ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2020 й. 549-сон "Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2020 й.

N 549




"НАВОИЙ ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИДА

650 МВТ ҚУВВАТЛИ УЧИНЧИ БУҒ-ГАЗ ҚУРИЛМАСИНИ

ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ БЎЙИЧА БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги ПҚ-4553-сон ва "Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорларига мувофиқ, шунингдек замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш йўли билан электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш, республиканинг ягона энергетика тизимининг шимоли-ғарбий қисмида электр тармоқларини ривожлантириш эвазига 2020-2026 йилларда янги ташкил этиладиган саноат объектларини ҳамда республика аҳолисини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида "Навоий иссиқлик электр станциясида 650 МВт қувватли учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) амалга ошириш учун 10 йиллик имтиёзли давр билан 30 йил муддатга қуйидаги фоиз ставкаларда 128 246,0 миллион япон иенаси миқдорида:

консалтинг хизматлари учун йиллик 0,01 фоиз ставкада;

буғ-газ қурилмасини қуриш учун йиллик 0,5 фоиз ставкада қарз битими имзоланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши;

в) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати 5 йил (2020-2024 йиллар) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Иссиқлик электр станциялари" АЖ инвестиция лойиҳасининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш юзасидан масъул ижрочи ҳисобланади;

"Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ томонидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) қарз маблағларини ўзлаштириш инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг бошланади;

"Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ инвестиция лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ажратган қарзлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ташаббускор ҳисобланади;

инвестиция лойиҳаси учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ажратган қарзларни қайтариш, фоиз ҳамда воситачилик ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловларни тўлаш "Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ажратилган қарзлардан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш юзасидан "MUFG Bank, Ltd" (Япония) банки билан банклараро битимни тузиш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси, "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ (молиявий агент), "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖ ўртасидаги қарзлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги агентлик битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


5. "Навоий иссиқлик электр станцияси" АЖга инвестиция лойиҳаси доирасида бош пудратчини танлаб олиш учун тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тендер ўтказиш ва тендер қатнашчиларининг тендер таклифларини баҳолаш бўйича консалтинг хизматлари учун, истисно тариқасида, тендер ўтказмасдан "Tokyo Electric Power Services Co., Ltd" (Япония) компанияси билан 589,0 миллион япон иенаси миқдорида тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 сентябрь















































Время: 0.1376
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск