ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар / Бошқа давлат фондлари /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш" жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 20.04.2017 й. ПҚ-2910-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 20 апрелдаги

ПҚ-2910-сон қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

"Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш"

жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия

вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти

ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий

жамғармалари маблағларини шакллантириш

ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш" жамғармаси (кейинги ўринларда - Республика жамғармаси) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий жамғармалар) маблағларини бошқариш, шу жумладан Республика ва ҳудудий жамғармалар маблағларини шакллантириш, молиялаштириш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини белгилайди.

2. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) молиялаштириш учун ташкил қилинган.

3. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди.


2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


4. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун олинадиган солиқ бўйича тушумларга мос равишда Давлат бюджетидан ажратиладиган ажратмалар;

мақсадли бюджет ажратмалари;

халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитлари;

халқаро донорларнинг грантлари, хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг маблағлари;

Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларга Дастурни бажариш доирасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, лойиҳа-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун маблағларга бўлган эҳтиёжга қараб ҳар ойда ажратилади.

6. Халқаро молия ташкилотлари ва донорларнинг грантлари ҳамда имтиёзли кредитлари, хайр-эҳсон қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг ғазначилик ҳисобварақларига тушади.

7. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳри бўйича бош бошқармаси ҳисоб-китоб касса марказида очиладиган ғазначилик ҳисобварақларида жамланади.


3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


8. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан қуйидагиларни молиялаштиришда фойдаланилади:

Дастурни бажариш доирасида лойиҳа-қидирув ишлари;

Дастур доирасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, энергия тежовчи ускуналар ва махсус техникалар харид қилиш.


4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ БОШҚАРИШ


9. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш департаментининг "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси" маблағларини бошқариш бўлими томонидан амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини молиявий тартибга солиш департаментининг "Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси" маблағларини бошқариш бўлими:

ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини қомплекс ривожлантириш ва модернизация қилишнинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда, зарур ҳолларда жойларга чиқиб иштирок этади;

дастурларни амалга ошириш доирасида сув таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича манзилли рўйхатлар бажарилишининг таҳлилини амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига маълум қилиш учун Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уни чораклар ва ойлар бўйича тақсимлаган ҳолда бир йиллик ижроси тўғрисида ҳисобот тайёрлайди;

Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ойма-ой тақсимотини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг раҳбариятига тасдиқлаш учун киритади;

ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурини молиялаштириш учун назарда тутилган Жамғарма маблағлари ҳисоби юритилишини таъминлайди.


5-БОБ. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ

ПРОГНОЗИНИ ТАЙЁРЛАШ, КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


11. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш давлат дастури ва Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.

12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Давлат бюджети ва бошқа манбалардан тушадиган тушумларнинг келгуси йилги прогнозларини тайёрлайди.

13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 июлга қадар барча йўналишлар бўйича Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар харажатлари прогнозини ҳамда сув таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишнинг кейинги йилги манзилли рўйхатлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда ҳар йили:

1 июлга қадар навбатдаги йилга мўлжалланган сув таъминоти ва канализация тизими объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича манзилли рўйхатларнинг якуний параметрларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгилаб берилган Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармаларга келиб тушиши прогноз қилинаётган маблағлар доирасида шакллантиради;

1 августга қадар шакллантирилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.

15. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 кун ичида келгуси йилга ўрнатилган харажатлар ҳажми тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигини ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖни хабардор қилади.


6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ САРФЛАШ ТАРТИБИ


16. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағлари Молия вазирлигининг ахборот тизимида республика ва ҳудудий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларидан сарфланади.

17. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ва ҳудудий молия органларида рўйхатга олинган тегишли харажатлар сметалари асосида ҳамда қонунчиликда ўрнатилган тартибда ўтказилган танлов савдоларининг натижаларига кўра ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурини бажариш учун амалга оширилади.

18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича шартномаларни ўрнатилган тартибда рўйхатга олади ҳамда улар бўйича тўловларни фақатгина харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида ва тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ равишда амалга оширади.

19. Қурилиш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан буюртмачиларнинг тўлов топшириқномалари асосида, манзилли рўйхатлар бўйича ўрнатилган лимитлар ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи тендер (танлов) савдоларининг натижаларини ҳисобга олиб тузилган шартномаларга мувофиқ қопланади:

қурилиш, реконструкция ва модернизация қилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича қурилишнинг прогноз қилинаётган йилига белгиланган ишлар қийматининг 30 фоизига қадар миқдорда тенг улушлар билан бўнак тўловларини амалга ошириш;

ажратилган бўнакнинг мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олиб, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ой жорий молиялаштириш;

шартномада келишилган кафолат муддати тугагач - пудратчига қолган 5 фоизни тўлаш.

20. Жамғарма маблағларини Дастурларда назарда тутилмаган мақсадларга сарфлаш тақиқланади.


21. Жорий молия йили якунлари бўйича қурилиш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли рўйхатларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмай қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Жамғарма даромадлари ва харажатларининг балансини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилган тартибда кейинги молия йилида тўланиши лозим.


22. Жамғарма ҳисобварақларидаги маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун, шу жумладан вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.



7-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ,

ҲИСОБОТИ ВА НАЗОРАТИ


23. Жамғарма маблағлари тушуми ва сарфланиши ҳисобини юритиш ҳамда улар юзасидан ҳисобот тузиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


24. "Ўзсувтаъминот" АЖ ҳар ой, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 кунидан кечиктирмай Молия вазирлигига ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилишга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл асосида тақдим этади.

25. Республика жамғармаси ва ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини "Ўзсувтаъминот" АЖ томонидан тақдим этилган сув таъминоти ва канализация тизимини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида, шу жумладан тўланган маблағлар, шунингдек, уларнинг бирламчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактуралар)га ва амалда бажарилган ишлар (хизматлар) ҳажмларига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида доимий мониторингни амалга оширади.

27. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича жавобгарлик "Ўзсувтаъминот" АЖ зиммасига юкланади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)













Время: 0.2426
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск