ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.09.2020 й. 583-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 24 сентябрдаги

583-сон қарорига

1-ИЛОВА



Коронавирус инфекцияси билан касалланган

беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус

инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият

олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш

тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган тиббиёт муассасалари, вақтинчалик шифохоналар ҳамда коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган аммо барча клиник белгилари мавжуд, шифохонага ётқизиш талаб қилинадиган беморлар учун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи провизор тиббиёт муассасаларида ва бўлимларида (кейинги ўринларда - стационар тиббиёт муассасалари) ва коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида (кейинги ўринларда - лабораториялар) фаолият олиб бораётган ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш тўловини (кейинги ўринларда - махсус устама) амалга ошириш тартибини белгилайди.

2. Ходимларга махсус устамалар ва уларга ҳисобланадиган ижтимоий солиқлар 2022 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

3. Махсус тўлов учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.


4. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун иш юкламаларини инобатга олган ҳолда уларнинг тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устама белгиланади.

Анестезиолог-реаниматолог врачларга махсус устамалар 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади;

Бошқа ходимлар таркибига жалб этилган ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар киради.

5. Бошқа ходимлар таркибига жалб этилган ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар киради.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан белгиланган тартиб доирасида анестезиолог-реаниматолог врачларига махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.



2-БОБ. МАХСУС ТЎЛОВЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


6. Махсус устама тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга, шу жумладан, қисқа муддатга жалб этилган тор йўналишдаги тиббиёт мутахассисларига ҳақиқатда ишланган иш ҳажми учун тўланади.

7. Лабораторияларда фаолият олиб бораётган ходимларга махсус тўловлар республика даражасидаги лабораториялар, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари лабораториялари, даволаш муассасалари лабораториялари ҳамда ОИТС марказлари лабораториялари учун юқори турувчи соғлиқни сақлаш органи раҳбарларининг буйруқлари асосида жалб этилган шахсларга тўланади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ушбу низомга иловага мувофиқ меъёрга, эпидемиологик ҳолатга асосан ходимларни лабораторияларга жалб этади.

Махсус тўловлар миқдори ҳақиқатда ишлаган давр учун ҳар ойлик иш юкламасини инобатга олган ҳолда ушбу лабораторияда ҳақиқатда шу даврда ўтказилган тест синовлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим бўлган ходимлар сонига мутаносиб равишда аниқланади.

9. Стационар тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга махсус тўловлар ушбу объектларда ҳақиқий ишланган даври учун тўланади. Бунда беморлар бўлмаган даврда вақтинча фаолият юритмаган давр учун махсус тўловлар тўланмайди. Беморлар сони белгиланган меъёрлар бўйича назарда тутилган ўринлар сонига нисбатан кескин камайган тақдирда, даволашга жалб этилган ходимлар сони тегишли равишда камайтирилади.


10. Коронавирус инфекцияси билан вафот этган ёки ушбу инфекцияга гумон қилинган марҳумлар жасадини кафанлаш ва дафн этиш гуруҳи юқори турувчи тегишли ташкилот буйруғи асосида ташкил этилади.

Коронавирус инфекциясидан вафот этган шахсларни паталоганатомик текширувдан ўтказиш, марҳумлар жасадини кафанлаш ва дафн этиш учун жалб қилинадиган ходимларга ҳақиқатда ишлаган иш даври учун ушбу низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган миқдорларда махсус тўловлар тўланади.

Бунда паталагоанатомик хизматининг 1 нафардан врач-паталоганатоми, санитари, санитар-фарроши, мурда ташувчи бригада санитари ва унинг ҳайдовчиси ҳамда дезинфекторлардан иборат гуруҳ (жами 6 нафар) тузилади.


11. Стационар тиббиёт муассасалари ва лабораторияларга жалб этиладиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар асосий иш жойининг раҳбари (ёки масъул шахси) сафарбар қилиниши ҳақидаги буйруғи билан бирга паспорт нусхаси, солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР), шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) рақами ҳақидаги маълумотларни стационар тиббиёт муассасаси ёки лабораторияси мавжуд бўлган муассасага тақдим этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органи стационар тиббиёт муассасаси ва лабораторияларга жалб этиладиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг рўйхатини (захирасини) шакллантириб боради.


12. Стационар тиббиёт муассасаси бухгалтери бошқа муассасалардан жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган "УзАСБО" дастурий мажмуига киритади ҳамда уларга махсус тўловларни тўлаш учун тегишли бухгалтерия ҳисоб-китобларини амалга оширади, тўлов қайдномаларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тегишли бўлинмасига сўровнома юборади.


13. Стационар тиббиёт муассасалари ва лабораториялар томонидан махсус тўловни тўлаш учун ҳисобварағида етишмайдиган маблағ бўйича қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида асосланган ҳисоб-китоблар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига (кейинги ўринларда - молия бошқармалари) тўловларни амалга оширишдан камида бир ҳафта олдин буюртманома тақдим қилади.


14. Молия бошқармалари асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ икки кун муддатда зарур қўшимча маблағларни тегишли муассаса шахсий ғазна ҳисобварағига ажратади.


15. Молия бошқармалари махсус тўловларни тўлиқ ажратиш учун шахсий ғазна ҳисобварағида маблағлар етишмовчилиги мавжуд бўлганида, асосланган ҳисоб-китоблар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, бир кун муддатда зарур маблағларни молия бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ажратади.


16. Стационар тиббиёт муассасалари ва лабораторияларнинг кадрлар бўлими ёки кадрлар ҳисобини юритиш вазифаси юклатилган ходим томонидан тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ишлаган соатлари кўрсатилган ҳолда иш кунини ҳисоблаш табели шакллантирилади ҳамда муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.

Муассаса ҳисобхонаси томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган "УзАСБО" дастурий мажмуада кунлик табелга асосан ҳар ойнинг ўн бешинчи ва охирги кунида махсус тўловлар ҳисобланади ва сўровнома шакллантирилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Ушбу Низом талаблари республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилади.


18. Ушбу Низомда назарда тутилган махсус тўловни олиш учун ходимлар ва ташкилотлар рўйхатлари тўғри шакллантирилиши, тегишли маълумот ва ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, шунингдек, ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсий жавобгарлик тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.


19. Тиббиёт муассасасига бириктирилган молия ходимлари бошқа муассасалардан жалб қилинган ходимларнинг маълумотларини аниқлашда, уларни бюджет ҳисоби ва ҳисобот юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган "УзАСБО" дастурий мажмуага киритишга, зарур ҳолларда махсус тўловларни ҳисоблашда кўмаклашади.


20. Ушбу Низомда назарда тутилган махсус тўловлар тўғри, тўлиқ ва узлуксиз амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментига юкланади.


21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Махсус рағбатлантириш тўловларини

тўлаш бўйича коронавирус инфекциясини аниқлаш

лабораторияларига жалб қилинадиган ходимлар сони

МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Мутахассислар сони


Намуналар сони


100 тагача

таҳлил


100 тадан

250 тагача

таҳлил


250 тадан

500 тагача

таҳлил


500 тадан

800 тагача

таҳлил


Кейинги

ҳар 300 та

таҳлилга


Намуналарни олиш гуруҳи

1

Лаборант


0,5

1

2

4

1

2

Ҳайдовчи*


0,5

1

1

1

-

ПЗР лабораториялари

1

Врач-лаборант


0,5

1

2

3

1

2

Лаборант


0,5

1

2

3

1

3

Санитарка**







Рўйхатга олиш гуруҳи

1

Лаборатория раҳбари


-

0,5

1

1

-

2

Тиббий рўйхатчи


-

1

1

2

-

  

Изоҳ. Намуналар сони меъёри 1 суткада ҳисобланади.


*) бошқа муассасалардан намуналарни ташиш учун махсус автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда.

**) 12 соатлик иш вақти учун ПЗР тест таҳлилини ўтказаётган хона учун 1 та лавозим.

Масалан, коронавирус инфекциясини аниқлайдиган лабораторияга таҳлил ва намуналарни олувчи лаборант жалб қилинган. Унинг кунлик иш ҳажми 250 та ва 30 кунга 7 500 та таҳлилни олишдан иборат. Бу ходим белгиланган нормани тўлиқ бажариши билан юқорида кўрсатилган 15 миллион сўм махсус тўловни олади. Агар ходим белгиланган 30 кун давомида камроқ ҳажмда иш бажарса, бажарган иш ҳажмига мутаносиб равишда махсус мукофот олади, яъни 30 кун давомида 3750 та намуна олса, унга махсус мукофотнинг 50 фоизи ёки 7 миллион 500 минг сўм тўланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 сентябрь











































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск