язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат чегараси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2020 й. 533-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2020 й.

N 533




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИДА АНИҚЛАНГАН

ЭГАСИЗ АШЁЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар, моддий қимматликлар ва бошқа мол-мулкларни расмийлаштириш, сақлаш ва уларга нисбатан қарор қабул қилишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасида аниқланган эгасиз ашёлар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш давомида аниқланган эгасиз ашёларни расмийлаштириш;

эгасиз ашёларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига олиб келишда хавфсизлик чораларини таъминлаш;

эгасиз ашёларни сақлашда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш;

эгасиз ашёларни сақлаш ва уларни экспертизадан ўтказиш (баҳолаш) тартиби;

аниқланган эгасиз ашёларга нисбатан қарор қабул қилиш ва уни бажариш тартиби.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 2 сентябрь