Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 20.04.1992 й. 199-сон "Аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республика уюшмаси ("Ўзмаишийхизматуюшма") фаолияти масалалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.1992 й.

N 199



АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ

КОРХОНАЛАР  ВА  ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА УЮШМАСИ

(“ЎЗМАИШИЙХИЗМАТУЮШМА”)

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республика уюшмаси (“Ўзмаишийхизматуюшма”)ни ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ва республика аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, мулкчиликнинг ҳамма шаклларидаги маиший хизмат корхоналарини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, Аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республика уюшмаси:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилган аҳолига маиший хизмат кўрсатиш бўйича Республика давлат-кооператив марказининг ҳуқуқий ворисидир;

тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида молия-иқтисодий, хўжалик ва ижтимоий фаолият масалаларини мустақил равишда ҳал этади.


2. “Ўзмаишийхизматуюшма”нинг иловада кўрсатилган бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг мулкига тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.


3. Белгилансинки, “Ўзмаишийхизматуюшма”га кирган мулкчиликнинг барча шаклларидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек, якка тартибда ишловчи тадбиркорлар ўзаро ва “Ўзмаишийхизматуюшма” билан муносабатларини Уставга мувофиқ ва хўжалик шартномалари асосида қурадилар.


4. Кенгаш “Ўзмаишийхизматуюшма”ни бошқариш органи бўлиб ҳисобланади, Кенгаш ўз раёсатини, раёсат раисини ва унинг ўринбосарларини сайлайди, уюшманинг ишчи аппарати тузилишини, таркиби ва сонини, меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси ва тизимини, ходимларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди. “Ўзмаишийхизматуюшма”га раёсат раисининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлиш тавсия этилсин.

“Ўзмаишийхизматуюшма” раёсатининг раиси ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

“Ўзмаишийхизматуюшма” раёсатининг раиси ва унинг ўринбосарлари учун тугатилган “Ўзмаишиймарказ” раиси ва ўринбосарлари учун илгари белгиланган маиший, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларининг умумтармоқ функцияларини бажарувчи корхоналарнинг (автохўжаликлар, ўқув-курс комбинатлари, моддий-техника таъминоти базалари, ремонт-қурилиш участкалари ва бошқармалари, ғишт заводлари ва бошқалар) мулкига тўла хўжалик юритиш ҳуқуқини сақлаб қолсинлар.


6. Аҳолига маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг Ўзбекистон Республика уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда 3 ой муддат ичида:

Қорақалпоғистон Республикаси Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш вазирлигини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳолига маиший хизмат кўрсатиш бошқармалари, бирлашмалари, уюшмалари ва концернларини ҳудудий уюшмаларга айлантирсин;

“Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, “Узрембиттехника” концерни ва “Ўзстройреммебельбит” уюшмаси таркибига кирувчи фирмалар ва трестларнинг аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ҳудудий уюшмаларини таъсис қилишда қатнашишларини таъминласин.


7. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Ўзмаишийхизматуюшма”га 1992 йилда ишлаб чиқариш ва эксплуатация эҳтиёжлари, капитал қурилиш ва илмий-тадқиқот ишлари учун илгари “Ўзмаишиймарказ” учун назарда тутилган капитал маблағлар ва молия маблағлари лимитларини ажратсинлар.


8. “Ўзшартномасавдо”, “Ўзглавлегснабсбит” 1992 йил учун моддий-техника ресурслари квотасини кўриб чиқаётганда “Ўзмаишийхизматуюшма”га республика Ҳукумати томонидан тартибга солинадиган маҳсулотлар номенклатураси бўйича материаллар, асбоб-ускуналар ва буюмлар ажратишни назарда тутсинлар.


9. Қуйидаги қарорлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгашининг “Ўзбекистон ССЖ Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш вазирлигини Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш жумҳурият Давлат-кооператив маркази - “Ўзмаишиймарказ”га айлантириш тўғрисида” 1990 йил 1 октябрдаги 320-сон қарори;

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш бўйича Давлат-кооператив маркази (“Ўзбитцентр”) ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида” 1990 йил 26 ноябрдаги 358-сон қарори.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ А.Н. Возненко зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 20 апрелдаги

199-сон қарорига

ИЛОВА



“Ўзмаишийхизматуюшма” мулкига тўла хўжалик

юритиш ҳуқуқига эга бўлган бирлашмалар,

корхоналар ва ташкилотларнииг

РЎЙXАТИ


“Узгипротехбит” лойиҳа-технология институти, ўз таркибига кирувчи

тузилма бирликлари билан


Намангандаги 15-авторемонт заводи


“Узбитмонтажналадка” капитал ремонт ва асбоб-ускуналарни созлаш

республика бошқармаси, ўз таркибига кирувчи тузилма

бирликлари билан


“Узглавбитснаб” ишлаб чиқариш-технология комплектациялари ва

таъминоти бошқармаси, ўз таркибига кирувчи тузилма бирликлари

билан


Республика кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

ўқув-курс комбинати


Тошкент “Мебельбит” ижара корхонаси


“Матбаачи” кичик корхонаси


“Битовик” профилакторийси, пионер лагери билан


Тошкент шаҳридаги заргарлик заводи, Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги мураккаб-маиший

техникани ремонт қилиш, металл буюмларни ремонт қилиш ва

тайёрлаш фирмалари


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида уй-

жойларни ремонт қилиш ва қуриш, мебелни ремонт қилиш ва

тайёрлаш трестлари






































Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск