язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат кадастрлари/ Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини

бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.

Кадастр паспортида мулкдор ва ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилмайди.


3. Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:

кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

ер участкасининг кадастр паспорти;

қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.


4. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);

қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;

ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;

кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;

ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.


5. Кадастр паспортини олиш ҳамда белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир вақтда ёки алоҳида мурожаат қилиш мумкин.

Белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатларига кўра объектнинг қурилиши (реконструкцияси) тугалланган тақдирда, битта сўровномага асосан кадастр паспорти, объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси, кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма бир вақтда берилади.

Кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келганда, бошқа шахсга ўтганда, бекор бўлганда ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мурожаат қилинганда, ариза берувчининг ихтиёрига кўра қоғоз ёки пластик шаклдаги кадастр паспорти берилади.


6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиаллари (кейинги ўринларда - ДК филиаллари) кадастр йиғмажилдини шакллантириб, унинг натижаси бўйича кадастр паспортини тақдим этадилар.

Давлат сири билан боғлиқ бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр паспортини тайёрлаш учун тўғридан-тўғри ДК филиалларига мурожаат қилинади.


7. Давлат хизматлари марказлари ва ДК филиаллари ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.


8. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


9. Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


10. Ариза берувчилар ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказлари ходими - ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Сўровномага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.

Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


11. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


12. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида ДК филиалига электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ДК филиалига юборилади.


13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.


14. ДК филиали зарур ҳолларда ариза берувчи билан келишиб, сўровномада кўрсатилган жойга чиққан ҳолда, объектнинг параметрлари бўйича ўлчов ишларини амалга оширади, хатловдан ўтказади ҳамда талаб этилганда кўчмас мулк объектининг манзилини белгилайди ёки ўзгартиради.


15. Ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган вақтда ва манзилда бўлмаган тақдирда, сўровномада кўрсатилган телефон рақами орқали алоқага чиқилиб, сабаби аниқланади ва бу ҳақда холислар (қўшнилар) иштирокида далолатнома расмийлаштирилади ва мурожаат (сўровнома) кўрилмасдан қолдирилади.

Расмийлаштирилган далолатномага асосан мурожаат (сўровнома) кўрилмасдан қолдирилганлиги ҳақида ДК филиали масъул ходимлари томонидан ЭРИ билан тасдиқланган хабарнома 1 иш куни давомида тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.


16. Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:


а) кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

кўп квартирали уйдаги квартира - 3 иш кунигача;

якка тартибдаги турар жой - 5 иш кунигача;


б) кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

умумий майдони 100 кв.м. гача - 5 иш кунигача;

умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача - 7 иш кунигача;

умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача - 10 иш кунигача;

умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача - 15 иш кунигача;

умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача - 20 иш кунигача;

умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ - 25 иш кунигача;

ажратилган ер участкалари бўйича - 3 иш кунигача.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.


17. Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида малака шаҳодатномасига эга бўлган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси томонидан ўтказилган техник хатлов натижасига кўра тайёрланган кадастр ишлари тақдим этилган тақдирда, ДК филиали томонидан кадастр паспорти ариза берувчига 3 иш куни мобайнида риэлторлик ташкилотлари орқали тақдим этилади.


18. Кадастр йиғмажилди шакллантирилгандан сўнг ДК филиали томонидан кадастр паспорти бериш ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш (талаб этилганда) учун тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарнома (инвойс) Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.

Бунда қоғоз шаклидаги кадастр паспорти ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Кадастр паспортини бериш учун ундириладиган тўлов миқдорлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига асосан белгиланади.


19. Давлат хизматлари марказлари хабарнома келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини хабардор қилади.

Ариза берувчи хабарномани олгандан сўнг бир ой мобайнида кадастр паспортини беришнинг тўлов қийматини хабарномада қайд этилган миқдорда тўлайди.

Кадастр паспорти бериш учун тўлов қиймати тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.

Белгиланган муддатда тегишли тўлов миқдори тўланмаслиги кадастр паспортини беришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи умумий тартибда давлат хизматидан фойдаланиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.


20. Тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:


а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

15 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳисобварағига ўтказилади;


б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳисобварағига ўтказилади;


в) риэлторлик ташкилотлари орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - риэлторлик ташкилотлари ҳисобварағига;

қолган маблағлар тўлиқ миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ҳисобварағига ўтказилади.


21. Хабарномада кўрсатилган тўлов тўлиқ тўлангандан сўнг Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тизимдан кадастр паспортини юклаб олиш (қоғоз ёки пластик шаклда чоп этиш) имкони пайдо бўлади ва ариза берувчига реал вақт режимида кадастр паспорти берилади.


22. Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.


23. Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:

сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;

ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.

Кадастр паспортини расмийлаштиришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Давлат хизматлари марказлари ва ДК филиаллари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


25. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


25. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


26. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


1. Кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази

2. ЯИДХП


Сўровномани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиалига (ДК филиали) юборади.


1. Сўровнома тўлдирилиши билан


2. Автоматик тарзда











3-босқич


ДК филиали


1. Объектда жойига чиқиб ўлчов ишларини амалга оширади ва тўлов миқдори қиймати кўрсатилган хабарномани (инвойс) Давлат хизматлари марказига, ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади.


2. Объект манзилини белгилайди ёки ўзгартиради (талаб этилганда).


Регламентда кўрсатилган (объект мураккаблигидан келиб чиқиб) муддатларда











4-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Хабарномани (инвойс) ариза берувчига беради.


1. Реал вақт режимида


2. Автоматик тарзда








5-босқич


Ариза берувчи


Хабарномада (инвойс) белгиланган тўловни амалга оширади.


1 ой мобайнида








6-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Тизимдан кадастр паспортини юклаб олади (чоп этади) ва ариза берувчига кадастр паспортини беради.


1. Реал вақт режимида


2. Автоматик тарзда




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



(санаси)

(рақами)

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тўғрисида

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:


1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлса):


3. Телефон рақами:


4. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


I. (юр.) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Расмий номи (тўлиқ):


3. Жойлашган жойи:


4. Телефон рақами:


5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг тури:

якка тартибдаги турар жой (дала ҳовли);

ер участкаси;

Кўп квартирали уйда жойлашган:

Турар жой;

Нотурар жой;

Нотурар жой;

Кўчмас мулк объектининг ҳолати:

Қурилиши тугалланган;

Қурилиши тугалланмаган;

2. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):


3. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):


4. Манзил ўзгарганми?

Ҳа; (манзил учун пуллик)

Йўқ;

5. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами: (мавжуд бўлса)

Йўқ;

Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

III. Кадастр паспортини тайёрлашнинг мақсади:

1. Янги кўчмас мулк объектига (бирламчи) кадастр паспортини шакллантириш

(тўлов асосида)

кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти;

нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти;

ер участкасининг кадастр паспорти;

кўп квартирали турар жойда жойлашган нотурар жойнинг кадастр паспорти;

қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти.

2. Кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, объектда ўзгаришлар мавжуд бўлмаганда бепул асосда кадастр паспортини бериш

кадастр паспорти яроқсиз ҳолга келганда ёки йўқолганда;

бегоналаштирилганда (эгаси ўзгарганда);

реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганд, объектнинг қолган қисмига.

3. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларнинг кадастр паспорти, далолатнома ва реестрдан кўчирмасини бир вақтда бериш

а) кадастр паспорти (тўлов асосида);

б) объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси (бепул);

в) кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги реестрдан кўчирма (бепул).

4. Кўчмас мулк бегоналаштирилганда ёки эски кадастр ҳужжатини (ўзгаришсиз) янги шаклдаги кадастр паспортига янгилаш (бепул)


Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

Кадастр паспорти шакли:

қоғоз шаклид

а


пластик шаклда


IV. Сўровномага илова:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатнинг сканерланган нусхаси: (нотариал тасдиқланган олди-сотди шатрномаси, суд қарори ва унинг реквизитлари ва шунга ўхшаш ҳужжатлар) мавжуд бўлганда.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь