Умная подшивка

2020 й. / НМ, 40 /

Биз яшайдиган уй

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Долзарб мавзу



ЎЗБЕКИСТОНДА ХАУСМАСТЕР

ВУЖУДГА КЕЛИШИ МУМКИН


Соф немис ихтироларидан ҳисобланган "хаусмастер" яқин вақт ичида мамлакатимизнинг кўп квартирали уй-жой фондидан кенг ўрин олиши мумкин. Promhouseнинг "Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жой фондини бошқаришнинг профессионаллашуви" лойиҳаси доирасида Германиянинг тажрибаси ҳамда уни яхши ўзлаштирган Беларуснинг тажрибасини бу борада татбиқ этиш имкониятлари ўрганилмоқда. Мазкур лойиҳа Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги остида "Шарқий Европада уй-жой хўжалиги" Ташаббуси (ИВО, Германия) томонидан амалга оширилмоқда. Немислар томонидан лойиҳанинг мувофиқлаштирувчиси сифатида Европа уй-жой ва кўчмас мулк таълим маркази (EBZ) иштирок этаётир. Ўзбекистон томонидан эса - Ўзбекистон Уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси иштирок этмоқда.


Мулкдорларнинг умумий мол-мулки билан боғлиқ бўлган уйдаги майда ишларни бажарувчи хаусмастернинг иши билан немис экспертлари бизнинг уй-жой хўжалиги мутахассисларимизни 2018 йилда Promhouseнинг олдинги босқичида таништирган эдилар. Бу ҳақда биз "Норма маслаҳатчи" газетасининг 17.07.2018 йилдаги 29-сонининг мавзувий саҳифасида ёзган эдик. Ҳозирги кунда Ўзбекистон мазкур тажрибани қўллашда қайси йўлдан бориши мумкинлиги масаласи ўртага ташланмоқда. Германия ва Беларуснинг тажрибалари бир-биридан бирмунча фарқланади. Германиядаги хаусмастер - бу касб эмас, шунинг учун касбий стандарт ҳам мавжуд эмас, бу соҳага таълим муассасаларида ўқитишмайди ҳам. Бу борадаги малакага базавий иш мутахассисликлари асосида эришилади, профессионал малака сертификат билан тасдиқланади. Беларусдаги хаусмастер эса касб ҳисобланади. Бу ерда касбий стандарт ишлаб чиқилган, кўчмас мулк объектларини бошқаришда бундай мутахассисликларни жорий этиш ҳақида ҳукуматнинг қарори мавжуд.

Promhouse платформасида ғояни мутахассислардан таркиб топган катта жамоа амалга оширади, улар сафида манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, бошқарув компанияларининг (БК) раҳбарлари бор. Халқаро экспертлар Ўзбекистон ишчи гуруҳлари вакилларига хаусмастер ишини ташкил этишга доир ҳужжатлар пакетини тақдим этган. Беларусь ва немисларнинг омихта тажрибаси биз учун фойдали бўлиши ҳамда уларни татбиқ этишимиз жараёнларини тезлаштириши мумкин. Ана шу мақсад йўлида "Германия ва Беларусда "Хаусмастер" институти" халқаро вебинари ўтказилди. Ўзбекистонликлар учун бу вебинар мамлакатимизнинг миллий ўзига

...
Время: 0.0034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск