ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Ер. Ер ости. Сув ресурслари /

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

4-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг

янги чегараларини белгилаш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Регламент жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини, бинолар ва иншоотларни уларнинг мурожаатига асосан бирлаштириш ва бирлаштирилиши натижасида ҳосил бўлган мулкнинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини (кейинги ўринларда - далолатнома) расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига, кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларга, шунингдек кўп квартирали уйлардаги квартиралар ва қурилиши тугалланмаган объектларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш кўчмас мулкдан фойдаланиш мақсади бир хил бўлган, бир маъмурий ҳудудда жойлашган, умумий чегарага эга бўлган, ҳуқуқ эгасига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳолларда амалга оширилади.


4. Далолатномани расмийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Далолатнома қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:

а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда - филиаллар):

ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномасини тузади;

кўчмас мулкнинг бирлаштирилиши натижасида ҳосил бўлган кўчмас мулкнинг манзилини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгилайди;

б) далолатнома Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (кейинги ўринларда - қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари) келишилади.



2-БОБ. КЎЧМАС МУЛКНИ БИРЛАШТИРИШ

ҲАМДА УНИНГ ЯНГИ ЧЕГАРАЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ХУСУСИЯТЛАРИ


6. Кўчмас мулкни бирлаштириш кўчмас мулк мулкдорининг қарорига, мулкдорлар ўртасида тузилган шартномага, давлат ижрочисининг ёки суднинг қарорига асосан амалга оширилади.


7. Кўчмас мулкни бирлаштириш далолатномасини расмийлаштиришда қуйидагилар талаб этилади:

а) янги ташкил этилаётган кўчмас мулклар ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган бўлиши;

б) бирлаштириш ер участкасига нисбатан амалга оширилганда, ер участкаси бирлаштириладиган бўлиши;

в) кўчмас мулк ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда янгидан ташкил этилиши;

г) мулк ҳуқуқида бўлган ер участкасини бирлаштириш натижасида ҳосил бўлган ер участкасида келгусида ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш имкони мавжуд бўлиши;

д) кўчмас мулкнинг янги чегаралари унинг бирлаштирилишидан аввалги чегаралари асосида белгиланиши, бунда янги кўчмас мулкнинг майдонлари йиғиндиси ҳамда чегаралари аввалги чегара ва майдондан фарқ қилишига йўл қўйилмаслиги;

е) бирлаштирилаётган кўчмас мулкка туташ ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари (бино ва иншоотлар) томонлар ўртасида бирлаштирилишига ва далолатномада кўрсатилишига йўл қўйилмаслиги.


8. Кўчмас мулкларни бирлаштириш натижасида янги пайдо бўлган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилди (кадастр паспорти) далолатнома асосида тайёрланади.


9. Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишда давлат хизматлари марказлари, филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


10. Кўчмас мулкнинг бирлаштирилганлиги ҳуқуқ эгасига кўчмас мулкнинг конструктив элементларини ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.



3-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


11. Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари (кейинги ўринларда - ариза берувчи) далолатнома расмийлаштириш учун давлат хизматлари марказига ўзлари келиб мурожаат этадилар ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда - веб-сайт) орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтадилар.


12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими - ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда, ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради ҳамда давлат хизматидан фойдаланиш учун тўловни амалга оширади.

Сўровномани тўлдиришда далолатнома келишилган ҳолда, бирлаштирилган кўчмас мулкка кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизматларидан фойдаланиш учун ариза автоматик тарзда шакллантирилиши танланиши мумкин.


13. Далолатнома расмийлаштириш бирлаштирилаётган кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари сўровномаси асосида амалга оширилади.

Давлат хизматлари маркази томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


14. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.

Ариза берувчи ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.


15. Ариза берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида филиалга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда филиалга юборилади.


16. Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда кўрсатилган хизматлар учун йиғимлар суммасининг 90 фоизи ундирилади.


17. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан имзолангунга қадар воз кечиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан воз кечганда уларнинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим қайтарилмайди.


18. Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


19. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

18 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

20 фоизи - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисоб варағига;

20 фоизи - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи -давлат хизмати ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) - Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади;

в) веб-сайт орқали мурожаат этилганда:

20 фоизи - Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаларининг ҳисобварағига ўтказилади.

Тўловлар давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.


20. Филиал сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида кўчмас мулк жойлашган жойида кўчмас мулкларни бирлаштириш имкониятини ўрганади. Бунда, филиал томонидан ушбу Регламентнинг 6-банди ва 7-бандининг "д", "е" кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида бирлаштириш мумкинлиги кўриб чиқилади.

Ўрганиш натижасига кўра филиал ходими жойнинг ўзида мавжуд чегара элементлари ҳамда ҳуқуқ эгаларининг келишувига асосан кўчмас мулкларнинг янги чегараларини қайд этган ҳолда абрис тайёрлайди ва тайёр абрис ижрочи, шунингдек, ҳуқуқ эгаларининг имзоси билан тасдиқланади.

Филиал жойида олиб борилган ўрганишлар ва тасдиқланган абрисга асосан ер участкаларининг кадастр режаси илова қилинган далолатномани тайёрлайди ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ҳамда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни тайёрлашни рад этади.

Кўчмас мулкнинг бирлаштирилиши натижасида далолатномага илова қилинган кадастр режасида бирлаштирилаётган кўчмас мулклар ҳамда янги ҳосил бўлаётган кўчмас мулкнинг чегаралари кўрсатилади.


21. Филиал томонидан далолатнома тайёрланган куни филиал бошлиғи ва ижрочи далолатнома лойиҳасини ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда далолатнома давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига электрон шаклда юборилади.

Далолатномани тайёрлаш рад этилган тақдирда рад этиш тўғрисидаги хабарнома филиал бошлиғининг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда марказга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) аризачига юборилади.


22. Давлат хизматлари маркази далолатнома ва кадастр режаси келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.


23. Далолатнома 3 иш куни мобайнида ҳуқуқ эгалари томонидан марказга келиб (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) идентификация қилиш воситалари (дактилоскопия ва бошқалар) орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ҳуқуқ эгаларининг ЭРИ си билан келишилади.

Белгиланган муддатда далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан тасдиқланмаслиги далолатномани расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.


24. Ҳуқуқ эгалари томонидан келишилган далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси давлат хизматлари маркази томонидан реал вақт режимида, ЯИДХП ёки веб-сайт орқали мурожаат қилинганда эса автоматик тарзда туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимларига келишиш учун юборилади.


25. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатнома ва унга илова қилинган электрон шаклдаги кадастр режаси келиб тушгандан сўнг уч иш куни ичида ер участкаси жойлашган жойида кўчмас мулкни ушбу Регламентнинг 6-банди ва 7-бандининг "а", "б", "в", "г" кичик бандларида кўрсатилган талаблар асосида бирлаштириш имкониятини ўрганган ҳолда далолатномани келишади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари нормаларини кўрсатган ҳолда уни рад этади.

Далолатномани келишиш ёки рад этиш қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимининг ЭРИси билан тасдиқлаш орқали амалга оширилади.


26. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари далолатномани келишган ёки рад этган куни далолатнома ва ер чегаралари кадастр режаси ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани электрон шаклда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) юборади.


7. Давлат хизматлари марказига далолатнома ёки далолатнома тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушган тақдирда, марказ хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари асосида QR-код (матрицали штрих-код) қўйиб берилган электрон ҳужжатлар асл ҳужжатларга тенглаштирилади.


28. Қуйидагилар давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ушбу Регламентнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ эмаслиги;

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

далолатнома ҳуқуқ эгалари томонидан белгиланган муддатда имзоланмаганлиги;

ер участкаси ва унда жойлашган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

кўчмас мулкнинг ҳақиқий ҳолати кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестридаги маълумотлардан фарқ қилиши;

филиал ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакилига кўчмас мулкни кўздан кечириш учун имконият яратилмаганлиги;

кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаларидан бири далолатномани имзолашдан бош тортганлиги;

давлат рўйхатидан ўтказувчи органда ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатлари ва сўровномаларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

ер участкасида мулк ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилган бино ва иншоотлар мавжуд эмаслиги, ер участкаси мулк ҳуқуқида бўлган ер участкалари бундан мустасно.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиш қатъиян тақиқланади.


29. Ариза берувчи давлат хизмати кўрсатилиши рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан, кўрсатилган камчиликни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Давлат хизматини такроран кўрсатишда филиаллар ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.

Қайта мурожаат этилганда кейинги мурожаатлар ушбу Регламентга асосан умумий тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


30. Давлат хизматлари марказлари, филиаллар ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши шарт.


31. Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


32. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


33. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         





Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг

янги чегараларини белгилаш

СХЕМАСИ

       

   

Босқичлар

    


    

Субъектлар

   


     

Тадбирлар

    


        

Бажариш

муддатлари

     








1-босқич


Ариза берувчи

(Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари)


     

Маълумотнома олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти (кейинги ўринларда - веб-сайт) орқали рўйхатдан ўтади ҳамда белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади.

         


Хоҳишга кўра











2-босқич


     

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти

       


Сўровномани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тегишли туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда - филиал)га юборади.


Реал вақт режимида











3-босқич


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали


       

1. Кўчмас мулклар жойлашган жойида кўчмас мулкларни бирлаштириш имкониятини ўрганади ва абрис тайёрлайди ҳамда ўрганишлар ва абрисга асосан кўчмас мулкнинг кадастр режаси илова қилинган Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш далолатномаси (кейинги ўринларда - далолатнома)ни тайёрлайди ва уни давлат хизматлари марказига юборади.


2. Далолатнома расмийлаштиришни рад этади.

        


10 иш кунида











4-босқич


Давлат

хизматлари

маркази


       

Далолатнома ва кўчмас мулкнинг кадастр режаси келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

        


Реал вақт режимида





5-босқич


Ариза берувчи

(Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг вакиллари)


      

Давлат хизматлари марказига келиб идентификация қилиш воситалари орқали ёки ЯИДХП ёхуд веб-сайт орқали хуқуқ эгаларининг ЭРИси билан далолатномани келишади.

       


3 иш куни







6-босқич


     

1. Давлат хизматлари маркази


2. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг расмий веб-сайти

      


Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишиш учун қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига юборади.


Реал вақт режимида








7-босқич


     

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари

        


        

1. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишади ва уни давлат хизматлари марказига юборади.


2. Далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни келишишни рад этади.

       


3 иш куни








8-босқич


Давлат

хизматлари

маркази


       

Далолатнома ёки далолатномани тайёрлашни рад этиш ҳақида хабарнома келиб тушганлиги ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

      


Реал вақт режимида

       





Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг

янги чегараларини белгилаш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

     

N _________


____________ йил

         

Мазкур далолатнома, Давлат кадастрлари палатаси _______________________ бошқармасининг _____________ туман филиали, ____________ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари вакиллари ва кўчмас мулк эгалари билан кўчмас мулкларни бирлаштириш тўғрисида тузилди.


1. Бирлаштирилаётган кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар:

           

1.1. Кўчмас мулкларга бўлган ҳуқуқ эгалари:


            

Кўчмас мулклар жойлашган манзил:


            

Ер участкаларининг кадастр рақамлари:


            

Ер участкаларининг майдонлари (кв.м):


            

Ер участкалари чегараларини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар:

      



            

Ер участкаларининг алоҳида хусусиятлари:


            

1.2. Кўчмас мулкларнинг ҳуқуқ эгалари:


            

Кўчмас мулклар жойлашган манзил:


            

Ер участкаларининг кадастр рақамлари:


            

Ер участкаларининг майдонлари (кв.м):


            

Ер участкалари чегараларини ўзгартиришга асос бўлган ҳужжатлар:

        



            

Ер участкаларининг алоҳида хусусиятлари:


            

2. Кўчмас мулкларни жойида ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди:

Бирлаштирилаётган кўчмас мулклар Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 62-моддаси талабларига мувофиқлиги, яъни ер участкалари ёхуд ундаги иморатнинг у ёки бу қисми коммунал хизматдан (ёритиш, канализация, суғориш қурилмалари ва шу каби), кўчмас мулкларнинг эгалари ёки ундан фойдаланувчилар эса мустақил равишда ўзича ёки транспортда кириб-чиқиш имконидан маҳрум бўлиб қолмаслиги аниқланди ҳамда кўчмас мулк эгаларининг ўзаро келишуви асосида кўчмас мулклар чегараларига ўзгартириш киритилди.


3. Бирлаштирилган кўчмас мулк таркиби қуйидагилардан иборат:

           

3.1. Кўчмас мулк эгалари:


            

Кўчмас мулк жойлашган манзил:


            

Ер участкасининг кадастр рақами:


            

Ер участкасининг майдони (кв.м):


            

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар:

         

            

Кўчмас мулкнинг алоҳида хусусиятлари:


            

4. Ушбу далолатнома, унинг ажралмас қисми сифатида илова қилинган кўчмас мулк чегаралари кадастр режаси билан бирга ҳақиқий ҳисобланади.


5. Кўчмас мулкларнинг эгалари томонидан мазкур далолатноманинг тасдиқланганлиги, кейинчалик бирлаштирилган ер участкаси ва ундаги бино ва иншоотларга кадастр йиғмажилдини қайта шакллантириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.


ХУЛОСА:

     

Ер участкасига ўзгартириш киритилган кўчмас мулк мазкур далолатноманинг 3-бандида келтирилган таркибда алоҳида кўчмас мулк деб ҳисобланади.

            

Филиал бошлиғи









(Ф.И.О.)

            

Қурилиш ва уй-жой коммунал

хўжалиги бўлими бошлиғи









(Ф.И.О.)

            

Филиал муҳандиси









(Ф.И.О.)

            

Кўчмас мулкка бўлган

ҳуқуқ эгалари









(Ф.И.О.)

            










(Ф.И.О.)

      

20__ йил "___" _______ _________ тумани (шаҳри)

       

          




Далолатномага

ИЛОВА



ЕР УЧАСТКАСИНИНГ КАДАСТР РЕЖАСИ

        


(юридик шахснинг тўлиқ номи ёки жисмоний шахснинг Ф.И.О.)

            

Кадастр рақами:


         

Ер участкасининг майдони:


га

         

Масштаб:


         

Ижрочи:



(имзоси, Ф.И.О.)

        

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси:



(имзоси, Ф.И.О.)

        

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси:



(имзоси, Ф.И.О.)

        

Ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси:



(имзоси, Ф.И.О.)

        





Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА

(санаси)


(рақами)

         

Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг

янги чегараларини белгилаш тўғрисида

СЎРОВНОМА

   

I. Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

     

1. Ф.И.О.:



2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):



3. Телефон рақами:



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



     

I. Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

       

1. Расмий номи (тўлиқ):



2. Жойлашган жойи:



3. Телефон рақами:



4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):



    

II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

      

1. Кўчмас мулк объекти тури

якка тартибдаги турар жой;


ер участкаси;


нотурар жой;


2. Кўчмас мулк объекти номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):



3. Кўчмас мулк объекти манзили (индекс, манзил, мўлжал):



4. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь















































Время: 0.1987
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск