ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2020 й. 559-сон "Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.09.2020 й.
N 559
ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРДА ТУРИЗМ
ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА
ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудудларининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва чекка ҳудудларда қўшимча иш ўринлари, замонавий халқаро умуммавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туристик аҳамиятли объектлар барпо этиш, мамлакатнинг тоғли ҳудудларидаги замонавий муҳандислик инфратузилмасини қуриш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармони ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Франциянинг Хусусий секторга кўмак ва тадқиқот Фонди (FASEP) ёрдами билан "Geode", "Manie Lives", "Egis", "Patriarche", "Epode" француз компанияларининг консорциуми (кейинги ўринларда - Консорциум) томонидан Бўстонлиқ туманида "Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортнининг (кейинги ўринларда - ХУК) мастер-режаси ишлаб чиқилганлиги;
ушбу мастер-режада 500 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни, шу жумладан, Франция Республикаси Ҳукумати молия институтларининг туризм, йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларини жалб қилиш назарда тутилганлиги;
ХУКни ташкил қилиш доирасида лойиҳаларни техник назорат қилиш, осма дор йўллари, чанғи трассалари, аттракционларни батафсил режалаштириш ва жойлаштириш, шунингдек, ер участкаларини, шу жумладан, тендер ҳужжатлари, туризм инфратузилмаси объектларини (меҳмонхоналар, ресторанлар, савдо шаҳобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари) қуриш учун махсус режим қоидаларига амал қилишни назарда тутган ҳолда ер участкаларини лотларга бўлиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Консорциум ўртасида маслаҳат хизматлари битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ва "ТошкентбошпланЛИТИ" ДУКнинг:
"Чорвоқ" эркин туристик зонасининг бош режаси билан ХУКни ташкил этиш бўйича мастер-режани белгиланган тартибда интеграция қилиш;
"Чорвоқ" эркин туристик зонаси иштирокчиси мақомига эга бўлган давлат унитар корхонаси шаклида ХУКни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офисини (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) ташкил этиш;
ХУКни қуриш ва курилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар (осма дор йўллари, тоғ-чанғи ускуналари, аттракционлар, техникалар, транспорт воситалари) сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигинининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзларини жалб қилиш ҳақидаги таклифлари мақуллансин.
3. Белгилансинки, ХУК ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган инвесторлар "Чорвоқ" эркин туристик зонаси иштирокчилари мақоми берилади ва уларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади.
4. Қуйидагилар:
ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Бошқарув кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Қуйидагилар Бошқарув кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ХУКнинг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан ХУК фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
ХУК ҳудудида қурилиш ишлари учун тайёрлашга масъул бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг фаолиятини, шунингдек, ташқи муҳандислик коммуникациялари тармоқларини қуриш бўйича ваколатли ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
талабгорларни "Чорвоқ" эркин туристик зонаси иштирокчилари сифатида рўйхатга олишга кўмаклашиш;
инвестиция лойиҳалари амалга оширилишига амалий ёрдам бериш, шунингдек, ХУК ҳудудида улар амалга оширилишини тизимли асосда назорат қилиш;
мастер режага мувофиқ "E-auksion" электрон савдо платформасида ХУК ҳудудида ер участкаларини сотиш нархлари ва шартларини аниқлашни ташкил этиш;
ер участкаларини сотишдан тушган маблағларни, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни тўплаш учун махсус ҳисобварақ очган ҳолда мақсадли фойдаланилишини ва маблағлар жалб қилишни таъминлаш;
маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўз вақтида қайтарилишини ва қарзлар, кредитлар ва бошқа жалб қилинган маблағларнинг сўзсиз қайтарилишини таъминлаш.
6. Белгилансинки:
Лойиҳа офисига Бошқарув кенгашининг ишчи органи вазифаларини бажаради;
Лойиҳа офиси фаолиятини молиялаштириш манбалари унинг фаолиятидан олинган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобланади;
Лойиҳа офисининг раҳбари ва унинг маъмурий-бошқарув ходимлари Бошқарув кенгаш қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
Лойиҳа офиси ходимларини танлаш Бошқарув кенгаши томонидан белгиланадиган шартларга мувофиқ танлов ўтказиш орқали амалга оширилади;
Лойиҳа офиси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартнома асосида амалга оширилади;
Лойиҳа офисининг молиявий барқарорлигига эришгунга қадар, лекин 3 йилдан кўп бўлмаган муддатда уни сақлаш Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига белгиланган тартибда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказгандан ва маъқуллангандан сўнг, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарзни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан Франция Ғазначилиги билан қарз битимини имзолаш ваколати берилсин.
8. Белгилансинки:
а) ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар (осма дор йўллари, тоғ-чанғи ускуналари, аттракционлар, техникалар, транспорт воситалари) сотиб олишни молиялаштириш қуйидагича:
15 фоиз миқдорида - "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти Миллий банк" АЖ кредитлари ҳисобига;
85 фоиз миқдорида - Франция Ғазначилигининг займлари ҳисобига;
б) Шартномани молиялаштириш:
15 фоиз миқдорида - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига, кейинчалик Лойиҳа офиси фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобига қайтарилади;
85 фоиз миқдорида - Франция Ғазначилигининг займлари ҳисобига амалга оширилади.
9. Белгилаб қўйилсинки:
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг 2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 3 фоиз ЛИБОР плюснинг 6 ойга тенг бўлган фоиз ставкаси билан 7 йил муддатга Лойиҳа офисига тақдим этиладиган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити ХУКнинг йўл-транспорт; коммунал ва туризм инфратузилмаларини қуриш харажатларини молиялаштириш манбаи ҳисобланади;
Франция Ғазначилигининг 47,9 миллион евро миқдоридаги займ маблағлари ва "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖнинг 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларининг асосий қарзларини қайтариш, фоизлар, воситачилик ҳақи ва хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш Лойиҳа офиси томонидан уч томонлама тузилган шартномага асосан кейинчалик маблағларни республика бюджетига қайтариш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
ХУКнинг инфратузилмаси қурилишини молиялаштириш харажатлари, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳани техник-иқтисодий асослаш асосида амалга оширилади;
Лойиҳа офиси ХУК ҳудудида йўл-коммунал ва туризм инфратузилмасини модернизациялаш ва қуриш лойиҳаларини амалга оширишда асосий буюртмачи ҳисобланади.
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Бошқарув кенгашининг қарори билан "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали босқичма-босқич сотилади;
истисно тариқасида, ер участкаларини сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
11. Бошқарув кенгаши (С.У.Умурзаков, А.А.Абдухакимов "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда:
ХУК ҳудуди чегараларини белгилашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК ХУК ташкил қилиш мастер-режасига киритилган объектларни ҳисобга олган ҳолда "Чорвоқ" эркин туристик зонасининг бош режасига ўзгартириш киритилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, "Чорвоқ" эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда:
бир ой муддатда ХУК ҳудудида йўл-транспорт, коммунал ва туризм инфратузилмаларини қуриш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш бўйича мақсадли музокаралар ўтказилишини таъминласин;
салоҳиятли хорижий инвесторлар ва лойиҳа таклифлари (объектлари) сотуви бўйича таҳлилчилар билан, шу жумладан, ташкил этилаётган "Road-show" доирасида учрашувлар ўтказсин;
ҳар чоракда хорижий инвесторлар билан ўтказилган музокаралар якуни бўйича ташаббускорлар, амалга ошириш муддатлари ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгиланган ҳолда ХУК ҳудудида туризм инфратузилмасини тезкор ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини Бошқарув кенгашига киритиб борсин.
13. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ ХУК ҳудудидаги объектлар (меҳмонхоналар, ресторанлар, савдо шоҳобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари) қурилишини молиялаштириш учун хорижий кредит линиялари маблағларини жалб қилиш масаласини, уларни тақдим этиш тартиби ва шартларини аниқлаган ҳолда ишлаб чиқсин.
14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бўстонлиқ туманининг туристик салоҳиятини ривожлантириш ва ХУК ҳудудида олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича бир қатор кўрсатувларни мунтазам ташкил этсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 17 сентябрдаги
559-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий
курортни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини
жадал амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар
РЕЖАСИ
2020 йил 17 сентябрдаги
559-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Белдирсой-Чимён-Нанай" ХУКни қуриш лойиҳасини
жадал амалга ошириш ва ишга тушириш бўйича
Бошқарув кенгашининг
ТАРКИБИ
1. Умурзаков С. |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Кенгаш ҳамраиси |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризм ва маданий мерос вазири, Кенгаш ҳамраиси
|
|
- |
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, Кенгаш раиси ўринбосари
|
|
4. Войтов А. |
- |
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
5. Саифназаров С. |
- |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари |
6. Хидоятов Ш. |
- |
Қурилиш вазирининг ўринбосари |
7. Ходжаев Ш. |
- |
Энергетика вазири ўринбосари |
8. Абдувалиев А. |
- |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б. |
- |
Туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари
|
|
10. Низамов С. |
- |
Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш бўйича ўринбосари |
11. Мирсоатов А. |
- |
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ бошқаруви раиси |
12. Фредерик Жамард |
- |
"Geode" компанияси раҳбари (келишувга асосан) |
13. Жан-Лу Патриарх |
- |
"Patriarche" компанияси раҳбари (келишувга асосан) |
14. Филипп Лебрассур |
- |
"Manie Lives" компанияси раҳбари (келишувга асосан) |
15. Лавозимига кўра |
- |
Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти мудири, Кенгаш котиби |
Изоҳ. Бошқарув Кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 18 сентябрь