ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан

ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги фактини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент қоидалари фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърига нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


воситачилар - давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риэлторлик ташкилотлари, тижорат банклари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги;


рўйхатдан ўтказувчи орган - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси;


ҳудудий бошқарма - Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари.


4. Жисмоний ва юридик шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари (кейинги ўринларда - ариза берувчи) кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар юзага келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда, ушбу ҳолат юзага келган кундан бошлаб бир ой муддатда "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида (кейинги ўринларда - Қонун) кўрсатилган тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки воситачилар орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса - ҳудудий бошқармага мурожаат қилади.


5. Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари рўйхатдан ўтказувчи орган ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ариза берувчиларнинг мурожаатига асосан ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилади.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасида якка тартибдаги турар жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Доимий эгалик ёки доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасидаги нотурар жой якка тартибдаги турар жой тоифасига ўтказилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.


6. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори билан белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.


7. Воситачилар орқали қуйидаги хизматлар бўйича аризалар тақдим этилади:


давлат хизматлари марказлари - кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;


нотариал идоралар ва нотариуслар томонидан - нотариал ҳаракатлар асосида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;


тижорат банклари томонидан - ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш;


Давлат активларини бошқариш агентлиги - хусусийлаштириш ҳамда "E-auksion" электрон савдо платформасида аукцион орқали сотиш натижасида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;


риэлторлик ташкилотлари - риэлторлик хизматларини кўрсатиш натижасида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш.



2-БОБ. КЎЧМАС МУЛККА БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига мурожаат этади, давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда ёки рўйхатдан ўтказувчи органнинг веб-сайтида (кейинги ўринларда - веб-сайт) рўйхатдан ўтади.


9. Ариза берувчи ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига мурожаат этганда, воситачи ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун аризани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилган тақдирда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Аризага Қонунда назарда тутилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.

Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва йиғмажилд тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади.

Воситачилар томонидан ариза берувчилардан Қонунда ва ушбу бандда назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Зарур маълумотлар аризага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда - ЭРИ) билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун ушбу Регламентнинг 6-бандига мувофиқ йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматлар учун белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тўлов миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) воситачиларга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборилади.

Воситачилар тўлов суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини тўлайди.

Давлат хизматлари кўрсатилганда тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:

18 фоизи - Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

10 фоизи - Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;

б) нотариал идоралар ёки нотариуслар орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

10 фоизи - Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;

в) Давлат активларини бошқариш агентлиги, риэлторлик ташкилотлари ва тижорат банклари орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади;

г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи -давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

10 фоизи - Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағнинг 80 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича ҳудудий бошқармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгунига (давлат реестрига ёзув киритилгунга) қадар бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


14. Ариза берувчи воситачига келиб мурожаат этганда унинг аризаси воситачи ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида ҳудудий бошқармага электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза автоматик тарзда ҳудудий бошқармага юборилади.


15. Ҳудудий бошқарманинг рўйхатдан ўтказувчиси (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи) ариза келиб тушгандан сўнг Қонунда белгиланган муддатларда ҳамда тартибда:

аризани ўрганиб чиқади;

турар жойдан нотурар жойга ўзгартирилаётган объектда доимий ва вақтинча рўйхатда турувчи фуқаролар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотларни "Рақамли ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олади;

ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга оширади;

аризани кўриб чиқиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижасини воситачига юборади;

ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Тақдим этилган ҳужжатларда бартараф этилиши зарур бўлган ёки қўшимча ҳужжатларни талаб этадиган камчиликлар мавжуд бўлганда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш уч иш кунига тўхтатиб турилиши мумкин. Бундай ҳолда рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилганлиги тўғрисида воситачи ва (ёки) ариза берувчини бир иш куни ичида хабардор қилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижасига кўра рўйхатдан ўтказувчи ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган намунага мувофиқ Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан (кейинги ўринларда - давлат реестри) кўчирма беради ёки ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишни Қонунда белгиланган тартибда рад этади.


16. Воситачи аризани кўриб чиқиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижаси келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Воситачи ариза берувчининг сўровига кўра унга давлат реестридан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.


17. Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


18. Воситачилар ва ҳудудий бошқармалар ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


19. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари рўйхатдан ўтказувчи органнинг мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


20. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


21. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

       





Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни

давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

         

   

Босқичлар

  


    

Субъектлар

    


    

Тадбирлар

    


       

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


Ариза берувчи

(жисмоний ва юридик

шахслар ёки уларнинг

ваколатли вакиллари)


    

Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун воситачига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг веб-сайти (кейинги ўринларда - веб-сайт) орқали рўйхатдан ўтади ҳамда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади.

       


Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар юзага келгандан кейин бир ой муддатда











2-босқич


        

1. Воситачи

(давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риэлторлик ташкилотлари, тижорат банклари, Давлат активларини бошқариш агентлиги)


2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг веб-сайти

      


Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига электрон шаклда юборади.


Реал вақт режимида











3-босқич


Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар бошқармалари


         

1. Аризани кўриб чиқишга қабул қилади ёки қабул қилишни рад этади.


2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга оширади.


3. Давлат реестридан кўчирмани ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида хабарномани воситачига (ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этилганда ариза берувчига) юборади.

        


Қонунда белгиланган

муддатларда











4-босқич


        

Воситачи

(давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риэлторлик ташкилотлари, тижорат банклари, Давлат активларини бошқариш агентлиги)

         


Ариза берувчини давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатларни амалга ошириш натижаси юзасидан хабардор қилади.


Реал вақт режимида




    





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни

давлат рўйхатидан ўтказиш учун

АРИЗА

        

       

I. АРИЗА БЕРУВЧИ - ЖИСМОНИЙ ШАХС

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

    

1. Ф.И.О.:



2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):



3. ЖШШИР:



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



   

II. АРИЗА БЕРУВЧИ - ЮРИДИК ШАХС

ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ:

        

1. Тўлиқ номи:



2. СТИР:



3. Телефон рақами:



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



       

АРИЗАДА КЎРСАТИЛИШИ ЛОЗИМ

БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР:

            

Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат тури, қабул қилинган санаси ва рақами:



Кўчмас мулк объекти тури:



Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ:



Кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва йиғмажилд тайёрланган сана (мавжуд бўлса):



          

       




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги

Кадастр агентлигининг Давлат

кадастрлари палатаси

         

Сана "____" ___________


Давлат реестрининг тартиб рақами ____________

         

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан

КЎЧИРМА

         

"____" ____________да келиб тушган "____" ___________ги буюртма асосида Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрига қуйидаги ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида ёзув киритилди:

        

1. Кўчмас мулк объекти:


Кўчмас мулк объекти тури:



Кўчмас мулк объекти номи:



Кадастр рақами:



Жойлашган жойи:



2. Рўйхатдан ўтказилди:


Ҳуқуқ эгаси, ҳуқуқдаги улуш:



СТИР (ҳуқуқ эгаси юридик шахс бўлганда):



2.1.Ер участкаси:


Ҳуқуқ тури:



Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси:



Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари:



2.2.Бино ва иншоотлар:


Ҳуқуқ тури:



Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси:



Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари:



2.3.Кўп йиллик дов-дарахтлар:


Дарахтлар сони, дона:



Ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш санаси:



Ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат реквизитлари:



3. Бошқа маълумотлар:


3.1.Ҳужжат бўйича майдон (га):



3.2.Амалдаги майдон (га):



3.3.Давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар майдони (кв.м):



3.4.Тақиқ, хатлов ёки чекловлар мавжудлиги:



Ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги:



Сервитут давлат рўйхатидан ўтказилганлиги:



Бинолар ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги:



4. Қўшимча маълумотлар:



...



...



           

Агар сизда кўчирманинг ҳақиқийлигини текшириш зарурати юзага келса, пастки чап бурчакдаги QR-кодни сканерланг.

          


     

QR-код

   



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь



















Время: 0.1918
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск