язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Сентябрь, 2020 й./ Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш/ Давлат экологик экспертизаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.09.2020 й. 541-сон қарорига 2-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 7 сентябрдаги

541-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат экологик экспертизаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Экологик экспертиза тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мажбурий давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиладиган материалларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тартиб-таомилларини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


атроф муҳитга таъсир - мўлжалланаётган, режалаштирилаётган фаолиятни амалга оширишнинг ва амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф муҳит ва экологик хавфсизлик учун, шу жумладан, аҳоли соғлиғи, атроф табиий муҳит компонентлари учун ҳар қандай оқибатлари ва ушбу омилларнинг ўзаро боғланган алоқаси, шунингдек, ушбу омиллардаги ўзгаришларнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар ва маданий мерос объектларига таъсири;


Атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси - атроф муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг биринчи босқичи ҳисобланади ва мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа хил фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдин ишлаб чиқиладиган материаллар;


Атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот - атроф муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг иккинчи босқичи хисобланади, бунда атроф муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг биринчи босқичи давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши натижаларига кўра қўшимча тадқиқотлар, махсус таҳлиллар ўтказиш, атроф муҳитга ва фуқаролар соғлиғига қўшимча равишда салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва бошқа ҳолатларда зарурлиги аниқланган бўлса, ишлаб чиқиладиган материаллар;


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифага мансуб фаолият турлари - ўз фаолияти натижасида атроф муҳитга кўрсатадиган салбий таъсири юқори даражада хавфли бўлган, ушбу таъсирни олдини олиш ва камайтириш учун доимий равишда чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этадиган корхоналар, заводлар, фабрикалар, комплекслар, технологиялар, иншоотлар, объектлар, қурилмалар ва бошқа фаолиятлар;


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифага мансуб фаолият турлари - ўз фаолияти натижасида атроф муҳитга кўрсатадиган салбий таъсири ўртача даражада хавфли бўлган, ушбу таъсирни олдини олиш ва камайтириш учун маълум бир чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этадиган корхоналар, заводлар, фабрикалар, комплекслар, ташкилотлар, технологиялар, объектлар, қурилмалар ва бошқа фаолиятлар;


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифага мансуб фаолият турлари - ўз фаолияти натижасида атроф муҳитга кўрсатадиган таъсири паст даражада хавфли бўлган, ушбу таъсирнинг олдини олиш учун айрим чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этадиган корхоналар, технологиялар, иншоотлар, объектлар, қурилмалар ва бошқа фаолиятлар;


атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифага мансуб фаолият турлари - ўз фаолияти натижасида атроф муҳитга маҳаллий даражада таъсир кўрсатадиган, ушбу таъсирнинг олдини олиш учун алоҳида чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этмайдиган цехлар, иншоотлар, объектлар, қурилмалар ва бошқа фаолиятлар;


атроф муҳитга таъсирни баҳолаш - мўлжалланаётган, режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга потенциал таъсирининг хусусиятлари ва даражасини, кутилаётган экологик ва улар билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий оқибатларни аниқлашга ҳамда табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган тартибот;


атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи - давлат экологик экспертизасига тақдим этиладиган материалларни ишлаб чиқувчи юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда - ишлаб чиқувчи ташкилот);


атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари - мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирни баҳолашда тайёрланадиган ва давлат экологик экспертизаси учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами;


буюртмачи (ташаббускор) - мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолият бўйича ҳужжатларни ушбу фаолият турига қўйиладиган норматив-ҳуқуқий талабларга мувофиқ тайёрлашга масъул бўлган ҳамда уларни давлат экологик экспертизасига тақдим қиладиган юридик ёки жисмоний шахс;


давлат экологик экспертизаси - мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган экспертиза тури;


мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият - табиий ресурслардан фойдаланишни, атроф табиий муҳит компонентларига салбий таъсир кўрсатишни назарда тутувчи, ҳар қандай мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилган фаолият;


Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот - атроф муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг якуний босқичи бўлиб, тугалланган объект (реконструкция қилиш, модеренизация, кенгайтириш) фойдалинишга топширилгунга қадар атроф муҳитга таъсир этувчи экологик нормативларни белгилаш материаллари;


экологик нормативлар - атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда давлат экологик экспертизасидан ўтиши лозим бўлган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлашиши, ташламалар ва оқовалар меъёрларини белгилаш материаллари;


экологик хавфсизлик талаблари - табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, атроф муҳитга ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар.


3. Экологик экспертиза қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

атроф муҳитга таъсирнинг барча потенциал турларининг хусусияти ва хавфлилик даражасини аниқлаш;

мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи фаолиятнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини баҳолаш;

буюртмачи томонидан мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган фаолиятга тегишли қарорларни қабул қилишда ижтимоий афзалликларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;

атроф муҳитга минимал таъсир этган ҳолда табиатдан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича муқобил имкониятларни кўриб чиқиш;

атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асосланганлигини аниқлаш;

мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф муҳит компонентларига ҳамда фуқаролар соғлиғига таъсирининг олдини олиш ва юмшатиш.


4. Қуйидагилар давлат экологик экспертизаси объектлари ҳисобланади:

давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;

қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари;

лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари;

техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;

атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар;

ҳудудларга фавқулодда экологик вазият, экологик офат зоналари ҳамда муҳофаза қилинадиган ҳудудлар мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари;

махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар.


5. Мажбурий давлат экологик экспертизаси давлат экологик экспертизаси ўтказиладиган фаолият турларининг белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатига мувофиқ буюртмачи маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Буюртмачининг хоҳишига кўра юқорида кўрсатилган рўйхатга киритилмаган фаолият тури бўйича давлат экологик экспертизаси ўтказилиши мумкин.


6. Давлат экологик экспертизасини ўтказишда:

тақдим қилинган материалларнинг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;

мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик ва ижтимоий оқибатлари ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини таҳлил қилиш;

биологик, кимёвий моддалар ва технологияларнинг атроф муҳитга таъсири асосли баҳоланганлигини текшириш;

мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш оқибатларининг экологик хавфлилик даражаси тўғри баҳоланганлигини текшириш;

экологик хавфсизлик талабларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг етарлилиги ва асосланганлигини аниқлаш;

экологик нормативлар лойиҳаларининг асосланганлигини текшириш амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси) давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказишда ваколатли давлат органига қуйидаги функциялар юклатилади:

давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат ва жамоат экологик экспертизаси бўйича норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун эксперт ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий ва халқаро экспертларни жалб қилиш;

банк ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларни молиялаштириш, уларга кредит ажратиш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиш (тугатиш) ҳақида тақдимномалар юбориш;

давлат экологик экспертизаси бўйича хулосалар бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича тажриба алмашишда белгиланган тартибда бошқа мамлакатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган материаллар ва лойиҳалар сифатини баҳолаш ҳамда ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг рейтингини шакллантириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.



2-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИНИ

ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


8. Давлат экология қўмитасининг қуйидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасини ўтказади:

Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази (кейинги ўринларда - Давлат экологик экспертизаси маркази);

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат экологик экспертиза марказлари (кейинги ўринларда - ҳудудий давлат экологик экспертизаси маркази);

Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизасининг ягона тизимини ташкил этувчи ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига услубий раҳбарлик қилади.


9. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари:

ушбу Низомнинг 4-бандида қайд этилган давлат экологик экспертизаси объектларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади;

объектларни атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича тақдим этилган материаллар, экологик нормативлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар асосида ўрганади, таҳлил қилади, давлат экологик экспертизасидан ўтказади;

буюртмачи сўрови бўйича экологик экспертизанинг бориши ва унинг натижалари тўғрисида кўриб чиқиш муддати тамом бўлгандан кейин бир иш куни давомида хабардор қилади;

давлат экологик экспертизаси хулосасини ушбу Низомда белгиланган тартибда беради.


10. Давлат экологик экспертизаси маркази қуйидаги объектлар бўйича:

атроф муҳитга таъсирни баҳолашда - лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ёки атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган технологик жараённи ўзгартиришларни, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори даражада хавфли (кейинги ўринларда - I тоифага мансуб) ва ўртача даражада хавфли (кейинги ўринларда - II тоифага мансуб) фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимга эга объектларни;

I тоифага мансуб фаолият турлари бўйича атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқоваларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари;

ҳудудларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари;

техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;

давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқлари объектларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;

аҳолиси сони 50 минг кишидан ортиқ бўлган лойиҳалаштириладиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома -услубий ҳужжатлар (техник регламентлар, шартлар, стандартлар, қоидалар ва йўриқномалар) лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.


11. Ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказлари қуйидаги объектлар бўйича:

атроф муҳитга таъсирни баҳолашда - атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг паст даражада хавфли (кейинги ўринларда - III тоифага мансуб) ва маҳаллий даражада таъсир кўрсатиш (кейинги ўринларда - IV тоифага мансуб) фаолият турларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни ёки технологик жараёнларни ўзгартиришни;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II ва III тоифасига мансуб фаолият турлари бўйича атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқоваларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг экологик нормативлари лойиҳаларини;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳаларини;

аҳолиси сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектларнинг (шаҳарчалар, турар жой даҳалари) шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.


12. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари:

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва буюртмачилардан давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар, маълумотномалар, ахборот материаллари ва бошқа материалларни олиш;

давлат экологик экспертизасига тақдим этилган ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг норматив ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган материалларни буюртмачига қайтариш;

заруратга кўра давлат экологик экспертизасига тақдим этилган материалларнинг ишончлилигини объектнинг ўзига бориб аниқлаш ҳуқуқига эга.


13. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари, шунингдек, экспертлар давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида, комплекс, холисона ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун масъулдир.


14. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектлари қурилиши учун ер участкаларини танлаш, ажратиш материаллари, қурилиш ва ишга тушириш, технологик ўзгартиришларни ўз ичига олган ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзгартириш билан боғлиқ лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда жамоатчилик эшитувларида қўллаб-қувватланган тақдирда давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.


15. Давлат экология қўмитаси атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари мураккаб объектларини давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур ҳолларда хулосалари тавсия хусусиятига эга бўлган малакали мутахассислар ва олимларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида ўз маблағлари ҳисобига жалб этиши мумкин.


16. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш пайтида экспертлар ўз фаолиятини мустақил ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


17. Давлат экологик қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш ҳамда экспертлар хулосаларининг холислиги ва асосланганлигини таъминлаш, шунингдек, буюртмачиларнинг давлат экологик экспертизаси органлари юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Давлат экология қўмитаси ҳузурида Давлат экология қўмитаси, шунингдек, турли вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан иборат доимий фаолият юритувчи экспертлар кенгаши ташкил қилинади.

Давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар кенгаши фаолияти ва унинг таркиби Давлат экология қўмитасининг раиси томонидан тасдиқланадиган низом асосида тартибга солинади.


18. Экспертлар кенгаши:

давлат экологик экспертизаси ўтказилаётган объектларни фаолият турлари бўйича таснифлаш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этади;

давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарлик қилади;

давлат экологик экспертизаси хулосаларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текширади;

буюртмачиларнинг давлат экологик экспертизаси органлари юзасидан мурожаатларини кўриб чиқади;

экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларнинг амалий қўлланиши жараёнида буюртмачилар ҳамда Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ўртасида юзага келувчи баҳсли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади.


19. Ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ва давлат экологик экспертизаси буюртмачилари ўртасидаги баҳсли масалалар ва низолар экспертлар кенгаши томонидан шикоят аризаси берилган кундан эътиборан 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.

Шикоят аризаси кўриб чиқилгандан кейин 2 иш куни мобайнида экспертлар кенгаши томонидан йиғилиш баённомаси тайёрланади ва у бир иш куни мобайнида Давлат экология қўмитаси раҳбарияти томонидан имзоланган ҳолда тегишли ҳудудий давлат экспертизаси марказига маълумот ёки ижро этишга, шунингдек, шикоят аризасини берган буюртмачига маълумот учун юборилади.

Экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат экологик экспертизасининг хулосаси юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.


20. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари мураккаб объектларининг давлат экологик экспертизасини ўтказиш мақсадида Давлат экология қўмитаси раисининг буйруғи билан Давлат экологик экспертизаси маркази эксперт ходимларидан иборат экспертлар комиссияси тузилиши ва мазкур эксперт комиссияси таркибига мутахассислар ва олимлар, шу жумладан, турли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.

Эксперт комиссиясининг иш натижалари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган эксперт комиссиясининг жамловчи хулосаси шаклида баён этилади.



3-БОБ. МАТЕРИАЛЛАРНИ ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК

ЭКСПЕРТИЗАСИГА ТАҚДИМ ЭТИШ


21. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат алмашиш тарзида амалга оширилади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари буюртмачи томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги шахсий кабинети орқали Давлат экология қўмитасининг тегишли ихтисослашган эксперт бўлинмасига жўнатилади.

Ариза буюртмачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


22. Махсус ҳуқуқий режимга эга объектларнинг давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини қоғоз шаклида тақдим этишга йўл қўйилади.

Ушбу объектларнинг давлат экологик экспертизаси ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.


23. Буюртмачи томонидан давлат экологик экспертизасига:

а) I, II, III тоифаларга мансуб фаолият турлари объектлари лойиҳалаштирилаётганда (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш, шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари, махсус режимли объектлар) - атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича:

объектни молиялаштиришга қадар мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган фаолият ва бошқа фаолиятни амалга ошириш босқичида бажариладиган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ариза лойиҳаси;

атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳасини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш натижалари бўйича қўшимча қидирув ишлари, тадқиқотлар, махсус лаборатория таҳлиллари, моделли тажрибаларни амалга ошириш ва далиллар билан асосланган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланган тақдирда амалга ошириладиган атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот;

объект фойдаланишга қабул қилингунига қадар бажариладиган ва лойиҳалаштирилаётган объектларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолашнинг якунловчи босқичи ҳисобланган экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот тақдим этилади.

Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот давлат экологик экспертизаси объектининг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлангунига қадар тақдим этилади. Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнотни ишлаб чиқиш зарурати атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари асосида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси томонидан белгиланади.

б) амалда фаолият кўрсатаётган объектлар учун (атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар) экологик нормативлар лойиҳалари тақдим этилади.

Агар амалда фаолият кўрсатаётган объект реконструкция, модернизация қилинган, қайта ташкил этилган, кенгайтирилган ёки жойлашуви ўзгартирилган тақдирда атроф муҳитга таъсир баҳоланади ва атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ариза лойиҳаси ишлаб чиқилади ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этилади.

Бунда агар объектда экологик аудит ўтказилган бўлса, буюртмачи қўшимча экологик аудит материалларини тақдим этиш ҳуқуқига эга.

в) бошқа объектлар бўйича:

давлат дастурлари, концепциялар, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;

табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар (техник регламентлар ёки экологик меъёрлар, қоидалар, йўриқномалар) лойиҳалари;

техника, технология, материаллар, моддалар ва маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;

ҳудудларга кейинчалик муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс ўрганиш материаллари, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари лойиҳалари юзасидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар тақдим этилади.


24. Буюртмачи томонидан давлат экологик экспертизасига тақдим этилган I, II, III тоифаларга мансуб фаолият турлари учун атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари таркибида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:


а) атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳаси бўйича:

ташаббускор (Ф.И.О.) ва ишлаб чиқувчи (номи, паспорт/гувоҳнома/ ID-карта маълумотлари, СТИР) тўғрисида умумий маълумотлар;

мўлжалланаётган фаолиятни амалга оширишга қадар атроф муҳитнинг ҳолати, шу жумладан, фаолият режалаштирилаётган ҳудудда аҳолининг жойлашганлиги, атмосфера ҳавоси, ер усти, ер ости ва оқова сувларнинг ҳолати ва ифлосланганлик даражаси, доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга ажратилган ерларнинг хусусиятлари ҳамда уларнинг ифлосланиши, ландшафтларнинг бузилиши, иқлим, геологик, гидрологик, гидрогеологик ва бошқа табиий шароитларнинг, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, рекреация зоналари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва бошқа атроф муҳит хусусиятларининг тавсифи;

объектнинг жойлашиши ҳамда танланган ва муқобил жойларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши схемаларига мувофиқлигини асослаш;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб объектлар бўйича жамоатчилик томонидан лойиҳани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги жамоатчилик эшитуви хулосаси ҳамда лойиҳани жамоатчилик эшитувидан ўтказишда тушган таклифлар ва эътирозлар;

атроф муҳитга таъсир бўйича олиб борилган тадқиқотлар ҳажми, таъсир кўрсатишни баҳолаш олиб борилган жараёнда фойдаланилган ахборот манбалари (ер ресурслари, иқлим, атмосфера ҳавоси ҳолати, геоморфологик, геологик, гидрологик, гидрогеологик шароитлар, ўсимлик ва ҳайвонот олами, аҳоли саломатлиги, тупроқ, археологик, тарихий ва маъданий хусусиятлар);

объектнинг географик координаталари, унга туташ бўлган рекреация зоналар, аҳоли пунктлари, ирригация, мелиорация объектлари, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари, электр узатиш линиялари, транспорт, сув ва газ қувурлари ҳамда бошқа коммуникациялар ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган схема-харита;

қурилиши ва (ёки) ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган асосий ва ёрдамчи объектлар, фойдаланиладиган техника, технология, табиий ресурслар, материаллар, хомашё, ёнилғи маҳсулотлари ҳамда уларнинг атроф муҳитга таъсири таҳлили;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг тури ва йиллик қуввати;

атмосфера ҳавосига чиқариладиган ташланмалар ҳамда оқова сувларнинг кутилаётган таркиби ва ҳажми, ҳосил бўладиган чиқиндилар морфологияси ва ҳажми, шунингдек, уларнинг атроф муҳитга салбий таъсири ва уларни камайтириш усуллари;

мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки реконструкция ва модернизация қилинаётган, қайта ташкил этилаётган, кенгайтирилаётган фаолиятнинг муқобиллари ва технологик ечимларининг фан, техника ютуқлари ва илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан таҳлили;

салбий экологик оқибатларни истисно этувчи ва давлат экологик экспертизаси объектининг атроф муҳитга таъсирини камайтирувчи ташкилий, техник, технологик ечимлар ва чора-тадбирлар;

ҳалокат натижасида атроф муҳитга салбий таъсирга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар таҳлили (ҳалокатга олиб келиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олиш сценарийси);

давлат экологик экспертизаси объектини реализация қилиш натижасида атроф муҳитнинг ўзгариши ва экологик оқибатларнинг прогнози;

атроф муҳитга таъсир этадиган манбалар, уларнинг турлари, ушбу таъсир чегаралари, интенсивлиги ва давомийлиги тўғрисида маълумот;

ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фойдаланиш доираси, уларга қўйилган чекловлар, шунингдек, маҳсулотларнинг моддий ёки маънавий эскириши туфайли истеъмол хусусиятлари йўқолганда уларни зарарсизлантириш ёки улардан фойдаланиш усулларини кўрсатган ҳолда хавфсизликни таъминлаш дастурлари.


б) атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот бўйича:

муҳандислик-геология қидирув ишлари, моделли ва бошқа зарур тадқиқотлар натижаларига ажратилган майдонларнинг экологик холатини баҳолаш;

атроф муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;

майдонларнинг экологик холатини сақлаб қолиш мақсадида қўлланиладиган технологиянинг атроф муҳитнинг бошқа компонентларига таъсирининг экологик таҳлили;

жамоатчилик эшитувларининг ижобий хулосаси, жамоат эшитувлари давомида берилган таклиф ва эътирозларнинг кўриб чиқилиши натижалари ҳақида маълумот;

давлат экологик экспертизаси объектини реализация қилишда салбий оқибатларнинг олдини олиш юзасидан илмий асосланган табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари;


в) экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот бўйича:

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнотнинг лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари, шунингдек, жамоатчилик фикрини эшитишда киритилган таклифлар бўйича лойиҳа қарорларига тузатиш киритиш ва қабул қилинган бошқа чора-тадбирлар;

мавжуд маълумотлар, шунингдек, қиёсий таҳлил натижаларига, эксперт баҳоларига, олдинги тажрибалар таҳлилига асосланган атроф муҳитга таъсирни баҳолашнинг асословчи материаллари;

давлат экологик экспертизаси объектларининг атроф муҳитни ифлослантирувчи манбалари жойлашуви схемаси;

давлат экологик экспертизаси объекти фаолиятини тартибга солувчи экологик нормативлар;

давлат экологик экспертизаси объектидан фойдаланишда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар;

хўжалик фаолиятини амалга ошириш мумкинлиги тўғрисидаги асосий хулосалар;

давлат экологик экспертизаси объектидан фойдаланиш давомида экологик мониторинг олиб боришни ташкил этиш ва ўтказиш жадвали.


25. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари объектларининг давлат экологик экспертизаси буюртмачилар томонидан ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказларига тақдим этиладиган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги анкета (кейинги ўринларда - анкета) асосида ўтказилади.

Анкета буюртмачи томонидан электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсий кабинети орқали тўлдирилади ва тегишли ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказига юборилади.


26. Давлат экологик экспертизаси маркази ёки ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказлари бир кун ичида давлат экологик экспертизасига ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва ҳужжатлар тўлиқ бўлганда давлат экологик экспертизасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда буюртмачига электрон почта орқали экологик экспертизани ўтказиш бўйича шартномани юборади.

Агар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II ва III тоифаларига мансуб фаолият турлари объектларининг ҳужжатлари ушбу Низомнинг 24 ёки 25-банди талаблари жавоб бермаса, бу камчиликлар тўғрисида буюртмачи дарҳол электрон почта ёки телефон алоқаси орқали хабардор қилинади.

Буюртмачи ушбу камчиликларни ўн календарь кунда бартараф этиши лозим, акс ҳолда давлат экологик экспертизаси органлари ҳужжатларни Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали буюрмачининг электрон почта манзилига қайтаради.

Буюртмачи ушбу Низомнинг 24 ёки 25-бандига мувофиқ экологик экспертиза хулосасини олиш мақсадида тақдим этган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.


27. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳалари атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги малакали мутахассисларга эга бўлган ишлаб чиқувчи ташкилотлар ёки буюртмачининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги малакали мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади.


28. Қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини танлаш ёки ажратиш материаллари лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш билан биргаликда давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.


29. Лойиҳалашнинг кейинги босқичларида атроф муҳитга таъсирни баҳолаш натижалари лойиҳалаш ва тадқиқот ишлари давомида олинган маълумотлар, шунингдек, ишлатилган асбоб-ускуналарнинг хусусиятлари, технологик жараёнлар ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.


30. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативларни давлат экологик экспертизасидан ўтказишда экологик аудит ва жамоатчилик экологик экспертизаси хулосаларидан фойдаланиш мумкин.



4-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИНИ

ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ


31. Давлат экологик экспертизаси:

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун - 20 календарь кундан ортиқ бўлмаган;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун - 15 календарь кундан ортиқ бўлмаган;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун - 10 календарь кундан ортиқ бўлмаган;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун 5 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатларда ўтказилади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати экспертиза учун ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати тақдим этилган иш кунидан бошлаб ҳисобланади.

Агар ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати дам олиш кунлари тақдим этилган бўлса, давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати дам олиш кунидан кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади.

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати объектнинг мураккаблигига қараб Давлат экология қўмитаси раисининг буйруғига мувофиқ икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.



5-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


32. Буюртмачи:

экологик экспертиза ўтказиш масалалари бўйича маслаҳатлар ва зарур услубий ёрдам олиш;

экологик экспертиза экспертларига экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар, мулоҳазалар, тушунтиришлар ва экологик аудит натижаларини тақдим этиш;

қўшимча экологик экспертиза ўтказиш юзасидан мурожаат қилиш;

экологик экспертиза ўтказилишининг бориши ҳақида маълумот олиш ҳуқуқига эга.


33. Буюртмачи:

давлат экологик экспертизаси учун материалларни қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ тақдим этиши;

давлат экологик экспертизаси ўтказилганлиги учун ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳақ тўлаши;

атроф муҳитга таъсирни баҳолаш ўтказилиши учун зарур бўлган барча тадқиқотларни молиялаштиришни таъминлаши;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектларининг атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларини ташкил этиши ва мўлжалланаётган фаолиятни муайян ҳудудда амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида жамоатчилик таклифларини ҳар томонлама ўрганишни ҳамда таъсир кўрсатишни баҳолашни ўтказиш жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаши;

мўлжалланаётган, режалаштирилаётган атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектларининг атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги эълонлар оммавий ахборот воситаларида берилишини ташкил этиши;

давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилган талабларни бажариши шарт.


34. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар:

буюртмачи томонидан берилган ишончнома асосида давлат экологик экспертизасини ўтказишда буюртмачининг манфаатларини ифода этиш;

экологик экспертиза ўтказиш масалалари бўйича Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан маслаҳатлар ва зарур услубий ёрдам олиш;

экологик экспертиза экспертларига экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар ва мулоҳазалар тақдим этиш ҳуқуқига эга.


35. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар:

атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи мутахассислар малакасини оширишни таъминлаши;

асословчи ҳужжатларни тайёрлашда экология шароитлари ва талабларини ҳисобга олиши;

таъсир кўрсатишни баҳолашни ўтказиши лозим.


36. Давлат экологик экспертизаси эксперти:

давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўладиган ахборот ва материалларни олиш;

қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган давлат экологик экспертизасига тақдим қилинган материалларни белгиланган тартибда рад этиш;

давлат экологик экспертизаси хулосасига илова қилинадиган, давлат экологик экспертизаси объекти бўйича алоҳида фикр билдириш ҳуқуқига эга.


37. Давлат экспертизаси эксперти:

давлат экологик экспертизасини амалга ошириш тартиби ва шартларига риоя қилиши;

давлат экологик экспертизаси ўз муддатида, ҳар томонлама, сифатли ўтказилишини ва белгиланган тартибда хулосалар берилишини таъминлаши;

давлат экологик экспертизаси объекти билан боғлиқ шахсий манфаатлар мавжуд бўлса, ўзини четлатиш тўғрисида ўз раҳбарига мурожаат этиши;

давлат экологик экспертизаси учун тақдим этилган материалларнинг тўлиқ сақланишини ва давлат, ҳарбий, ички ва тижорат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаши лозим.


38. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш иштирокчилари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.


39. Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳалари ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан сифатли материаллар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур ташкилотларнинг рейтинги шакллантирилиб, Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтида очиқ жойлаштириб борилади.

Мазкур рейтинг ҳар чоракда янгиланиб борилади.



6-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК

ЭКСПЕРТИЗАСИНИНГ ХУЛОСАСИ


40. Давлат экологик экспертизаси эксперти томонидан материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича давлат экологик экспертизасининг хулосаси тайёрланади ва ушбу хулоса экспертиза объекти, технологик жараёнлар, ишларни ташкил этиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назарда тутилган чора-тадбирлар, объектнинг фаолияти (реализацияси) билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган салбий экологик оқибатлар тўғрисидаги зарур маълумот ва экспертиза объекти лойиҳасини амалга ошириш мумкинлиги (ижобий хулоса) ёки мумкин эмаслиги (салбий хулоса) тўғрисидаги хулосаларни ўз ичига олади.


41. Давлат экологик экспертизасига тақдим этилган ҳужжатлар таркиби ёки мазмунининг мазкур Низом талабларига ёки бошқа норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, буюртмачига материаллар асосланган сабабларга кўра мос келмаслиги ҳақида хулоса берилади.


42. Буюртмачи томонидан ушбу Низомнинг 24 ва 25-бандларида белгиланган талабларга мос равишда ҳужжатлар тақдим этилган бўлса-да, уларни ўрганиш давомида эксперт томонидан ҳисоб-китоблар, шунингдек, фойдаланиладиган техника, технология, табиий ресурслар, материаллар, хомашё, ёнилғи маҳсулотлари ҳамда уларнинг атроф муҳитга таъсири таҳлили нотўғри амалга оширилганлиги аниқланган тақдирда буюртмачига унинг тақдим этган материаллари ва экологик нормативлар лойиҳалари асосланган хулоса билан қайта ишлашга қайтарилади.

Бу ҳолатда буюртмачи томонидан давлат экологик экспертизаси учун ўтказилган маблағлар қайтарилмайди.


43. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосалари қуйидаги талабларга риоя этилишига асосан берилади:

мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган объектнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик нормаларига тўғри келиши ва аҳоли саломатлигига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, муҳофаза этиладиган ҳудудлар режими, чучук сув ҳосил бўлиш ҳудудлари, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги;

мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган объектларда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳамда ҳосил бўладиган оқова сувлар тўғрисидаги маълумотлар ва йўриқномалар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабалари асосида ишлаб чиқилганлиги;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб объектлар бўйича жамоатчилик томонидан лойиҳани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги жамоатчилик эшитуви хулосаси ҳамда лойиҳани жамоатчилик эшитувидан ўтказишда тушган таклиф ва эътирозлар инобатга олинганлиги;

атмосфера ҳавоси, ер усти, ер ости ва оқова сувларнинг ҳолати ҳамда ифлосланганлиги даражаси, геологик, гидрологик, гидрогеологик маълумотларни тасдиқлаб берувчи тегишли корхона ва ташкилотларнинг хулосалари билан асосланган атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган технологик ечимлар ва чора-тадбирларнинг етарлилиги;

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятни амалга ошириш учун тегишли ташкилотлар билан ўз ваколатлари доирасида келишиш ҳужжатларининг мавжудлиги ҳисобга олинади.


44. Давлат экологик экспертизаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом бандлари ёки бошқа норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланиши давлат экологик экспертизасининг салбий хулосаси берилишига сабаб бўлади.


45. Агар буюртмачи қайтарилган материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини 60 календарь кундан ортиқ бўлмаган давр ичида қайта ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертизасидан ўтказишга тақдим этса, экспертизадан ўтказиш учун ҳақ олинмайди ва тегишли харажатлар буюртмачи томонидан дастлабки ўтказилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


46. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун қайтарилган материаллар ва экологик нормативлар такроран фақат бир марта киритилади, иккинчи марта киритилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ умумий асосда кўриб чиқилади.


47. Давлат экологик экспертизасининг хулосаси атроф муҳитга таъсирни баҳолаш учун уч йил муддатга, экологик нормативлар лойиҳалари учун беш йил муддатга берилади.


48. Буюртмачи томонидан қайта ишлаб чиқилган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини қайта қўриб чиқиш муддатлари:

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун - 10 календарь кундан;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун - 7 календарь кундан;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун - 5 календарь кундан;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун - 3 календарь кундан ошмаслги керак.

Давлат экология қўмитаси ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан буюртмачига биринчи марта тақдим этилган материаллар ва экологик нормативлар лойиҳалари учун берилган мулоҳазалардан бошқа мулоҳазалар юборишга йўл қўйилмайди.

Буюртмачи давлат экологик экспертизасига материалларни қайта тақдим этиш учун экспертларнинг барча мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда камчиликларни атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларида бошқа маълумотларни ўзгартирмасдан бартараф этиши лозим.

Агар буюртмачи томонидан атроф муҳитга таъсирни баҳолашнинг қайта ишлаб чиқиш учун қайтарилган материаллари қайта ишлаб чиқилмаган ҳолда тақдим этилса, Давлат экология қўмитаси экологик экспертиза органлари томонидан унга салбий хулоса берилиши мумкин.

Бу ҳолатда буюртмачи давлат экологик экспертизасининг салбий хулосасини олгандан кейин атроф муҳитга таъсирни баҳолашнинг қайта ишлаб чиқилган материаллари бўйича умумий асосларда давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун қайта мурожаат қилишга ҳақли.


49. Давлат экологик экспертизаси марказининг хулосаси буюртмачи ва объект жойлашган тегишли ҳудуд бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига, шунингдек, ҳудудий экологик экспертиза марказининг хулосаси буюртмачи ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини назорат қилиш бўйича тегишли туман (шаҳар) инспекцияларига электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг ахборот тизими орқали юборилади.


50. Давлат экологик экспертизасининг салбий хулосасини олган буюртмачи лойиҳани хулосадаги мавжуд таклифга мувофиқ пухта ишлаб чиқиши ва материалларни давлат экологик экспертизасига такроран тақдим этиши ёхуд мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятдан воз кечиши мумкин.


51. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини реализация қилишда банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молиялаштириш бошланиши учун асос ҳисобланади.


52. Давлат экологик экспертизаси марказининг хулосаси Давлат экология қўмитасининг, ҳудудий экологик экспертиза марказларининг хулосалари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг расмий бланкасида расмийлаштирилади.

Хулоса давлат экологик экспертизасини ўтказган эксперт ва (ёки) эксперт комиссияси раҳбари томонидан имзоланади ва тегишли равишда Давлат экология қўмитасининг раиси, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилувчи ҳудудий органлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади.


53. Агар экспертиза объекти давлат экологик экспертизасининг хулосаси берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида реализация қилинмаса, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси юридик кучга эга бўлмайди. Ушбу ҳолатда давлат экологик экспертизасининг хулосаси аввал бундай хулосани берган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан қайта кўриб чиқилиши керак.

Экспертиза объектини реализация қилиш учун уч йилдан ортиқ вақт керак бўлган ҳолларда, объектни реализация қилиш мумкинлиги ҳақидаги хулоса икки йилга узайтирилади.


54. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасига тақдим этилган материалларнинг сақланишини ҳамда давлат, ҳарбий, хизмат ва тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилмаслигини таъминлайди.

Буюрмачи томонидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим қилинган атроф муҳит таъсирни баҳолаш материалларининг электрон нусхаси Давлат экология қўмитасининг давлат экологик экспертизасини ўтказган ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасида сақланади.



7-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ

ХУЛОСАСИНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ


55. Буюртмачи қайта ташкил этилган, унинг номи ўзгартирилган ёки ваколатлари ҳуқуқий ворисга берилган ҳолларда буюртмачи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти календарь кун давомида Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида махсус шаклдаги давлат экологик экспертизасининг хулосасини қайта расмийлаштириш ҳақида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ариза тўлдирилиб тақдим этилиши лозим.

Давлат экологик экспертизаси хулосасини қайта расмийлаштириш учун ҳақ ундирилмайди.


56. Электрон шаклдаги ҳужжатлар Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган бўлинмаларига буюртмачи томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар буюртмачининг электрон имзоси билан тасдиқланади.


57. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши:

буюртмачи давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;

буюртмачининг фаолияти тугатилган ёки тўхтатилган вақтдан бошлаб, қайта ўзгартирилган ҳоллар бундан мустасно;

суд қарори асосида буюртмачи томонидан давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган экологик талабларга риоя этилмаганда;

давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиш муддати тугаганда;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда тўхтатилади.

Давлат экологик экспертизаси хулосаси амал қилишининг тўхтатилиши ҳақидаги суд қарори буюртмачига ва ваколатли органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.



8-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИНИ

ЎТКАЗИШ УЧУН ҲАҚ ТЎЛАШ


58. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий режимли объектлар давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори уларнинг қуйидаги тоифаларга мансуб фаолият турлари бўйича атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиши тоифаларига мувофиқ:

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб фаолият турлари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараварини;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб фаолият турлари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараварини;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб фаолият турлари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 7,5 бараварини;

атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараварини ташкил этади.

Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ҳамда йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тегишли тоифадаги объектни давлат экологик экспертизасидан ўтказишга тўланадиган тўловнинг 30 фоизи миқдорида ҳақ белгиланади.

Агар давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи томонидан тақдим этилган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари комплекс ҳисобланса ва атроф муҳитга таъсир кўрсатадиган ҳамда битта саноат майдонида жойлашган турли тоифадаги бир қанча объектлардан иборат бўлса, давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун тўлов уларнинг атроф муҳитга таъсир кўрсатишининг юқори тоифасига тегишли бўлганида ундирилади.

Атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи объектлар ҳудудий жиҳатдан бир-биридан узоқдаги саноат майдончаларида жойлашган тақдирда, давлат экологик экспертизаси материаллари ҳар бир саноат майдончаси учун алоҳида ишлаб чиқилади ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилади.

Объектларнинг бир-биридан узоқда жойлашганлиги атроф муҳит ифлосланишига биргаликда таъсир кўрсатмаслиги билан тавсифланади.

Ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш ва ривожлантириш концепциялари, схемаларининг лойиҳалари, 50 мингдан ортиқ киши истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатлари, ҳудудларга кейинчалик муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс ўрганиш материаллари давлат экологик экспертизасидан ўтказилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.

Техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар лойиҳалари давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.

50 минг ва ундан кам аҳоли истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш давлат дастурлари, концепциялари ва схемаларининг, шунингдек, давлат томонидан муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлиги учун ҳақ тўланмайди.


59. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи томонидан банкларнинг электрон тўлов тизимлари орқали белгиланган тартибда ҳақ тўланади.


60. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун 30 календарь кун мобайнида ҳақ тўланмаган тақдирда, Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси давлат экологик экспертизасини ўтказишга тақдим этилган материалларни буюртмачига қайтаради.


61. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолияти давлат экологик экспертизасини ўтказиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома бўйича бажариладиган бошқа ишларни бажариш билан боғлиқ харажатларни тўлашдан тушадиган маблағлар ҳисоби молиялаштирилади ҳамда бу маблағлардан Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ходимларига иш ҳақи тўлаш, асосий воситаларни сотиб олиш, моддий-техник базани ривожлантириш, транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатларни тўлаш, шу жумладан, жалб этиладиган мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


62. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


63. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.






Низомга

ИЛОВА



Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Буюртмачи


Мўлжалланган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган хўжалик фаолияти материалларини Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига Интернет жаҳон ахборот тармоғида орқали тақдим қилади.


зарур бўлганда







2-босқич


Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари


Тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқлиги ва атроф муҳитга таъсир бўйича тоифа тўғри аниқланганлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича:

ҳужжатлар мувофиқ бўлганда - тўловни амалга ошириш мумкинлигини тасдиқлаб беради;

ҳужжатлар мувофиқ бўлмаган тақдирда - қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилади.


1 иш кунида







3-босқич

Буюртмачи


Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ушбу Низомнинг 58-бандида белгиланган тўловни амалга оширади.


5 кун ичида







4-босқич

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари


1. Давлат экологик экспертизаси экспертлари томонидан тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, уларнинг натижаси ижобий бўлганида давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси тайёрланади ва буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.


2. Кўриб чиқиш натижасида камчиликлар аниқланган тақдирда, камчиликларни бартараф этган ҳолда лойиҳани қайта ишлаб чиқиш ҳақида жавоб тайёрланиб, буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.


I тоифа - 20 кун

II тоифа - 15 кун

III тоифа - 10 кун

IV тоифа - 5 кун







5-босқич

Буюртмачи


Лойиҳадаги камчиликларни бартараф этиб, тегишли ҳужжатларни электрон шаклда тўловсиз қайта тақдим қилади.


60 кун ичида







6-босқич

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари


Давлат экологик экспертизаси экспертлари томонидан қайта тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, уларнинг натижасида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

давлат экологик экспертизанинг ижобий хулосаси тайёрланади ва буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади;

лойиҳани рад этиш хақида давлат экологик экспертиза хулосаси тайёрланади ва буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.


I тоифа - 10 кун

II тоифа - 7 кун

III тоифа - 5 кун

IV тоифа - 3 кун

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 сентябрь