ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Халқаро дастурлар, лойиҳалар, грантлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.09.2020 й. ПҚ-4830-сон "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
15.09.2020 й.
N ПҚ-4830
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИ ИШТИРОКИДА
"ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ
ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ
АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси ижросини таъминлаш, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва қўшилган қиймат занжирини яратишни кенгайтириш асосида қишлоқ аҳолиси бандлиги ва даромадини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4021-сон қарорига асосан:
а) "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - Лойиҳа) доирасида 2020 йил 4 августда Ўзбекистон Республикаси ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ўртасида қўшимча 46,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит, шунингдек, 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари бўйича қарз битимининг (кейинги ўринларда - қарз битими) имзоланганлиги;
б) Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг кредити ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари), қўшилган қиймат солиғидан ва йиғимлардан;
иштирок этаётган жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари даромадлари жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқдан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қарз битимига мувофиқ Лойиҳа доирасида жалб этиладиган қўшимча қарз маблағлари қуйидагиларга йўналтирилиши белгилансин:
қишлоқ хўжалигида диверсификация қилишни молиялаштириш бўйича кредит ажратиш учун - 39,8 миллион АҚШ доллари. Бунда кластер ва кооперациялар ҳамда уларга аъзо бўлган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга - 30,3 миллион АҚШ доллари, ёшлар ва аёллар учун - 5 миллион АҚШ доллари миқдорида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига 4,5 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилади;
ирригация тизимларини модернизация қилиш учун - 3,1 миллион АҚШ доллари. Бунда ўрмон фонди ерларида тик қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш орқали сув чиқаришга 2 миллион АҚШ доллари сарфланади;
қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва агрохизматлар тизимини ривожлантириш бўйича - 4,1 миллион АҚШ доллари.
3. Қуйидагилар:
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳаси техник-иқтисодий асосланувининг асосий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасига жалб этиладиган қўшимча молиялаштириш доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг қарз маблағларини сўндириш, фоиз ва комиссия тўловларини амалга ошириш прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Лойиҳанинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини ҳамда натижадорлигини таъминлайди;
Лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари зиммасига кредит линиясини бошқариш, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси қарзининг ўз вақтида ўзлаштирилиши ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, сублойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳисобот ва мониторингни юритиш вазифалари юкланади.
5. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг 35 325 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларининг қайтарилиши тўлиқлигича Лойиҳа доирасида тижорат банкларига қайта кредитланадиган маблағларнинг қайтарилиши ҳисобидан ҳамда қолган 10 875 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларининг қайтарилиши Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан амалга оширилади.
6. Лойиҳа доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг қарз маблағларини қайта кредитлаш битимларида субсидиар қарзнинг фоиз ставкаси "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси қарз маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан белгилансин.
7. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бир ой муддатда "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасига жалб этиладиган қўшимча молиялаштириш маблағлари доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси қарз маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳамда Молия вазирлиги ва Марказий банкка тасдиқлаш учун киритиш вазифаси юклатилсин.
8. Молия вазирига Лойиҳа доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси қарз маблағлари бўйича қайта молиялаштириш битимларини, шунингдек, заруриятга кўра, уларга тегишли ўзгартиришларни имзолаш ваколати берилсин.
9. Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари тез фурсатларда расмийлаштирилишини таъминласин.
10. Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатга қўйилиши ва муддати узайтирилишини тез фурсатларда таъминласин.
11. Ҳисоб палатаси Лойиҳа доирасидаги маблағларнинг мақсадли ажратилиши ва сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
12. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатсин.
13. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
а) қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев:
бир ҳафта муддатда масъул ижрочилар иштирокида мажлис ўтказиб, уларнинг аниқ вазифаларини белгилаб берсин;
икки ҳафта муддатда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Лойиҳа доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича ҳудудлар кесимида "Йўл харита"ларини тасдиқласин;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Вафаев), Молия вазирлиги (Эргашев), Марказий банк (Холхужаев) билан биргаликда бир ой муддатда Лойиҳани амалга оширишга масъул бўлган ходимлар учун хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда икки кунлик семинар ташкил қилсин;
молиялаштирилган сублойиҳалар тўғрисида, шунингдек, уларнинг сифатли амалга оширилиши устидан мониторинг натижалари юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиб борсин;
б) Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари бир ой муддатда Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан ташаббускорлар иштирокида тақдимотлар ўтказсин;
в) қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Ходжаев:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида соҳанинг етук маҳаллий мутахассисларидан иборат бўлган илмий-техник кенгашни шакллантириб, у томонидан Лойиҳанинг компонентлари доирасидаги техник топшириқлар амалга оширилиши, ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши ва дастлабки хулоса берилишини;
қишлоқ хўжалигида билим, инновациялар ва агрохизматлар тизими доирасида илмий-тадқиқот ва инновация йўналишларига маблағларни ажратишда соҳани ривожлантиришнинг устувор вазифаларига мувофиқлиги, иқтисодий самарадорлиги ва асосланганлигига алоҳида эътибор қаратилишини;
Лойиҳани амалга оширишда қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий таълим муассасаларини кенг жалб қилиб, амалий семинар ва ўқув курслари ташкил этилишини;
Лойиҳа доирасида иқтисод қилинган маблағларни молиялаштиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан келишган ҳолда қайта тақсимланишини таъминласин.
Қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, ушбу қарорнинг 1 ва 3-иловалари билан тасдиқланган Лойиҳа техник-иқтисодий асосланувининг асосий кўрсаткичлари ҳамда "Йўл харитаси"га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида "Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4021-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
15. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ў.И. Барноев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2020 йил 15 сентябрдаги
ПҚ-4830-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш"
лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий кўрсаткичлари
Т/р |
Лойиҳалар |
Ўлчов бирлиги |
ЖАМИ |
Андижон |
Наманган |
Фарғона |
Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилишни молиялаштириш
|
||||||
1. |
Интенсив боғлар |
гектар |
1 050 |
338 |
347 |
365 |
2. |
Иссиқхоналар |
гектар |
41 |
10 |
13 |
18 |
3. |
Музлаткичли омборхоналар |
тонна |
24 500 |
8 000 |
10 000 |
6 500 |
4. |
Қайта ишлаш қувватлари |
тонна |
27 000 |
9 000 |
9 000 |
9 000 |
5. |
Чорвачиликни ривожлантириш |
бош қорамол |
3 820 |
1 290 |
1 270 |
1 260 |
Ирригация тизимларини модернизация қилиш
|
||||||
6. |
Суғориш каналлари |
км |
50 |
15 |
15 |
20 |
7. |
Суғориш қудуқлари |
дона |
15 |
5 |
5 |
5 |
8. |
Электр насосли каналлар |
дона |
15 |
5 |
5 |
5 |
9. |
Дизель насосли каналлар |
дона |
15 |
5 |
5 |
5 |
10. |
Агрометеорологик станция |
дона |
3 |
1 |
1 |
1 |
11. |
Тик қудуқ тизимлари |
дона |
36 |
12 |
12 |
12 |
Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва агрохизматлар тизимини ривожлантириш
|
||||||
12. |
Тадбиркорларни ўқитиш |
тадбиркор сони |
1 000 |
330 |
340 |
330 |
13. |
"Organic" ва "Global GAP" стандартларини жорий этиш (йилига) |
корхона сони |
15 |
5 |
5 |
5 |
14. |
Кўргазма майдонлари |
гектар |
15 |
5 |
5 |
5 |
15. |
Ветеринария клиникалари (шу жумладан мобил клиникалар) |
дона |
4 |
1 |
2 |
1 |
*) Ушбу кўрсаткичларга Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан келишилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатлари, товарлар (иш ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижасига кўра ўзгартириш киритиш мумкин.
Президентининг
2020 йил 15 сентябрдаги
ПҚ-4830-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш"
лойиҳасига жалб этиладиган қўшимча молиялаштириш
доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро
жамғармасининг қарз маблағларини сўндириш, фоиз
ва комиссия тўловларини амалга ошириш
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Кредит муддати - 25 йил
Имтиёзли муддат - 5 йил
Фоиз ставкаси - 1,4 фоиз
Хизмат кўрсатганлик учун комиссия - 1,54 фоиз
минг АҚШ доллари
Тўлов санаси |
Ўзлаштириш |
Кредит баланси |
Фоиз суммаси |
Хизмат кўрсатганлик учун ҳақи |
Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси |
Жами тўланадиган сумма |
15.04.2020 |
- |
- |
- |
- |
||
15.10.2020 |
9 484 |
9 484 |
- |
- |
- |
|
15.04.2021 |
9 959 |
19 443 |
67 |
74 |
141 |
|
15.10.2021 |
9 959 |
29 403 |
138 |
152 |
291 |
|
15.04.2022 |
6 471 |
35 874 |
208 |
229 |
437 |
|
15.10.2022 |
6 471 |
42 345 |
255 |
281 |
536 |
|
15.04.2023 |
1 674 |
44 019 |
300 |
330 |
629 |
|
15.10.2023 |
1 674 |
45 692 |
313 |
345 |
658 |
|
15.04.2024 |
254 |
45 946 |
325 |
358 |
683 |
|
15.10.2024 |
254 |
46 200 |
327 |
360 |
687 |
|
15.04.2025 |
46 200 |
327 |
360 |
1 155 |
1 842 |
|
15.10.2025 |
45 045 |
329 |
362 |
1 155 |
1 845 |
|
15.04.2026 |
43 890 |
319 |
351 |
1 155 |
1 825 |
|
15.10.2026 |
42 735 |
312 |
344 |
1 155 |
1 811 |
|
15.04.2027 |
41 580 |
302 |
333 |
1 155 |
1 790 |
|
15.10.2027 |
40 425 |
296 |
326 |
1 155 |
1 776 |
|
15.04.2028 |
39 270 |
288 |
316 |
1 155 |
1 759 |
|
15.10.2028 |
38 115 |
279 |
307 |
1 155 |
1 742 |
|
15.04.2029 |
36 960 |
270 |
297 |
1 155 |
1 722 |
|
15.10.2029 |
35 805 |
263 |
289 |
1 155 |
1 707 |
|
15.04.2030 |
34 650 |
253 |
279 |
1 155 |
1 687 |
|
15.10.2030 |
33 495 |
247 |
271 |
1 155 |
1 673 |
|
15.04.2031 |
32 340 |
237 |
261 |
1 155 |
1 653 |
|
15.10.2031 |
31 185 |
230 |
253 |
1 155 |
1 638 |
|
15.04.2032 |
30 030 |
222 |
244 |
1 155 |
1 621 |
|
15.10.2032 |
28 875 |
214 |
235 |
1 155 |
1 604 |
|
15.04.2033 |
27 720 |
204 |
225 |
1 155 |
1 584 |
|
15.10.2033 |
26 565 |
197 |
217 |
1 155 |
1 569 |
|
15.04.2034 |
25 410 |
188 |
207 |
1 155 |
1 550 |
|
15.10.2034 |
24 255 |
181 |
199 |
1 155 |
1 535 |
|
15.04.2035 |
23 100 |
172 |
189 |
1 155 |
1 516 |
|
15.10.2035 |
21 945 |
164 |
181 |
1 155 |
1 500 |
|
15.04.2036 |
20 790 |
156 |
172 |
1 155 |
1 483 |
|
15.10.2036 |
19 635 |
148 |
163 |
1 155 |
1 466 |
|
15.04.2037 |
18 480 |
139 |
153 |
1 155 |
1 447 |
|
15.10.2037 |
17 325 |
132 |
145 |
1 155 |
1 431 |
|
15.04.2038 |
16 170 |
123 |
135 |
1 155 |
1 413 |
|
15.10.2038 |
15 015 |
115 |
127 |
1 155 |
1 397 |
|
15.04.2039 |
13 860 |
106 |
117 |
1 155 |
1 378 |
|
15.10.2039 |
12 705 |
99 |
109 |
1 155 |
1 362 |
|
15.04.2040 |
11 550 |
90 |
99 |
1 155 |
1 345 |
|
15.10.2040 |
10 395 |
82 |
90 |
1 155 |
1 328 |
|
15.04.2041 |
9 240 |
74 |
81 |
1 155 |
1 310 |
|
15.10.2041 |
8 085 |
66 |
72 |
1 155 |
1 293 |
|
15.04.2042 |
6 930 |
57 |
63 |
1 155 |
1 275 |
|
15.10.2042 |
5 775 |
49 |
54 |
1 155 |
1 259 |
|
15.04.2043 |
4 620 |
41 |
45 |
1 155 |
1 241 |
|
15.10.2043 |
3 465 |
33 |
36 |
1 155 |
1 224 |
|
15.04.2044 |
2 310 |
25 |
27 |
1 155 |
1 207 |
|
15.10.2044 |
1 155 |
16 |
18 |
1 155 |
1 190 |
|
Жами |
46 200 |
8 979 |
9 877 |
46 200 |
65 057 |
Президентининг
2020 йил 15 сентябрдаги
ПҚ-4830-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш"
лойиҳаси доирасида маблағлардан фойдаланиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Биринчи компонент: Қишлоқ хўжалигини
диверсификация қилишни молиялаштириш
Иккинчи компонент: Ирригация тизимларини
Учинчи компонент: Қишлоқ хўжалигида билим, инновация
ва агрохизматлар тизимини ривожлантириш
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Кредит суммаси (минг долл.) |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар |
Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилишни молиялаштириш
|
|||||
1. |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида кооперацияни рағбатлантириш ва фаолиятини диверсификация қилишни қўллаб-қувватлаш учун кредит линияси: (кооперация ва кластерларга аъзо бўлган ташаббускорларга кредит ажратиш, бунда ҳар бир суб-қарз олувчи учун кредит линиясидан 500 минг АҚШ долларигача 10 йил муддатгача ажратилади. Кредит линияси фақат мева-сабзавотчилик (иссиқхона, интенсив боғ, қайта ишлаш, музлаткичли омборхона) ва чорвачилик (йирик ва майда шохли қорамол, паррандачилик, балиқчилик, ипакчилик, асаларичилик ва бошқалар) тармоғидаги кооперациялар ва кластерларга аъзо бўлган ташаббускорларнинг қуйидаги фаолиятларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади: 1. Интенсив боғ (ҳар бир вилоятда ўртача 330 га майдонда); 2. Иссиқхоналар (ҳар бир вилоятда ўртача 11 га майдонда); 3. Музлаткичли омборхоналар барпо этиш (ҳар бир вилоятда 6 минг тоннадан); 4. Чорвачиликни ривожлантириш (ҳар бир вилоятда 1030 бош). |
30 325 |
1. Мева-сабзавотчилик тармоғидаги кооперациялар ва кластерлар орасидан ташаббускорларни аниқлаш. |
2020 йил якунига қадар |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, тижорат банклари |
2. Танлаб олинган ташаббускорлар учун "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) талабларига жавоб берадиган лойиҳаларни танлаб олиш. |
2021 йил июнь |
||||
3. Жамғарма талабларига асосан ташаббускорларнинг сублойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2021 йил давомида |
||||
4. Тижорат банки томонидан маъқулланган сублойиҳаларни Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигига тақдим этиш. |
доимий |
||||
5. Сублойиҳалар ҳужжатларини кўриб чиқиш ва молиялаштириш. |
бизнес- режага асосан |
||||
6. Сублойиҳаларнинг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш. |
доимий |
||||
2. |
Аграр соҳада кичик тадбиркорликни ривожлантириш ва уларнинг фаолиятини диверсификация қилиш учун кредит линияси: 35 ёшгача ёшлар ва аёлларга соддалаштирилган тартибда 50 минг АҚШ долларигача, 10 йилгача кредит ажратилади. 1. Интенсив боғ (ҳар бир вилоятда ўртача 17 га майдонда); 2. Иссиқхоналар (ҳар бир вилоятда 2 га майдонда); 3. Музлаткичли омборхоналар барпо этиш (ҳар бир вилоятда 2 минг тоннадан); 4. Чорвачиликни ривожлантириш (ҳар бир вилоятда 240 бош). |
5 000 |
1. Мева-сабзавотчилик йўналишида ёш ташаббускорларни аниқлаш. |
2020 йил якунига қадар |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, тижорат банклари, Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг вилоят тузилмалари |
2. Жамғарма талабларига жавоб берадиган энг мақбул лойиҳаларни танлаб олиш. |
|||||
3. Жамғарма талабларига асосан ташаббускорларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2021 йил июнь |
||||
4. Тижорат банклари томонидан маъқулланган лойиҳаларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат агентлигига тақдим этиш. |
2021 йил давомида |
||||
5. Лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиш ва молиялаштириш. |
бизнес- режага асосан |
||||
6. Лойиҳанинг амалга оширилишини тизимли назорат қилиш. |
доимий |
||||
3. |
Лойиҳани амалга ошириш ҳудудида мева-сабзавотчилик кластерларига ва кооперацияларга кафиллик ва компенсация ажратиш мақсадида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини молиявий қўллаб қувватлаш. |
4 500 |
Молия вазирлиги, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ўртасида уч томонлама шартнома имзолаш. |
2021 йил июнь-июль |
Молия вазирлиги (Ишметов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Исмаилов) |
Ирригация тизимларини модернизация қилиш
|
|||||
4. |
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ирригация тизим-ларини модернизация қилиш. |
1 126 |
1. Вилоят ҳокимликлари ва Ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари билан биргаликда ирригация тизимларининг дастлабки рўйхатини ва географик жойлашувини аниқлаш ва тасдиқлаш. |
2022 йил январь- февраль |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамроев), Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари |
2. Ирригация тизимларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш ишларини назорат қилиш ҳамда ирригация тизимларидан фойдаланиш бўйича техник талабнома ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш. |
2022 йил март |
||||
3. Мустақил ташкилот томонидан лойиҳа ҳужжатларининг ўрганиб чиқилиши ва атроф муҳитга таъсирини баҳолаш. |
2022 йил апрель |
||||
4. Қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш ва қурилиш ишларини режалаштириш. |
2022 йил июнь |
||||
5. Лойиҳа устидан тизимли назорат ўрнатиш. |
доимий |
||||
5. |
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги ўрмон фонди ерларида тик қудуқ қазиш ва насос ўрнатиш орқали сув чиқариш. |
2 000 |
1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш, Жамғарма билан келишиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш. |
2021 йил февраль |
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Бакиров), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамроев), Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари |
2. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш ишларини назорат қилиш ҳамда техник талабнома ишлаб чиқиш ва тендерни амалга ошириш. |
2021 йил апрель |
||||
3. Мустақил ташкилот томонидан лойиҳа ҳужжатларини ўрганиш ва атроф муҳитга таъсирини баҳолаш. |
2021 йил июнь |
||||
4. Қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш ва қурилиш ишларини режалаштириш. |
2021 йил июль |
||||
5. Лойиҳа устидан тизимли назорат ўрнатиш. |
доимий |
||||
Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва агрохизматлар тизимини ривожлантириш
|
|||||
6. |
Лойиҳа ҳудудларидаги Агрохизмат марказларида озиқ-овқат тармоғида кластерларни яратиш ва уларнинг фаолиятига кўмак бериш, жумладан озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва сифат назорати, "Organic" ва "Global GAP" сертификация тизимининг жорий этилишини комплекс таҳлил этиш ва шундан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари учун тайёр лойиҳаларни ишлаб чиқиш. |
173,3 |
1. Техник талабнома тайёрлаш ва Жамғарма билан келишиш. |
2021 йил январь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари |
2. Халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилиш учун тендер тадбирларини амалга ошириш. |
2021 йил февраль |
||||
3. Хорижий экспертлар томонидан ишлаб чиқилган таҳлилий маълумотлар асосида молиялаштирилиши зарур бўлган соҳалар бўйича аниқ лойиҳаларнинг ҳужжатларини тайёрлаш ҳамда Жамғарма билан келишиш. |
2021 йил март- октябрь |
||||
7. |
1 000 нафардан ортиқ Агрохизматлар марказлари ходимлари малакасини ошириш, шу жумладан соҳа мутахассислари, фермер, кластер ва кооперациялар вакилларига хорижий етакчи экспертларни жалб этган ҳолда замонавий технологиялар ва инновацияларга ўқитиш, хусусан: озиқ-овқат саноати стандартларини (ISO 22000, HACCP, ISO 17025) жорий этиш; лойиҳа доирасидаги тадбирлар, кредит линияси шартлари ва уни ўзлаштириш тартиблари; балиқчилик, чорвачилик, ипакчилик, мева-сабзавотчилик ва бошқа тармоқ йўналишларида TOT (Training of trainers) дастури асосида ўқув семинарларини ташкил этишга ўқитиш; лойиҳани амалга ошириш даврида эришилган натижалар, илғор тажрибалар ва олинган билимларни тарғиб қилиш. |
952,4 |
1. Семинарлар ташкил этиш учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш, Жамғарма билан келишиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш. |
2022 йил январь-март |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари |
2. Тренингларни агрохизматлар марказларида ташкил этиш. |
2022 йил декабрь |
||||
8. |
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги Агрохизматлар марказларида: илғор технологияларни қўллаш бўйича очиқ майдонда ва иссиқхонада кўргазма майдончаларини ҳамда дала мактабларини ташкил қилиш; ветеринария клиникасини (жумладан, мобиль хизмат кўрсатиш) ташкил этиш ва жаҳон стандартлари асосида замонавий лаборатория ускуналари билан таъминлаш; Агрохизмат марказлари фаолияти ва хизмат кўрсатиш турларининг онлайн платформасини ва рақамли бошқарув тизимини жорий этиш. |
2 426,3 |
1. Хорижий ва маҳаллий экспертлар ҳамкорлигида вилоят Агрохизмат марказлари орқали замонавий технологияларни татбиқ қилишни қўллаб-қувватлаш: |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Сув хўжалиги вазирлиги (Хамроев), Деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгаши (Хайитов), Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари |
|
кўргазма майдонларида қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш ва тендер тадбирларини амалга ошириш; |
2022 йил февраль |
||||
махсус асбоб-ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш бўйича шартнома имзолаш, молиялаштиришни очиш; |
2022 йил март |
||||
кўргазма майдонлари ва агрометео-рологик станцияларни ташкил этиш. |
2022 йил II чорак |
||||
2. Замонавий технологияларни татбиқ қилишда лойиҳа ҳудудида фаолият олиб бораётган деҳқон ва фермер хўжаликлари малакасининг мунтазам равишда оширилишини таъминлаш. |
доимий |
||||
3. Тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш. |
доимий |
||||
9. |
Лойиҳа бошқарувини амалга ошириш. |
497 |
Лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш. |
2021-2025 йиллар |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари |
Президентининг
2020 йил 15 сентябрдаги
ПҚ-4830-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 20 ноябрдаги "Қишлоқ хўжалигини
ривожлантириш халқаро жамғармаси иштирокида
"Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация
қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида"ги ПҚ-4021-сон қарорига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 1-банднинг тўртинчи хатбошидаги "6 йил (2018-2023 йиллар)" сўзлари "7 йил (2019-2025 йиллар)" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-банднинг иккинчи хатбоши, қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. 2-банднинг учинчи хатбошида, 4 ва 5-бандларда ҳамда 6-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 16 сентябрь
"Халқ сўзи", 2020 йил 17 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 28 сентябрь, 37-38-сон, 424-модда