ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2020 й. ПҚ-4817-сон "Ўзбекистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2020 й.

N ПҚ-4817



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИПАКЧИЛИК ВА ЖУН САНОАТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ва Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг тузилмаси 4-6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қўмита раисига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

зарур ҳолларда, Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш бошқармаларининг тузилмасини тасдиқлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сонини умумий белгиланган штат бирликлари доирасида тасдиқлаш;

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Қўмитанинг бошқарув ходимлари мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;

маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходим ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш, ва уларга, истисно тариқасида, иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгилаш;

Қўмитанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Қўмита ходимларининг асосий эгаллаб турган лавозимига кўра лавозим маошлари (тариф ставкалари)га, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;

Қўмита зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун шартнома асосида жалб қилинадиган малакали хорижий мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини халқаро амалиёт ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.


4. Белгилансинки, Қўмита, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Қўмита раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси Қўмита билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг директорлари Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти ва Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директорлари тегишлича "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раисларининг илм-фан бўйича ўринбосарлари ҳисобланади.

6. Қўмита 2020 йил 1 октябрга қадар:

тармоқнинг саноат қайта ишлаб чиқаришини ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда 2021-2022 йилларда қоракўлчиликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплексини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси қошидаги Пиллачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Қўмита Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоил ота кўчаси 1а-уй манзилига жойлаштирилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларини жойлаштириш учун зарур хоналар ажратиб, маҳаллий бюджет ҳисобидан уларнинг Интернет тармоғига уланишини ҳамда инвентарлар, мебель ва оргтехника билан жиҳозланишини таъминласин.


9. "Туронбанк" АТБ ва Республика "Қоракўлчилик" уюшмасининг қоракўлчилик кластерлари ва Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси таркибига кирувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳалари) молиялаштириш бўйича таклифига розилик берилсин.

Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси икки ой муддатда 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантирсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


11. Қўмита бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПҚ-4817-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг

ТУЗИЛМАСИ




Илмий кенгаш



Директор



















































































Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари





Илмий котиб
































































Ипак қурти селекцияси лабораторияси

2



Ипак қурти биотехнологияси ва агротехникаси лабораторияси

2


Илмий-тадқиқот ишларни мувофиқлаштириш ва халқаро алоқалар шўъбаси

1


Кадрлар ва махсус бўлим бўйича инспектор

1

















































Тут дарахти селекцияси агротехникаси лабораторияси

2



Ипак қурти наслчилиги, экология ва кимёвий заҳарланиш профилактикаси лабораторияси

2









Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоботи бўлими

2




АКТни жорий қилиш шўъбаси

1




















































Ипак қурти ва тут касалликлари ва зараркунандалари билан курашиш лабораторияси

2



Пиллачиликни механизациялаш лабораторияси

2









Хўжалик хизмати

9




Ноёб объект

4




















































Пиллага бирламчи ишлов бериш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш лабораторияси

2



Патентлаш, илмий ишланмалар ва инновацияларни жорий қилиш шўъбаси

1









Экспериментал тажриба хўжалиги

1



















































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 37 нафар, шу жумладан:

бошқарув ходимлари - 6 нафар;

илмий ходимлар - 14 нафар;

лаборантлар ва экспериментал тажриба хўжалиги ходимлари - 17 нафар.

Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун шартнома асосида мутахассислар ва илмий ходимлар жалб қилиниши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПҚ-4817-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қоракўлчилик ва чўл экологияси

илмий-тадқиқот институтининг

ТУЗИЛМАСИ














Директор



Илмий кенгаш








































































































Жорий қилиш ва маркетинг ишлари бўйича директор ўринбосари





Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари






Илмий котиб

































































































"Нурота" тажриба даласи

2


Урчитиш ва наслчилик иши бўлими

2



Чўл озуқабоп экинларни интродукциялаш селекцияси бўлими

2



Илмий кадрларни тайёрлаш ва патентлаш бўлими

1



Кадрлар бўлими инспектори

1





















































"Қарнаб" тажриба даласи

1


Генофонд ва генетика бўлими

2





Халқаро муносабатлар бўйича бош мутахассис

1



Юрисконсульт

1

















Уруғчилик ва уруғшунослик лабораторияси

2











































Бухгалтерия

2

"Қизилқум" тажриба даласи

1


Қоракўл қўйлари селекцияси бўлими

2





Канцелярия

1



















Яйловларни мониторинг қилиш бўлими

2






























































Озиқлантириш ва сақлаш бўлими

2



























































Озуқа ишлаб чиқариш бўлими

2
















































































Рангли қоракўл қўйлари селекцияси бўлими

2



























































Марказий таҳлил лабораторияси

3
















































































"Қоракўл терилари" музейи - ноёб объект

2
















































































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 38 нафар.

Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун шартнома асосида мутахассислар ва илмий ходимлар жалб қилиниши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПҚ-4817-сон қарорига

6-ИЛОВА



Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги

илмий-ишлаб чиқариш марказининг

ТУЗИЛМАСИ


Директор





Уруғчилик ва инновацион ишланмалар масалалари бўйича ўринбосари

1

Инқирозга учраган яйлов майдонларини аниқлаш ва уни олдини олиш масалалари бўйича ўринбосари

1

Бухгалтерия

1










Чўл озуқабоп,чўл озуқабоп экинлари селекцияси ва интродукцияси бирламчи уруғчилиги бўлими

2


Инқирозга учраган яйлов майдонларини аниқлаш, тиклаш, хариталаш, экин турларини режалаштириш, жойлаштириш ва экинларни экиш бўйича ишларни таъминлаш бўлими

2

Кадрлар бўйича инспектор

1










Уруғчилик лабораторияси

1









Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 10 нафар.

Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.

Илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун шартнома асосида мутахассислар ва илмий ходимлар жалб қилиниши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 сентябрдаги

ПҚ-4817-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги "Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-2841-сон қарорида:


8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси бошқаруви раисига, зарурат туғилганда, ижро этувчи аппарат тузилмасига ўзгартишлар киритишга рухсат берилсин";


9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;


5-7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-2856-сон қарори 2-иловаси "Раис ўринбосари - Ипакчилик илмий-тадқиқот институти директори" блоки билан тўлдирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги "Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3603-сон қарорининг 2-банди ҳамда 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 мартдаги "Пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3616-сон қарорининг 3-банди ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4254-сон қарорида:


1-банднинг ўн саккизинчи хатбошисидаги "Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-илованинг "Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти" ва "Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси*" блоклари чиқариб ташлансин;


2-илованинг 11-позицияси чиқариб ташлансин;


21-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги "Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4420-сон қарорида:


8-банддаги "Халқ банки" АТБ" сўзлари "Турон банк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


15-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 14 сентябрь, 35-36-сон, 408-модда






















































Время: 0.0194
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск