ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

3-ИЛОВА




Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг

янги чегараларини белгилаш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент:

жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган айрим бинолар ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши муносабати билан ушбу бино ва иншоотлар жойлашган мулк ҳуқуқидаги ер участкаларини;

мулк ҳуқуқида тегишли бўш ер участкасининг бир қисми бошқа шахсга ўтиши муносабати билан;

ҳуқуқ эгасининг мулк ҳуқуқида тегишли бўш ер участкасини алоҳида қисмларга бўлиш бўйича мурожаатига асосан кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини (кейинги ўринларда - далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига, кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқида бўлган ер участкаларига, ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларга, шунингдек, кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Далолатномани расмийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Далолатнома қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда - филиаллар):

ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини тузади;

кўчмас мулкнинг бўлиниши натижасида ҳосил бўлган алоҳида кўчмас мулк объектларининг манзилларини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгилайди;

б) далолатнома Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда - қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) билан келишилади.



2-БОБ. КЎЧМАС МУЛКНИ БЎЛИШ

ҲАМДА УНИНГ ЯНГИ ЧЕГАРАЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ


5. Умумий биргаликдаги мулкни бўлиш ушбу умумий мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувга ёки суд қарорига асосан амалга оширилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга ижара, доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқларида тегишли бўлган ер участкаларининг бино ва иншоот бўлмаган бўш қисмини алоҳида қисмларга бўлишга йўл қўйилмайди.


6. Кўчмас мулкни бўлиш далолатномасини расмийлаштиришда:

а) янги ташкил этилаётган кўчмас мулклар ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган бўлиши зарур;

б) бўлиш ер участкасига нисбатан амалга оширилганда ер участкаси бўлинадиган бўлиши;

в) ер участкалари ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши ҳамда бўлиш амалга оширилганидан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши;

г) мулк ҳуқуқида бўлган ер участкасини бўлиш натижасида ҳосил бўлган ер участкаси келгусида ундан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлиши зарур;

д) якка тартибдаги турар жой биноларининг бир қисми бошқа шахсга ўтиши натижасида юзага келадиган алоҳида ер участкаларида жойлашган бино ёки бино қисмида камида битта яшаш хонаси, ошхона ҳамда ҳожатхона мавжуд бўлиши лозим, мулк ҳуқуқида тегишли бўлган ер участкаси бундан мустасно;

е) ер участкаларининг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар мустақил равишда ер участкасига умумий фойдаланишдаги ер участкаси орқали ўтиш имконидан маҳрум бўлиб қоладиган бўлса, ер участкаси бўлинишига йўл қўйилмайди;

ж) ер участкасининг янги чегаралари унинг бўлинишидан аввалги чегаралари асосида белгиланиши лозим, бунда янги ер участкаларининг майдонлари йиғиндиси ҳамда чегаралари аввалги чегара ва майдондан фарқ қилишига йўл қўйилмайди;

з) бўлинаётган ер участкасига туташ ўзбошимча эгаллаб олинган ер участкалари томонлар ўртасида бўлинишига ва далолатномада кўрсатилишига йўл қўйилмайди.


7. Кўчмас мулкни бўлиш натижасида янги пайдо бўлган кўчмас мулкларга кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти) далолатнома асосида тайёрланади.


8. Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ҳамкорлик ёрдамида амалга оширилади.


9. Кўчмас мулкнинг бўлинганлиги ҳуқуқ эгасига кўчмас мулкнинг конструктив элементларини ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


10. Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари (кейинги ўринларда - ариза берувчи) далолатнома расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказига ўзлари келиб мурожаат этадилар ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти орқали (кейинги ўринларда - веб-сайт) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтадилар.


11. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими - ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдирадилар ҳамда давлат хизматидан фойдаланиш учун тўловни амалга оширадилар.

Ариза берувчи сўровномани тўлдиришда далолатнома расмийлшатириш келишилган ҳолда, бўлинган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматларидан фойдаланиш учун ариза автоматик тарзда шакллантирилишини танлашлари мумкин.


12. Далолатнома расмийлаштириш бўлинаётган кўчмас мулкдаги айрим бино ва иншоотларга ёки уларнинг бир қисмига бўлган мулк ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ҳуқуқ эгаларининг (вакилининг) сўровномалари ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгасининг ўзига мулк ҳуқуқида тегишли бўлган кўчмас мулкни алоҳида қисмларга бўлиш ҳақидаги сўровномаси асосида амалга оширилади.

Мулк ҳуқуқида тегишли якка тартибда уй-жой бўлган кўчмас мулкни ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш нотариал тартибда амалга оширилади.

Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилинаётганда сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


13. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган ҳолларда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


14. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда уларнинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида филиалга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда филиалга юборилади.


15. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда кўрсатилган хизматлар учун йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.


16. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан имзолангунга қадар воз кечиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан воз кечганда унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.


17. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


18. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

20 фоизи - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига;

20 фоизи - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи -давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

в) веб-сайт орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.

Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


19. Филиал сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганади. Бунда, филиал томонидан ушбу Регламент 5-бандининг талаблари ва 6-бандининг "д", "е", "ж", "з"-кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида кўчмас мулкни қисмларга бўлиш ёки чегараларини ўзгартириш мумкинлиги кўриб чиқилади.

Ўрганиш натижасига кўра, филиал жойнинг ўзида мавжуд чегара элементлари ҳамда ҳуқуқ эгаси(лари) билан келишувга асосан кўчмас мулкларнинг янги чегараларини ва кўчмас мулкда жойлашган бино ва иншоотларнинг жойлашиши бўйича ўзгаришларни қайд этган ҳолда абрис тайёрлайди ва тайёр абрис ижрочи, шунингдек ҳуқуқ эгаларининг имзоси билан тасдиқланади.

Филиал жойида олиб борилган ўрганишлар ва тасдиқланган абрисга асосан кўчмас мулкларнинг кадастр режаси илова қилинган далолатномани тайёрлайди ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни тайёрлашни рад этади.

Кўчмас мулкнинг бўлиниши натижасида далолатномага илова қилинган кўчмас мулкнинг кадастр режасида бўлинаётган кўчмас мулк ҳамда янги яратилаётган кўчмас мулкларнинг чегаралари кўрсатилади.


20. Филиал томонидан далолатнома тайёрланган куни филиал бошлиғи ва ижрочи далолатнома лойиҳасини ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда далолатнома марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига электрон шаклда юборилади.

Далолатномани тайёрлаш рад этилган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома филиал бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига юборилади.


21. Давлат хизматлари маркази далолатнома ва кўчмас мулкнинг кадастр режаси келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.


22. Далолатнома 3 иш куни мобайнида ҳуқуқ эгалари томонидан давлат хизматлари марказига келиб (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) идентификация қилиш воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) хуқуқ эгаларининг ЭРИси билан келишилади.


23. Ҳуқуқ эгалари томонидан келишилган далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси давлат хизматлари маркази томонидан реал вақт режимида, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига келишиш учун юборилади.


24. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси келиб тушгандан сўнг уч иш куни ичида кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкни ушбу Регламент 6-бандининг "а", "б", "в", "г", "д" кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида қисмларга бўлиш ёки янги чегараларини белгилаш имкониятини ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади.

Далолатномани келишиш ёки рад этиш қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.


25. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатномани келишган ёки рад этган куни далолатнома ва кўчмас мулк чегаралари кадастр режаси ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани электрон шаклда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юборади.


26. Давлат хизматлари марказига далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушган тақдирда, марказ хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида QR-код (матрицали штрих-код) қўйиб берилган электрон ҳужжатлар асл ҳужжатларга тенглаштирилади.


27. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ушбу Регламентнинг 1, 2, 5 ва 6-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан белгиланган муддатда имзоланмаганлиги;

ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

кўчмас мулкнинг ҳақиқий ҳолати Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;

филиал ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига кўчмас мулкни кўздан кечириш учун имконият яратилмаганлиги;

кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаларидан бири томонидан далолатномани имзолашдан бош тортганлиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

ер участкасида мулк ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар мавжуд эмаслиги, ер участкаси мулк ҳуқуқида бўлган ер участкалари бундан мустасно.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


28. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматини такроран кўрсатишда филиаллар ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.

Қайта мурожаат этилганда кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.


30. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


31. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


32. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         





Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бўлиш ҳамда унинг

янги чегараларини белгилаш

СХЕМАСИ

          

       

Босқичлар

       


        

Субъектлар

      


      

Тадбирлар

     


      

Бажариш

муддатлари

       








1-босқич


Ариза берувчи (Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари

ёки уларнинг вакиллари)


      

Маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда - веб-сайт) орқали рўйхатдан ўтади ҳамда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади.

         


Хоҳишга кўра











2-босқич


      

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий

веб-сайти

      


Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда - филиал)га юборади.


Реал вақт режимида











3-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали


     

Филиал кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкни бўлиш имкониятини ўрганади ва абрис тайёрлайди ҳамда ўрганишлар ва абрисга асосан кўчмас мулкнинг кадастр режаси илова қилинган Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатнома (кейинги ўринларда - далолатнома)сини тайёрлаб, уни давлат хизматлари марказларига юборади ёки далолатнома расмийлаштиришни рад этади.

         


10 иш кунида











4-босқич


Давлат

хизматлари

маркази


       

Далолатнома ва кўчмас мулкнинг кадастр режаси келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

       


Реал вақт режимида











5-босқич


Ариза берувчи (Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари

ёки уларнинг вакиллари)


      

Давлат хизматлари марказига келиб идентификация қилиш воситалари орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали ҳуқуқ эгаларининг ЭРИси билан далолатномани келишади.

         


3 иш куни










6-босқич


        

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий

веб-сайти

      


Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишиш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига юборади.


Реал вақт режимида











7-босқич


Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги

бўлимлари


   

1. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишади ва уни давлат хизматлари марказига юборади.


2. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишишни рад этади.

      


3 иш куни











8-босқич


Давлат

хизматлари

маркази


           

Далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

        


Реал вақт режимида




        





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг

янги чегараларини белгилаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

        

N _________


____________ йил

         

Мазкур далолатнома, Давлат кадастрлари палатаси _______________________ бошқармасининг ____________ туман филиали, ___________ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакиллари ва кўчмас мулк ҳуқуқ эгалари билан кўчмас мулкни бўлиш тўғрисида тузилди.


1. Бўлинаётган кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар:

          

1.1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ эгаси:


          

Кўчмас мулк жойлашган манзил:


          

Ер участкасининг кадастр рақами:


          

Бино ва иншоотнинг кадастр рақами:


          

Ер участкасининг майдони (кв.м):


          

Ер участкаси чегарасини ўзгартиришга асос бўлган хужжатлар:

        



          

Ер участкасининг алоҳида хусусиятлари:


          

2. Кўчмас мулкни жойида ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди:

Бино ва иншоотлардан эгалик қилиш (фойдаланиш) тартиби мулкдорлар ўртасида юқоридаги ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгиланган бўлиб, бўлинаётган ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддаси талабларига мувофиқлиги, яъни ер участкалари ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, суғориш қурилмалари ва шу кабилар), кўчмас мулкларнинг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса мустақил равишда ўзи ёки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қолмаслиги аниқланди ҳамда кўчмас мулк эгаларининг ўзаро келишуви, шунингдек, ер участкасидаги мавжуд ўзгармас элементлар (девор, бино ва х.к.)ни ўрганиш асосида кўчмас мулклар чегараларига ўзгартириш киритилди.


3. Ер участкаларига ўзгартириш киритилган кўчмас мулклар таркиби қуйидагилардан иборат:

      

3.1. Кўчмас мулк эгаси:


          

Кўчмас мулк жойлашган манзил:


          

Ер участкасининг кадастр рақами:


          

Ер участкасининг майдони (кв.м):


          

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

          



          

Кўчмас мулкнинг алоҳида хусусиятлари:


          

3.2. Кўчмас мулк эгаси:


          

Кўчмас мулк жойлашган манзил:


          

Ер участкасининг кадастр рақами:


          

Ер участкасининг майдони (кв.м):


          

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

          



          

Кўчмас мулкнинг алоҳида хусусиятлари:


          

4. Ушбу далолатнома, унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган кўчмас мулк чегаралари кадастр режаси билан бирга ҳақиқий ҳисобланади.


5. Кўчмас мулкларнинг эгалари томонидан мазкур далолатноманинг тасдиқланганлиги кейинчалик алоҳида ташкил топган ер участкалари ва ундаги бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилдини қайта шакллантириш ва кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

       

ХУЛОСА:

          

Ер участкаларига ўзгартириш киритилган кўчмас мулклар мазкур далолатноманинг 3-бандида келтирилган таркибда алоҳида кўчмас мулк деб ҳисоблансин.

        

Филиал бошлиғи









(Ф.И.О.)

            

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги бўлими бошлиғи









(Ф.И.О.)

            

Филиал муҳандиси









(Ф.И.О.)

            

Кўчмас мулкка бўлган

ҳуқуқ эгалари









(Ф.И.О.)

            










(Ф.И.О.)

      





Далолатномага

ИЛОВА



ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР РЕЖАСИ

          




(юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

            

Кадастр рақами:


         

Ер участкасининг майдони, га:


         

Масштаб:


         

Ижрочи:



(имзоси, Ф.И.О.)

        

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси:



(имзоси, Ф.И.О.)

        

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси:



(имзоси, Ф.И.О.)

        

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси:



(имзоси, Ф.И.О.)

        





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



(санаси)


(рақами)

         

Кўчмас мулкни бўлиш ва унинг янги

чегараларини белгилаш тўғрисида

СЎРОВНОМА

        

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

         

1. Ф.И.О.:



2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):



3. Телефон рақами:



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



           

I. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

      

1. Расмий номи (тўлиқ):



2. Жойлашган жойи:



3. Телефон рақами:



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



        

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

         

1. Кўчмас мулк объекти тури:

якка тартибдаги турар жой;


ер участкаси;


нотурар жой;


2. Кўчмас мулк объекти номланиши (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):



3. Кўчмас мулк объекти манзили (индекс, манзил, мўлжал):



4. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:



      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь




























Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск