ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари/ Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар/ 2020 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.09.2020 й. ПҚ-4842-сон "Халқаро шартномага қўшилиш тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
25.09.2020 й.
N ПҚ-4842
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАГА
ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА
1. Юкларни халқаро йўлларда ташиш шартномаси тўғрисидаги Конвенциянинг электрон юк хатига оид 2008 йил 20 февралда Женева шаҳрида имзоланган Қўшимча баённомасига қўшилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул орган этиб белгилансин.
3. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномага қўшилиши ҳамда уни амалга ошириш учун масъул орган тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 26 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 28 сентябрь, 37-38-сон, 426-модда