язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2020 й. 541-сон "Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2020 й.

N 541




АТРОФ МУҲИТГА ТАЪСИРНИ

БАҲОЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, атроф муҳитга таъсирни баҳолаш юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир муҳим қарорларни қабул қилишда шаффофликни таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси):

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ "рақамли иқтисодиёт"га ўтиш мақсадида давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун ҳар йили қоғоз шаклида тақдим этиладиган 30 мингга яқин ҳужжатларнинг электрон алмашинуви тизимини яратиш;

"Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган атроф муҳитга таъсир кўрсатиши юқори ва ўртача даражада хавфли бўлган фаолият турларининг атроф муҳитга ва аҳоли соғлиғига узлуксиз салбий таъсир кўрсатишини муҳокама қилиш учун жамоатчилик эшитувларини ўтказишни амалга жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори (кейинги ўринларда - I тоифага мансуб), ўртача (кейинги ўринларда - II тоифага мансуб) ва паст даражада хавфли (кейинги ўринларда - III тоифага мансуб), шунингдек, маҳаллий даражада таъсир кўрсатувчи (кейинги ўринларда - IV тоифага мансуб) ва Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II, III ва IV тоифаларига мансуб фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш, экспертизадан ўтказишга материалларни тайёрлаш ва тақдим этиш, экспертизани ўтказиш муддатлари, экспертиза иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, шунингдек, экспертиза хулосаси мақоми ва экспертизани ўтказиш учун ҳақ тўлашни тартибга солувчи Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолият турларининг атроф муҳитга салбий таъсирини аҳоли ва жамоатчилик орасида муҳокама қилиш учун жамоатчилик эшитувини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, шунингдек, жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини белгиловчи Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин ва унга давлат экологик экспертизасини ўтказишда қуйидаги функциялар юклансин:

давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат ва жамоат экологик экспертизаси бўйича норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун эксперт ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий ва халқаро экспертларни жалб қилиш;

банк ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулоса берилмаган объектларни молиялаштириш, уларга кредит ажратиш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиш (тугатиш) ҳақида тақдимномалар юбориш;

давлат экологик экспертизаси бўйича хулосалар бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича тажриба алмашишда бошқа мамлакатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;

атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган материаллар ва лойиҳалар сифатини баҳолаш ҳамда ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг рейтингини шакллантириш.


4. Давлат экология қўмитаси:

а) 2020 йил 1 октябрга қадар:

ўзининг веб-сайти орқали давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизимини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин;

Бунда давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизими ишга тушгандан сўнг ариза ва атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ёзма равишда қабул қилиш тўхтатилиши белгилаб қўйилсин (махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар бундан мустасно);

давлат экологик экспертизаси хулосаларининг холислиги ва асосланганлигини таъминлаш, экспертиза органларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, уларга услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек, экспертизани ўтказиш билан боғлиқ муаммоли ва баҳсли масалаларни ҳал этиш учун доимий фаолият юритувчи экспертлар кенгаши ташкил этилишини таъминласин;

б) атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турларининг давлат экологик экспертизасини атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги анкета асосида ўтказиш чораларини кўрсин;

в) 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган I ва II тоифаларга мансуб бўлган мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилишини ташкил этсин;

г) бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва жамоатчилик орасида кенг ёритиш бўйича оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинишини ҳамда мавзуга оид кўрсатувлар ва эшиттиришлар ташкил этилишини таъминласин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилишнинг барча турлари учун давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, ер участкаларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган лойиҳаларни молиялаштириш ва уларга кредит ажратиш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 сентябрдаги

541-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат экологик экспертизасидан

ўтказиладиган фаолият турларининг

РЎЙХАТИ


Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб

қори даражада хавфли) фаолият турлари (*)


1. Республика ва халқаро аҳамиятига эга бўлган автомагистраллар, метро, темир йўллар, тез ҳаракатланадиган катта йўллар, кўприклар ва юк терминаллари.


2. Аэропортлар.


3. Атом станциялари, ядровий реакторли қурилмалар, атом саноати чиқиндилари ва бошқа радиоактив чиқиндиларга ишлов бериш ёки утилизация қилиш қурилмалари.


4. Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш ҳажми бўйича I ва II тоифадаги базалар.


5. Республика ва вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган сув ўтказгичлар.


6. Сув омборлари ва тўғонлар.


7. Кон-бойитиш фабрикалари.


8. Маиший чиқинди полигонлари (200 минг кишидан ортиқ аҳолиси мавжуд шаҳарлар ва аҳоли пунктлари учун).


9. 30 МВт дан ортиқ қувватга эга бўлган гидроэлектростанциялар.


10. Руда ва кимёвий хомашёни қазиб олиш конлари, қазиб олишда ҳосил бўладиган конларни рекультивация қилиш ишлари.


11. Дарё ва сой ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ва қазиб олиш ишлари.


12. Ёқилғи ресурсларини (нефть, газ, кўмир ва бошқалар) қидириш, разведка қилиш, қазиб олиш ва қудуқларни жиҳозлаш ишлари.


13. Қора ва рангли металлургия заводлари.


14. Тери-кўнчилик корхоналари.


15. Суткалик иш ҳажми 280 минг куб метрдан ортиқ бўлган канализация тозалаш иншоотлари.


16. Республика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган электр узатиш линиялари.


17. Машинасозлик саноати (авиасозлик, вагонсозлик, автомобиль, трактор, мотор ишлаб чиқариш ва бошқалар).


18. Заҳарли чиқиндиларни, шунингдек, шлам ва шлакларни тўплаш ёки кўмиш полигонлари.


19. Республика аҳамиятига эга бўлган нефть ва газ қувурлари, шунингдек, нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари.


20. Ер ости газ омборлари.


21. Ер остида ишқор билан ювиш полигонлари, шунингдек, зич ҳолатда ишқор билан ювиш технологиясидан фойдаланадиган корхоналар.


22. Хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.


23. Аккумуляторлар ва унинг элементлари, шунингдек, гальваник батареялар ишлаб чиқариш корхоналари.


24. Асбест ва таркибида асбест бўлган буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари.


25. Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш корхоналар.


26. Халқаро битимлар билан тартибга солинадиган, таркибида заҳарли моддалар бўлган асбоб-ускуналар ёки қурилмаларни ишлаб чиқариш корхоналари.


27. Радиоактив моддалар (изотоплар) ишлаб чиқариш, уларни ишлатиш ва сақлаш (тиббиёт тизими бундан мустасно) корхоналари.


28. Таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар ҳамда I ва II хавфлилик синфга мансуб бирикмалар ишлаб чиқариш корхоналари.


29. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари.


30. Цемент ишлаб чиқариш корхоналари.


31. Республика аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар омборхоналари.


32. 300 МВт ёки ундан ортиқ қувватга эга бўлган иссиқлик, фото, шамол электр станциялари ва бошқа ёндириш қурилмалари.


33. Фармацевтика заводлари ва фабрикалари (тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари бундан мустасно).


34. Кимё комплекслари ва заводлари.



Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб

(ўртача даражада хавфли) фаолият турлари (**)


1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари ва кўприклар.


2. Аэродромлар.


3. Вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган ер ости сувларини олиш иншоотлари.


4. Маиший чиқинди полигонлари (100 мингдан 200 минг кишигача истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари учун).


5. Темир йўл деполари.


6. Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни излаш, қидириш ва қазиб олиш ишлари.


7. Суткалик иш унуми 50 мингдан 280 минг куб метргача бўлган канализация тозалаш иншоотлари.


8. Озиқ-овқат маҳсулотлари, ёғ-мой ва биологик қўшимчалар ишлаб чиқариш комплекслари.


9. Резина хомашёси, маҳсулотлари ва буюмларини ишлаб чиқариш корхоналари.


10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳамиятга эга бўлган электр узатиш линиялари.


11. Сув ўтказиш қуввати секундига 50 куб метрдан ортиқ бўлган магистрал каналлар, дарёлар ва лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати секундига 20 куб метрдан ортиқ бўлган коллекторлар.


12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳамиятига эга бўлган нефть ва газ қувурлари.


13. Дамбалар.


14. Алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналари.


15. Чармни бўяш ва локлаш корхоналари.


16. Йилига 300 тоннадан ортиқ газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш, шунингдек, рубероид ишлаб чиқариш ҳамда хавфлилик даражаси III - V синфга мансуб заҳарли кимёвий моддалар ва бирикмалар ишлаб чиқариш корхоналари.


17. Хавфлилик даражасининг III тоифасига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.


18. Қурилиш саноати корхоналари, асбест ва цемент ишлаб чиқариш бундан мустасно.


19. Қоғоз ва картон ишлаб чиқариш корхоналари.


20. Ёғоч-қипиқ ва ёғоч-толали плиталар ишлаб чиқариш корхоналари.


21. Оптик тола ишлаб чиқариш корхоналари.


22. Косметика препаратлари ишлаб чиқариш корхоналари.


23. Кўмир кули омборлари.


24. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлган йигирув ва тўқув фабрикалари.


25. Паррандачилик фабрикалари (шу жумладан, паррандани етиштириш, сўйиш ва маҳсулотни қайта ишлаш).


26. Радиотехника саноати ва электрон саноат.


27. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан, ўғитлар омборхоналари ва заҳарли чиқиндихоналарни рекультивация қилиш ишлари.


28. Нефть ва газ конларини сейсмик жиҳатдан разведка қилиш (сейсмик ва электр разведкаси бундан мустасно) ишлари.


29. Иссиқлик қуввати соатига 100 МВтдан 300 МВтгача бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа энергетик ёндириш қурилмалари.


30. Пахтани қайта ишлаш корхоналари.


31. Бўёқлар, шу жумладан, лок-бўёқ ишлаб чиқариш корхоналари.


32. Биологик, радиоактив ва ёнувчи-портловчи моддалар билан ишловчи марказий лабораториялар (лаборатория фаолиятида фойдаланиладиган жиҳоз ва ускуналар бундан мустасно).


33. Геофизик ва геологик тадқиқотларни сейсмик ва электр разведка қилиш ишлари.



Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган

(паст даражада хавфли) фаолият турлари (***)


1. Туман ва шаҳар (Тошкент шаҳри бундан мустасно) аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари ва кўприклар.


2. Автопарклар.


3. Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари.


4. Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш ҳажми бўйича III тоифадаги базалар.


5. Биогаз қурилмалари, биотехнологиялардан фойдаланувчи (шу жумладан пиллани қайта ишловчи) корхоналар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳамиятига эга бўлган ер ости сувларини чиқариш иншоотлари, шунингдек, сув чиқариш қудуқларини бурғулаш.


7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман аҳамиятига эга бўлган сув ўтказгичлар.


8. Туман ва шаҳар (Тошкент шаҳри бундан мустасно) аҳамиятига эга бўлган электр узатиш линиялари.


9. Туман ва шаҳар (Тошкент шаҳри бундан мустасно) аҳамиятига эга бўлган газ қувурлари.


10. Қуввати 30 МВт ва ундан кам бўлган гидроэлектростанциялар.


11. Норуда фойдали қазилмаларни қайта ишлаш (фойдали қазилма конлари бундан мустасно) корхоналари.


12. Чорвачилик комплекслари.


13. Идоравий аҳамиятга эга бўлган темир йўллар.


14. Ҳайвонотчилик хўжаликлари ва питомниклар (норка, андатра, шиншилла ва бошқалар).


15. Суткалик иш унуми 50 минг куб метрдан кам бўлган канализация тозалаш иншоотлари.


16. Гилам ишлаб чиқариш корхонлари.


17. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналари.


18. Хом ғишт, шлакоблок, йўлка плиткалари ва пеноблоклар ишлаб чиқариш корхоналари.


19. Терига ишлов бериш корхоналари (ошлаш ва бўяш бундан мустасно).


20. Секундига 50 куб метрдан кам сув ўтказадиган магистрал каналлар ва ҳар секундда лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати 20 куб метрдан кам бўлган коллекторлар.


21. Гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш ва сўйиш (шу жумладан қушхоналар) корхоналари.


22. Мебель ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).


23. Ун ишлаб чиқариш корхоналари.


24. Корхона ва ташкилотларнинг нефть маҳсулотлари омборлари.


25. Аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган аҳоли пунктлари учун маиший чиқиндилар полигонлари.


26. Жунни қайта ишлаш корхоналари (шу жумладан цехлари)..


27. Хавфлилик даражаси IV ва V синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва (ёки) ёқиш корхоналари.


28. Пахта толасини қайта ишлаш корхоналари.


29. Сутни қайта ишлаш корхоналари (шу жумладан цехлари).


30. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 300 тоннадан кам бўлган газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари.


31. Қурилишда фойдаланиладиган пардозлаш материалларини ишлаб чиқариш, шунингдек, оҳак, гипс, шпаклевка ва бўр ишлаб чиқариш корхоналари (керамик плита ва санитария техник воситалар ишлаб чиқариш бундан мустансо).


32. Резинотехника буюмларини ишлаб чиқариш корхоналари.


33. Пойабзал ишлаб чиқариш корхоналари.


34. Омихта ем ишлаб чиқариш корхоналари.


35. Қаттиқ ва суюқ совун ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).


36. Салфетка, ҳожатхона коғози, тагликлар ва гигиеник воситаларни ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).


37. Полимер буюмлар ва синтетик материаллар, шу жумладан, ювиш ва тозалаш моддаларини ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).


38. Шишадан таркибида заҳарли моддалар бўлмаган буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).


39. Чинни буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).


40. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлмаган йигирув ва тўқув фабрикалари.


41. Тайёр доривор воситаларни, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини (чой, туз, шакар ва бошқаларни) қадоқлаш корхоналари (шу жумладан цехлари).


42. Кўмир ва кўмир брикетларини ишлаб чиқариш корхоналари ва уларни сақлаш омборлари.


43. Суғориладиган ерларни реконструкция қилиш ва мелиоратив жиҳатдан яхшилаш ишлари.


44. Двигатель ва машиналарни таъмирлаш, йиғиш, шунингдек, уларни бўяш корхоналари (металл қуйиш ва эритиш ускунлари мавжуд корхоналар бундан мустано).


45. Майдони 30 гектардан ортиқ бўлган балиқ урчитиш ҳавзалари, шунингдек, балиқни қайта ишлаш комплекси.


46. 150 тадан ортиқ савдо ўрнига эга бўлган бозорлар ва савдо марказлари


47. Электр асбоб-ускуналарини йиғиш ва таъмирлаш, металлга ишлов бериш корхоналари (шу жумладан цехлари).


48. Сел сувини тўплаш омборлари.


49. Туман аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан, ўғитлар омборлари ва заҳарли чиқиндихоналарни рекультивация қилиш ишлари.


50. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг махсус объектлари.


51. Босмахоналар.


52. Қуввати 100 МВтдан кам бўлган иссиқлик, шунингдек, фото, шамол электр станциялари ва бошқа ёндириш қурилмалари.


53. Трамвай-троллейбус парклари.


54. Хлораторлар.


55. Кимёвий тозалаш ва кир ювиш корхоналари (шу жумладан цехлари).


56. 50 тоннадан ортиқ сиғимли совутгич қурилмалари.


57. Кальций карбиди ишлаб чиқариш цехлари.


58. Кимёвий моддалар билан маҳсулотларни ўрганиш марказий лабораториялар.


59. Овчилик ва балиқчилик хўжаликлари.


60. Ёввойи ҳайвонларни янги иқлимга мослаштириш ва дурагайлаш фаолияти.


61. Инерт газлар ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).



Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб

(маҳаллий таъсир кўрсатиш) фаолият турлари (****)


1. Автосервис пунктлари ва автомобилларни ювиш жойлари.


2. Пахта титиш цехлари.


3. Овчилик ва балиқчилик хўжаликлари.


4. Гилам тўқиш цехлари.


5. Ун тегирмонлари.


6. Тошга ишлов бериш цехлари.


7. Рекреация ва уй-жой-фуқаролик объектлари.


8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва консервалаш корхоналари (шу жумладан цехлари).


9. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш майдончалари.


10. Иситиш тизимига (табиий газ, кўмир ва бошқа ёнилғи турларида ишловчи) эга иссиқхоналар (шахсий ёрдамчи хўжаликлар бундан мусатасно).


11. Қорамол, йилқичилик, қўйчилик, чўчқачилик ва қуёнчилик фермалари.


12. Мебель йиғиш ва таъмирлаш цехлари.


13. 50 тоннадан кам сиғимли совутгич қурилмаларига эга омборхоналар, озон қатламини бузувчи ва иссиқҳона газларини ҳосил қилувчи моддаларни тўлдириш устахоналари.


14. Оптик толали ва бошқа кабелларни ўтказиш, мобиль алоқа учун елканли антеналарни ўрнатиш ишлари.


15. 50 тадан кам савдо ўрнига эга бўлган бозорлар ва савдо марказлари.


Изоҳ.

1. Халқаро молиявий ташкилотлар лойиҳалари A, B ва C тоифалари бўйича таснифи (*- А тоифа, **- В тоифа, ***- С тоифа, **** - С+ тоифа).

2. Ушбу рўйхатга киритилмаган фаолият турлари давлат экология экспертизасидан ўтказилади, бунда мазкур фаолият турининг қайси тоифага мансублиги Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги экспертлар кенгаши томонидан тақдим этилган материаллар асосида ёки жойига чиқиб ўрганиш натижасида аниқланади.

3. Агар давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи томонидан тақдим этилган материаллар комплекс ҳисобланса ва атроф муҳитга таъсир кўрсатадиган ҳамда битта саноат майдонида жойлашган турли тоифадаги бир қанча объектлардан иборат бўлса, уларнинг атроф муҳитга таъсир кўрсатиши юқори тоифа бўйича белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 сентябрдаги

541-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 2-илованинг 7-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 248-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 сентябрь