язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат кадастрлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2020 й. 535-сон "Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.09.2020 й.

N 535




КАДАСТР СОҲАСИДА АЙРИМ

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармонига мувофиқ кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага;

Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага;

Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага;

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага;

Фуқароларнинг номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

кадастр соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграциялаштиришни ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиботини жорий этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши, шу жумладан уларнинг фаолияти юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, давлат хизматларни кўрсатадиган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Х.С. Турахужаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибида:


а) 4.10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш";


б) 4.11.-позициянинг "Давлат хизматларининг номи" устунидаги "ахборот" сўзи "маълумотнома" сўзи билан ҳамда "Ишлар нархи" устунидаги "20 фоизи" сўзлари "3 фоизи (ҳар бир фуқаро учун)" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 4.12 ва 4.13-позициялар қўшилсин:

"

4.12.

Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи (давлат органлари учун бепул)

4.13.

Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш

а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

б) кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

"


в) Изоҳлар қисмида:


1-банддаги "208" рақами "243" рақами билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:

а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;

реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

б) кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 318-модда) билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кадастр паспорти - ҳуқуқ эгасига бериладиган ҳамда кўчмас мулк объекти ва объектнинг кадастр рақами ҳақида умумий маълумотларни ўз ичига олган пластик шаклда ёки қоғоз шаклда бериладиган электрон ҳужжат";


б) 6-банднинг биринчи хатбошидаги "тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 7-бандда:

биринчи хатбошига "бекор бўлиши ҳақидаги ахборот" сўзларидан кейин "ва ҳужжатларни" сўзлари қўшилсин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


г) 7-1-банднинг биринчи хатбошидаги "электрон шаклдаги кадастр паспортини тайёрлаш якунлари бўйича нотариуслар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда (кўчмас мулк билан битим тасдиқланишидан аввал)" ва "бир вақтнинг ўзида" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 9-банднинг учинчи хатбошидаги "техник хатловдан ўтказиш" сўзлари "кадастр паспортини тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ тури ёки эгаси ўзгарганда, ушбу Низомга асосан давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг кадастр паспорти фақат кўчмас мулк объекти мулкдорининг ихтиёри ва сўровига кўра расмийлаштирилади.

Бунда кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки унда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлганда, объектни давлат рўйхатидан ўтказиш кадастр паспорти расмийлаштирилгандан сўнг амалга оширилади.

11. Кўчмас мулк объекти мулкдорлари ёхуд ушбу объект бўйича ашёвий ҳуқуқлар эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли вакиллари кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, чекланганда ёки бекор бўлганда ёхуд кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда мазкур Низомнинг 21, 22, 23, 30, 31, 32, 35, 38, 39, 40, 41, 42, 43-бандларида кўрсатилган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона давлат хизматлари портали орқали, гаров хати расмийлаштирилганда эса - кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга мурожаат қилишлари шарт.

Аризада кўчмас мулк объектининг тури, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳуқуқ, унга кадастр йиғмажилди тайёрланган ёки қайта расмийлаштирилган кўчмас мулк объектининг номи ва у тайёрланган сана (мавжуд бўлса) кўрсатилади";


ж) 15-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;"


з) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғим миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) ташкилотларга, Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборилади.".


и) қуйидаги мазмундаги 17-1 ва 17-2-бандлар қўшилсин:

"17-1. Марказлар ёки ташкилотлар йиғим суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини тўлайди.

Реестрдан кўчирма бериш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

17-2. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Марказлар орқали мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;

б) кўчмас мулк "E-IJRO AUKSION" Ягона электрон савдо майдончасида аукцион орқали сотилганда ва риэлторлик хизматлари кўрсатилганда:

10 фоизи - Давлат активларини бошқариш агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;

в) тижорат банклари томонидан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда, шу жумладан қурилиши тугалланган уй-жойни расмийлаштиришда:

10 фоизи - тижорат банкларнинг банк ҳисобварағига;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;

г) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади;

д) нотариал идора орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисобварағига ўтказилади";


к) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Хабарномада кўрсатилган йиғим тўлиқ тўланганидан сўнг реал вақт режимида марказлар ёки ташкилотлар ходими томонидан тизимдан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тегишли ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи электрон кўринишдаги Реестрдан кўчирма юклаб олиш имкони пайдо бўлади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирма электрон шаклда ёки қоғоз шаклда берилиши мумкин.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади";


л) қуйидаги мазмундаги 21-1-банд қўшилсин:

"21-1. "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасига қўйиш учун тайёрланган ер участкаси ҳақидаги материаллар ушбу ер участкаси бўйиича кадастр йиғмажилди шаклида қабул қилинади";


м) 22-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг "Ер тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амал қилган даврда (1990-1998 йилларда) олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:";


н) 23-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон ССРнинг Ер кодекси амал қилган даврда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг олинган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат архивлари томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади, шунингдек, мазкур ҳужжатлар давлат архивлари сақловида мавжуд бўлмаган ёки уларни топиш имкони қолмаган тақдирда, ўрнатилган тартибда суднинг қарори билан белгиланади:";


о) 27-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:

"Якка тартибдаги турар-жой нотурар жой тоифасига ўтказилган тақдирда, ер участкаси доимий фойдаланиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Нотурар жой якка тартибдаги турар-жой тоифасига ўтгазилганда, ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилади";

учинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишлича бешинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


п) 35-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошланганлиги тасдиқланган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Бунда бино ва иншоотнинг пойдевор ва биринчи қавати деворларининг қурилиш ишлари якунланганлиги қурилишни бошланган деб топиш учун асоси ҳисобланади";

учинчи хатбошидаги "Қурилиши тугалланмаган" сўзларидан кейин "турар ва" сўзлари қўшилсин;


р) 39-бандда:

ўнинчи хатбошидаги "тасарруф этиш ҳуқуқи билан" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "сифатида бериш" сўзларидан кейин "(турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган)" сўзлари қўшилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "қайтариб бериш" сўзларидан кейин "(турар жой объекти бўлса, нотариал тасдиқланган)" сўзлари қўшилсин;

ўн бешинчи хатбошидаги "ҳокимининг" сўзи "қурилиш бўлимларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


с) 42-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"тасарруф этиш ҳуқуқисиз берилган давлат ордери;"

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


т) 51-бандга қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"ер участкасига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаганда";


у) 54-банднинг иккинчи хатбошидаги "давлат рўйхатидан ўтказувчи орган" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография Миллий маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


ф) 55-бандда:

биринчи хатбошида:

"нотариал идоралар" сўзларидан кейин "ва тижорат банклари" сўзлари қўшилсин;

"давлат рўйхатидан ўтказувчи органга" сўзлари "Марказга" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказ ипотека тўғрисидаги шартномани юридик ва жисмоний шахслар аризалари, шунингдек нотариал идоралар ва тижорат банклари томонидан электрон шаклда тузилган қонун асосида ипотека шартномаси ҳақида ахборотлар асосида рўйхатга олади ва ипотека тақиқи қўяди.";


х) 56-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "давлат рўйхатидан ўтказувчи орган" сўзлари "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;


ч) 60-банднинг биринчи хатбошидаги "давлат рўйхатидан ўтказувчи орган" сўзлари "Марказ" сўзи билан алмаштирилсин;


ш) 89-банддаги "органнинг" сўзи "орган ва Марказнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


э) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Кўчмас мулк объектларига бўлган

ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА


Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни

давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Марказлар ёки ташкилотларга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади


1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилинганда




2-босқич


1. Марказлар ёки ташкилолар


2. ЯИДХП


Сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга юборади


1. 1 соат мобайнида


2. Автоматик тарзда





3-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи орган


1. Кўчмас мулк объектини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиб, давлат рўйхатидан ўтказади.

2. Йиғим суммаси кўрсатилган хабарномани марказлар ва ташкилотларга юборади.


2 иш куни мобайнида







4-босқич


1. Марказлар ёки ташкилолар


2. ЯИДХП


Ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини йиғимни тўлаш хақида хабардор қилади


1 соат мобайнида




5-босқич


Ариза берувчи


Хабарномада белгиланган йиғимни тўлайди


1 ой мобайнида





6-босқич


1. Марказлар ёки ташкилолар


2. ЯИДХП



Реестрдан кўчирмани юклаб олади ва ариза берувчининг сўровига кўра унга реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида беради


Реал вақт режимида (тўлов амалга оширилгандан сўнг)

".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь