ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Метрология /

Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш Қоидалари (ЎзР ВМ 29.08.2020 й. 528-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 29 августдаги

528-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳаларда фойдаланиладиган ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Ушбу Қоидалар тегишли маъмурий регламентларга биноан кўрсатиладиган давлат хизматларига асосан амалга ошириладиган табиий газ, электр энергияси, сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларини (ҳисоблагичларни) даврий қиёслашдан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳада қўлланадиган, Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари давлат реестрига (кейинги ўринларда реестр деб аталади) киритилган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилиши лозим.


3. Қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилиши лозим:

соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф муҳитни муҳофаза қилиш;

моддий бойликларни ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ҳисобга олиш;

солиқ, божхона, савдо-тижорат, почта ва телекоммуникация;

заҳарли, тез алангаланувчи, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда йўқ қилиш;

умумий овқатланиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, реализация қилиш ва хизматлар кўрсатиш;

аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш, ёнғин хавфсизлигини, сув объектларида инсонларнинг хавфсизлигини таъминлаш;

саноат хавфсизлигини таъминлаш;

давлат мудофаасини таъминлаш;

меҳнат хавфсизлигини ва транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;

сертификатлаштириладиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш;

геодезик, картографик ва гидрометеорологик ишларни бажариш;

ўлчаш воситаларини давлат синовидан, қиёслашдан, калибрлашдан, таъмирлаш ва метрологик аттестациядан ўтказиш;

фойдали қазилмаларни қазиб олиш;

расмий спорт мусобақаларини ўтказиш;

маҳсулотлар ва хизматлар мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни бажариш.


4. Ўқув (намойиш қилиш) мақсадлари учун қўлланадиган ҳамда катталикларнинг ўзгаришини, уларнинг қийматларини баҳоламасдан кузатиш учун қўлланадиган, идикаторлар туркумига киритилган техник воситалар қиёслашдан ўтказилмайди.


5. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:


ариза берувчи - ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказишда манфаатдор бўлган юридик ёки жисмоний шахс;


ижрочи - белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган давлат метрология хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган ёхуд ташкилотлар;


қиёсловчи - аккредитациядан ўтказилган давлат метрология хизмати ёки давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматларининг зарур малакага эга бўлган, аниқ бир ўлчаш тури бўйича тайёргарликдан ўтган мутахассиси;

қиёслаш тамғасининг изи - ўлчаш воситаси ва (ёки) техник ҳужжатга босилган, ўлчаш техникаси воситаларини қиёслаш қониқарли натижалар билан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган, шунингдек, ўлчаш воситаларини, шу жумладан, ростловчи қурилмаларни ҳар қандай рухсат берилмаган киришдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган белги;


қиёслаш тамғаси - белгиланган шакл ва мазмундаги ўйма белгилар майдонига эга бўлган, ўлчаш воситасига ва (ёки) уларнинг фойдаланиш ҳужжатларига изи босиб тушириладиган ва уларни қиёслашдан ўтказилганлигини ва қўлланиш учун яроқлилигини тасдиқловчи техник қурилма;


ўлчаш воситаларининг қиёслашлараро интервали - ўлчаш воситаларини иккита кетма-кет қиёслаш орасидаги вақт оралиғи;


қиёслаш услубиёти - бажарилиши ўлчаш воситалари метрологик талабларга мувофиқлигини имконини берувчи, аниқ таърифланган операциялар жамланмасидан иборат ҳужжат.


6. Давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган соҳалардан ташқарида фойдаланиладиган ўлчаш воситалари қиёслашга ихтиёрий равишда ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда тақдим этилиши мумкин.


7. Ўлчаш воситалари ишлаш циклида бирламчи, даврий, навбатдан ташқари, инспекцион ва эксперт қиёслашлардан, хусусан:


бирламчи қиёслашдан - ишлаб чиқаришдан ёки таъмирлашдан сўнг;


даврий қиёслашдан - ўлчаш воситалари қиёслашлараро интервалининг муддати тугаганда;


навбатдан ташқари қиёслашдан - ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тамға шикастланганда, ўлчаш воситаси қиёслашдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат йўқотилганда ёки созлаш ишларини ўтказиш зарур бўлган ҳолда, шунингдек, ўлчаш воситаларини узоқ (битта қиёслашлараро интервалдан ортиқ) муддат сақлангандан сўнг фойдаланишга киритишда;


инспекцион қиёслашдан - давлат метрологик назоратини амалга оширишда ўлчаш воситалари қўлланишга яроқлилигини аниқлаш зарур бўлганда;


эксперт қиёслашдан - ўлчаш воситалари созлиги ёки уларнинг қўлланишга яроқлилиги, метрологик тавсифлар бўйича мунозарали масалалар юзага келганда ўтказилади.


8. Бирламчи қиёслашдан барча ўлчаш воситалари нусхалари ўтказилиши лозим, метрологик аттестациядан ўтказилган ўлчаш воситалари бундан мустасно.


9. Ўлчаш воситаларини инспекцион ва эксперт қиёслашдан ўтказишда манфаатдор шахслар ёки уларнинг вакиллари бевосита иштирок этишлари мумкин.

Ўлчаш воситаларини эксперт қиёслаш терговга қадар текширув, суриштирув, тергов, прокуратура органлари ёки суд қарорига (ажримига) асосан ўтказилиши мумкин.


10. Ўлчаш воситаларини қиёслашда аккредитациядан ўтган метрология хизмати томонидан бажарилган ўлчаш воситаларини калибрлаш натижаларидан фойдаланиш мумкин.


11. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ давлат метрологик текширувидан ўтган ўлчаш ва синов воситалари ёрдамида амалга оширилади.


12. Қиёслаш ўлчаш воситасининг қиёслаш услубиётига мувофиқ ўтказилади.


13. Қиёслашдан ўтказиш вақтида ижрочи ўлчаш воситаларининг ташқи омиллар таъсиридан шикастланиши учун жавоб беради.


14. Ижрочи фақат қиёслашдан ўтказиш вақтида натижалар аниқлигини кафолатлайди. Ўлчаш воситалари ариза берувчига топширилган пайтдан бошлаб ижрочи ўлчаш воситаларининг метрологик тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги учун жавоб бермайди.


15. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш ушбу Қоидаларга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


16. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш ишлари учун ҳақ тузиладиган шартнома шартларига мувофиқ ариза берувчи томонидан тўланади.

Ўлчаш воситаларини инспекцион ва эксперт қиёслашдан ўтказиш учун ҳақ шартномага мувофиқ манфаатдор томон томонидан тўланади.


17. Ўлчаш воситаларини қиёслашнинг ҳар бир кейинги босқичи аввалги босқич натижалари ижобий бўлганда ўтказилади.



2-БОБ. ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ ҚИЁСЛАШДАН ЎТКАЗИШ


18. Ариза берувчи қуйидагиларни илова қилган ҳолда ижрочига қиёслаш ўтказиш тўғрисида ариза беради:

ўлчаш воситалари;

ўлчаш воситаларининг эксплуатация ва техник ҳужжатлари.


19. Ижрочи бир иш куни мобайнида аризани кўриб чиқади ва ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ариза берувчи билан шартнома тузади, қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаган тақдирда эса, ариза берувчига қиёслаш ўтказишни рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хат юборади.

Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун шартномаларни электрон шаклда ҳам тузиш мумкин.


20. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш давомийлиги ўн иш кунидан ошмаслиги керак, қиёслашдан ўтказиш вақтининг нормаси техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ кўрсатилган муддатдан ошадиган ўлчаш воситалари бундан мустасно.


21. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар давлат тилида ёки рус тилида баён этилиши керак. Агар ҳужжатлар бошқа тилларда баён этилган бўлса, у ҳолда уларга асл нусхасига мос таржимаси илова қилинади, унинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.


22. Ариза берувчидан ушбу Қоидаларнинг 18-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи ўз иҳтиёрига кўра қўшимча равишда бошқа ҳужжатларни ҳам тақдим этиши мумкин.

Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар бевосита, электрон шаклда ёки почта алоқаси орқали тақдим этилиши мумкин.


23. Ўлчаш воситалари қиёслашдан:

стационар қиёслаш лабораторияларида;

кўчма (мобиль) қиёслаш лабораторияларида;

бевосита ўлчаш воситалари жойлашган жойларда, қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш йўли билан ўтказилади.

Қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш, кўчма (мобиль) лабораториялардан фойдаланиш, ишни ташкил этиш тартиби шартнома асосида белгиланади.


24. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказишда қиёслаш учун мўлжалланган жой шароити қиёслаш усулларини тартибга солувчи ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

Фойдаланиш жойида ўлчаш воситаларини қиёслаш ариза берувчининг аризасига кўра ўтказилади.

Бу ҳолда ариза берувчи ижрочининг намунавий ўлчаш воситалари ва ёрдамчи қурилмалари қиёслаш жойига етказилиши ва қайта олиб келинишини таъминлайди.


25. Агар ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ижрочи лабораториясида бутун диапазон бўйича қиёслашнинг техник имкони мавжуд бўлмаса, ариза берувчининг ёзма талабига кўра ўлчаш воситаларини қиёслашни мумкин бўлган диапазонда ўтказишга йўл қўйилади.


26. Ўтказилган қиёслаш натижаларига кўра ўлчаш воситалари қўлланишга яроқли деб тан олинган тақдирда ижрочи томонидан ўлчаш воситаларини қиёслаш баённомаси тузилади ва унинг асосида юқори аниқликдаги ўлчаш воситалари учун ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ва ишчи ўлчаш воситалари учун 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларининг қиёслашдан ўтказилганлигини тасдиқловчи қиёслаш гувоҳномаси расмийлаштирилади.

Бир турдаги бир нечта ўлчаш воситаларига битта гувоҳнома расмийлаштиришга йўл қўйилади, бундай ҳолларда ўлчаш воситаларининг барча маълумотлари (завод рақами, параметр номи, ўлчаш чегаралари, хатоликлар, аниқлик даражаси) қиёслаш гувоҳномасига иловада кўрсатилади.


27. Қиёслаш тамғасининг изи ўлчаш воситаларига (ёки маҳкамловчи пломбага) ва (ёки) ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларига босилади.


28. Ўлчаш воситаларининг конструкция элементларига ва уни ростлаш органларига рухсат берилмаган киришнинг олдини олиш мақсадида ўлчаш воситаларининг махсус жойлари (пломбалаш жойлари мавжуд бўлганда) қиёсловчи томонидан пломбаланади.


29. Ўлчаш воситалари қиёслаш натижаларига кўра кейинги қўлланишга яроқсиз деб тан олинган тақдирда, ижрочи томонидан ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома берилади, қиёслаш тамғасининг изи эса бекор қилинади.


30. Қўлланишга яроқсиз деб топилган ўлчаш воситалари таъмирлангандан ва техник хизмат кўрсатилгандан сўнг такрорий қиёслашдан ўтказилиши лозим.


3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ишларини бажаришда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


33. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи


         

1. Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун ариза ва зарур ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ижрочига ариза ва ҳужжатларни беради.



Зарур бўлган ҳолларда









2-босқич

Ижрочи


Аризани кўриб чиқади:

ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш учун техник имкониятлар мавжуд бўлганда, ариза берувчи билан тегишли шартнома тузади;

ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти бўлмаганда ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш имконияти мавжуд эмаслиги тўғрисида ариза берувчига ёзма равишда хабар беради.


Бир иш куни мобайнида









3-босқич

Ариза берувчи


Ижрочига ўлчаш воситаларини ва ўлчаш воситаларининг фойдаланиш ҳужжатларини тақдим этади.


Зарур бўлган ҳолларда









4-босқич

Ижрочи


Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказади:

қиёслаш натижалари ижобий бўлганда ўлчаш воситасини қиёслаш гувоҳномасини беради;

қиёслаш натижалари салбий бўлганда ўлчаш воситаларининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида хабарнома беради ва қиёслаш тамғасининг изини бекор қилади.


Ўн иш куни мобайнида







Қоидаларга

2-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЛЧАШЛАРНИНГ

ЯГОНА БИРЛИКДА БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ

      

(ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказган метрология хизматининг номи)

_______________-сон

юқори аниқликдаги ўлчаш воситасини қиёслаш

ГУВОҲНОМАСИ*

Ўзбекистон Республикаси

Ўлчаш воситалари давлат

реестрининг белгиси

ХХ 0000000

(ҳисобга олиш серияси

ва тартиб рақами)


Амал қилиш муддати

20__ йил "___"______________гача

Ушбу сертификат


фойдаланган ҳолда


(эталонлар (намунавий ўлчаш воситалари)нинг белгиланиши ва номи, қиёсланган санаси)



га мувофиқ

(қиёслаш бўйича ҳужжатнинг белгиланиши ва номланиши)



томонидан қиёсланган

(ўлчаш воситаларини қиёслаган метрология хизматининг номи)



га тегишли

(ўлчаш воситаларининг эгаси)


         

(ўлчаш воситаларини тайёрловчи)


томонидан тайёрланган (импорт қилинган)

(ўлчаш воситаларини тайёрловчи ва импорт қилувчи мамлакат)


         

(ўлчаш воситалари параметрларининг номи, ўлчашлар,


метрологик тавсифли

хатолик чегаралари, аниқлик даражаси)



ўлчаш воситаси

ўлчаш воситаларининг номланиши ва белгиланиши, завод рақами)


          

(ўлчаш воситаларига қўйиладиган талабларни регламентловчи норматив ҳужжат белгиланиши ва номи,


талабларига мослигини

ўлчаш воситаси турининг таърифи)


ва давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этилиш соҳасида қўлланишига йўл қўйилишини тасдиқлайди.

Қиёслаш санаси


20__ йил "___"_______________

Метрология хизматининг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Қиёсловчи





(имзо)


(Ф.И.О.)

               

*) Ўлчаш воситаларининг қиёслаш гувоҳномаси шакли 2021 йил 1 январдан амалга киритилади.






Қоидаларга

3-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЛЧАШЛАРНИНГ

ЯГОНА БИРЛИКДА БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ

      

(ўлчаш воситаларини қиёслашни ўтказган метрология хизматининг номи)

_______________-сон

ўлчаш воситасини қиёслаш

ГУВОҲНОМАСИ*

Ўзбекистон Республикаси

Ўлчаш воситалари давлат

реестрининг белгиси

ХХ 0000000

(ҳисобга олиш серияси

ва тартиб рақами)


Амал қилиш муддати

20__ йил "___"_______________гача

    

Ушбу сертификат


фойдаланган ҳолда


(эталонлар (намунавий ўлчаш воситалари)нинг белгиланиши ва номи, қиёсланган санаси)



га мувофиқ

(қиёслаш бўйича ҳужжатнинг белгиланиши ва номланиши)



томонидан қиёсланган

(ўлчаш воситаларини қиёслаган метрология хизматининг номи)



га тегишли

(ўлчаш воситаларининг эгаси)


         

(ўлчаш воситаларини тайёрловчи))


томонидан тайёрланган (импорт қилинган)

(ўлчаш воситаларини тайёрловчи ва импорт қилувчи мамлакат)


        

(ўлчаш воситаси параметрларининг номи, ўлчашлар,


метрологик тавсифли

хатолик чегаралари, аниқлик класси)



ўлчаш воситаси

ўлчаш воситаларининг номланиши ва белгиланиши, завод рақами


         

(ўлчаш воситаларига қўйиладиган талабларни регламентловчи норматив ҳужжат белгиланиши ва номи,


талабларига мослигини

ўлчаш воситаси турининг таърифи)


ва давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этилиш соҳасида қўлланишига йўл қўйилишини тасдиқлайди.

Қиёслаш санаси


20__ йил "___"_______________

Қиёслаш тамғасининг изи

Қиёсловчи





(имзо)


(Ф.И.О.)

               

*) Ўлчаш воситаларининг қиёслаш гувоҳномаси шакли 2021 йил 1 январдан амалга киритилади.






Қоидаларга

4-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЛЧАШЛАРНИНГ

ЯГОНА БИРЛИКДА БЎЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ТИЗИМИ

            

(ўлчаш воситаларини қиёслашни ўтказган метрология хизматининг номи)

Ўлчаш воситасининг қўлланишга яроқсизлиги ҳақида

___________________-сон

ХАБАРНОМА

Ушбу хабарнома


фойдаланган ҳолда


(эталонлар (намунавий ўлчаш воситалари)нинг белгиланиши ва номи, қиёсланган санаси)



га мувофиқ

(қиёслаш бўйича ҳужжатнинг белгиланиши ва номланиши)



томонидан қиёсланган

(ўлчаш воситаларини қиёслаган метрология хизматининг номи)



га тегишли

(ўлчаш воситаларининг эгаси - юридик шахс)


            

(ўлчаш воситаларини тайёрловчи - юридик шахс)


томонидан тайёрланган (импорт қилинган)

(ўлчаш воситасини тайёрловчи - импорт қилувчи мамлакат)


        

(ўлчаш воситалари параметрларининг номи, ўлчашлар,


метрологик тавсифли

хатолик чегаралари, аниқлик класси)




ўлчаш воситаси

(ўлчаш воситаларининг номланиши ва белгиланиши, завод рақами)


        

(ўлчаш воситаларига қўйиладиган талабларни регламентловчи норматив ҳужжат белгиланиши ва номи,


талабларига мослигини

ўлчаш воситаси турининг таърифи)


ва давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ этилиш соҳасида қўлланишига йўл қўйилмаслигини тасдиқлайди.

Қиёслаш санаси


20__ йил "___"_______________

Метрология хизматининг раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў.

Қиёсловчи





(имзо)


(Ф.И.О.)

               


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 август
















































Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск