ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2020 й. 595-сон "Опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2020 й.

N 595




ОПЕРА САНЪАТИГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

МАКТАБ-ИНТЕРНАТ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Опера санъатининг кўп асрлик ижро йўлларини пухта ўзлаштириш, ёш авлод вакилларига ўргатиш, уларга миллий ва жаҳон классик мусиқасининг ноёб намуналаридан баҳраманд бўлишлари учун кенг имкониятлар яратиш, шунингдек, опера санъати бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг:

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 24-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби негизида опера санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат (кейинги ўринларда - мактаб-интернат) ташкил этиш;

мактаб-интернат учун қўшимча бино ва иншоотлар, шу жумладан, 100 ўринли ётоқхона ва ошхона, 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактаб-интернатнинг 8-синфига 25 нафар ўқувчи танлов асосида қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига мактаб-интернатнинг моддий-техника базасидан, педагог кадрларнинг салоҳияти ва эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

а) 2021 йил 1 июнга қадар:

мактаб-интернатни жиҳозлаш учун мусиқа чолғулари ва ускуналарининг техник параметрларини ишлаб чиқиш;

мактаб-интернатнинг уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;

б) 2021 йил 1 сентябрга қадар мактаб-интернатнинг самарали фаолият кўрсатишини ҳамда уни танлов асосида малакали педагог кадрлар билан таъминлаш;

мактаб-интернатни дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишган ҳолда:

бир ой муддатда мактаб-интернатга бино ва иншоотлар қурилиши учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин;

2021 йил 1 августга қадар мактаб-интернат бино ва иншоотларини фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларининг молиялаштириш манбаларини белгилаш мақсадида икки ой муддатда тегишли қарор қабул қилсин. Бунда қуйидагиларни назарда тутсин:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.


6. Белгилаб қўйилсинки, мактаб-интернатни жорий сақлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети харажатлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритилади, 2022 йилдан бошлаб эса харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 сентябрь

















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск