Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Баҳолаш фаолияти /

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 30.06.2020 й. 01/11-16/06-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.07.2020 й. 2152-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2020 й.

N 2152-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ БОШҚАРИШ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

30.06.2020 й.

N 01/11-16/06


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган

корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини

баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини

аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш буйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2010 йил 12 октябрдаги 01/11-18/08-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат кўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (руйхат рақами 2152, 2010 йил 10 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 412-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                                         С. Бекенов






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган

корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини

баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини

аниқлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Қарорда:


а) номидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги қарор қилади:";


в) 1-банддаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2. Низомда:


а) номидаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Давлат активларини бошқариш агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига ва баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) буюртмаларига асосан баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган баҳоловчи ташкилотлар (бундан буён матнда баҳоловчи ташкилот деб юритилади) томонидан баҳолаш объектларини баҳолаш хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.";


в) 1 ва 3-бандлардаги "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин;


г) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссияси қарорлари билан баҳоловчи ташкилот шу жумладан, хорижий баҳоловчи ташкилот жалб қилинган ҳолларда ҳамда ушбу қарорларда уларни жалб қилишнинг ва (ёки) улар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлашнинг мазкур Низомда кўзда тутилмаган бошқача тартиби белгиланган тақдирда Агентлик ва баҳоловчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномаларга татбиқ этилмайди.";


д) 4-банддаги "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар "Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Қ = [(ЭКИҲ х К1) + (ЭКИҲ х К2)] х Кё х Кҳ - Қтэ, бунда:" деган сўзлар "Қ = [(БҲМ х К1) + (БҲМ х К2)] х Кё х Кҳ, бунда:" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҲМ - баҳолаш санасидаги Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори;";

бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги "энг кам иш ҳақи" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


ж) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Қ = (ЭКИҲ х К1) х Кё х Кҳ - Қтэ, бунда:" деган сўзлар "Қ = (БҲМ х К1) х Кё х Кҳ, бунда:" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 8-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қ = [(БҲМ х (К3 х С) х Кк) + БҲМ] х Кё х Кҳ, бунда:";

тўртинчи хатбошидаги "энг кам иш ҳақи" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


и) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат рақобат қўмитаси" деган сўзлар "Агентлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


к) 10 ва 11-бандлардаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


л) 15-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таҳлилий экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ баҳолаш санасига ҳисобланган хизматлар қийматининг 20 фоизи, лекин баҳолаш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан кўп бўлмаган миқдорда;

дала шароитида экспертиза ўтказилганда, мазкур Низомга мувофиқ баҳолаш санасига ҳисобланган хизматлар қийматининг 25 фоизи, лекин баҳолаш санасидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кам бўлмаган миқдорда.";


м) қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Баҳолаш объектлари хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда, уларни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини баҳолаш санасидан бошлаб бир календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда таҳлилий экспертизадан ўтказилади.".


3. 1-4-иловалар ушбу ўзгартириш ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.






Ўзгартиришлар ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси

Давлат активларини бошқариш

агентлиги буюртмаларига асосан

баҳолаш объектларини баҳолашда

баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг

қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисида низомга

1-ИЛОВА



1-ЖАДВАЛ



Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар

N

Баҳолаш объектининг майдони - бино

(шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)*


К1

1.

100 кв.м гача


5

2.

100 дан 300 кв.м гача


9

3.

300 дан 600 кв.м гача


13

4.

600 дан 1000 кв.м гача


17

5.

1000 дан 2000 кв.м гача


21

6.

2000 дан 3500 кв.м гача


25

7.

3500 дан 5000 кв.м гача


29

8.

5000 дан 7000 кв.м гача


33

9.

7000 дан 9500 кв.м гача


37

10.

9500 дан 12500 кв.м гача


41

11.

12500 кв.м ва ундан ортиқ


45

            

*) хизматлар қийматини аниқлашда бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) майдони баҳоланаётган ҳамма бинолар (шу жумладан, қурилиши тугалланмаганлари) майдонларининг йиғиндиси сифатида аниқланади.



2-ЖАДВАЛ



Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар

N

Бинолардан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

ташқари асосий фондлар сони*


К2


1.

50 донагача


8

2.

50 дан 200 донагача


10

3.

200 дан 400 донагача


15

4.

400 дан 700 донагача


30

5.

700 дан 1100 донагача


40

6.

1100 дан 1500 донагача


50

7.

1500 дан 2000 донагача


70

8.

2000 дан 3000 донагача


100

9.

3000 дан 4000 донагача


130

10.

4000 дан 5000 донагача


160

11.

5000 дан 6000 донагача


200

12.

6000 дан 7000 донагача


230

13.

7000 дан 8000 донагача


260

14.

8000 дан 9000 донагача


280

15.

9000 ва ундан кўпроқ


300

             

*) хизматлар қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги сифатида қаралади.



3-ЖАДВАЛ



Базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлар

Баҳолаш объекти*


С

К3

Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускунлар


1 бирлик

2,0

Транспорт воситалари


1 бирлик

1,5

Инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар


1 бирлик

0,5

         

*) хизматлар қийматини аниқлашда бир хил номдаги, ишга тушириш (экиш) йили ва маркаси (типи) бир хил бўлган баҳолаш объектлари баҳоланаётган объектнинг битта бирлиги деб қаралади.".






"Ўзбекистон Республикаси

Давлат активларини бошқариш

агентлиги буюртмаларига асосан

баҳолаш объектларини баҳолашда

баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг

қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисида низомга

2-ИЛОВА



Давлат унитар корхонаси, бюджет ташкилоти,

хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар

(улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда хизматлар

қийматини аниқлаш бўйича

____-сон КАЛЬКУЛЯЦИЯ

_________________ ш.

"___" ________ 20__ й.

баҳолаш бўйича асос рақами ва санаси:


(сўм)

N

Баҳолаш объекти

Ўлчов бирлиги

Коэф-т

(К1, К2)


Қиймат


Баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш санасидаги

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм):


1

Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

100 кв.м гача


5

К1 х БҲМ

100 дан 300 кв.м гача


9

300 дан 600 кв.м гача


13

600 дан 1000 кв.м гача


17

1000 дан 2000 кв.м гача


21

2000 дан 3500 кв.м гача


25

3500 дан 5000 кв.м гача


29

5000 дан 7000 кв.м гача


33

7000 дан 9500 кв.м гача


37

9500 дан 12500 кв.м гача


41

12500 кв.м ва ортиқ


45

2

Бинолардан (шу жумладан, қурилиши тугалланмаганлари) ташқари асосий фондлар

50 донагача


8

К2 х БҲМ

50 дан 200 донагача


10

200 дан 400 донагача


15

400 дан 700 донагача


30

700 дан 1100 донагача


40

1100 дан 1500 донагача


50

1500 дан 2000 донагача


70

2000 дан 3000 донагача


100

3000 дан 4000 донагача


130

4000 дан 5000 донагача


160

5000 дан 6000 донагача


200

6000 дан 7000 донагача


230

7000 дан 8000 донагача


260

8000 дан 9000 донагача


280

9000 ва ундан кўпроқ


300

3

Сумма



                

Кўрсаткичлар



4

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 3сатр х тегишли коэффициент


5

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 4сатр х тегишли коэффициент


6

Баҳолаш объекти хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги 5 фоизгача (5 фоиз ҳам киради) акциялар (улуш) бўлганда


= 5сатр х 0,5

7

Ердан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати баҳоланганда


3 х БҲМ

8

Ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда


10 х БҲМ

9

Баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда


= (5 сатр + 7 сатр + 8 сатр) х 0,5 ёки (6 сатр + 7 сатр + 8 сатр) х 0,5


10

ҚҚСсиз хизматлар қиймати


= (5 сатр + 7 сатр + 8 сатр) ёки (6 сатр + 7 сатр + 8 сатр) ёки 9 сатр


11

ҚҚС



12

Хизматлар қиймати ҚҚС билан биргаликда


= 10 сатр+11 сатр


М.Ў.

Агентлик

(ҳудудий бошқармаси) раҳбари

_____________

Бош ҳисобчи


_____________

Баҳоловчи ташкилот раҳбари

_____________


Бош ҳисобчи


_____________".

        





"Ўзбекистон Республикаси

Давлат активларини бошқариш

агентлиги буюртмаларига асосан

баҳолаш объектларини баҳолашда

баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг

қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисида низомга

3-ИЛОВА



Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

баҳоланганда хизматлар қийматини аниқлаш бўйича

_____-сон КАЛЬКУЛЯЦИЯ

__________________ ш.

"___" ________ 20__ й.

баҳолаш бўйича асос рақами ва санаси:


(сўм)

N

Баҳолаш объекти


Ўлчов бирлиги


Коэф-т

(К1, К2)


Қиймат



Низомга асосан баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш санасидаги

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм):


1

Бино (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган)

100 кв.м гача


5

К1 х БҲМ

100 дан 300 кв.м гача


9

300 дан 600 кв.м гача


13

600 дан 1000 кв.м гача


17

1000 дан 2000 кв.м гача


21

2000 дан 3500 кв.м гача


25

3500 дан 5000 кв.м гача


29

5000 дан 7000 кв.м гача


33

7000 дан 9500 кв.м гача


37

9500 дан 12500 кв.м гача


41

12500 кв.м ва ортиқ


45

2

Сумма


-

             

Кўрсаткичлар



3

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 2 сатр х тегишли коэффициент


4

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 3 сатр х тегишли коэффициент


5

Ердан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати баҳоланганда


3 х БҲМ


6

Ер участкасини хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда


10 х БҲМ


7

Баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда


=(4 сатр + 5 сатр + 6 сатр) х 0,5

8

ҚҚСсиз хизматлар қиймати


= (4 сатр + 5 сатр + 6 сатр) ёки 7 сатр


9

ҚҚС



10

Хизматлар қиймати ҚҚС билан биргаликда


= 8 сатр+9 сатр

М.Ў.

Агентлик

(ҳудудий бошқармаси) раҳбари

_____________

Бош ҳисобчи


_____________

Баҳоловчи ташкилот раҳбари

_____________


Бош ҳисобчи


_____________".

        





"Ўзбекистон Республикаси

Давлат активларини бошқариш

агентлиги буюртмаларига асосан

баҳолаш объектларини баҳолашда

баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг

қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби

тўғрисида низомга

4-ИЛОВА

Бошқа давлат активлари баҳоланганда

хизматлар қийматини аниқлаш бўйича

_______-сон КАЛЬКУЛЯЦИЯ


__________________ ш.

"___" ________ 20__ й.

баҳолаш бўйича асос рақами ва санаси:


(сўм)

N

Баҳолаш объекти


Ўлчов

бирлиги


Коэф-т

(К1, К2)


Сони

(С)


Қиймат



Низомга асосан баҳоловчи ташкилот хизматларининг қийматини аниқлаш санасидаги

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори (сўм):


1

Иншоотлар, узатувчи мосламалар, машина ва асбоб-ускунлар


1 бирлик

2


К3 х БҲМ х С


2

Транспорт воситалари


1 бирлик

1,5


К3 х БҲМ х С


3

Инструментлар, инвентарь, ишчи ҳайвон, кўп йиллик ўсимликлар ва бошқа асосий фондлар


1 бирлик

0,5


К3 х БҲМ х С


4

Сумма



-

             

Кўрсаткичлар



5

Камайтирувчи коэффициент (Кк)


= 4 сатр х 0,05


6

Базавий ҳисоблаш миқдори


= 5 сатр+БҲМ


7

Баҳолашда қўлланилган ёндашув сонини ҳисобга олувчи коэффициент, (Кё)


= 6 сатр х тегишли коэффициент


8

Баҳолаш объекти жойлашган ҳудудни ҳисобга олувчи коэффициент, (Кҳ)


= 7 сатр х тегишли коэффициент


9

Баҳолаш объекти олдинги баҳолаш санасидан икки календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддатда такроран баҳоланганда


= 8 сатр х 0,5

10

ҚҚСсиз хизматлар қиймати


8 сатр ёки 7 сатр


11

ҚҚС



12

Хизматлар қиймати ҚҚС билан биргаликда


=10 сатр+11 сатр


М.Ў.

Агентлик

(ҳудудий бошқармаси) раҳбари

_____________

Бош ҳисобчи


_____________

Баҳоловчи ташкилот раҳбари

_____________


Бош ҳисобчи


_____________".

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 5 октябрь, 39-сон, 440-модда





































Время: 0.2258
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск