ариза берувчи






(имзо)


(Ф.И.О.)





Қоидаларга

5-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЛЧАШЛАРНИНГ

ЯГОНА БИРЛИКДА БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

      

(Ўлчаш воситалари турини давлат синовларидан ўтказиш бўйича ваколатли давлат метрологик хизмати органининг номи)

_______________-сон

ўлчаш воситалари турини тасдиқлаш тўғрисидаги

СЕРТИФИКАТ

TYPE APPROVAL CERTIFICATE

OF MEASURING INSTRUMENTS

Ўзбекистон Республикаси

Ўлчаш воситалари давлат

реестрининг белгиси

ХХ 0000000

(ҳисобга олиш серияси

ва тартиб рақами)


Берилди

20__йил "____" _______________ да

Амал қилиш муддати

20__йил "____" _______________гача

Ушбу сертификат синовларнинг ижобий натижаларига асосан



томонидан тайёрланган

(тасдиқланган турдаги ўлчаш воситаларини тайёрловчи ташкилот номи)


         

(ўлчаш воситасининг номи ва турининг белгиланиши)


тури тасдиқланганлигини,

Ўлчаш воситалари давлат реестрига ___________________________-сон билан киритилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланишига йўл қўйилганлигини тасдиқлайди.

Ўлчаш воситаларининг тури



(ҳужжат белгиланиши)

            


га мувофиқ.

Ўлчаш воситалари турининг таърифи ушбу сертификатга иловада келтирилган

Ушбу сертификатнинг амал қилиши



га татбиқ этилади






(орган раҳбарининг лавозими (ижрочи)


(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

20__ йил "___" _______________

         


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 август
















































Время: 0.1319
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск