ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Метрология /

Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш Қоидалари (ЎзР ВМ 29.08.2020 й. 528-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 29 августдаги

528-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар ўлчаш воситаларини, шу жумладан, модда ва материалларнинг таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналарини (кейинги ўринларда стандарт намуна деб аталади) метрологик аттестациядан ўтказиш ва ўлчаш воситаларининг тасдиқланган турларини Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Қоидалар талаблари ўлчаш воситаларини давлат метрологик текшируви ва назорати соҳасида қўллайдиган барча жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситалари метрологик аттестациядан ўтказилиши керак:

соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф муҳитни муҳофаза қилиш;

моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;

солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;

заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;

умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

саноат хавфсизлигини таъминлаш;

давлат мудофаасини таъминлаш;

меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;

сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;

геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;

ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш;

расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;

маҳсулот ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.


3. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


ариза берувчи - ўлчаш воситаларини (шу жумладан, стандарт намуналарни) метрологик аттестациядан ўтказишдан манфаатдор бўлган жисмоний ва юридик шахслар;


ижрочи - Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарлигидаги аккредитациядан ўтказилган давлат метрология хизмати органи;

метрологик аттестация дастури - ўлчаш воситаларини, шу жумладан, стандарт намуналарни аттестациядан ўтказиш бўйича ишлар ҳажмини, тури ва кетма-кетлигини, ҳисобот маълумотларини тақдим қилиш шаклини белгилайдиган ҳужжат;


метрологик экспертиза - ўлчашларнинг ягона бирликда бўлиши билан боғлиқ метрологик талаблар, қоидалар ва нормаларни қўллаш тўғрилиги ва тўлиқлигини таҳлил қилиш ва баҳолаш;


стандарт намуна - метрологик аттестация натижасида модда (материал)нинг хоссаси ёки таркибини тавсифлайдиган битта ёки ундан ортиқ қийматлари аниқланган шу модда (материал) намунаси шаклидаги ўлчаш воситаси;


стандарт намунасининг метрологик аттестацияси - ҳақиқий тавсифларини аниқлаш мақсадида стандарт намунани текшириш;


техник топшириқ - ишлаб чиқиладиган стандарт намуналарнинг метрологик тавсифларига қўйиладиган техник талабларни ўз ичига олган ҳужжат;


техник ҳисобот - техник топшириққа мувофиқ стандарт намуналарнинг метрологик ва техник тавсифларини аниқлаш бўйича ўтказилган ёки бажарилган илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини ўз ичига олган техник ҳужжат.


4. Метрологик аттестациядан бир турдаги, ягона нусхадаги ёки кичик тўпларда (ўн донагача) ишлаб чиқариладиган ва импорт бўйича олиб келинадиган ўлчаш воситаларининг ҳар бир нусхаси (шу жумладан, стандарт намуналар) ўтказилади.

Миқдори ўлчаш воситалари кичик тўпидан кўп бўлган бир турдаги ўлчаш воситалари кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш ва реестрда рўйхатдан ўтказиш шарти билан давлат синовларидан ўтказилади.


5. Ариза берувчининг ихтиёрига кўра миқдори кичик тўплардан кўп бўлган бир турдаги ўлчаш воситалари метрологик аттестациядан ўтказилиши мумкин. Бунда метрологик аттестациядан ўлчаш воситаларининг ҳар бир нусхаси ўтказилади.


6. Метрологик аттестация тартиб-таомилидан ўтган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилмайди.


7. Ўлчаш воситалари ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ўлчаш воситалари ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширишга аккредитация ўтказилган, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошчилик қиладиган давлат метрология хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Хавфсизлик, гигиеник ёки махсус талабларга мослиги бўйича синаладиган ўлчаш воситаларининг метрологик аттестацияси тегишли синовлар ўтказилгандан сўнг амалга оширилади.

8. Ўлчаш воситаларини ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ишлари учун ҳақ шартномага мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.


9. Метрологик аттестациядан ўтказиш вақтида ижрочи ўлчаш воситаларининг ташқи омиллар таъсиридан шикастланиши учун жавоб беради.

Ижрочи фақат метрологик аттестациядан ўтказиш вақтида натижалар аниқлигини кафолатлайди. Ўлчаш воситалари ариза берувчига топширилган пайтдан бошлаб ижрочи ўлчаш воситалари метрологик тавсифларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги учун жавоб бермайди.


10. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш (стандарт намуналар бундан мустасно) ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


11. Стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


12. Ўлчаш воситаларини ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказишнинг ҳар бир навбатдаги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда ўтказилади.



2-БОБ. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ МЕТРОЛОГИК

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


13. Ариза берувчи ижрочига ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза юборади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

ариза берувчининг тўлиқ номи, манзили ва реквизитлари;

ўлчаш воситаларининг номи ва уларни ишлаб чиқарувчи мамлакат;

ўлчаш воситаларининг номи, белгиланиши ҳамда унинг инвентар ёки завод рақами;

баҳоланиши керак бўлган тавсифлар рўйхати.

Аризада (кўп функцияли ўлчаш воситалари учун) ўлчанувчи катталиклар, ўлчаш диапазонини ва шу ўлчаш воситасини фойдаланиш назарда тутилган шароитларни кўрсатиш зарур.


14. Фойдаланиш учун ишга-тушириш созлаш ишлари ўтказилиши талаб этиладиган бир нечта қисмлардан иборат бўлган ўлчаш воситаларининг метрологик аттестацияси, улар монтаж қилингандан ва фойдаланиш жойида уларнинг ишга яроқлилиги синаб кўрилгандан сўнг ўтказилади. Ушбу ҳолатда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари метрологик аттестациядан ўтказиш жойига етказилииши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.


15. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ўлчаш воситаси;

ўлчаш воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари;


16. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш:

стационар лабораторияларда;

кўчма (мобиль) лабораторияларда;

бевосита ўлчаш воситалари жойлашган жойларда, ижрочининг мутахассисларини хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.

Ижрочининг мутахассисларни хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобиль) лабораториялардан фойдаланиш, ишни ташкил этиш тартиби шартнома асосида белгиланади.


17. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишда метрологик аттестация учун мўлжалланган жой шароити қиёслаш услубиёти ва метрологик аттестация дастурида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Ариза берувчининг аризасига кўра ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш улардан фойдаланиш жойида ўтказилиши мумкин. Бу ҳолда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари метрологик аттестациядан ўтказиш жойига етказилиши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.


18. Агар ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун ижрочи лабораториясида бутун диапазон бўйича метрологик аттестациядан ўтказишнинг техник имкони мавжуд бўлмаса, ариза берувчининг ёзма талабига кўра ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш мумкин бўлган диапазонда ўтказишга йўл қўйилади.


19. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар улар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда ҳужжатларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.


20. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 15-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта орқали тақдим этилиши мумкин.


21. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади, метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ариза берувчига метрологик аттестацияни ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.

Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда тузилиши ҳам мумкин.


22. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган, ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиётини акс эттирувчи ҳужжат бўлмаган тақдирда ижрочи томонидан ариза берувчи тақдим этган ҳужжатлар асосида қиёслаш услубиётининг лойиҳаси икки иш куни мобайнида ишлаб чиқилади.


23. Ижрочи томонидан метрологик аттестация дастури бир иш куни мобайнида ишлаб чиқилади ва ариза берувчи билан келишилади.


24. Ижрочи ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказишга тузилган шартнома бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб, метрологик аттестация дастури ва ўлчаш воситаларини қиёслаш услубиётига мувофиқ ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказади.


25. Ўлчаш воситаларининг метрологик аттестация дастури ва қиёслаш услубиёти ўлчаш воситаларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


26. Бир турдаги ўлчаш воситаларининг метрологик аттестацияси метрологик аттестация намунавий дастурлари бўйича ўтказилиши мумкин.

Ўлчаш воситалари метрологик аттестация намунавий дастурлари рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.

27. Метрологик аттестация дастури, ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш баённомаси ва далолатномасининг шакли ва мазмунига қўйиладиган талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлар билан белгиланади.


28. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда, ижрочи бир иш куни мобайнида ўлчаш воситаларини махсус дастурий таъминот (платформа) орқали электрон шаклда реестрда рўйхатга олади.

Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари салбий бўлган тақдирда ижрочи бир иш куни мобайнида аниқланган номувофиқликларни кўрсатган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва ариза берувчига беради.


29. Ижрочи ўлчаш воситалари реестрда рўйхатга олингандан кейин бир иш куни мобайнида ушбу Қоидаларга 4-иловага асосан шакл бўйича реестр учун ўлчаш воситалари турининг таърифи ва 5-иловага мувофиқ шакл бўйича метрологик аттестация сертификатини расмийлаштирилади.

30. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, метрологик аттестациядан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.


31. Ўлчаш воситалари метрологик аттестация сертификатининг амал қилиш муддати ўлчаш воситаларининг қиёслашлараро интервалига мувофиқ белгиланади.


32. Метрологик аттестация сертификатининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилади.



3-БОБ. СТАНДАРТ НАМУНАЛАРНИ МЕТРОЛОГИК

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


33. Ариза берувчи ижрочига ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ариза юборади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

ариза берувчининг номи, манзили ва реквизитлари;

стандарт намуналарнинг номланиши, белгиланиши ва қўлланилиш соҳаси;

ишлаб чиқарувчи мамлакат (ишлаб чиқарувчи);

стандарт намунанинг идентификация белгиси ва ишлаб чиқарилган йили.


34. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

стандарт намуна;

стандарт намуна паспорти;

техник топшириқ лойиҳаси;

стандарт намунанинг эксплуатация ва техник ҳужжатлари.


35. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар улар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда ҳужжатларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.


36. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 34-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи ўз ихтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.


37. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва натижалар ижобий бўлганда стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади ёки метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда - ариза берувчига қиёслаш ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.

Стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш учун шартномалар электрон шаклда тузилиши ҳам мумкин.


38. Ижрочи тўлов амалга оширилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида техник топшириқни метрологик экспертизадан (кейинги ўринларда экспертиза деб аталади) ўтказади.


39. Стандарт намуна ҳужжатларининг экспертизаси натижалари ижобий бўлганда ижрочи эксперт хулосани расмийлаштиради ва техник топшириқни келишади.


40. Стандарт намуна ҳужжатларининг экспертизаси натижалари салбий бўлганда ижрочи бир иш куни мобайнида номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.

Ариза берувчи далолатномада кўрсатилган эътирозлар асосида номувофиқликни бартараф қилади. Ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилгандан кейин техник топшириқни қайта экспертиза қилиш зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Ҳужжатларни қайта экспертиза қилиш учун тўлов ундирилмайди.

Номувофиқликларни бартараф этиш бўйича белгиланган муддатдан кейин топширилган ҳужжатлар янгидан топширилган ҳисобланади.

Экспертиза ўтказиш вақтида аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш муддати ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак.


41. Техник топшириқ келишилгандан сўнг ариза берувчи техник топшириққа мувофиқ метрологик ва техник тавсифларни аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба ишларини ўтказади, техник ҳисобот тузади ва экспертиза ўтказиш учун ижрочига тақдим этади.


42. Стандарт намунани метрологик аттестациядан ўтказиш доирасида илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба ишлари белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган лабораториялар томонидан ўтказилади.


43. Ижрочи техник ҳисобот олинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида стандарт намуна ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.


44. Стандарт намунани метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ижрочи бир иш куни мобайнида стандарт намуналарини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари мавжуд бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига юборади.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бир иш куни мобайнида стандарт намунани реестрда рўйхатга олади.

45. Стандарт намуна ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш натижалари салбий бўлганда ижрочи бир иш куни мобайнида номувофиқлик сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.


46. Ижрочи стандарт намуна реестрда рўйхатга олингандан кейин бир иш куни мобайнида ушбу Қоидаларга 7-иловага мувофиқ шакл бўйича реестрда метрологик аттестация сертификатини расмийлаштиради.

Реестрга киритилган стандарт намуналар рўйхати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг расмий сайтида очиқ эълон қилинади.

47. Стандарт намунанинг метрологик аттестация сертификатининг амал қилиш муддати беш йилни ташкил этади.


48. Стандарт намунанинг метрологик аттестация сертификатининг амал қилиш муддати метрологик тавсифлар вақтида ўз барқарорлигини сақлаган стандарт намуна учун узайтирилади.


49. Стандарт намунанинг метрологик аттестацияси сертификатининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ариза берувчи ижрочига сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун ариза беради.


50. Аризага стандарт намунанинг метрологик тавсифларининг барқарорлиги тўғрисида ариза берувчи томонидан тасдиқланган барқарорликни текшириш натижалари тўғрисидаги техник ҳисобот шаклидаги маълумотлар илова қилинади.


51. Зарурат бўлганда экспертиза ўтказаётган ижрочи аризани кўриб чиқиш жараёнида ариза берувчига ташриф буюрган ҳолда стандарт намунани қўллаб стандарт намуна метрологик тавсифларининг барқарорлигига оид ўлчашлар ўтказиш шароитлари билан танишиш ҳуқуқига эга.


52. Стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, метрологик аттестациядан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган стандарт намуналар бундан мустасно.


53. Стандарт намунанинг метрологик аттестацияси сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш юзасидан қолган ҳаракатлар ушбу Қоидаларнинг 33-46-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


54. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган ўлчаш воситалари ва стандарт намуналар метрологик аттестациясининг натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.

55. Ўлчаш воситалари ва стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш бўйича ишларни бажаришда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


56. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


1. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш (стандарт намуналар бундан мустасно) учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.


Зарур бўлган ҳолларда









2-босқич

Ижрочи


Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:

метрологик аттестациядан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда - ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;

метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда - ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.


Бир иш куни мобайнида









3-босқич

Ижрочи


Метрологик аттестация дастурини ва қиёслаш услубиётини ишлаб чиқади (зарурат бўлганда).


Уч иш куни

мобайнида









4-босқич

Ижрочи


Метрологик аттестация дастурига мувофиқ ўлчаш воситаларининг хоссаларини текширади ва текшириш натижаларига кўра метрологик аттестация баённомаси ва далолатномасини расмийлаштиради.


Уч иш куни

мобайнида









5-босқич

Ижрочи


Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ҳужжатларни "Ўзстандарт" агентлигига юборади.

Ўлчаш воситаларининг хоссаларини текшириш натижалари салбий бўлган тақдирда ариза берувчига метрологик номувофиқликлар сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани беради.


Бир иш куни мобайнида









7-босқич

Ижрочи


Ўлчаш воситалари реестрда рўйхатга олингандан кейин реестр учун Ўлчаш воситалари таърифини расмийлаштиради ва метрологик аттестация сертификатини беради.


Икки иш куни мобайнида



                





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


1. Стандарт намунани метрологик аттестациядан ўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.


Зарур бўлган ҳолларда









2-босқич

Ижрочи


Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади:

стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказишга ариза берувчи билан шартнома тузади;

метрологик аттестациядан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда - ариза берувчига метрологик аттестациядан ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.


Бир иш куни мобайнида









3-босқич

Ижрочи


Техник топшириқни метрологик экспертизадан ўтказади:

стандарт намуна ҳужжатларининг метрологик экспертизаси натижалари ижобий бўлганда эксперт хулосани расмийлаштиради ва техник топшириқни келишади;

стандарт намуна ҳужжатларининг метрологик экспертизаси натижалари салбий бўлганда номувофиқлик сабабларини кўрсатган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.


Беш иш куни мобайнида








Заявитель


Метрологик экспертиза натижалари салбий бўлганда - номувофиқликларни бартараф этади ва ҳужжатларни қайта ишланган техник топшириқни экспертиза қилиш учун тақдим этади.


Ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда








Ижрочи


Техник топшириқни қайта метрологик экспертизадан ўтказади ва стандарт намуна ҳужжатларининг қайта метрологик экспертизаси натижалари ижобий бўлганда эксперт хулосани расмийлаштиради ва техник топшириқни келишади.


Уч иш куни мобайнида









4-босқич

Ариза берувчи


Техник топшириқ келишилгандан сўнг:

техник топшириққа мувофиқ метрологик ва техник тавсифларни аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба ишларини ўтказади;

техник ҳисобот тузади ва метрологик экспертиза ўтказиш учун ижрочига тақдим этади.


Зарур бўлган ҳолларда









5-босқич

Ижрочи


Техник ҳисоботни метрологик экспертизасини ўтказади:

стандарт намунани метрологик экспертизадан ўтказиш натижалари ижобий бўлганда ҳужжатларни "Ўзстандарт" агентлигига юборади;

стандарт намуна ҳужжатларини метрологик экспертиза ўтказиш натижалари салбий бўлганда номувофиқлик сабаблари кўрсатилган ҳолда далолатномани расмийлаштиради ва уни ариза берувчига тақдим этади.


Уч иш куни мобайнида











6-босқич

"Ўзстандарт" агентлиги


Стандарт намунани реестрда рўйхатга олади.


Бир иш куни мобайнида









7-босқич

Ижрочи


Стандарт намунанинг метрологик аттестация сертификатини расмийлаштиради.


Бир иш куни мобайнида



        





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш учун

АРИЗА

Ариза берувчи (унинг вакили)



(Ф.И.О. ёки номи, манзили, телефон рақами)

             

Сиздан



(ўлчаш воситаларини ишлаб чиққан мамлакат номи


ишлаб чиқилган,

ва ўлчаш воситаларини тайёрловчининг номи)


қуйидаги шароитларда қўлланадиган



(ҳарорат, намлик, атмосфера босими ва шу кабилар)

          

           

(ўлчаш воситаларининг номи, тури, идентификацион (завод) рақами,

               

белгиланган масади ва мумкин бўлган қўлланиш доираси)

           

(аниқланиши лозим бўлган метрологик тавсифлари)


метрологик тавсифларини аниқлашингизни ва уларнинг

           

(техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларда ёки ўлчаш воситаларининг

               

фойдаланиш ҳужжатларида белгиланган метрологик тавсифларининг


талабларига мувофиқлигини белгилашингизни сўрайди.

қийматлари


            

ёки ўлчаш воситаларини эксплуатация ҳужжатлари)

               

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати:

      

Ариза берувчи



(номи, аризанинг банк реквизитлари)

ўлчаш воситаларнинг метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари қандай бўлишидан қатъи назар барча харажатлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Ариза билан бирга ўлчаш воситаларининг ______________та намуналари (нусхалари) ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ариза берувчи

(унинг вакили)




(имзо)


(Ф.И.О.)









(сана)

               





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестри учун

ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ТАЪРИФИ

Ўзбекистон Республикаси

ўлчаш воситалари давлат

реестрининг белгиси

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Давлат метрология хизмати органи раҳбари


(имзо)


(Ф.И.О.)

20__ йил "___" _______________

ўлчаш воситасининг номи ва белгиланиши

Ўзбекистон Республикаси ўлчаш

воситалари давлат реестрига киритилди

Рўйхатга олинган рақами _____________

           

(стандартнинг рўйхат рақами, техник топшириқ реквизити, ишлаб чиқарувчи завод

            

техник ҳужжатлари белгиси кўрсатилади)

БЕЛГИЛАНГАН МАҚСАДИ ВА ҚЎЛЛАНИШ ДОИРАСИ

        

(ўлчаш воситаларининг белгиланган мақсади ва тахмин қилинган қўлланиш доираси кўрсатилади)

ТАЪРИФИ

        

(ўлчаш воситаларининг ишлаш принципи, таркиби ва конструкцион хоссалари таърифланади,

               

          

рухсат берилмаган киришдан тамғалаш схемаси

      

          

ва тамға изларини босиш жойларининг белгиланиши)

АСОСИЙ ТЕХНИК ВА МЕТРОЛОГИК ТАВСИФЛАР

        

(ўлчаш воситаларининг асосий техник ва метрологик тавсифлари таърифланади)

            

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИНИНГ БЕЛГИСИ

          

(Ўлчаш воситалари давлат реестри белгисининг жойлашган жойи ва белгини қўйиш усули кўрсатилади)

КОМПЛЕКТЛИЛИГИ

         

        

(Ўлчаш воситаларини етказиш комплекти, таркибий қисмлар ёки элементларнинг зарур бўлганда белгилари кўрсатилади)

ҲУЖЖАТЛАР

          

(ўлчаш воситалари уларга мос бўлган ҳужжатлар белгиланиши ва номи кўрсатилади,

          

қиёслаш услубиётининг белгиланиши ва номи кўрсатилади)

ХУЛОСА

        

(ўлчаш воситалари талабларга ва (ёки) техник ҳужжатларга мувофиқлиги ҳақида хулоса келтирилади,

        

ўлчаш воситаларини аттестациядан ўтказган давлат метрология хизмати органининг

         

номи ва реквизитлари ва унинг аккредитациядан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади)

ТАЙЁРЛОВЧИ

          

(ўлчаш воситалари ишлаб чиқувчи корхона номи ва реквизитлари кўрсатилади)

АРИЗА БЕРУВЧИ

           

(ариза берувчининг номи ва реквизитлари кўрсатилади)

Ўлчаш воситаларини давлат синовларидан ўтказган давлат метрология хизмати органининг вакили


     






(имзо)


(Ф.И.О.)

Ариза берувчи






(имзо)


(Ф.И.О.)

             





Қоидаларга

5-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЛЧАШЛАРНИНГ

ЯГОНА БИРЛИКДА БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

      

(аттестацияни ўтказган давлат метрология хизмати органининг номи)

_______________-сон

Ўлчаш воситасини метрологик аттестациядан ўтказиш

СЕРТИФИКАТИ

Ўзбекистон Республикаси

Ўлчаш воситалари давлат

реестрининг белгиси

ХХ 0000000

(ҳисобга олиш серияси

ва тартиб рақами)

20__ йил "___" _______________ гача

амал қилади.

Ушбу сертификат



(метрологик аттестациядан ўтказиш далолатномасининг рақами, санаси, ким томонидан берилган)


асосида


томонидан ишлаб чиқарилган,

(ўлчаш воситасини ишлаб чиқарувчи ташкилот номи)



талабларига

(ҳужжатнинг белгиланиши)


мувофиқ


томонидан тан олинган


(ўлчаш воситасини метрологик аттестациядан ўтказган давлат метрология хизмати органининг номи)


Ўлчаш воситалари давлат реестрида


-сон билан рўйхатга олинган,

          

(ўлчаш воситасининг номи ва белгиланиши)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат этилганлигини тасдиқлайди.

Ўлчаш воситасининг метрологик тавсифлари ушбу сертификатнинг ажралмас қисми бўлган Таърифда келтирилган.

Ўлчаш воситасини навбатдаги қиёслаш


дан кечикмай ўтказилсин.


(сана)


Давлат метрология

хизмати органи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)




М.Ў.



20__йил "___"______________

(сана)

            





Қоидаларга

6-ИЛОВА



Стандарт намуналарни метрологик

аттестациядан ўтказиш учун

АРИЗА

Ариза берувчи (унинг вакили)



(Ф.И.О. ёки номи, манзили, телефон рақами)

            

Сиздан



(стандарт намунанинг таркиби ва номи, моддалар ва материаллар хусусиятлари, белгиланиши ва ишлаб чиққан мамлакат номи)


ишлаб чиқилган.

         

(идентификацион аломатлари ва ишлаб чиқарилган йили,

             

белгиланган мақсади ва мумкин бўлган қўлланиш доираси)

             

(аниқланиши лозим бўлган метрологик тавсифлари)


метрологик тавсифларини аниқлаштиришни ва уларнинг

           

(техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларда ёки стандарт намунанинг

            

фойдаланиш ҳужжатларида белгиланган метрологик тавсифларининг


талабларига мувофиқлигини белгилашингизни сўрайди.

қийматлари)


            

              

Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати:

Ариза берувчи



(номи, ариза берувчининг банк реквизитлари)

Стандарт намуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш натижалари қандай бўлишидан қатъи назар барча харажатлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.

Ариза билан бирга стандарт намуналарнинг ______________та намуналари (нусхалари) ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ариза берувчи

(унинг вакили)




(имзо)


(Ф.И.О.)









(сана)

          





Қоидаларга

7-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЛЧАШЛАРНИНГ

ЯГОНА БИРЛИКДА БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология

ва сертификатлаштириш агентлиги

          

(Метрологик аттестация ўтказган давлат метрология хизмати органи номи)

Стандарт намунанинг метрологик аттестацияси

СЕРТИФИКАТИ


Ўзбекистон Республикаси стандарт

намуналарнинг давлат реестри белгиси

________________________________-сон


20__ йил "___" ______________

(берилган сана)

           

(Стандарт намуна номи)

      




(давлат реестридаги рўйхат рақами)


(ишлаб чиқарувчи томонидан рўйхатга олинган рақами)



стандарт намуна ишлаб чиқарилган

(ишлаб чиқарувчи мамлакат, ишлаб чиқарувчи)


Белгиланган мақсади ва қўлланиш доираси:


           

           

Таърифи:


           

           

Асосий метрологик тавсифлар:

Элементлар номи


Аттестациядан ўтказилган

тавсифлари


Аттестациядан ўтказилган

стандарт намунанинг хатолик

кўрсатгичи (ноаниқлик)



Стандарт намуна нусхалари яроқлик муддати:

20__ йил "___" ______________

(стандарт намунанинг яроқлилик муддати)

Қўшимча маълумотлар:

         

        

           

Ишлаб чиқилган санаси:

20__ йил "___" ______________

(стандарт намуна ишлаб чиқарилган cана кўрсатилади)

Сақлаш ва ташиш шартлари:


           

           

             

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар:


             

Ишлаб чиқарувчи:


             

Импорт қилувчи:


             

Давлат метрология хизмати

органи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

      


М.Ў.




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 август










































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск