ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маъмурий жавобгарлик /Ички ишлар вазирининг 28.08.2020 й. 219-сон "Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларининг 46-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.09.2020 й. 3073-2-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.09.2020 й.
N 3073-2
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
28.08.2020 й.
N 219
БУЙРУҒИ
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул
қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус
қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларининг
46-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон "Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 августдаги 220-сон буйруғи (рўйхат рақами 3073, 2018 йил 29 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.10.2018 й., 10/18/3073/1977-сон) билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарнинг ички тартиб қоидаларининг 46-бандидаги "Ахборот марказлари" деган сўзлар "Тезкор-маълумотлар бошқама (бўлим)лари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. Бобожонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 3 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 14 сентябрь, 35-36-сон, 416-модда