ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.12.2017 й. 997-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 декабрдаги

997-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари

ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини

ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил

департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарига (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) бўйсунади, айни бир пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Департамент ўз фаолиятини ташқи савдо фаолиятини ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш соҳасида:

ягона ташқи савдо сиёсатининг, биринчи навбатда, ташқи савдо мутаносиблигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар импортининг ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш соҳасида амалга оширилишини мувофиқлаштириш, жаҳон ҳамда минтақавий бозорлар конюънктурасини таҳлил қилиш асосида божхона-тариф ва нотариф сиёсатни тартибга солиш, маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт тузилмасини такомиллаштириш ҳамда ҳажмини янада кўпайтиришга оид таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якуни бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги соҳасида эришилган битимлар тўғрисида тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ҳамда юритилишини ташкил этиш ва ушбу битимлар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш, шунингдек хорижий мамлакатлар, халқаро тузилмалар, чет эл компаниялари билан ташқи савдо ҳамкорлигини чуқурлаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

республиканинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларининг ташқи савдо алоқалари соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш ҳамда республикани ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва йўналишларидан келиб чиқиб, жаҳон бозоридаги конъюнктура ўзгаришлари асосида хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт институтлари, чет эл компаниялари билан ташқи савдо ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

экспорт ҳажмлари, таркиби ва номенклатурасининг комплекслар ҳамда республика ҳудудлари бўйича чуқур таҳлил этилишини мувофиқлаштириш ва шу асосда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, уларни ташқи бозорларга киритиш, экспортни янада рағбатлантириш ҳамда унинг тузилмасини такомиллаштириш, ташқи савдо айланмасининг мутаносиблигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмлари ва номенклатураси ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш ва шу асосда импортни янада қисқартириш, божхона импорт божларини оптималлаштириш, божхона маъмурчилиги услубларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмлари ва номенклатурасини таҳлил қилиш натижалари инобатга олинган ҳолда, ички тармоқ кооперациясини ривожлантириш, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, маҳаллийлаштириладиган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича буюртмаларни жойлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

маҳсулотлар экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан маҳсулотларни экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва номенклатураси бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилишини мунтазам назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда ташқи савдо ҳамкорлиги ва ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларининг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳамда ташқи иқтисодий хавфсизлигига риоя этиш таъминланаётгани юзасидан халқаро шартномалар лойиҳаларини эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш;

халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишишда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича тегишли вазирликлар ҳамда идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва нодавлат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ташқи савдо фаолияти соҳасида шартномалар тайёрлаш ҳамда тузиш масалалари юзасидан музокараларда иштирок этиш;


б) иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида:

биринчи навбатда юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориши ҳисобига экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмлари ва тузилмасини мақбуллаштириш юзасидан иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини мувофиқлаштириш;

ташқи ва ички бозорларни ривожлантириш тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда, энг аввало, экспорт турларини кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишнинг ташқи бозорларини диверсификациялаш бўйича иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишларига доир таклифлар ишлаб чиқиш;

товарлар (ишлар, хизматлар) ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан сўзсиз бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш;

маҳаллий товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга доир чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш, экспорт фаолиятини амалга оширишда ва хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо алоқаларини ўрнатишда Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига кўмаклашиш;

экспортнинг асосий турлари бўйича маркетинг тадқиқотларини ҳамда маркетинг ва таҳлилий шарҳларни тайёрлашни, экспорт қилувчи ташкилотларда маркетинг хизматлари кўрсатишни ва уларнинг фаолият кўрсатишида методик ва амалий кўмаклашишни ташкил этиш;

иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш, улар бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш юзасидан таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;


в) ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида:

ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортининг ҳажмлари ва тузилмасини, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ҳисобига оптималлаштириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан ва ташқи бозорлардаги узоқ муддатли тенденцияларни таҳлил қилишдан келиб чиққан ҳолда, экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг замонавий ишлаб чиқаришларини, зарур транспорт-логистика инфратузилмасини яратишга ҳамда экспортчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

ҳудудий даражада товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозини шакллантириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ҳамда экспортнинг белгиланган прогноз параметрларининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан сўзсиз бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш;

минтақавий даражадаги ташкилотлар ва экспортчи корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, уларга экспорт фаолиятини амалга оширишда ва хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо алоқаларини ўрнатишда кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

минтақаларда экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришни ташкил этишда мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудий бўйсунишдаги корхоналарнинг ва бошқа турдош тармоқларнинг тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга қўйишга кўмаклашиш;

ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифларни, лойиҳаларни ва истиқболли режаларини ҳар томонлама таҳлил қилишни ва комплекс равишда экспертизадан ўтказишни таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича контракт мажбуриятларининг ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар томонидан бажарилишини назорат қилиш, уларни молия ва хомашё ресурслари билан таъминлаш масалаларини, шунингдек, экспорт фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш;


г) мева-сабзавот маҳсулотларни етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш соҳасида:

мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон ва минтақавий бозорлари конъюнктурасини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда шу асосда республика минтақаларида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум экспортининг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини, мева-сабзавотчиликка ихтисослашаётган туманларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ихтисослаштирилган янги фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш ва мавжудларини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларнинг ерларида тегишли экинларни жойлаштириш ва етиштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

мамлакатимизда етиштирилган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинишини таъминлаш, уларни сотишнинг янги бозорларини излаш ва ўзлаштиришни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, республикада халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилишини ташкил этиш, тузиладиган контрактлар бўйича маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмлари ва географияси мониторингини олиб бориш;

экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш ва юклаб жўнатиш бўйича мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар томонидан контракт мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб бориш, улар фаолиятида пайдо бўладиган масалаларни ҳал этишда, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни жалб этиш масалаларида кўмаклашиш;

янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти транспорт логистикасининг замонавий тизимлари ва жорий этилишини ташкил этиш, ушбу соҳа инфратузилмасининг янги ихтисослаштирилган объектларини ташкил этиш ва мавжудларини ривожлантириш, ихтисослаштирилган сабзавот омборлари ва совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, замонавий ўраб-жойлаштириш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;


д) Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, экин майдонлари тузилмасини оптималлаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда уларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, ихтисослаштирилган янги фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ҳамда мавжудларини ривожлантириш, ушбу хўжаликлар ерларида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш;

фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, уларнинг манфаатдорлигини рағбатлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва қишлоқ хўжалиги хомашёсини комплекс қайта ишлаш ҳисобидан механизациялаштириш ҳамда рентабеллик даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ва Тошкент туманларида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил қилиш, шу жумладан сабзавотларни сақлаш омборлари ҳамда совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш, замонавий жойлаш ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

жаҳон ва минтақалар мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларининг конюънктурасини ўрганишни ташкил этиш ва шу асосда республика ҳудудларида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, янги узилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотлар экспортини ривожлантиришни жадаллаштириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

экспортчи корхоналар томонидан экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажаришнинг мониторинги олиб борилишини таъминлаш, уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар, шу жумладан зарур молиявий ресурсларни жалб этиш масалаларини ҳал этишга кўмаклашиш;


е) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

"йўл хариталари"га киритиш учун мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Департамент ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари"нинг бажарилиши тизимли назоратини таъминлаш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлар, материаллар тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;

ўзининг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

ўзининг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ташкилотларда ва ҳудудларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини шу жумладан жойларга бориб ўрганишни таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протоколлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекслилигини ҳамда уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари ва ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.

Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда ҳудудларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил қилиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


9. Департамент:

ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари ташкил қилиниши ва ҳал этилиши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишининг таъминланиши ҳамда улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, мудирнинг ўринбосари, шунингдек:

ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш масалалари шуъбаси;

иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш масалалари шуъбаси;

ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари шуъбаси;

мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш масалалари шуъбаси;

Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалалари шуъбаси киради.

Ҳар бир шуъбанинг таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири, мудирнинг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, мудирнинг ўринбосари, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.

Департаментнинг иш режаси, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Департамент мудирининг ўринбосари, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.

Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан таъминланади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, мудирнинг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мудирнинг ўринбосари, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;

шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек, Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбарига келишиш ҳамда тасдиқлаш учун киритади, Департамент мудири ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари кенгашлари, идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Департаментнинг кадрлар захираси шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларнинг ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Департамент мудирининг ўринбосари бажаради.


16. Мудирнинг ўринбосари:

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалалар бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқларни ва республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

Департамент мудири билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, улар бўйича республика Ҳукуматининг қарори талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади;

иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва Департамент мудирига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари, идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Департамент мудирининг топшириғига кўра чиқувчи ҳужжатларни имзолайди;

тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифларни Департамент мудирига киритади;

Департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.


17. Шуъба мудири:

шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шуъбага биркитилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

Департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва шуъба мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари, идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва шуъба мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


20. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
















































Время: 0.0028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск