Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Малака ошириш /

Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим Талаблари (ЎзР ВМ 08.09.2020 й. 544-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 8 сентябрдаги

544-сон қарорига

2-ИЛОВА



Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган

мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини оширишга қўйиладиган

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАЛАБЛАРИ


1. Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари (кейинги ўринларда - давлат таълим талаблари) ўқув дастурларини, ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.


2. Малака ошириш курсларининг ўқув дастурлари давлат таълим талабларига асосан ишлаб чиқилади ва буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида (кейинги ўринларда - Марказ) директори томонидан тасдиқланади.


3. Давлат таълим талаблари юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида Марказнинг таълим фаолиятини ташкилий, ўқув-методик таъминлаш учун қўлланилади ҳамда мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг:

мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талабларни;

ўқув юкламаси ҳажмини;

таълим сифатини назорат қилиш, баҳолаш тартиби ҳамда амалга ошириш механизмларини белгилайди.


4. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш давомийлиги камида тўрт ойни (576 соат) ташкил этади.

Қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқиш вақти ҳажми:

аудитория машғулотлари (маъруза, семинар, тренинг) - 12 ҳафта (432 соат);

иш ўрганиш амалиёти - 2 ҳафта (72 соат);

битирув малакавий ишини тайёрлаш - 1 ҳафта (36 соат);

битирув малакавий иши ҳимояси ва якуний имтиҳон - 1 ҳафта (36 соат) этиб белгиланади.


5. Малака ошириш курсларида ўқиш давомийлиги 72 соатлик ўқув дастурлари бўйича икки ҳафта давомида амалга оширилади.

Малака ошириш курсларида ўқиш давомийлиги ҳамда ўқув юкламасининг ҳажми мутахассис кадрларга қўйиладиган касбий малака талабларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, буюртмачи ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.


6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари сифати тингловчиларнинг билими ва амалий маҳорати касбий малака талабларига мувофиқлиги билан белгиланади.

Юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган касбий малака талаблари ҳар бир мутахассисликнинг фаолият тури хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда буюртмачи ташкилотларнинг таклифлари асосда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланди.

Касбий малака талаблари ўқув режа ва ўқув дастурлари таркибига киритилади.


7. Қайта тайёрлаш курси тингловчисининг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талаблар бўйича улар қуйидаги билим ва кўникмаларга эга бўлиши лозим:

давлат ва жамият бошқарувининг конституциявий-ҳуқуқий асослари;

меҳнат (хизмат) фаолиятини ўташнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини, соҳа фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш;

фуқаролик жамияти асосларини, фуқаролик жамияти институтларини ва ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асослари;

аниқ вазиятлар таҳлилида муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал қилишнинг усулларини белгилай олиш ва кутилаётган натижаларни баҳолай олишни, жамоадаги психологик жараёнларни ва низоларни ҳал этиш технологиялари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби;

ўз иш фаолияти самарадорлигини ошириш учун замонавий ахборот технологиялари ва "Электрон ҳукумат" тизимидан самарали фойдаланиш;

масъулиятни ҳис қилиш, ташаббускорлик, қатъиятлилик ва мустақил қарорлар қабул қилиш.


8. Малака ошириш курслари тингловчиси тайёргарлигига қўйиладиган умумий талаблар бўйича улар қуйидаги билим ва кўникмаларни эга бўлиши лозим:

касбий фаолият йўналишларининг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини, касбий фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;

давлат ва жамият бошқарувининг конституциявий-ҳуқуқий асослари;

фуқаролик жамияти асосларини, фуқаролик жамияти институтларини ва ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асослари;

аниқ вазиятлар таҳлилида муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал қилиш усулларини белгилай олиш ва кутилаётган натижаларни баҳолай олиш;

мустақил ҳуқуқий фикрлаш ва янги ҳуқуқий билимларни эгаллаш;

касбий фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларини пухта ўзлаштириш ва сиёсий-ҳуқуқий тизимнинг асосий атамалар ҳамда тушунчаларини билиш;

ҳуқуқ нормаларини тўғри тушуниш, уларни адолат принциплари асосида қўллай олиш;

ҳуқуқий маданият савияси ва ҳуқуқий тарбия маҳорати кўникмаси, мураккаб вазиятларда музокара олиб бориш.

Умумий талаблардан ташқари юридик соҳага оид билим талаб этиладиган мутахассисларга фаолият турига кўра, алоҳида талаблар ҳам қўйилиши мумкин.


9. Қайта тайёрлаш курслари тингловчиларининг билим савияси ва ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари белгиланади ҳамда уларнинг билими ўқув курси якуни бўйича суҳбат ўтказиш асосида баҳоланади.

Марказ тингловчиларининг билимини назорат қилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.


10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

Марказ томонидан тасдиқланган тегишли ички тартиб-қоидалар асосида ўқув жараёни даврида амалга ошириладиган ички назорат;

қайта тайёрлаш курси тингловчиларининг ўқув дастурлари ва битирув малакавий иши ҳимоясига қаратилган якуний назорат;

фуқаролар, оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган жамоатчилик назорати;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 сентябрь















































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск