ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.09.2020 й. 573-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 сентябрдаги

573-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат

қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси (кейинги ўринларда - Ғазначилик) Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси (кейинги ўринларда - Кафолат жамғармаси) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

2. Кафолат жамғармаси давлат қарзига ўз вақтида, тўлиқ ва кафолатли хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида тузилади.

Кафолат жамғармаси даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.


3. Кафолат жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари миллий ва чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.


4. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштириладиган дастурлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан суверен халқаро облигациялар чиқариш, бюджетни қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш ва бошқа дастурларни ўз ичига олади.

5. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳалар давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади ва ушбу қарз уларнинг ўз маблағлари ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланиши назарда тутилган лойиҳаларни ўз ичига олади.


6. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати учун тўловлар (кейинги ўринларда - тақдирлаш пули) кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ фоиз ҳисоблаш даври мобайнида кредит бўйича қарздорликнинг кунлик қолдиғидан камида йиллик 0,5 % миқдорида ҳисобланиб, йиғиб борилади ҳамда фоизлар ва асосий қарз тўланадиган тегишли саналарда (тўлов кунидан олдин амалга оширилган тўловлар ҳам) "Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси" АЖ савдо сессияларида белгиланган жорий курс бўйича тенг миқдорда сўмда тўланади.

Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган кредитлар бўйича тақдирлаш пули ундирилмайди.

Тақдирлаш пулини тўлаш уч банк иш кунидан ортиқ муддат мобайнида кечиктирилган тақдирда, қарз олувчилар томонидан муддати ўтказиб юборилган суммага қўшимча равишда ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,1 фоизи миқдорида пеня тўланади, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кафолат учун ҳисобланган тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.

7. Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинган кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашда кредит (қарз) бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан эҳтимолдаги таваккалчиликларни қоплаш мақсадида фойдаланиш учун қайта кредитланадиган битимларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жалб қилинаётган кредит (қарз) ставкасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси маржаси (кейинги ўринларда - маржа) белгиланади.

Тўлаш манбаи Давлат бюджети маблағлари бўлган қайта кредитланадиган битимларда маржа белгиланмайди.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ тақдирлаш пули ва (ёки) маржадан тўлиқ ёки қисман озод қилиш бўйича имтиёз берилиши мумкин.



2-БОБ. КАФОЛАТ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


9. Қуйидагилар Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

а) жалб этиладиган кредитлар (қарзлар) бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари берилганлиги учун ундириладиган тақдирлаш пули;

б) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ва шу валютада кайта кредитланадиган битимлардаги кредит (қарз) бўйича қарздорлик тўлиқ тўланган тақдирда, кредит (қарз) бўйича Ўзбекистон Республикаси маржасининг фойдаланилмай қолган суммасига тенг миқдорда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ўтказиладиган маблағлар;

в) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ва миллий валюта, шунингдек, чет эл валютасида қайта кредитланадиган битимлар бўйича тўлов муддатларининг талаблари тўлиқ бажарилмаганда муддати ўтган қарздорликлар (асосий қарз, фоиз, маржа ва бошқа тўловлар) юзасидан ҳисобланган ва тўланган (ундирилган) пенялар (шу билан биргаликда жарималар);

г) Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган барча турдаги ҳалқаро ва маҳаллий қарз битимларида, қайта кредитлаш битимларида, Молия вазирлиги томонидан чет эл валютасида маблағларни депозитга қўйиш, ссуда ва кредит линияларини ажратиш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги бошқа мажбуриятлар бўйича шартномаларда белгиланган молиявий шартлар ва талабларнинг (ковенантлар) бузилиши ҳолатлари аниқланганда ундириладиган тўловлар;

д) Ўзбекистон Республикаси номидан хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси номидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки улар ваколат берган орган томонидан чет эл валютасида жалб қилинадиган ёки миллий валютада қайта кредитланадиган битимларда кредитларнинг фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқдан тушадиган тушумлар;

е) Иқтисодиёт ва молия вазирлигида вақтинча бўш турган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган қарзларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

ж) Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқ бўйича даромадлар;

з) қайта кредитлаш шартномаларига асосан қарздорлар томонидан қайтарилган маблағларнинг давлат ташқи қарзи тўловларидан ортиб қолган қисмини келгусида давлат ташқи қарзи тўловлари учун захира сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

и) Кафолат жамғармасининг вақтинча бўш турган миллий ва чет эл валютасидаги маблағларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларига белгиланган тартибда депозитга жойлаштиришдан ҳамда юқори ликвидли қимматли қоғозларга инвестиция қилишдан олинадиган даромадлар;

к) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни депозитга жойлаштириш, кредит линияси очиш ва бюджет ссудасини ажратишдан фоиз тарзида тўланадиган даромадлардан олинган фойда солиғи миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадларини ушбу суммага камайтирган ҳолда ўтказиладиган ажратмалар;

л) Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг (норуда фойдали қазилмалардан ташқари) прогноздан орттириб бажарилган қисмининг 50 фоизи миқдорида, лекин йиллик жами 150 млрд. сўмдан кўп бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратмалар;

м) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

н) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

о) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар.


3-БОБ. КАФОЛАТ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


10. Кафолат жамғармаси маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

а) қарздор ташкилотлар давлат қарзи бўйича тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда қарздор ташкилотлар томонидан қайта қоплаш шарти билан қарз тўловларини амалга ошириш;

б) Ўзбекистон Республикаси номидан чет эл валютасида жалб қилинган давлат ташқи қарз маблағларини миллий валюта ҳамда чет эл валютасида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш натижасида юзага келадиган валюта курси хатарларининг олдини олиш учун. Бунда чет эл валютасида жалб қилинган ва миллий валюта ҳамда чет эл валютасида берилган кредитларнинг фоиз тўловлари ўртасидаги ижобий фарқ Кафолат жамғармасида жамланади ва валюта курси ўзгариши таъсирида юзага келадиган тафовутлар ушбу маблағлар ҳисобига қопланади;

в) чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш;

г) давлат шеригининг айби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим доирасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича юзага келган зарарларни қоплаш;

д) Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларини жойлаштиришдан тушган маблағларни депозитга жойлаштириш, кредит линияси очиш ва бюджет ссудасини ажратишдан фоиз тарзида олинадиган даромадлар ва облигациянинг ташқи купон фоиз тўлови ўртасида юзага келадиган салбий фарқни қоплаш;

e) қарздор ташкилотлар томонидан қайта кредитлаш шартномаларига мувофиқ мажбуриятлар тўлиқ амалга оширилгандан сўнг давлат қарзи тўловларининг етишмаган қисмини тўлаш. Шунингдек, давлат қарзи билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган бошқа турли тўловлар ҳам жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин;

ж) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келадиган давлатнинг шартли мажбуриятлари бўйича тўловларни амалга ошириш.

11. Кафолат жамғармаси маблағларидан мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун фойдаланиш тақиқланади.



4-БОБ. КАФОЛАТ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


12. Давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда, Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига, Кафолат жамғармаси маблағлари етмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан қайтарилади.


13. Кафолат жамғармасининг жорий молия йилида фойдаланилмаган маблағлари молия йили охирида Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилларда фойдаланилади.


14. Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига давлат ташқи қарзи учун амалга оширилган тўловдан сўнг бир банк иш куни мобайнида Ғазначилик томонидан қарздор ташкилот(лар)га амалга оширилган тўлов ва қарзларни қайтариш бўйича хабарнома жўнатилади.


15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан қарздор ташкилот ўртасида тузилган қайта кредитлаш шартномаларида бошқа муддат белгиланмаган бўлса, қарздор ташкилотнинг қарздорлиги Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланган кундан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қарздор ташкилотнинг асосий банк ҳисобварақларига инкассо топшириқномалари қўйилади. Инкассо топшириқномалари қонун ҳужжатлари талаблари асосида бажарилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги амалдаги қарздор ташкилотларнинг қарздорлигини маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадлари ёки бошқа шерик қарздорлар маблағлари ҳисобига ундириб олиш бўйича қонун ҳужжатлари доирасида чоралар кўради.

Қарздор ташкилотлардан тўловлар 30 календарь кун давомида тўлиқ қайтарилмаган тақдирда, мазкур тўланмаган қарздорлик ва унга ҳисобланган пенялар ҳамда қўлланилган жарималар суд тартибида ундирилади.


16. Қарздор ташкилотларнинг қарздорлиги Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланишидан қатьи назар, қарздор ташкилотнинг қайта кредитлаш шартномаларига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятлари ўз кучида қолади ҳамда ўз вақтида қопланмаган муддати ўтган қарздорликлар учун шартнома шартлари бўйича пенялар ва жарималар қўлланиланади.


5-БОБ. КАФОЛАТ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


17. Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳисоби Ғазначилик томонидан юритилади ва чораклик, ярим йиллик ҳамда йиллик ҳисоботлар тузилади.


18. Ғазначилик Кафолат жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


20. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 сентябрь

















































Время: 0.1971
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск