Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 07.04.1992 й. 178-сон "Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги кадрлар тайёрлаш соҳасидаги битимларии амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.1992 й.

N 178


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН

ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДАГИ

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СОҲАСИДАГИ

БИТИМЛАРИИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги доимий иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, бозор иқтисодиёти шароитида ўзаро тажрибалардан фойдаланиш, мутахассисларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги кадрлар тайёрлаш соҳасидаги битимларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга ошириш юзасидан 1-иловага мувофиқ мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги битимларни бажаришнинг қуйидаги графиклари тасдиқлансин:

2-иловага мувофиқ кадрларни тайёрлаш соҳасида;

3-иловага мувофиқ турк тили ва адабиёти бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида;

4-иловага мувофиқ умумтаълим мактаблари ва ҳунар-техника билим юртлари ўқувчилари билан алмашиниш соҳасида;

5-иловага мувофиқ матбаа маҳсулотларини чиқариш бўйича.


3. Кўрсатиб ўтилган битимларни амалга ошириш бўйича сарф-харажатлар сметаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур маблағларни ажратсин.

Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Туркия Республикасига борувчи талабалар ва ўқувчиларга ҳамроҳлик қилувчи шахсларга харажатлар учун валюта ажратиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси учун энг зарур бўлган мутахассисликлар номенклатурасига мувофиқ равишда тестларда қатнашиш учун талабаларни ўз вақтида ва сифатли танлашни таъминласинлар, тестларни ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмалари бўйича ҳукуматлараро битимларни амалга ошириш учун зарур адабиётларни биринчи навбатда нашр этилишини назарда тутсин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги республикада ва вилоятлар тил ўрганиш марказларида қисқа муддатли курслар ташкил этиш ва тестдан ўтган талабаларга турк ва инглиз тилларини самарали ўқитиш, шу мақсадлар учун Туркия Республикаси вакилларидан фойдаланиш масалаларини ҳал этсинлар.


7. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги талабаларнинг ўқиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Туркия Республикасидаги ваколатхонаси тўғрисида Туркия томони билан келишиб олсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


8. Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ўқишга юборилаётганларнинг кетиши ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштиришни ва уларни юборишни таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси, Миллий ахборот агентлиги ҳукуматлараро битимларнинг қандай бажарилаётганлигини мунтазам ёритиб борсинлар.


10. Макур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М. Қ . Қорабоев зиммасига юклатилсин. Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги кадрларни тайёрлаш соҳасидаги битимларнинг қандай амалга оширилаётганлиги 1992 йилнинг октябрь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 апрелдаги

178-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Туркия

Республикаси ўртасидаги кадрлар тайёрлаш

соҳасидаги битимларнинг бажарилишини

назорат қилишни амалга ошириш юзасидан

мувофиқлаштирувчи гуруҳ

ТАРКИБИ

М.Қ. Қорабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, раҳбар


Ж.А. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири, раҳбар ўринбосари


Р.Ҳ. Жўраев

-

Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири ўринбосари, масъул котиб


С.С. Ғуломов

-

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори


Н.И. Иброҳимов

-

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори


И.Х. Латипов

-

Улуғбек номидаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси бош директори


Э.А. Муродов

-

Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси раисининг ўринбосари


Ф.Ғ. Тешабоев

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


А.Ғ. Холмуродов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти


Ж.Ғ. Йўлдошев

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 апрелдаги

178-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Туркия

Республикаси ўртасидаги кадрлар тайёрлаш

соҳасидаги битимларни бажариш

ГРАФИГИ

Тадбирлар


Муддат


Масъуллар


Туркиянинг етакчи университетларида кадрлар тайёрлаш учун мутахассисликлар номенклатурасини белгилаб чиқиш


апрель

Ўзбекистоннинг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Талабаларни тестдан ўтказишни ташкилий жиҳатдан таъминлаш


апрель

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халк таълими вазирлиги


Туркияга ўқишга юбориш учун номзод талабаларни тестдан ўтказиш


июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси учун муҳим бўлган мутахассисликлар бўйича Туркияга ўқишга юбориш учун талабалар ичидан номзодларни аниқлаш


июнь

Ўз тасарруфида олий ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


Танлаб олингаи номзодларга тил ўргатиш марказлари базасида турк тилини тезкор ўргатиш


июнь

август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халк таълими вазирлиги


Талабаларнинг Ўзбекистондан Туркияга жўнаб кетишларини ташкил этиш


сентябрь

Ташқи ишлар вазирлиги,Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 апрелдаги

178-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси

ўртасидаги турк тили ва адабиёти бўйича мутахассисларни

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш соҳасидаги битимларни бажариш

ГРАФИГИ

Тадбирлар


Муддат


Масъуллар


Тошкент, Самарқанд, Фарғона давлат университетларида, Тошкент давлат педагогика институтида ва Шарқшунослик институтида турк тили ва адабиёти кафедраларини ва бўлимларини ташкил этиш


апрель -

июнь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халк таълими вазирлиги, Молия вазирлиги


Турк мутахассисларини дарс олиб боришга жалб этган ҳолда Тошкент давлат университетининг малака ошириш факультетида турк тили ва адабиёти ўқитувчилари учун курслар ташкил этпш


1993-94

ўқув йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Туркия шаҳарларида ўзбек тили ва адабиётини, тарихини ўрганиш марказлари очиш


сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


Туркиядан зарур миқдорларда турк тили дарсликларини, қўлланмаларини ҳамда аудиокўрсатув қўлланмаларни олишни ташкил этиш


апрель

август

Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 апрелдаги

178-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси

ўртасидаги умумтаълим мактаблари ва ҳунар-техника

билим юртлари ўқувчилари билан алмашиниш

соҳасидаги битимларни бажариш

ГРАФИГИ

Тадбирлар


Муддат


Масъуллар


Уч ҳафта давомида оилаларда яшашни таъминлаган ҳолда (10 ўқувчи ва 2 ўқитувчи) умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари билан алмашиниш


ҳар йили

Халқ таълими вазирлиги

Ҳунар-техника ўқув юртларидаги ўқув-ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш бўйича тажрибаларни ўрганиш мақсадида ҳунар-техника билим юртлари ва техник лицейларнинг мутахассислари билан алмашиниш (5 кишидан)


ҳар йили

Халқ таълими вазирлиги

Қуйидаги мутахассисликлар

Бўйича Туркиянинг лицейлари ва коллежларига ўқишга юбориш:

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши фермери 50 киши

кўнчи 20 киши

чармдан уст кийим тикиш устаси

25 киши

трикотаж ва жун маҳсулотлари тўқиш устаси 10 киши

чарм маҳсулотларига ишлов бериш ва уларни тайёрлаш асбоб-ускуналарини созловчи ва тузатувчи чилангир 10 киши

қўл билан болғалаш темирчиси

10 киши

матбаачилик 10 киши


1992 -93

ўқув

йилидан

бошлаб


Чет эл автомобилларини тузатиш ва техник хизмат кўрсатиш авточилангарлари 5 киши

Қуйидаги хунарлар бўйича ёшларни қиска муддатли ўқишга юбориш

бинокор 100 киши

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш 50 киши


ҳар йили

Халқ таълими вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 апрелдаги

178-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Туркия

Республикаси ўртасидаги битимларни

амалга ошириш учун матбаа

маҳсулотларини тайёрлаш

ГРАФИГИ

Тадбирлар


Муддат


Масъуллар


Тестда қатнашувчилар учун таклифнома бланклари


апрель

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги


Тестдан ўтказиш анкетаси


апрель

Тестдан ўтказиш методик материали


май

Тест қатнашувчиси ҳақидаги маълумотлар анкетаси


май

Луғатлар:




инглизча-ўзбекча-туркча ва туркча-ўзбекча-инглизча


1992

ўзбекча-туркча ва туркча-ўзбекча


Сўзлашгичлар:




туркча-ўзбекча ва ўзбекча-туркча


ўзбекча-туркча-инглизча ва туркча-ўзбекча-инглизча


1993

инглизча-ўзбекча-туркча


Туркия бўйича қисқача маълумотнома


Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 7 апрелдаги

178-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси

ўртасидаги битимларни амалга ошириш бўйича

САРФ-ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ


(минг сўм ҳисобида)

Тестга материаллар тайёрлаш (ҳажми 120 б. т.)


200

Тест ўтказилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар


80

Луғатларни нашр қилиш


700

Туркия бўйича маълумотномани нашр этиш


20

Тест ўтказиш ва турк тилини ўқитиш бўйича турк мутахассисларининг келиши (37 киши Х 11 сутка)


350

Туркияга жўнатиш (2200 талаба ва ҳамроҳлик қилувчи 40 киши)


22624

Ўқитувчилар, аспирантлар ва таржимонларнинг тилшунослик бўйича тажриба ўрганиши учун Туркия университетларига бориши (40 киши Х 10,1 минг сўм)


400,4

Ўқувчи ва ўқитувчилар гуруҳини жўнатиш

(12 киши Х 10,1 минг сўм)


121,2

Ҳунар-техника билим юртлари ходимларидан бир гуруҳини жўнатиш (5 киши Х 10,1 минг сўм)


50,5

Қисқа муддатли курсларда ўқиш ва ҳунар эгаллаш учун ҳунар-техника билим юртлари ўқувчиларидан 300 кишини ва ҳамроҳлик қилувчи 10 кишини Туркияга жўнатиш (310 киши Х 10,1 минг сўм)


3131

Жами:


27677,1








































Время: 0.1992
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск