язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари/ Давлат кадастрлари/ Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 02.09.2020 й. 535-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 2 сентябрдаги

535-сон қарорига

3-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш

шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Бир йилдан ортиқ муддатга тузилган кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.


3. Шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказилиши Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда - Реестр) тегишли ёзув киритиш йўли билан амалга оширилади.


4. Шартнома тарафлар имзолайдиган битта ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.

Шартноманинг шаклига риоя этмаслик унинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига олиб келади.

Фуқаролар ўртасида тузилган шартнома давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилиши лозим.


5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (кейинги ўринларда - Марказ) шартномани давлат рўйхатидан ўтказади ва Реестрдан кўчирма тақдим этади.


6. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон тизим ёрдамида амалга оширилади.


7. Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


8. Ариза берувчи шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда - ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.


9. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари марказларии ходими - ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади.

Сўровномага ижара шартномаси илова қилинади.

Давлат хизматлари марказлари томонидан ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.


10. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.

Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизмати учун йиғим ундирилганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:


а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади;


б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;

11,25 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағларнинг 80 фоизи Марказ ҳисобварағига, 20 фоизи тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг ҳисобварағига ўтказилади.


13. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


14. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.


15. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси Давлат хизматлари марказлари ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг барча ҳужжатлар реал вақт режимида Марказга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда Марказга юборилади.


16. Қуйидагилар шартномани давлат рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги;

кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;

қонунда назарда тутилган бошқа чекловлар.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан рўйхатдан ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида шартномани рўйхатдан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


17. Марказ сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида шартномани давлат рўйхатидан ўтказади, шартнома давлат рўйхатидан ўтказилганлиги хақида QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.


18. Давлат хизматлари марказлари Реестрдан кўчирма келиб тушгандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари марказлари ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра, унга Реестрдан кўчирмани электрон шаклда ёки қоғоз шаклда бериши мумкин.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Давлат хизматлари марказлари ва Марказ ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.


21. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.


22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш

шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

   

Босқичлар



Субъектлар



Тадбирлар



Бажариш муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


Шартномани давлат рўйхатдан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади ва белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади


Ўз хоҳишига

кўра






2-босқич


1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Сўровномани Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази (Марказ)га юборади


Сўровнома тўлдирилиши билан




3-босқич


Марказ


1. Шартномани рўйхатдан ўтказади, Реестрдан кўчирмани расмийлаштиради ва уни Давлат хизматлари марказларига юборади.


2. Шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этади.


1 иш куни мобайнида













4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

QR-код (штрихли код) қўйилган Реестрдан кўчирмани ариза берувчининг электрон манзилига жўнатади ва ариза берувчини бу хақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ўзи келиб мурожаат қилганда Реестрдан кўчирмани ариза берувчига беради.

Реал вақт режимида







Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА


(санаси)


(рақами)

Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш

шартномаларини давлат рўйхатидан

ўтказиш тўғрисида

СЎРОВНОМА


I. (жис.) Ариза берувчи - жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:


2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами):


3. СТИР (ЖШШР):


4. Яшаш манзили:


5. Телефон рақами:


6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


I. (юр.) Ариза берувчи - юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:


2. СТИР:


3. Жойлашган жойи:


4. Телефон рақами:


5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):


II. Кўчмас мулк объекти тўғрисида маълумот:

1. Кўчмас мулк объектининг номланиши: (нотурар жой тоифасидаги объектлар учун):


2. Кўчмас мулк объектининг манзили (индекс, манзил, мўлжал):


3. Кўчмас мулкнинг кадастр рақами:


4. Сиз ижтимоий имтиёзга эгамисиз?

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси (давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади)

III. Сўровномага илова:

Ижара шартномаси

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 сентябрь