ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Давлат тили. Бошқа тиллардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2020 й. 592-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2020 й.

N 592




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ФУҚАРОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШДА ДАВЛАТ

ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет давлат фуқароларига давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан ўтиш учун давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда мурожаат қилиш тартиби;

давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказишнинг шаффоф ва очиқ тартиби;

давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳонини ўтказиш бўйича имтиҳон комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш;

давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синов имтиҳони натижаларини эълон қилиш ҳамда давлат тилини билиш бўйича малака сертификатини бериш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилишда чет давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонларини самарали ташкил қилиш ва ўтказиш чораларини кўрсин;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда чет давлат фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида масофадан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш ҳамда давлат тилини билиш тўғрисидаги малака сертификатини QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқлаган ҳолда электрон тарзда олиш тизимини жорий этсин;

икки ҳафта муддатда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича синовларни ўтказиш учун ҳудудий имтиҳон комиссиялари таркиби тасдиқланишини ҳамда заруратга қараб янгилаб борилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 мартдаги 117-сон қарорининг 3-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда талабгорларнинг давлат тилини билиш даражасини аниқлаш".


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 сентябрь
























Время: 0.2038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск