язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.08.2020 й. 514-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.08.2020 й.

N 514



ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ

ЁЗИШ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ АГЕНТЛИГИ ТИЗИМИДА

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони 23-бандига асосан 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда - ФҲДЁ) органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик бўйича функцияларни юклаган ҳолда ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) тасарруфига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган функцияларни тўлақонли ва самарали амалга ошириш, жумладан ФҲДЁ органлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш учун Агентлик масъул ҳисобланади;

2021 йил 1 январга қадар туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари Агентлик тизимига ўтиши муносабати билан уларнинг ходимлари Адлия вазирлиги томонидан аттестациядан ўтказилади;

ФҲДЁ архивларида архивариус лавозими тугатилади ва шу муносабат билан 1 ва 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади;

ФҲДЁ органлари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига, жумладан ФҲДЁ органи мудири - бўлим бошлиғига, 1-тоифали инспектор - бош маслаҳатчига, 2-тоифали инспектор - етакчи маслаҳатчига тенглаштирилади;

ФҲДЁ органлари ходимлари (ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирлари, инспекторлари) нинг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлаш ҳамда мартаба даражалари олишга зарур бўлган иш стажига қўшилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда туман (шаҳар) ФҲДЁ бўлимлари томонидан фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг туман (шаҳар) ҳокимликларига берилган қисмини, уларга тегишли жиҳозлар, инвентарлар, ҳужжатлар ва бошқа мол-мулкларни белгиланган тартибда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига берилишини, ҳудудий бошқармалар эса - тегишлича уларнинг қабул қилиб олинишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда ФҲДЁ органларини малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 августдаги

514-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судьяларини, адлия органлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш тўғрисида" 1993 йил 9 июлдаги 343-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда):


а) 3-илованинг изоҳ қисмига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

ҲДЁ бўлимлари ва Никоҳ уйлари ходимларининг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври кўп йил ишлаганлиги учун устамалар тўлашга зарур бўлган иш стажига қўшилади";


б) 4-илованинг изоҳ қисмига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

ҲДЁ бўлимлари ва Никоҳ уйлари ходимларининг туман (шаҳар) ҳокимликлари тизимидаги ишлаган даври мартаба даражалари олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатига "Давлат нотариал идоралари" бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:

ҲДЁ органлари

ФҲДЁ органи мудири

1-тоифали инспектор

2-тоифали инспектор".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг 12-1-позициясида:


а) "Шакллантириш манбаи" устунидан "ФҲДЁ бўлимлари томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) "Ажратмалар миқдори (фоизларда)" устунидан "16" рақами чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 2-1-бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:


Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига



1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига




2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига; Давлат хизматлари агентлиги директорига




3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси


-

Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосарига




1-даражали адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлиги бошқармалари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига






2-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; "Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази" ДУК директорига; "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази" ДУК директорига; "Инсон ва қонун" газетаси таҳририяти ДУК бош муҳарририга




3-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бўлим бошлиқларига, ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари мудирларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; Юридик техникум директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига




1-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ архивлари мудирларига




2-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига; ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига




3-даражали юрист

-

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта маслаҳатчилари ва маслаҳатчиларига; Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларининг катта маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг етакчи ва катта маслаҳатчиларига; нотариуслар ёрдамчиларига; ФҲДЁ органларининг 2-тоифали инспекторларига


".

            

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 563-модда):


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, ФҲДЁ органлари таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади";


б) 1-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошисидан "туман ва шаҳар ҳокимликларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қуйидагилар ФҲДЁ органлари ходимлари ҳисобланади:

мудир;

1 ва 2-тоифали инспектор;

иш юритувчи (техник ходимлар)";


4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ФҲДЁ бўлимлари, никоҳ уйлари ва ФҲДЁ архивлари ходимлари сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади";


5-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ФҲДЁ архивларида - мудир, 1 нафар 1-тоифали ва 1 нафар 2-тоифали инспектор лавозимлари жорий этилади";


6-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) тегишли туман ва шаҳар ҳудудида рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, ўлим, никоҳ тузиш ва никоҳни бекор қилиш) ҳамда уларга киритилган ўзгартиришларнинг ўртача ойлик сони. Бунда бир ходимга (иш юритувчи бундан мустасно) рўйхатдан ўтказилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ва уларга киритилган ўзгартиришлар сони ойига камида 200 - 250 та бўлиши керак";


7-банддаги "бўлимида ёки никоҳ уйида" сўзлари "органида" сўзи билан алмаштирилсин;


9-банднинг биринчи хатбошисидаги "архивариусларининг" сўзи "инспекторларининг" сўзи билан, иккинчи - тўртинчи хатбошиларидаги "архивариуслар" сўзлари "инспекторлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "бўлими ёки никоҳ уйида" сўзлари "органида" сўзи билан алмаштирилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. ФҲДЁ бўлимлари, никоҳ уйлари ва ФҲДЁ архивлари ходимлари сони тўғрисидаги таклифлар Агентлик ҳудудий бошқармалари томонидан Агентликка киритилади";


13-банднинг биринчи хатбошисидаги "архивариуслари" сўзи "инспекторлари" сўзи билан алмаштирилсин;


14-банддан "тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари," сўзлари чиқариб ташлансин;


15-банддан "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 2-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 29-модда):


а) 2-банднинг учинчи хатбошисидаги "Адлия вазирлигининг" сўзлари "Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:";

иккинчи хатбошидаги "икки ой муддатда" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 6-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"85 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади ҳамда гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, ФҲДЁ органларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш тадбирларига сарфланади";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 104-модда) билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларида:


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари" деган сўзлардан кейин "ҳамда Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг консуллик бўлимлари (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари деб аталади)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидан "туман ва шаҳар ҳокимликларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. ФҲДЁ органларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш ва тизимли назоратни олиб бориш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан амалга оширилади";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва фуқаролар йиғинлари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланкалари ва бошқа ҳужжатлар билан Агентлик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади";


г) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. 16 ёшдан ошган тиббий муассасадан ташқарида ва тиббий ёрдамсиз туғилган болага нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақидаги маълумотнома расмийлаштирилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

Агар бола 16 ва ундан катта ёшда бўлса ва унга нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома мавжуд бўлса, унинг туғилиши ота-она ёки улардан бири ва вояга етган боланинг аризасига кўра қайд этилади";


д) 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда вояга етмаган ота-онанинг қонуний вакили ёки васийлик ва ҳомийлик органининг иштироки талаб этилади";


е) 21-банднинг биринчи хатбошиси "никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома" деган сўзлардан кейин "ёки маълумотнома" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


ж) 25-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувида "Отаси" ва "Онаси" устунларини очиқ қолдириш қатъиян ман этилади";


з) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилгач, ариза берувчига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан ариза берувчига белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабарнома юборилади";


и) 27-банддан "каср чизиғи орқали (масалан, Пўлатова Зуҳра Асад қизи - д/ё 545/546, Пўлатов Ҳасан Асад ўғли - д/ё 546/545)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


к) 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти бола топилганидан кейин етти иш кунидан кечикмаган муддатда ФҲДЁ органларига топиб олинган (ташлаб кетилган) болани қайд этиш ҳақида мурожаат этишлари шарт.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) бола туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги ариза билан бир пайтда:

ички ишлар органи ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати тўғрисида бола топиб олинган вақтда тузилган далолатномаси;

тиббий муассасанинг топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотномаси (хулосаси) тақдим этилиши зарур.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ота-онасининг фамилияси, исми ва миллати тўғрисидаги маълумотлар ушбу банднинг иккинчи хатбошисида санаб ўтилган органларнинг кўрсатмалари асосида киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади.

Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш бола жойлашган тиббиёт муассасаси ёҳуд бола жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи аризасига мувофиқ, боланинг онаси томонидан ташлаб кетилганидан 7 кун ўтмасдан амалга оширилади. Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш учун ариза билан бир пайтда:

туғруқ бўлиб ўтган ёки туғруқдан кейин она мурожаат қилган тиббиёт муассасаси томонидан берилган туғилганлик ҳақида белгиланган шаклдаги ҳужжат;

бола жойлашган тиббиёт муассасаси томонидан берилган болани ташлаб кетиш тўғрисидаги далолатнома тақдим этилиши зарур.

Онаси томонидан ташлаб кетилган боланинг фамилияси, исми, ота исми тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ота-она тўғрисидаги маълумотлар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига юқорида кўрсатилган органларнинг кўрсатмасига биноан киритилади. Бундай ҳолда боланинг ва унинг ота-онаси сифатида кўрсатилган шахсларнинг фамилияси бир хилда ёзилади";


л) 30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


м) 38-банддан "Давлат хизматлари марказлари орқали" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


н) 73-банднинг биринчи хатбошиси "бу тўғрида белгиланган намунадаги" деган сўзлардан кейин "ёзма ёки электрон" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


о) 75-банднинг иккинчи хатбошиси "келиннинг ҳомиладорлиги" деган сўзлардан кейин "ёки бир тарафнинг касаллиги" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


п) 80-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бу - никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома (никоҳдан ажралганлик ҳақидаги маълумотнома) ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома (ўлим ҳақидаги маълумотнома) ва унинг вафот этган шахс билан тузилган никоҳи ҳақидаги маълумотнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин";


р) 86-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"86. Никоҳга кириш ҳақидаги ариза аризалар ҳисобга олинадиган махсус дафтарда қайд этилиши керак. Ариза махсус дафтарда қайд этилгандан сўнг ФҲДЁ органи никоҳланувчи шахсларнинг яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинини хабордор қилиш учун шу куннинг ўзида маълумотнома тақдим этади";


с) 90-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Никоҳланувчилар фамилияларининг қўшилиши орқали ҳосил бўлган фамилия (масалан, куёв Ахмедов келин Шухратова, шунда куёв Ахмедов-Шухратов келин Ахмедова-Шухратова бўлади) умумий фамилия сифатида танланиши мумкин";


т) 91-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг никоҳлари бошқа давлатнинг ваколатли органида қайд этилганида ҳамда никоҳ қайд этилгандан кейин шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари-паспортлари алмаштирилганда тегишли маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан ёзиб қўйилади";


у) 92-банднинг биринчи хатбошиси "паспортини" деган сўздан кейин "бир ой ичида" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


ф) 101-банднинг биринчи хатбошиси "маҳкумнинг шахсий йиғмажилдидаги маълумотлар" деган сўзлардан кейин "(маҳкумнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган тақдирда ҳам)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


х) 122-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар вояга етмаган вафот этган шахсга нисбатан ФҲДЁ органида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилмаган бўлса, вафот этган шахсга туғилганлик ҳақида далолатнома ёзуви қайд этилиб, бу ҳақда ариза берган шахсга маълумотнома берилади, шундан сўнг вафот этган шахсга нисбатан белгиланган тартибда ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилади";


ц) 131-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"131. Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилгач ариза берувчига ўлим ҳақида гербли гувоҳнома ва қабристонга тақдим этиш учун тегишли намунадаги маълумотнома берилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан ариза берувчига белгиланган тартибда тегишли нафақа тайинланиши учун "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали хабарнома юборилади.

Агар "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимида вафот этган шахснинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви бўйича маълумот мавжуд бўлса, унинг вафот этганлиги ҳақидаги маълумот "Белгилар учун" устунига киритилади";


ч) 148-банднинг учинчи хатбошиси "улар ота-онасининг" деган сўзлардан кейин "ёки қонуний вакилларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


ш) 149-банднинг саккизинчи хатбошиси "ҳақиқий эмас деб топилганда" деган сўзлардан кейин ", ота ҳақидаги маълумотлар бекор қилинганда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


э) 184-банднинг учинчи хатбошисидаги "тушунарли ва чиройли дастхат билан ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


ю) 196-банддаги "маълумотнома" деган сўз "далолатнома" деган сўз билан алмаштирилсин;


я) 198-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "шу куни" деган сўзлар "икки иш куни давомида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


я-1) 242-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"242. Агентлик ФҲДЁ органларининг фаолиятини ҳар икки ярим йилда бир марта, унинг ҳудудий бошқармалари эса ҳар йили текшириши лозим".


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида" 2018 йил 31 январдаги 70-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 26-модда):


а) 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар, Давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи, ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи, ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг 16 фоизи ҳамда гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими суммасининг 85 фоизи миқдоридаги маблағлар, мансабдор шахслар томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартиби бузилганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарималар суммаси белгиланган тартибда Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;

Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тасдиқланадиган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказиладиган харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ Агентликни сақлаб туришга, унинг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлашга, меҳнатга ҳақ тўлашга, Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва унинг филиаллари ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга ва бошқа мақсадларга йўналтирилади";


б) 1-иловада:


9-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9-1. Туман ва шаҳар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб аталади) бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) ҳамда ҳудудий ФҲДЁ архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ органлари деб аталади) юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди.

ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар";


қуйидаги мазмундаги 9-2-банд қўшилсин:

"9-2. Давлат хизматлари марказлари филиаллари (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади) юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди.

Филиаллар Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар";


11-бандда:

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲДЁ органлари";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"филиаллар";


13-банднинг 1-кичик бандида:

олтинчи хатбошидаги "ва ФҲДЁнинг ҳудудий архивлари" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидан "ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган" сўзлари чиқариб ташлансин;


15-бандда:


1-кичик банддаги "ҳамда давлат хизматлари марказлари" сўзлари ", давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-кичик банддаги "ва ФҲДЁнинг ҳудудий архивлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ архивлари деб аталади)" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-кичик банддаги "ва ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-бандда:


1 ва 10-кичик бандлардаги "ҳамда ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ҳамда ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-кичик банддаги "ва ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-кичик банддаги "ва ФҲДЁ архивларига" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-кичик банддаги "ва ФҲДЁ архивларини" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:


2-1-кичик банд чиқариб ташлансин;


4-кичик банддаги "ҳамда ФҲДЁ архивларида" сўзлари ", филиаллар ҳамда ФҲДЁ органларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-1-кичик банддагиҲДЁ архивларига" сўзлари "ФҲДЁ органларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда:


2, 5 ва 6-кичик бандлардаги "ва ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-кичик банддаги "ҳамда ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ҳамда ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банднинг олтинчи хатбошисидаги "ва ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-бандда:

тўртинчи хатбошидаги "кўрсатиш" сўзи чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "Агентлик ўзига" сўзлари "Агентликка" сўзи билан алмаштирилсин;


22-бандда:

олтинчи хатбошидан "учун жавоб беради" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошига "учун жавоб беради" сўзлари қўшилсин;


23-бандда:

тўртинчи хатбошидан "кўрсатиш" сўзи чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошидаги "марказларининг" сўзи "марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар ҳисоблансин;


25-бандда:


4-кичик банддаги "ва давлат хизматлари кўрсатиш марказлари" сўзлари ", давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-кичик банддаги "ҳамда ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ҳамда ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-1-кичик банддагиҲДЁ архивлари" сўзлари "ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


28-кичик банддаги "ва ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29) Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари тузилмаси ва штат жадвалини ходимларнинг тасдиқланган сони доирасида тасдиқлаш";


27-бандда:


3, 8 ва 9-кичик бандлардаги "давлат хизматлари марказлари" сўзларидан кейин ", филиаллар" сўзи билан тўлдирилсин;


16-кичик банддаги "Вазирлик" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


28-банднинг 2 ва 17-кичик бандларидаги "ва ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банднинг 4-кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "ва ФҲДЁ архивларининг" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан ", шунингдек ФҲДЁ бўлимлари ходимларига" сўзлари чиқариб ташлансин;


38-бандда:

тўртинчи хатбошидагиҲДЁ архивлари" сўзлари "ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ва ФҲДЁ архивларининг" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бобнинг 2-параграфи номидаги "ва ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар, 3-5 ва 7-кичик бандлардаги "ва ФҲДЁ архивлари" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1 ва 2-кичик бандлардаги "ва ФҲДЁ архивларига" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-кичик банддаги "ва ФҲДЁ архивларидан" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-бандда:

биринчи хатбошидаги "ва давлат хизматлари марказлари" сўзлари ", давлат хизматлари марказлари ва филиаллар" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-кичик банд "давлат хизматлари марказлари" сўзларидан кейин "ва филиаллар" сўзлари билан тўлдирилсин;


40-1-банднинг биринчи хатбошисидагиҲДЁ архивлари" сўзлари "ФҲДЁ органлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва ФҲДЁ архивларининг" сўзлари ", филиаллар ва ФҲДЁ органларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Агентлик қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:

1) Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига:

Агентлик марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш;

Агентлик марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлаш, қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш, шу жумладан ФҲДЁ органларининг қўшимча штат бирликлари ва Агентлик ҳудудий бошқармаларининг архивариус штат бирликларини сақлаб туриш, архив ҳужжатларини рақамлаштириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;

Агентлик марказий аппарати, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг моддий-техник базасини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, уларни жорий сақлаш;

гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими ҳамда "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш;

2) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига - ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;

3) маҳаллий бюджетлар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига - давлат хизматлари марказлари филиаллари учун алоҳида биноларни мебель, ташкилий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш";


47-1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


48-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи сифатида олинадиган барча маблағлар;

давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар;

ариза берувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда йўналтирилган мурожаатларига асосан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги маблағлар";

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:

ҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг 16 фоизи миқдоридаги маблағлар;

гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими маблағларининг 85 фоизи миқдоридаги маблағлар";

учинчи - олтинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ушбу Низомнинг 51 ва 51-1-бандларига биноан пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланадиган қисми";


49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларидан:

Агентликни, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларини моддий-техник таъминлаш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг биноларини қуриш ҳамда бинолар ва ускуналарни таъмирлаш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш (ходимлар учун уй-жой қуриш, санаторий-курортда даволаш ва тиббий хизмат кўрсатиш, мукофотлар тўлаш, устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва бошқалар);

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарлари харажатлари, шу жумладан, хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатлари;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари ходимларига устамалар, мартаба даражалари ва кўп йиллик хизмати учун қўшимча ҳақ тўлаш;

белгиланган тартибда Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилиш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва ФҲДЁ органлари ходимларининг малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва стажировка ўташига, шу жумладан, уларнинг хорижий мамлакатларга ташрифларини ташкил этиш, хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференция, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиши;

Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрадиган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг коммунал-фойдаланиш ҳамда бошқа жорий харажатлари;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш;

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимини юритиш ва техник қўллаб-қувватлаш;

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари, давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари фаолиятини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирлар учун фойдаланилади";


қуйидаги мазмундаги 49-1-банд қўшилсин:

"49-1. Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига келиб тушган ФҲДЁ органлари томонидан ундириладиган давлат божи суммасининг 16 фоизи, гербли гувоҳномалар берганлик учун ундириладиган герб йиғими маблағларининг 85 фоизи ва ушбу Низомнинг 51-1-бандига биноан пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан белгиланадиган қисми, биринчи навбатда, гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкаларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, ФҲДЁ органларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни жорий сақлаш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларига мартаба даражалари ҳамда узоқ муддатли хизмати учун устамалар ва қўшимча ҳақ тўлаш, ФҲДЁ органларининг қўшимча штат бирликлари ва Агентликнинг ҳудудий бошқармаларининг архивариуслар штат бирликларини сақлаб туриш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва архив ҳужжатларини рақамлаштириш ҳамда ФҲДЁ органларини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш учун сарфланади";


қуйидаги мазмундаги 51-1-банд қўшилсин:

"51-1. ФҲДЁ органларида пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ФҲДЁ органларини моддий-техник таъминлашга, шунингдек, ходимларини моддий рағбатлантиришга ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади.

Пулли хизматларнинг рўйхати ва тарифлари, уларни тақсимлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланади";


52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"52. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ушбу Низомнинг 48, 51 ва 51-1-бандларида кўрсатилган манбалар бўйича тушадиган пул маблағлари етарли бўлмаганда адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларини мазкур Низомнинг 49 ва 49-1-бандларида кўрсатилган харажатларга йўналтириш ҳуқуқига эга";


53-бандда:

учинчи хатбошига "Давлат хизматлари марказлари" сўзларидан кейин "ва уларнинг филиаллари" сўзлари қўшилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲДЁ органлари ходимлари лавозим маошлари, лавозим маошларига қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) миқдори, мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш шартлари бўйича Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бўлимлари ходимларига, жумладан ФҲДЁ органи мудири - бўлим бошлиғига, 1-тоифали инспектор - бош мутахассисга, 2-тоифали инспектор - етакчи мутахассисга тенглаштирилади".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) иловада:

"Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарорига 1-илова" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарорига илова" сўзлари билан алмаштирилсин;


3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. ФҲДЁ органлари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тизимига киради ва уларнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) директори ФҲДЁ органларининг ишини тизимли назорат қилиш, малакали кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини мувофиқлаштириш, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимини юритиш ва ФҲДЁ органларининг ҳудудий архивларига раҳбарлик қилиш учун масъул ҳисобланади";


10-банддан олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

ҲДЁ органлари ходимлари томонидан "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизимига киритилаётган маълумотларнинг тўғрилигини архивдаги мавжуд ҳужжатлар билан солиштириш орқали назорат қилади";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


13-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларига ФҲДЁ соҳасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш";


14-бандда:

олтинчи хатбошидан "туман (шаҳар) ҳокимлиги," сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидан "туман (шаҳар) ҳокимияти," сўзлари чиқариб ташлансин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. ФҲДЁ органи раҳбари Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда тайинланади ва лавозимидан озод этилади";


19-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲДЁ органи фаолиятини ташкил этади, режалаштиради, Агентликнинг топшириқлари белгиланган муддатларда ва сифатли ижро этилишини таъминлайди";

саккизинчи хатбошидан "туман (шаҳар) ҳокимияти ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошидан "туман (шаҳар) ҳокимлигига ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


20-бандда:

иккинчи хатбошидан "туман (шаҳар) ҳокимлиги ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошидаги "Ягона электрон ФҲДЁ" сўзлари "ФҲДЁнинг ягона электрон" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. ФҲДЁ органи мудири вақтинча бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътили, хизмат сафари, бетоблиги) уларнинг вазифаларини бажариш Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 1-тоифали инспекторлар ёки бошқа ходимлар зиммасига юклатилади";


23-банддан "ёки архивариус" сўзлари чиқариб ташлансин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. 1 ва 2-тоифали инспектор ва иш юритувчилар Агентликнинг ҳудудий бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади";


28-банддан "туман (шаҳар) ҳокимияти ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. ФҲДЁ органлари ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш Маркази томонидан амалга оширилади";


31-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲДЁ органи ходимларининг лавозим йўриқномаси Агентликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади";


34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. ФҲДЁ органлари штатлар жадвали белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентликнинг ҳудудий бошқармаси томонидан тасдиқланади";


в) 2 - 5-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида" 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 237-модда) 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Белгилансинки, архивариуслар штат бирликларини сақлаш ва ягона электрон базани шакллантириш учун жорий этилган архивариусларни компьютер техникаси, сканерловчи ва сервер ускуналари билан жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 август