ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласи /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2020 й. ПФ-6066-сон "Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.09.2020 й.

N ПФ-6066



ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қимматбаҳо металларни қабул қилиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобини юритиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолининг қимматбаҳо металлардан жамғарма сифатида фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ:


1. Марказий банк, Молия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг жисмоний шахсларга тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда ва товарларни олиб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган меъёридан ошган тақдирда, мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Давлат божхона қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу банднинг қоидаларини республика аҳолисига ва хорижий давлатларнинг фуқароларига етказиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


2. Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги муносабати билан Марказий банкнинг:

Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигини (кейинги ўринларда - Агентлик) тугатиш ва Марказий банкнинг марказий аппарати тузилмасида Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматини (кейинги ўринларда - хизмат) ташкил этиш;

тугатилаётган Агентликнинг Марказий банк томонидан халқаро резервларни бошқариш операциялари доирасида сотиб олинадиган ва сотиладиган қимматбаҳо металларни ҳамда сақланаётган бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ва ҳисобини юритиш борасидаги функцияларини хизматга ўтказиш таклифлари маъқуллансин.


3. Белгилансинки:

Марказий банк тугатилаётган Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

хизмат томонидан қимматбаҳо металларни ҳамда бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатиш мақсадида фойдаланиладиган Марказий банкнинг бино ва объектлари ўта муҳим объектлар тоифасига киради ва тегишлича муҳофаза қилинади.


4. Марказий банк:

а) бир ҳафта муддатда:

хизматнинг ташкилий ва штат тузилмасини ҳамда у тўғрисидаги низомни тасдиқласин;

Агентликнинг пул маблағлари, мол-мулки, архив ва бошқа ҳужжатлари ўз балансига қабул қилинишини таъминласин;

б) қонунчиликка мувофиқ равишда Агентликни тугатиш чораларини кўрсин;

в) бир ой муддатда:

хизмат томонидан қимматбаҳо металларни қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ва ҳисобини юритиш тартибини тасдиқласин;

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


5. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ "Навоий КМК" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизмини жорий этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 сентябрдаги

ПФ-6065-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5215-сон Фармонида:


а) 1-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.

Қимматбаҳо металлар ва улардан тайёрланган бошқа буюмлар


7106 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли кумуш ёмбилардан (қуймалардан) ташқари), 7107 - 7111 00 000 0 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли олтин ёмбилар (қуймалардан) ташқари), 7115


";

б) 2-илованинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, рудалар, концентратлар, парчалар ва чиқиндилар, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, чиқиндилар, табиий қимматбаҳо тошларнинг кукунлари ва рекуператори, дур ва ундан тайёрланган буюмлар, қахрабо ва ундан тайёрланган буюмлар


2843, 3006 40 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106 - 7115 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли олтин ва кумуш ёмбилардан (қуймалардан) ташқари), 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган Марказий банкнинг олтин ва кумуш тангаларидан ташқари), 9003 19 000 1, 9021 29 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9101, 9111 10 000 0, 9113 10, 9608 10 920 0 ва 9608 10 990 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9608 30 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9705 00 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган Марказий банкнинг олтин ва кумуш тангаларидан ташқари), 7116 (фақат дур ва табиий қимматбаҳо тошлардан), 9602 00 000 0 (фақат ишлов берилган қахрабо ва ундан тайёрланган буюмлар)


".

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига 2-иловадан 61-банд чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3199-сон қарорининг 4-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 ноябрдаги "2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3388-сон қарорига 5-илованинг тўртинчи хатбошисидаги "Сабиров Б.Б. - Қимматбаҳо металлар агентлиги бош директори" сўзлари "Р.Э. Умаров - Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3512-сон қарорининг 1-банди "д" кичик бандида:


а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини уларнинг сертификатлари мавжуд бўлган ҳолатларда республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ва товарларни қонунчиликда белгиланган нормаларининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, йўловчи божхона декларациясини тўлдириб олиб чиқиш ҳуқуқига эга";


б) бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 сентябрдаги

ПФ-6065-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 31 октябрдаги "Қимматбаҳо металлар харид қилиш, сақлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3346-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5721-сон Фармонига 3-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 сентябрь






















































Время: 0.1891
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск