Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.09.2017 й. 759-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 24 сентябрдаги

759-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви

раиси - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини,

машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини

ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш

масалалари комплекси раҳбарининг функционал

вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси - Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти ташқи савдо фаолияти, иқтисодиёт реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва уларни экспорт қилишни мувофиқлаштириш, Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, электротехника саноатини ривожлантириш, давлат моддий захиралари, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаси билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.


5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.



2-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИОНАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш соҳасида:

ягона ташқи савдо сиёсатининг, биринчи навбатда, ташқи савдо мутаносиблигини кучайтириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар ва хизматлар импортининг ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш соҳасида амалга оширилишини мувофиқлаштириш, жаҳон ҳамда минтақавий бозорлар конюънктурасини таҳлил қилиш асосида божхона-тариф ва нотариф сиёсатни тартибга солиш, маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт тузилмасини такомиллаштириш ҳамда ҳажмини янада кўпайтиришга оид таклифлар тайёрлашни ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якуни бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги соҳасида эришилган битимлар тўғрисида тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ҳамда юритилишини ташкил этиш ва ушбу битимлар амалга оширилишининг мониторингини олиб бориш, шунингдек хорижий давлатлар, халқаро тузилмалар, чет эл компаниялари билан ташқи савдо ҳамкорлигини чуқурлаштиришга доир ишлаб чиқилган таклифларни баҳолаш;

республиканинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларининг ташқи савдо алоқалари соҳасидаги фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш ҳамда республикани ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиқиб, жаҳон бозоридаги конъюнктура ўзгаришлари асосида хорижий давлатлар, халқаро иқтисодиёт институтлари, чет эл компаниялари билан ташқи савдо ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

экспорт ҳажмлари, таркиби ва номенклатурасининг комплекслар ҳамда республика ҳудудлари бўйича чуқур таҳлил этилишини мувофиқлаштириш ва шу асосда маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, уларни ташқи бозорларга киритиш, экспортни янада рағбатлантириш ҳамда унинг тузилмасини такомиллаштириш, ташқи савдо айланмасининг мутаносиблигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмлари ва номенклатураси ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш ва шу асосда импортни янада қисқартириш, божхона импорт божларини оптималлаштириш, божхона маъмурчилиги услубларини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмлари ва номенклатурасини таҳлил қилиш натижалари инобатга олинган ҳолда, ички тармоқ кооперациясини ривожлантириш, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштириш, маҳаллийлаштириладиган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича буюртмаларни жойлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

маҳсулотлар экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан маҳсулотларни экспортга етказиб бериш ҳажмлари ва номенклатураси бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичлар бажарилишини мунтазам назорат қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда ташқи савдо ҳамкорлиги ва ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида халқаро шартномалар лойиҳаларининг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини белгиланган тартибда ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳамда ташқи савдо хавфсизлигига риоя этиш таъминланаётгани юзасидан халқаро шартномалар лойиҳаларини эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш ва улар бўйича хулосалар тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш;

халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва келишишда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича тегишли вазирликлар ҳамда идоралар билан ҳамкорлик қилиш;

хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва нодавлат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ташқи савдо фаолияти соҳасида шартномалар тайёрлаш ҳамда тузиш масалалари юзасидан музокараларда иштирок этиш;


б) иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт килиш соҳасида:

биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориши ҳисобига экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорта ҳажмлари ва тузилмасини мақбуллаштириш юзасидан ягона ташқи савдо сиёсатини юритиш бўйича иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини мувофиқлаштириш;

ички ва ташқи бозорларни ривожлантириш тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, энг аввало, экспорт турларини кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишнинг ташқи бозорларини диверсификациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган экспорт прогноз кўрсаткичларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш;

маҳаллий товарларни (ишлар, хизматларни) ташқи бозорларга киритиш учун қулай шарт-шароитларни таъминлашга дойр комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига экспорт фаолиятини амалга оширишда ва хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо алоқаларини ўрнатишда кўмаклашиш;

экспортнинг асосий турлари бўйича маркетинг тадқиқотлари ҳамда маркетинг ва таҳлилий шарҳларни, экспорт қилувчи ташкилотларда маркетинг хизматларини ташкил этишда ва уларнинг фаолият кўрсатишида методик ва амалий кўмаклашиш;

иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, ушбу лойиҳалар ва дастурларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш юзасидан таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;


в) ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида:

ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортининг ҳажмлари ва тузилмасини, биринчи навбатда, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ҳисобига маҳаллий ижро этувчи органларга, ҳудудларга бўйсунувчи корхоналарни оптималлаштириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан ва ташқи бозорлардаги узоқ муддатли тенденцияларни таҳлил қилишдан келиб чиққан ҳолда, экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг замонавий ишлаб чиқаришларини, зарур транспорт-логистика инфратузилмасини яратишга ҳамда экспортчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

ҳудудий даражада товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозини шакллантириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ҳамда экспортнинг белгиланган прогноз параметрларининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан сўзсиз бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга ошириш;

минтақавий даражадаги ташкилотлар ва экспортчи корхоналарнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш, уларга экспорт фаолиятини амалга оширишда ва хорижий шериклар билан узоқ муддатли, барқарор савдо алоқаларини ўрнатишда кўмаклашиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

минтақаларда экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришни ташкил этишда мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудий бўйсунишдаги корхоналарнинг ва бошқа турдош тармоқларнинг тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга қўйишга кўмаклашиш;

ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифларни, лойиҳаларни ва истиқболли режаларини ҳар томонлама таҳлил қилишни ва комплекс экспертизадан ўтказишни таъминлаш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек тасдиқланган параметрларга эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

экспортга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича ҳудудий бўйсунишдаги корхоналар томонидан контракт мажбуриятлари бажарилиши юзасидан ташкил этиш, уларни молия ва хом ашё ресурслари билан таъминлаш, шунингдек экспорт фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш;


г) мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишни мувофиқлаштириш соҳасида:

мева-сабзавот маҳсулотлари жаҳон ва минтақавий бозорлари конъюнктурасини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш ва шу асосда республика минтақаларида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришни ва экспорт қилишни жадал ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум экспортининг ўрта муддатли ва узок муддатли прогнозлари, мева-сабзавотчиликка ихтисослашаётган туманларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ихтисослаштирилган янги фермер ва деҳқон хўжаликлари ташкил этиш ва мавжудларини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ерларида тегишли экинларни жойлаштириш ва ўстириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкил этиш;

мамлакатимизда етиштирилган янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинишини, уларни сотишнинг янги бозорларини излаш ва ўзланггиришни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, республикада халқаро мева-сабзавот маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилишини ташкил этиш, тузиладиган контрактлар бўйича маҳсулотлар етказиб бериш ҳажмлари ва географияси мониторингини олиб бориш;

экспортга мўлжалланган маҳсулотларни етиштириш ва юклаб жўнатиш бўйича мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар томонидан контракт мажбуриятлари бажарилиши мониторингини таъминлаш, уларнинг фаолиятидаги муаммоли масалаларни, шу жумладан зарур молиявий ресурсларни жалб этиш масалаларини ҳал қилишда кўмаклашиш;

янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкил этиш, ушбу соҳа инфратузилмасининг янги ихтисослаштирилган объектларини ташкил этиш, ихтисослаштирилган сабзавот омборлари ва совутиш камераларини куриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, замонавий ўраб-жойлаштириш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун мамлакатда замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;


д) Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ҳамда Тошкент туманларида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш соҳасида:

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш, экин майдонлари тузилмасини оптималлаштириш, ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, фермер хўжаликларининг иқтисодий самарадорлиги ва молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда уларни жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, ихтисослаштирилган янги фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ҳамда мавжудларини ривожлантириш, ушбу хўжаликлар ерларида экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш;

фермер хўжаликларини янада ривожлантириш, уларнинг манфаатдорлигини рағбатлантириш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини комплекс қайта ишлаш ҳисобидан механизациялаштириш ҳамда рентабеллик даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз ва Тошкент туманларида янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун замонавий транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил қилиш, шу жумладан сабзавотларни сақлаш омборлари ҳамда совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ҳамда баҳолаш, замонавий жойлаш ва қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

жаҳон ва минтақалар мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларининг конюънктурасини ўрганишни ташкил этиш ва шу асосда республика ҳудудларида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, янги ҳамда қайта ишланган маҳсулотлар экспортини ривожлантиришни жадаллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

экспортчи корхоналар томонидан экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятларини бажаришнинг мониторинги олиб борилишини таъминлаш, уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар, шу жумладан зарур молиявий ресурсларни жалб этиш масалаларини ҳал этишга кўмаклашиш;


е) автомобиль саноатини ривожлантириш соҳасида:

технологик лидерлар билан биргаликда юк автомобилларининг импортнинг ўрнини босувчи турларини, автомобиль маҳсулотларига узеллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини кенгайтиришга йўналтирилган автомобиль саноатини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этиш;

ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида автомобилсозлик, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтиришга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;

ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва уларнинг янги турларни ўзлаштиришни таъминловчи автомобилсозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;

автомобиль саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини етакчи хорижий компанияларга сотиш йўли билан салоҳиятли инвесторларни хусусийлаштириш жараёнига жалб этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминлаш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ автомобиль саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ишларини мувофиқлаштириш;


ж) қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш соҳасида:

тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини асосан замонавий энергиядан самарали фойдаланувчи ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги машинасозлигини қайта ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, технологик лидерлар билан биргаликда импортнинг ўрнини босувчи юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини оптималлаштириш;

ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтиришга, шунингдек кўрсатиб ўтилган тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси билан тўлдиришни таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этиш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган холда, хорижий инвестициялар ва кредитларни қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ишларини мувофиқлаштириш;

машина-трактор паркларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникасига сервис ва таъмирлаш хизматлари кўрсатишнинг замонавий шакллари ва методларини жорий этишнинг истиқболли режалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

қишлоқ хўжалиги товар ишлаб ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини ташкил этишни назорат қилиш;

фермер хўжаликларини, машина-трактор паркларини юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан лизинг асосида таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;


з) электротехника саноатини ривожлантириш соҳасида:

тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини фақат замонавий энергиясамарадор ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган, электротехника саноати корхоналарини жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жаҳонга машҳур савдо маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари учун асбоб-ускуналар ва аксессуарлар чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш;

ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида электротехника саноати, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперацияси самарадорлигини янада оширишга, шунингдек ушбу тармоқда ишлаб чиқариш жараёнларини диверсификациялашга кўмаклашиш;

электротехника саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллий электротехника ва истеъмол товарларининг зарур турлари билан тўлдиришни таъминловчи замонавий юқори технологияли рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этиш;

электротехника тармоги корхоналарида корпортив бошқарувнинг замонавий услублари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

хусусийлаштириш жараёнларига салоҳиятли инвесторлар жалб этилишини, шу жумладан республика электротехника саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ташкил этилишини таъминлаш;

хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда, хорижий инвестициялар ва кредитларни электротехника саноатига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни кўриб чиқиш ва баҳолаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурига мувофиқ электротехника саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг энергия сиғимини камайтириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлапггириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш ишларини мувофиқлаштириш;


и) техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофикдикни баҳолаш соҳасида:

техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотларнинг сифатини ва ракобатбардошлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил қилиш;

техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини тизимли ўрганишни ва комплекс таҳлил қилишни ташкил этиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш ва шу асосда халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўлланиш асосида маҳсулотлар сифатини ва ракобатбардошлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш;

стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича халқаро талабларни ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда миллий сифат инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

"Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;


к) давлат моддий захиралари соҳасида:

давлат моддий захираларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, иқтисодиёт тармоқларининг давлат моддий захираларидан белгиланган тартибда тезкорлик билан фойдаланишга тайёрлиги ҳолатини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилишни ташкил этиш;

давлат моддий захираларини жамғариш, янгилаш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳар йилги прогнозларни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ҳамда давлат моддий захираларини шакллантириш прогнозларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат қилиш;

давлат моддий захираларини шакллантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;

давлат моддий захираларини бошқариш, сақлаш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш, "Ўздавзахира" қўмитаси тизими корхоналарини модернизация қилиш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

иқтисодиёт тармоқлари бўйича давлат моддий захираларига бўлган ҳақиқий ёки ҳисобланган эҳтиёжни тизимли ўрганиш ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда шу асосда давлат моддий захиралари турлари, ҳажмлари, уларни сақлаш шарт-шароитлари ва методларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат моддий захираларининг чикарилган товарлари ва маҳсулотларининг сифати ва миқдори бўйича сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш ишлари ҳолатини мониторинг ва таҳлил қилиш.


7. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментларига бевосита раҳбарлик қилади;

мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек ҳудудлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзи мутасаддилик қиладиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги, бошқа ташкилотлардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда киритади;

Комплекс юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виз қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;

қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментларининг департамент мудирлари, шуъбалари мудирлари, бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига кадрлар танлашни Вазирлар Маҳкамаси аппарата бошқарувчиси билан биргаликда амалга оширади;

Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментлари мудирларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ҳамда Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментларида кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошқарадиган тегишли комиссияларга раҳбарлик қилади, шунингдек Комплекс юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича комиссиялар (кенгашлар) фаолияти ташкил этилишини таъминлайди ва қарорларининг бажарилишини назорат қилади.



3-БОБ. БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни такдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.

Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


9. Бош вазир ўринбосари:

зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;

ўзи раҳбарлик қиладиган Комплексдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Комплекс юритувига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини республика давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорлигини назарда тутиб ва улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаган ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси таркибига кирадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ ВАЗИР УРИНБОСАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Бош вазир ўринбосарининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг иш режалари асосида ташкил этилади.

Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдикланади.


11. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, ташкилотларда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)















































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск