язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат кадастрлари/ Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларининг қонун

асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги

шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни (кейинги ўринларда - ипотека) давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши (бирламчи бозордан кўчмас мулк олишда ипотека тўғрисидаги шартнома бундан мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.

Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди.


3. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.


4. Қонун асосидаги ипотекани вужудга келтирадиган кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади. Қонун асосидаги ипотека алоҳида ариза берилмасдан ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ундирилмасдан давлат рўйхатидан ўтказилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.


6. Тижорат банклари, давлат нотариал идоралари (кейинги ўринларда - ваколатли органлар) ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.


7. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчи ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органлар орқали ўзи келиб мурожаат этганда, ваколатли орган ходими ариза берувчи номидан ушбу Регламентга 2-иловадаги шаклга мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровномани электрон шаклда тўлдиради.

Сўровномага ипотека шартномаси илова қилинади.


9. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатилганда, йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


10. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:


а) давлат нотариал идоралари орқали мурожаат этганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;


б) тижорат банклари орқали мурожаат этганда:

10 фоизи - тижорат банкларнинг ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.


11. Ипотека тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.


12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


13. Зарур маълумотлар расмийлаштирилгандан ва сўровномага киритилгандан сўнг ваколатли орган уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ва Марказга юборади.


14. Қуйидагилар рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:

тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб бир ой мобайнида ипотекани рўйхатдан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


15. Марказ сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида ипотекани давлат рўйхатидан ўтказади, кўчмас мулк объекти бўйича ипотека тақиқи қўяди, QR-код (штрихли код) қўйилган реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва тегишли ваколатли органга юборади.


16. Ваколатли органлар Реестрдан кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ёки талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ваколатли органлар талабгорнинг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. QR-код (штрихли код) қўйилган ҳолда аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича берилган электрон ҳужжатлар асли билан тенглаштирилади.


18. Ваколатли органлар ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


19. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.


20. Ариза берувчи ваколатли органлар ва Марказ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


21. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги

ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни

давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ


Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


Ипотекани давлат рўйхатдан ўтказиш учун тижорат банклари, давлат нотариал идоралари (ваколатли органлар) орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади


Ўз хоҳишига кўра











2-босқич


Ваколатли органлар


Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади


Сўровнома тўлдирилиши билан











3-босқич


Марказ


1. Ипотекани рўйхатдан ўтказади, тегишли реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни ваколатли органга юборади.


2. Ипотекани рўйхатдан ўтказишни рад этади.


1 иш куни мобайнида
















4-босқич

Ваколатли органлар

1. QR-код (штрихли код) қўйилган тегишли реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.


2. Ариза берувчининг ўзи келиб мурожаат қилганда реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.

Реал вақт режимида







Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА




(санаси)


(рақами)

Кўчмас мулк объектларининг қонун асосидаги

ипотекаси ва ипотека тўғрисидаги шартномаларни

давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР (ЖШШР):


4. Яшаш манзили:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


I. (юр.) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. СТИР:


3. Жойлашган жойи:


4. Телефон рақами:


5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:


1. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):


2. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):


3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:


4. Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

III. Сўровномага илова:

Ипотека шартномаси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь