язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Айрим тармоқларнинг фаолияти/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2020 й. ПФ-6059-сон "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.09.2020 й.

N ПФ-6059



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ПИЛЛАЧИЛИК ВА ҚОРАКЎЛЧИЛИКНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда пиллачилик ва қоракўлчилик тармоқларининг мавжуд салоҳиятини ҳар томонлама ишга солиш ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарининг рентабеллигини ошириш учун қулай шароитлар яратиш орқали ушбу соҳаларни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мазкур тармоқлардаги инфратузилма ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш, насл кўрсаткичларини яхшилаш, озуқа базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган тизимли ишларни йўлга қўйиш бўйича фаолиятни кучайтириш талаб этилмоқда.

Пиллачилик ва қоракўлчиликни жадал ривожлантиришни таъминлаш, пиллачилик ва қоракўлчилик кластерларини ташкил қилган ҳолда хомашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларга олиб чиқишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, жойларда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2021 йил 1 июлга қадар республиканинг яйловларга эга барча ҳудудларида озуқа базасини яратган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил қилиш бўйича қоракўлчилик кластерлари (кейинги ўринларда - кластерлар) ташкил қилинади;

кластерларга қоракўл зотли қўйларини боқишга мўлжалланган, шу жумладан, ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларидан яйловлар ижарага берилади;

кластерларга яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали хомашёни чуқур қайта ишлашни ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича мажбуриятлар юкланади;

кластерлар Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан яқиндан ҳамкорлик қилади;

2021 йил 1 январдан бошлаб кластерларга ҳудудларда шахтали ва тик қудуқлар, шунингдек, сув тортиш учун насос станцияларини янгидан қуриш ва реконструкция қилишга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 январдаги "Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4567-сон қарори 2-бандида назарда тутилган 120 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар бериш тартиби қўлланилади;

Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) аъзолари - кластер иштирокчиларига майда шоҳли наслдор мол харид қилиш ва кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, озуқа базасини яратиш, ярим тайёр ва тайёр, шу жумладан, гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тери ва жунни қайта ишлаш ҳамда биноларни реконструкция қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш лойиҳаларини молиялаштириш учун 2020-2023 йилларда ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга, лойиҳалар ҳажми, сони ва уларни амалга ошириш учун зарур бўлган валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан ўрнатилган фоиз ставкасининг 50 фоизи, бироқ 10 фоизлик пунктидан кўп бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсациялар берилади;

Уюшма аъзоларига қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплаш учун камида битта иш ўрни яратиш шарти билан Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида субсидиялар ажратилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан бирга 2021 йил 1 июлга қадар ташкил этилаётган кластерларга озуқа базасини яратиш учун фойдаланишга киритилаётган қишлоқ хўжалиги майдонларидан 1-иловага мувофиқ ажратиб берилишини таъминласин.


3. Молия вазирлиги 2020 йил 1 октябрга қадар Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси ҳузуридаги Қоракўлчиликни ривожлантириш жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги "Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4420-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг қолган қисмини ажратсин.


4. 2021-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида қоракўлчиликни ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 2-2.13-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


5. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифаси этиб белгилансин:

пиллачилик ва қоракўлчилик соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш, шунингдек, ушбу тармоқларни ягона илмий-техникавий сиёсатни юритган ҳолда, мувофиқлаштирилган тарзда ривожлантиришни таъминлаш;

тут плантациялари ва яйловларнинг қатъий ҳисобини юритиш ва фондини ўрганиш, шунингдек, пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш учун озуқа базасини яхшилаш;

ипак қурти ва қоракўл зотли қўйларнинг юқори даражада маҳсулдор наслларини жорий қилиш;

пилла ва қоракўл терисидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида хомашё тайёрлаш ва уни қайта ишлаш учун қулай шароитлар яратиш;

маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ипак ва қоракўлдан тайёрланган маҳсулотларни энг аввало ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш;

пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига ўз фаолиятини кенгайтириш, кластерлар ташкил этиш ва маҳсулотни экспорт қилишда ҳар томонлама ёрдам бериш;


6. Белгилансинки:

а) қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган барча яйловлар Қўмитанинг доимий эгалигига ўтказилади;

б) яйловлар кластерларга Қўмита томонидан мустақил равишда, шу жумладан, ноль ставкада ижарага берилади;

в) ўрмон фондининг ўрмон билан қопланмаган ерларидаги яйловлар кейинчалик Қўмита томонидан кластерларга, шу жумладан, ноль ставкада иккиламчи ижарага бериш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан 3-иловага мувофиқ Қўмитага ноль ставкада ижарага берилади;

г) қуйидагилар кластерларни ташкил қилиш шартлари ҳисобланади:

Қўмита, ташаббускор ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ўртасида ташаббускорга яйловни ижарага беришни, шунингдек, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини назарда тутувчи шартнома тузилиши;

ташаббускор томонидан яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишига йўл қўймаслик, илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шоҳли наслдор молларни кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш орқали хомашёни чуқур қайта ишлашни ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича мажбуриятлар қабул қилиниши;

д) наслчилик чорвачилик субъектларини давлат аттестациясидан ўтказиш ва наслчилик чорвачилик хўжалиги мақоми тўғрисидаги гувоҳномаларни бериш қоракўлчиликка тааллуқли қисмида Қўмита билан биргаликда амалга оширилади.


7. Қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган Яйловларни хатловдан ўтказиш ва ҳолатини ўрганиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) 4-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Комиссия 2020 йил 15 октябрга қадар қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган мавжуд яйловлар Қўмитанинг доимий эгалигига ўтказилишини таъминлаган ҳолда, ялпи хатловдан ўтказсин.

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қўмитанинг доимий эгалигига берилаётган яйловларнинг кадастр паспортлари тайёрланишини ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини тўлов ундирилмасдан таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 2020 йил 1 ноябрга қадар қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган яйловларни хатлов натижалари якунларига кўра Қўмитанинг доимий эгалигига ўтказсин.


8. Қуйидагилар:

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти - "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ихтиёридан;

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти - Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ихтиёридан;

Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази - "Ўзчорванасл" агентлиги ихтиёридан Қўмитага ўтказилсин.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Жаҳон банкининг амалга оширилаётган лойиҳаси (15 миллион евро) ва Франция тараққиёт агентлиги билан биргаликда ишлаб чиқилаётган "Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш" лойиҳаси (16 миллион евро) доирасидаги иккита грант линиялари юқорида кўрсатилган илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техника базаси, лаборатория ускуналарини модернизация қилиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларга хорижий мутахассисларни жалб қилишга йўналтирилишини таъминласин.


10. Қўмита Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Бухоро чўл-яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларида ташкил қилинаётган, қишлоқ хўжалигидаги билим ва инновациялар тизимини ўз ичига олган Агрохизматлар марказлари билан чуқур интеграциялашувини;

пиллачилик ва қоракўлчилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига Агрохизматлар марказлари орқали билимлар бериш, уларни илмий-амалий қўллаб-қувватлаш ва хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилишини таъминласин.


11. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак (ТИФ ТН коди - 5002 ва 5003)ни олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан эътиборан олиб чиқиладиган ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакнинг ҳар бир килограмми учун 0,05 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.


12. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Пиллачиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинсин ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипак (ТИФ ТН коди - 5002 ва 5003)ни олиб чиқишда ундириладиган йиғимлардан тўлиқ ҳажмдаги тушумлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар унинг маблағларини шакллантириш манбаи этиб белгилансин.


13. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Қўмита бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети ва Самарқанд ветеринария медицинаси институти филиалларида қоракўлчилик соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича махсус йўналишлар очишни назарда тутсин;

Самарқанд ветеринария ва медицина техникумида майда шоҳли молларни кўпайтириш ҳамда ипак қурти етиштириш бўйича кадрлар тайёрланишини таъминласин;

Марғилон шаҳридаги 1-сон касб-ҳунар мактабида ипак қурти етиштириш, хом ипакни қайта ишлаш ва ипакдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кадрлар тайёрланишини таъминласин;

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ҳамда Ипакчилик илмий-тадқиқот институти уларга майда шоҳли молларни ва ипак қуртини кўпайтириш бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил қилишда илмий-методик ёрдам кўрсатиш вазифасини юклаган ҳолда тегишинча Самарқанд ветеринария ва медицина техникумига ва Марғилон шаҳридаги 1-сон касб-ҳунар мактабига бириктирилсин.


14. Ушбу Фармонда назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

2020 йил 1 ноябрга қадар қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга мўлжалланган мавжуд яйловларни ялпи хатловдан ўтказишда Комиссияга кўмаклашсин;

яйловлар ўз вақтида Қўмитанинг доимий эгалигига ўтказилишини ҳамда озуқа базасини яратиш учун кластерларга ер участкалари ажратилишини таъминласин;

б) Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси 2020 йил 1 ноябрга қадар ушбу Фармоннинг 3-иловасида назарда тутилган яйловлар ноль ставкада ижарага берилишини таъминласин;

в) Қўмита 2021 йил 1 июлга қадар:

кластерлар ташкил қилиш ва уларга яйловларни ижарага бериш учун ташаббускорларни, шу жумладан, чет эллик тадбиркорлар орасидан танлаб олсин;

иштирокчиларнинг кластерлар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича аниқ мажбуриятларини белгилаган ҳолда, ташаббускорлар ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти билан шартномалар тузсин;

кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқалари ўрнатилишини таъминласин;

олис чўл ҳудудларида майда шоҳли наслдор молларни суғориш учун мавжуд иншоотлар (тик ва шахтали қудуқлар)ни реконструкция қилиш ва янгиларини қуриш бўйича 2021 йилга мўлжалланган дастурни тасдиқласин.


15. Қўмита бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан бирга Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари (шу жумладан, ипак момиғи) ва хом ипакни олиб чиқиш устидан мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


16. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Озуқа базасини яратиш учун қоракўлчилик

кластерларига ажратиладиган

ер участкалари

  

Т/р

Ҳудудларнинг номланиши

Ажратиладиган ер участкалари

(гектарда)

1

Қорақалпоғистон Республикаси

1 000

2

Андижон вилояти

300

3

Бухоро вилояти

1 000

4

Жиззах вилояти

1 000

5

Қашқадарё вилояти

1 000

6

Навоий вилояти

1 000

7

Наманган вилояти

400

8

Самарқанд вилояти

1000

9

Сурхондарё вилояти

1000

10

Сирдарё вилояти

300

11

Тошкент вилояти

500

12

Фарғона вилояти

300

13

Хоразм вилояти

400

Жами:

9 200




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Ўзбекистон Республикасида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

  

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

17 727

17 727

17 727

17 727

17 727

2

Қоракўл наслли қўйлар

минг бош

6 270

6 897

7 932

8 725

9 619

3

Жун ишлаб чиқариш

минг тонна

15 048

16 553

19 036

20 940

23 086

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

минг тонна

6 019

6 621

7 614

8 376

9 234

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

минг кв. м

301

331

381

419

462

6

Кигиз ишлаб чиқариш

минг кв. м

3 143

3 414

3 860

4 176

4 595

7

Терилар ишлаб чиқариш

минг дона

608

669

769

846

933

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

минг дона

243

268

308

339

372

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

млн долл.

15

25

30

35

45

10

Инвестициялар ҳажми

млн долл.

15

15

15

15

15

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

36 775

40 453

46 520

51 172

56 577

Мавсумий

49 152

54 068

59 474

65 422

75 619

Жами

85 927

94 520

105 995

116 594

132 196




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.1-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Қорақалпоғистон Республикасида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

4 596

4 596

4 596

4 596

4 596

2

Қоракўл наслли қўйлар

минг бош

343

874

1 500

1 725

1 838

3

Жун ишлаб чиқариш

минг тонна

823

2 098

3 600

4 140

4 411

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

минг тонна

329

839

1 440

1 656

1 765

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

минг кв. м

16

42

72

83

88

6

Кигиз ишлаб чиқариш

минг кв. м

287

315

363

399

441

7

Терилар ишлаб чиқариш

минг дона

33

85

146

167

178

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

минг дона

13

34

58

67

71

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

минг долл.

800

3 500

5 600

6 607

8 606

10

Инвестициялар ҳажми

минг долл.

820

1 900

2 836

3 202

3 166

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

6 999

7 698

8 853

9 738

10 767

Мавсумий

9 380

10 317

11 865

13 052

14 430

Жами

16 378

18 016

20 718

22 790

25 197




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.2-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Андижон вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

18

18

18

18

18

2

Қоракўл наслли қўйлар

бош

1 000

2 000

4 000

5 000

7 000

3

Жун ишлаб чиқариш

тонна

2 400

5 000

9 000

12 000

17 000

4

Терилар ишлаб чиқариш

дона

100

190

390

490

680

5

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

дона

40

80

160

190

270

6

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

долл.

2 400

7 200

19 000

22 000

33 000

7

Киритилаётган инвестициялар ҳажми

долл.

2 300

4 300

7 500

8 600

11 000

8

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

31

34

39

43

48

Мавсумий

46

51

58

64

71

Жами

77

85

98

108

119




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.3-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Бухоро вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

2 355

2 355

2 355

2 355

2 355

2

Қоракўл наслли қўйлар

минг бош

1 968

1 968

1 968

1 968

1 968

3

Жун ишлаб чиқариш

минг тонна

4 723

4 723

4 723

4 723

4 723

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

минг тонна

1 889

1 889

1 889

1 889

1 889

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

минг кв. м

94

94

94

94

94

6

Кигиз ишлаб чиқариш

минг кв. м

307

337

388

427

472

7

Терилар ишлаб чиқариш

минг дона

191

191

191

191

191

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

минг дона

76

76

76

76

76

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

минг долл.

4 707

7 000

7 444

9 000

9 215

10

Инвестициялар ҳажми

минг долл.

4 508

4 280

3 721

3 383

3 368

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

7 506

8 257

9 495

10 445

11 548

Мавсумий

10 051

11 056

12 714

13 986

15 463

Жами

17 557

19 313

22 210

24 431

27 011




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.4-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Жиззах вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

621

621

621

621

621

2

Қоракўл наслли қўйлар

минг бош

83

87

140

175

248

3

Жун ишлаб чиқариш

минг тонна

199,2

209

336

420

595

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

минг тонна

80

84

134

168

238

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

минг кв. м

4

4

7

8

12

6

Кигиз ишлаб чиқариш

минг кв. м

39

43

49

54

60

7

Терилар ишлаб чиқариш

минг дона

8

8

14

17

24

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

дона

3 000

3 000

5 000

7 000

9 000

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

минг долл.

203

339

408

473

1 161

10

Инвестициялар ҳажми

минг долл.

198

189

264

250

386

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

975

1 073

1 233

1 357

1 500

Мавсумий

1 265

1 391

1 600

1 760

1 946

Жами

2 240

2 464

2 833

3 117

3 446




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.5-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Қашқадарё вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

1 214

1 214

1 214

1 214

1 214

2

Қоракўл наслли қўйлар

минг бош

1 812

1 812

1 812

1 812

1 812

3

Жун ишлаб чиқариш

минг тонна

4 349

4 349

4 349

4 349

4 349

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

минг тонна

1 740

1 740

1 740

1 740

1 740

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

минг кв. м

87

87

87

87

87

6

Кигиз ишлаб чиқариш

минг кв. м

435

435

435

435

435

7

Терилар ишлаб чиқариш

минг дона

176

176

176

176

176

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

минг дона

70

70

70

70

70

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

минг долл.

4 334

6 121

6 829

7 564

8 467

10

Инвестициялар ҳажми

минг долл.

4 300

3 977

3 426

3 265

3 125

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

6 900

7 590

8 729

9 602

10 616

Мавсумий

9 250

10 175

11 701

12 872

14 231

Жами

16 151

17 766

20 430

22 473

24 847




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.6-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Навоий вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

7 145

7 145

7 145

7 145

7 145

2

Қоракўл наслли қўйлар

минг бош

1 549

1 600

1 881

2 300

2 856

3

Жун ишлаб чиқариш

минг тонна

3 718

3 840

4 514

5 520

6 854

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

минг тонна

1 487

1 536

1 806

2 208

2 742

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

минг кв. м

74

77

90

110

137

6

Кигиз ишлаб чиқариш

минг кв. м

446

490

564

620

686

7

Терилар ишлаб чиқариш

минг дона

150

155

182

223

277

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

минг дона

60

62

73

89

111

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

минг долл.

3 700

6 000

7 300

8 299

13 372

10

Инвестициялар ҳажми

минг долл.

3 953

3 479

3 630

3 736

3 587

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

10 806

11 886

13 669

15 036

16 624

Мавсумий

14 576

16 033

18 438

20 282

22 424

Жами

25 381

27 919

32 107

35 318

39 048




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.7-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Наманган вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

 

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

гектар

47 00

47 000

47 000

47 000

47 000

2

Қоракўл наслли қўйлар

бош

1 000

5 000

10 000

15 000

19 000

3

Жун ишлаб чиқариш

тонна

2 000

12 000

24 000

36 000

46 000

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

тонна

1 000

5 000

10 000

14 000

18 000

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

кв. м

-

200

500

1 000

1 000

6

Кигиз ишлаб чиқариш

кв. м

3 000

4 000

4 000

5 000

5 000

7

Терилар ишлаб чиқариш

дона

100

500

1 000

1 500

2 000

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

дона

-

200

400

600

700

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

долл.

5 000

18 000

38 000

60 000

89 000

10

Инвестициялар ҳажми

долл.

2 000

10 000

18 000

25 000

29 000

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

144

158

182

200

221

Мавсумий

107

117

135

148

164

Жами

250

275

317

348

385




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.8-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Самарқанд вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

707

707

707

707

707

2

Қоракўл наслли қўйлар

минг бош

460

461

461

461

461

3

Жун ишлаб чиқариш

минг тонна

1 104

1 106

1 106

1 106

1 106

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

минг тонна

442

443

443

443

443

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

минг кв. м

22

22

22

22

22

6

Кигиз ишлаб чиқариш

минг кв. м

72

79

91

100

111

7

Терилар ишлаб чиқариш

минг дона

45

45

45

45

45

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

минг дона

18

18

18

18

18

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

минг долл.

1 102

1 671

1 732

1 849

2 158

10

Инвестициялар ҳажми

минг долл.

1 100

1 002

871

792

824

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

1 792

1 971

2 267

2 494

2 757

Мавсумий

2 359

2 595

2 984

3 282

3 629

Жами

4 151

4 566

5 251

5 776

6 386




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.9-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Сурхондарё вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

737

737

737

737

737

2

Қоракўл наслли қўйлар

минг бош

45

65

104

177

295

3

Жун ишлаб чиқариш

минг тонна

108

156

250

424

708

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

минг тонна

43

62

100

170

283

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

кв. м

2 000

3 000

5 000

8 000

14 000

6

Кигиз ишлаб чиқариш

кв. м

46 000

51 000

58 000

64 000

71 000

7

Терилар ишлаб чиқариш

дона

4 000

6 000

10 000

17 000

29 000

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

дона

2 000

3 000

4 000

7 000

11 000

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

минг долл.

114

260

434

786

1381

10

Инвестициялар ҳажми

минг долл.

107

141

196

304

460

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

1 106

1 217

1 399

1 539

1 702

Мавсумий

1 505

1 655

1 904

2 094

2 315

Жами

2 611

2 872

3 303

3 633

4 017




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.10-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Сирдарё вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

гектар

19 000

19 000

19 000

19 000

19 000

2

Қоракўл наслли қўйлар

бош

1 000

2 000

3 000

5 000

8 000

3

Жун ишлаб чиқариш

тонна

2 000

5 000

7 000

12 000

19 000

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

тонна

1 000

2 000

3 000

5 000

8 000

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

кв. м

50

100

140

240

380

6

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

долл.

2 000

7 500

11 000

20 000

42 000

7

Инвестициялар ҳажми

долл.

2 300

4 300

7 500

8 600

11 000

8

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

49

54

62

69

76

Мавсумий

48

53

61

67

74

Жами

98

107

123

136

150




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.11-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Тошкент вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

минг гектар

208

208

208

208

208

2

Қоракўл наслли қўйлар

бош

5 000

15 000

40 000

65 000

83 000

3

Жун ишлаб чиқариш

минг тонна

12

36

96

156

199

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

минг тонна

5

14

38

62

80

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

кв. м

-

1 000

2 000

3 000

4 000

6

Кигиз ишлаб чиқариш

кв. м

3 000

4 000

4 000

5 000

5 000

7

Терилар ишлаб чиқариш

дона

-

1 000

4 000

6 000

8 000

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

дона

200

1 000

2 000

3 000

5 000

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

долл.

24 000

54 000

151 000

260 000

389 000

10

Инвестициялар ҳажми

долл.

2 000

4 300

7 500

8 600

11 000

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

316

347

400

440

486

Мавсумий

426

469

539

593

656

Жами

742

817

939

1033

1 142





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.12-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Фарғона вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

гектар

19 000

19 000

19 000

19 000

19 000

2

Қоракўл наслли қўйлар

бош

1 000

2 000

3 000

5 000

8 000

3

Жун ишлаб чиқариш

тонна

2 000

5 000

7 000

12 000

19 000

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

дона

1 000

2 000

3 000

5 000

8 000

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

дона

50

100

140

240

380

6

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

долл.

2 000

7 500

11 000

20 000

42 000

7

Инвестициялар ҳажми

долл.

2 000

4 300

7 500

8 600

11 000

8

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

49

54

62

69

76

Мавсумий

48

53

61

67

74

Жами

98

107

123

136

150





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

2.13-ИЛОВА



2021-2025 йилларга

мўлжалланган Хоразм вилоятида

қоракўлчиликни ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

1

Яйловлар майдони

гектар

41 000

41 000

41 000

41 000

41 000

2

Қоракўл наслли қўйлар

бош

1 000

4 000

6 000

12 000

16 000

3

Жун ишлаб чиқариш

тонна

2 000

10 000

14 000

29 000

38 000

4

Жундан йигирилган ип ишлаб чиқариш

тонна

1 000

4 000

6 000

12 000

15 000

5

Гиламлар ишлаб чиқариш

кв. м

50

190

290

580

770

6

Кигиз ишлаб чиқариш

минг кв. м

1 505

1 656

1 904

2 094

2 309

7

Терилар ишлаб чиқариш

дона

100

400

600

1 200

1 600

8

Қоракўлдан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш

дона

-

200

200

500

600

9

Қоракўл маҳсулотларини экспорт қилиш

долл.

4 000

15 000

22 000

40 000

84 000

10

Инвестициялар ҳажми

долл.

2 300

4 300

7 500

8 600

11 000

11

Иш жойлари

Доимий

Штат бирлиги

101

112

128

141

156

Мавсумий

92

102

117

128

142

Жами

194

213

245

270

298




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

томонидан Пиллачилик ва қоракўлчиликни

ривожлантириш қўмитасига ноль ставкаси бўйича

ижарага бериладиган ўрмон фондининг ўрмон

билан қопланмаган ерларидаги яйловлар

Т/р

Ҳудудларнинг номланиши

Яйловлар майдони

(минг гектар)

1

Қорақалпоғистон Республикаси

656,1

2

Андижон вилояти

2,5

3

Бухоро вилояти

160,6

4

Жиззах вилояти

95,6

5

Қашқадарё вилояти

182,3

6

Навоий вилояти

1 594,1

7

Наманган вилояти

87,4

8

Самарқанд вилояти

31,8

9

Сурхондарё вилояти

71,9

10

Сирдарё вилояти

1,8

11

Тошкент вилояти

229,3

12

Фарғона вилояти

0,4

13

Хоразм вилояти

50,9

Жами:

3 164,7




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПФ-6059-сон Фармонига

4-ИЛОВА



Қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришга

мўлжалланган Яйловларни хатловдан ўтказиш

ва ҳолатини ўрганиш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

1. лавозими бўйича

-

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси,

Комиссия раҳбари

 

2. Х. Тўрахўжаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси, Комиссия раҳбари ўринбосари

3. лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари

4. Н. Бакиров

-

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси

5. Ш. Тешаев

-

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари

6. Ш. Рахимов

-

Бош прокурор ўринбосари

7. С. Нишанбаев

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари

8. А. Икрамов

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари

9. лавозими бўйича

-

Республика "Қоракўлчилик" уюшмасининг раиси


Изоҳ:

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Комиссия ишига келишув бўйича бошқа вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик жамиятлари ва фуқаролик жамияти институтлари раҳбарлари ва мутахассислари жалб қилиниши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь


"Халқ сўзи", 2020 йил 3 сентябрь