ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 27.06.2020 й. 15/5-сон "Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.07.2020 й. 2816-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.07.2020 й.

N 2816-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.06.2020 й.

N 15/5


ҚАРОРИ



Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса

тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник

талабларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 25 июндаги 18/2-сон қарори (рўйхат рақами 2816, 2016 йил 26 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 30-сон, 366-модда) билан тасдиқланган Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса тармоқларини тузилишига қўйиладиган техник талабларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                               М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Банклар ва уларнинг филиаллари биноларида касса

тармоқларини тузилишига қуйиладиган техник

талабларга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Банкда (филиалда) ташкил этилган касса тармоғи таркибида қуйидаги хоналар ва кассалар бўлиши лозим:

пул омбори;

пул омборининг олд хонаси;

кечки касса хонаси ёки кечки кассанинг пул омбори;

инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш хонаси;

нақд пул ва бошқа қимматликларни қайта санаш кассаси;

кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси;

касса ходимларининг шахсий буюмларини сақлаш ҳамда касса ходимлари фойдаланишлари учун бошқа маиший-хўжалик хоналари;

банкнинг (филиалнинг) нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация хизмати автомашиналарига юклаш ёки тушириш учун мўлжалланган инкассация бокси (бундан буён матнда инкассация бокси деб юритилади).

Банк (филиал) биносининг ҳажми ва унда хоналарнинг жойлашиши инобатга олинган ҳолда кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси мазкур Техник талабларга мувофиқ ҳолда касса тармоғидан алоҳида ҳам ташкил этилиши мумкин.".


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Касса тармоғи ва унинг хоналари банкда (филиалда) сақланадиган нақд пул ва бошқа қимматликларнинг ҳажми келгусида ортишини инобатга олган ҳолда, шунингдек ёнмайдиган қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда қурилиши лозим.

Касса тармоғидаги хоналарни қайтадан қуриш, ўзгартириш ва кенгайтириш ишлари ёнғин хавфсизлиги талаблари асосида амалга оширилади. Бунда фавқулодда вазиятларда инсонларни ва моддий бойликларни банк (филиал) биносидан хавфсиз эвакуация қилиш учун шароит яратилган бўлиши керак.".


3. 10-17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Касса тармоғида касса мудирининг хонаси кирим ва чиқим ёки кирим- чиқим касса операциялари амалга оширилишини кузатиш имкониятини берадиган тарзда жойлашиши керак.

11. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасига ажратилган майдон кассадаги нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланишини таъминлаш ҳамда касса операцияларини амалга ошириш учун имконият яратиб бериши лозим.

12. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасининг олд томони касса залига қараган бўлиши керак.

13. Мижозларнинг касса хонасига эркин кириб боришининг олдини олиш мақсадида кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасининг касса зали томонига мустаҳкам тўсиқ ўрнатилиши лозим.

14. Кирим, чиқим ёки кирим-чиқим касса кассирлари томонидан мижозларга касса хизмати кўрсатилаётганида, мижоз томонидан касса ходимининг фаолиятини кузатиб туриш учун имконият яратилган бўлиши лозим.

15. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассасининг касса зали томони мижоз томонидан нақд пул ва бошқа қимматликларни қабул қилиб олиши ёки топшириши учун шароит яратилган ҳолда жиҳозланиши керак.

16. Банкда (филиалда) кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси алоҳида, ёнма-ён жойлашган ҳолда ташкил этилганда, мазкур кассалар нақд пул ва бошқа қимматликларнинг бут сақланиши ҳамда дахлсизлигини таъминлаш, шунингдек касса операцияларини назорат қилиш имконияти яратилган ҳолда жиҳозланган бўлиши керак.

17. Кирим кассаси, чиқим кассаси ёки кирим-чиқим кассаси ички ва ташқи томонидан қулфланадиган эни камида 90 см бўлган эшикка ҳамда банк (филиал) касса тармоғининг бошқа хоналари билан боғлаб турувчи алоҳида йўлакка эга бўлиши лозим..".


4. 20-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Қайта санаш кассаси хонасининг майдони битта ходимга камида 4 кв.м майдон тўғри келишини ҳисобга олган ҳолда қурилиши лозим.".


5. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Касса тармоғидаги пул омбори олд хонасининг майдони камида 6 кв.м бўлган пул омборининг олд хонаси бўлиши лозим.".


6. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Пул омборининг эшиги сурғучланиши талаб этилганда, пул омборининг олд хонасига сурғучни қиздирганда чиқадиган ҳидни тортувчи махсус мослама ўрнатилади.".


7. 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"27. Пул омборига фақат пул омборининг олд хонасидан кирилади. Битта пул омбори олд хонасидан бир нечта пул омборига кириш мумкин бўлса, ушбу пул омборининг олд хонаси барча пул омборлари учун олд хона ҳисобланади.

28. Пул омборининг майдони камида 10 кв.м, баландлиги эса 2,5 м бўлиши лозим.".


8. 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Пул омборининг шифти 20 см қалинликдаги яхлит темир-бетон қобиқ ва ташқи ёпувчи плитадан иборат бўлади. Бунда, пул омборининг шифтини ташкил этувчи темир-бетон қобиққа, банк биноси (бино қавати) томининг оғирлиги тушмаслиги керак.".


9. 43-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Йўналиш бўйича йиғиб келинган ёки узайтирилган иш куни режимида ишловчи банк (филиал) биноси ва биносидан ташқарида жойлашган кассалардан ташиб келинган инкассация сумкаларини (қопларини) қабул қилиш учун касса тармоғида кечки касса хонаси ташкил этилади.".


10. 44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Банкда (филиалда) кечки кассанинг пул омбори мавжуд бўлмаса, кечки касса хонаси кечки кассанинг пул омбори вазифасини бажариши мумкин. Бунда, кечки касса хонасидаги нақд пул ва бошқа қимматликлар деворга ёки полга қотирилган ёнмайдиган сейфларда, сейф эшиклари қулфланган ва муҳрланган ҳолда сақланиши шарт.".


11. 45-банддаги "Кечки касса пул омборининг олд хонаси" деган сўзлар "Банк (филиал) кечки кассасининг пул омбори" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 46-48-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


13. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"55. Касса тармоғи хавфдан огоҳ этувчи, қўриқлаш сигнализация воситалари ва ёнғиндан хабар берувчи қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.".


14. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республика Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 июль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 5 октябрь, 39-сон, 439-модда















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск