язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2020 й. 534-сон "Китоб геология миллий табиат боғини фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2020 й.

N 534




КИТОБ ГЕОЛОГИЯ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИНИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4766-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4766-сон қарорига мувофиқ Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Китоб геология миллий табиат боғига қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиладиган ер майдонлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Китоб геология миллий табиат боғи ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш ҳамда келгусида ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

геология табиат боғи Китоб давлат геологик қўриқхонасининг барча ҳуқуқ, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

геология табиат боғини ЮНЕСКО глобал геопарк тармоғига киритиш бўйича Давлат геология қўмитаси масъул орган ҳисобланади;

геология табиат боғи ўз низомида белгиланган мақсад ва вазифалар доирасида белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат ҳамда тарифларга мувофиқ пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга.


4. Қуйидагилар геология табиат боғи фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Давлат геология қўмитаси икки ой муддатда:

геология табиат боғининг низоми ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

"Зинзилбан" кесмасига олиб борувчи йўлдан янги туризм йўналиши сифатида фойдаланиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини ёритувчи тарқатма материалларни тайёрлаш ва тарғиб қилишни;

геология табиат боғи штатлар жадвали тасдиқланишини ҳамда у малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.


6. Давлат геология қўмитаси раисига геология табиат боғининг ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган умумий сони доирасида геология табиат боғи штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, рекреация ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобига қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Кашқадарё вилояти ҳокимлиги ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда геология табиат боғининг:

қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадларида фойдаланиш зоналари чегаралари аниқ белгиланишини;

ер кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 96-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

534-сон қарорига

1-ИЛОВА



Китоб геология миллий табиат

боғига қўриқхона, рекреация ва хўжалик

мақсадларида доимий фойдаланиш ҳуқуқи

билан ажратиладиган ер майдонлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар


гектар


1.

Қўриқхона ҳудуди


2 221

2.

Рекреация ҳудуди


0 400

3.

Хўжалик мақсадида фойдаланиш ҳудуди


1 317


ЖАМИ


3 938


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

534-сон қарорига

2-ИЛОВА



Китоб геология миллий табиат боғи

ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ




Илмий кенгаш



Директор




















































































Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари



Қўриқлаш (инспекция) бўлими

12



Ходимлар бўйича инспектор

1


Бош бухгалтер - 1

Бухгалтер - 1

Кассир - 1













































Геология илмий-

тадқиқот бўлими

9



Хўжалик бўлими

10



Юрисконсульт

1


Етакчи иқтисодчи

1













































Биология илмий-

тадқиқот бўлими

3



Туризмни ривожлантириш бўлими

3



































































              

Ходимларнинг чекланган сони - 45 нафар

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 3 нафар,

муҳандис-техник ходимлар - 26 нафар,

хизмат кўрсатувчи ходимлар - 16 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

534-сон қарорига

3-ИЛОВА



Китоб геология миллий табиат боғини ташкил

этиш ҳамда уни келгусида ЮНЕСКОнинг Глобал

геопарклар тармоғига киритиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар

(вазирликлар ва идоралар)


I. КИТОБ ГЕОЛОГИЯ МИЛЛИЙ ТАБИАТ

БОҒИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

1

Китоб геология миллий табиат боғи фаолиятини ташкил этиш бўйича тегишли таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш ҳамда илмий тадқиқотлар ва мониторинг олиб бориш тартибини жорий қилиш.

1. Китоб геология миллий табиат боғининг низоми ва ташкилий тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2020 йил

сентябрь


Давлат геология қўмитаси (Исламов), Давлат экология қўмитаси (Абдуразаков), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов)


2. Китоб геология миллий табиат боғида илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш ҳамда эталон объектлар мониторингини олиб бориш тартибини жорий қилиш.


2020 йил

октябрь

3. Китоб геология миллий табиат боғининг штатлар жадвалини тасдиқлаш ҳамда малакали мутахассислар билан, шу жумладан, туризм соҳасида тажрибага эга кадрлар жалб қилишни таъминлаш.


2020 йил

октябрь

2

Китоб геология миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиладиган ер майдонларини тоифаларга ажратиш.

1. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудини қўриқхона (қатъий қўриқланадиган), рекреация ва хўжалик зоналарига ажратиш.


2020 йил

сентябрь


Давлат геология қўмитаси (Исламов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Тўрахужаев), Давлат экология қўмитаси (Абдуразаков), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Бакиров)


2. Ҳудуддаги геологик, табиий ва маданий мерос объектларининг қўриқланадиган чегараларини белгилаш ва муҳофазага олиш.


3. Китоб геология миллий табиат боғининг ер участкалари бўйича тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.


2020 йил

октябрь

3

Китоб геология миллий табиат боғига олиб борувчи автомобиль йўлини қайта реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.

1. Китоб геология миллий табиат боғига олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бош режасини ишлаб чиқиш, 2021 йил Давлат дастурига киритиш.


2020 йил

ноябрь


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев)

2. Режани ишлаб чиқишда автомобиллар қатновини бошқариш, йўл кўрсаткичлар, автотураргоҳлар ва бекатларни ўрнатишни ҳисобга олиш.


2021 йил

дастури

асосида

3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси ҳузуридаги автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобига Китоб геология миллий табиат боғига олиб борувчи автомобиль йўлини қайта реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


2021 йил

декабрь

II. КИТОБ ГЕОЛОГИЯ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИНИ КЕЛГУСИДА

ЮНЕСКОНИНГ ГЛОБАЛ ГЕОПАРКЛАР ТАРМОҒИГА

КИРИТИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ ИШЛАР

4

Китоб геология миллий табиат боғини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бошқариш, шунингдек, ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш.


1. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудуди объектларининг муҳофазаси бўйича тегишли қарорларни қабул қилиш, шунингдек уларни амалга ошириш ва назорат қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи ваколатли Дирекцияни ташкил этиш.


2020 йил

октябрь


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Кучкоров), Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат геология қўмитаси (Исламов), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов) "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Тўрахужаев), Давлат экология қўмитаси (Абдуразаков) Маданият вазирлиги (Назарбеков), Савдо-саноат палатаси (Икрамов)


2. ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар учун белгиланган талаблари (мезонлар) асосида Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудининг аниқ чегараларини белгилаш.


2020 йил

октябрь

3. Китоб геология миллий табиат боғини ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғига киритиш талабларига мувофиқ геопаркни бошқариш бўйича таркибий тузилма лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

ноябрь

4. Китоб геология миллий табиат боғини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва тегишли инфратузилмани яратиш бўйича концепцияни ишлаб чиқиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш.


2020 йилда

5. Китоб геология миллий табиат боғини алоҳида мустақил бюджет, штатлар жадвали ва моддий-техника базаси билан таъминлаш чораларини кўриш.


2020 йилда

5

Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудидаги барча турдаги объектларнинг (геологик, табиий ва маданий) рўйхатини шакллантириш ва маълумотлар базасини яратиш.


1. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудида ва унинг атрофида халқаро ва миллий аҳамиятга эга бўлган мавжуд геологик, табиий ва маданий мерос объектларини аниқлаш, уларнинг турлари бўйича рўйхатини шакллантириш, шунингдек, ЮНЕСКОнинг Глобал геопарклар тармоғи талабларига мувофиқ маълумотлар базасини яратиш.


2020 йил

декабрь


Давлат геология қўмитаси (Исламов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Хаджаев)


2. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудининг объектлари жойлашуви харитасини тузиш ҳамда геотуризм объектларининг аҳамиятига кўра экскурсия йўналишларини ишлаб чиқиш.


3. Китоб геология миллий табиат боғи ҳақида тарғибот материалларини давлат тилида ва хорижий тилларда ишлаб чиқиш, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2020 йилда

6

Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудида минтақавий геологик илмий марказни ташкил этиш.


1. Китоб геология миллий табиат боғида илмий ва маданий аҳамиятга эга бўлган тадбирларни ташкил этиш бўйича йиллик тадбирлар календарь режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


ҳар йил

январь

ойида


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Давлат геология қўмитаси

(Исламов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов), Фанлар академияси (Юлдашев)


2. Талаба ва профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар ўртасида геология, геопарк ва геотуризм йўналишлари бўйича илмий тадқиқотлар ва амалий семинарлар олиб боришни йўлга қўйиш.


доимий

равишда

III. КИТОБ ГЕОЛОГИЯ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИНИ

КЕНГ ТАРҒИБ ВА ТАШВИҚ ҚИЛИШ ИШЛАРИ

7

Маҳаллий аҳоли ўртасида, айниқса ёшларда фахрланиш, ватанпарварлик ҳисси ва экологик тарбияни ҳамда Китоб геология миллий табиат боғи ҳақида тушунчани шакллантириш.


1. Умумтаълим мактаблари ўқув дастурларига экологик маданият ва Китоб геология миллий табиат боғининг ноёблиги ҳақида мавзулар киритиш ҳамда баркамол авлод болалар марказлари негизида тегишли йўналишлар бўйича тўгаракларни ташкил қилиш.


2020/2021

ўқув

йилидан

бошлаб


Халқ таълими вазирлиги (Шерматов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (Алимов), Давлат экология қўмитаси (Абдуразаков), Давлат геология қўмитаси (Исламов)


2. Китоб геология миллий табиат боғи атрофидаги фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари салоҳиятидан келиб чиқиб, узумчилик, табиий виночилик, анорчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича деҳқончиликни ривожлантириш.


2020 йил

якунигача

3. Китоб тумани "Кухсор" МФЙ ҳудудидаги "Шайх Собир", "Матмон" ва "Денов Боло" масжидлари ҳовлисини миллий услубда таъмирлаш чораларини кўриш.


2020 йил

октябрь

4. Китоб геология миллий табиат боғи ҳудудидаги геологик, экологик ва табиий объектларни асраб-авайлаш, ҳудудни ифлослантирмаслик бўйича тарғибот тадбирларни ўтказиш.


доимий

равишда

8

Ҳудуднинг ЮНЕСКОнинг Осиё геопарклари тармоғи ассоциациясига аъзо бўлиши чора-тадбирларини амалга ошириш.


1. ЮНЕСКОнинг Осиё геопарклари тармоғи ассоциациясига аъзо бўлиш талабларини ўрганиб чиқиш ва ҳудудни тармоққа киритиш чораларини кўриш.


2020 йил


Давлат геология қўмитаси (Исламов), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Абдухакимов), Давлат экология қўмитаси (Абдуразаков), ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия (Маллахонов)


2. ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Глобал геопарклар тармоғига бағишланган халқаро анжуманлар ташкил этиш ҳамда доимий равишда талабларга мувофиқ аъзоликни таъминлаб бориш.


2021

йилдан

бошлаб

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

534-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат геология

ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


Илованинг 9-бандидаги "қўриқхонанинг" сўзи "табиат боғининг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь