Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2020 год / Сентябрь, 2020 г. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2020 й. 575-сон "2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.09.2020 й.

N 575




2020 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ

БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА

ХАРАЖАТЛАРИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва унинг тақчиллиги кескин ошиб кетишининг ҳамда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича муҳим тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарори билан:

бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида назарда тутилган айрим харажатларни мақбуллаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:

бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, шу жумладан, ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига шакллантириладиган олий таълим муассасаларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туришни 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтириш;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилган харажатларни 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида назарда тутилган харажатларни 2-иловага мувофиқ;

2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида бюджет тизими бюджетлари ҳисобига қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг лимитларини 3-иловага мувофиқ мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган қуйидаги харажатлар:

2020 йилга қўшимча ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун йўналтирилиши режалаштирилган маблағлар 4-иловага мувофиқ;

ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун туман маҳаллий бюджетларига ажратилган маблағларнинг 100 млрд сўми 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилиши режалаштирилган 100 млрд сўм маблағдан 50 млрд сўми мақбуллаштирилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 16 апрелдаги 232-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми - республика бюджетига;

ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар - келгусида уларни коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 21 сентябрдаги

575-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан

мақбуллаштириладиган харажатлар


млн сўм

Т/р

Йўналишлар


Сумма


Жами мақбуллаштириладиган маблағлар


848 933,0

1

Бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) 2020 йил октябрь-декабрь ойлари учун моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан, ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига шакллантириладиган олий таълим муассасаларининг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси бўйича назарда тутилган маблағлар


296 100,0

2

Бюджет ташкилотларида (соғлиқни сақлаш муассасаларидан ташқари) асосий воситалар сотиб олиш учун назарда тутилган маблағлар


45 464,0

3

Маданият ва спорт муассасаларида тадбирлар ва хизмат сафарлари учун назарда тутилган маблағлар


10 000,0

4

Бюджет ташкилотларида хизмат сафарлари учун назарда тутилган маблағлар


15 900,0

5

Бюджет ташкилотларида жорий таъмирлаш учун назарда тутилган маблағлар


...
Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск