ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 25.08.2020 й. 18/10-сон "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 29.09.2020 й. 1545-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.09.2020 й.

N 1545-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.08.2020 й.

N 18/10


ҚАРОРИ



Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                             М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Муқаддимадаги "Электрон тўловлар тўғрисида" деган сўзлар "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 1-бандда:

1-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар маркази (кейинги ўринларда - МБ ҲКМ) - бу Банклараро тўлов тизими таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ахборот тизими бўлиб, унинг функцияларига тижорат банкларининг Бош офисларига (кейинги ўринларда - банклар) ва Марказий банкка вакиллик ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда улар ўртасида электрон тўловларнинг белгиланган вақт давомида узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш киради;";

3-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3) Марказий банкнинг Ахборотлаштириш Бош маркази (кейинги ўринларда - АБМ) - Марказий банк билан тузиладиган шартномага асосан банклараро тўлов тизимига техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайдиган марказ;";

5-кичик банддаги "Электрон тўлов ҳужжати пул-ҳисоб-китобга" ва "Электрон тўлов ҳужжати" деган сўзлар тегишли равишда" ЭТҲ тўловга" ва "ЭТҲ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

6-кичик банддаги "бошқа банк адресига" деган сўзлар "бенефициар банкка" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3-банднинг "л" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"л) электрон тўловлар суммасининг миқдори бўйича чеклов ўрнатилмаслиги.".


4. 4-6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Марказий банк билан АБМ ўртасида тузиладиган шартнома асосида Банклараро тўлов тизими фаолият юритишини техник, дастурий ва эксплуатацион хизматлари таъминоти АБМ зиммасига юклатилади.

5. АБМ билан тузиладиган шартнома асосида МБ ҲКМ орқали электрон тўловларни амалга оширувчи банклар банклараро тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади.

6. Банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган банклар - тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг тўлов хизматларидан фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахслар банклараро тўлов тизимининг фойдаланувчилари ҳисобланади.".


5. 8 ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Банклараро тўлов тизими иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ва банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тўғрисидаги АБМ билан тузиладиган икки томонлама шартномалар асосида белгиланади.

Банклараро тўловларни амалга ошириш мақсадида банклар томонидан МБ ҲКМга узатилган ЭТҲларини қайта ишлаш ҳақ эвазига амалга оширилади.

Банклараро тўловлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган хизмат ҳақини ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинганда, Марказий банк ўзининг расмий веб-сайтида уч иш кунидан кечикмай эълон жойлаштиради ва бу ўзгартириш Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинганидан ўн беш кун ўтгач тўлов тизими оператори ва иштирокчилари томонидан қўлланилади.

9. Банклараро тўлов тизимида узатиш учун мўлжалланган тўлов ҳужжатларининг тўғри тўлдирилиши бўйича масъулият банк мижози зиммасига юклатилади.".


6. 11-банддан "ва МБ ҲКМ" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


7. 13-банддаги "Тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари" ва "ТТАТД" деган сўзлар тегишли равишда "Тўлов тизимлари фаолиятини тартибга солувчи" ва "ТТД" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 15-бандда:

1 ва 2-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) Марказий банкнинг банкларга лицензия беришга масъул департаменти (кейинги ўринларда - МБ ЛБД) МБ ТТДга банк томонидан банк фаолиятини амалга ошириш учун Марказий банк лицензиясини олганлиги тўғрисида, банкнинг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;

2) МБ ТТДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМнинг БДМАБ бўлими тижорат банк учун хос рақам ва унга тегишли реквизитларни захиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида банк ва МБ ТТДга бу ҳақда хабар беради;";

5-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5) МБ ЛБДнинг банкка лицензия берилганлиги, банкнинг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификацион рақами кўрсатилган Давлат солиқ қўмитасидан рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТД барча банкларга банкнинг очилганлиги, унга БДМАБда хос рақам берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади. Ўз навбатида, Марказий банкнинг электрон маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.".


9. 16-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Барча ишлар тугатилгандан сўнг, филиални банклараро тўлов тизимига улаш масаласида банк МБ ТТДга хат тақдим этади. Унда банк филиалининг номи, манзили ва банк статистик ҳисоботларини беришда филиалнинг ҳудудий тобелиги кўрсатилади.

Ушбу хатга асосан банк филиали учун БДМАБда захираланган хос рақам ва тегишли реквизитлар Марказий банкнинг тегишли электрон маълумотномасига киритилади ва банк филиали очилганлиги ҳамда уни банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида МБ ТТД томонидан барча банкларга расмий хабарнома юборилади.".


10. 17-банднинг 2-кичик бандидаги "МБ ҲКМ ва банк ўртасидаги шартномада бошқа ҳолат келишилмаган бўлса" деган сўзлар "шартномада бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Банклараро тўлов тизимида қўлланиладиган ЭТҲларининг таркиби ва тузилиши:

1) Банклараро тўлов тизимида 2-6-иловаларда келтирилган ЭТҲлар қўлланилади;

2) ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор банк томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар банкда электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (Тўлов ҳужжати коди) билан белгиланиши керак. Тўлов ҳужжати кодлари (кейинги ўринларда - ТҲК) 8-иловада келтирилган;

3) маблағларни ўз вақтида ва тўғри ўтказилишини таъминлаш учун ЭТҲ тайёрлашда тўлов ҳужжатларининг барча реквизитларини тўғри киритилиши керак;

4) тўлов топшириқномасини (ТҲК 01), тўлов талабномасини (ТҲК 02), мемориал ордерни (ТҲК 06), инкассо топшириқномасини (ТҲК 11) ва масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси (ТҲК 21) киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

ҳужжатнинг рақами;

ҳужжатнинг санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

тўловчи банкнинг коди;

тўловчи банкнинг номи;

ҳужжатнинг суммаси (рақам билан);

олувчининг номи;

олувчининг шахсий ҳисобварағи рақами;

олувчи банкнинг коди;

олувчи банкнинг номи;

ҳужжатнинг суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

тўловнинг мақсади.

Тўлов мақсадида қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳамда банк ва унинг мижози ўртасида тузилган шартнома шартларига мос келувчи маълумотлар кўрсатилиши мумкин.

Ижро ҳужжатлари бўйича инкассо топшириқномасида ундириб олиш учун асос бўлаётган ижро ҳужжатининг рақами, санаси ва номи кўрсатилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ айрим ташкилотлар томонидан маблағларни тўловчи ёки маблағларни олувчи бўлган тўлов ҳужжатларининг "тўлов мақсади" графасида нима мақсадда тўлов ўтказилаётганлиги тўғрисида маълумот кўрсатилмаслиги мумкин;

5) аккредитив учун ариза (ТҲК 05)ни киритишда қуйидаги реквизитлар тўғри тўлдирилиши керак:

аккредитив номери;

аккредитивни ёзиш санаси;

тўловчининг номи;

тўловчининг ҳисобварақ рақами;

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

эмитент банкнинг номи;

эмитент банк (ташаббускор банк)нинг коди,

аккредитив суммаси рақам билан;

етказиб берувчининг номи;

етказиб берувчининг ҳисобварағи рақами;

аккредитивни ижро этувчи банкнинг номи;

аккредитивни ижро этувчи банк (бенефициар банк)нинг коди;

аккредитив суммаси сўз билан (автоматик тарзда ёзилади);

аккредитив муддати.

Аккредитив шартлари:

аккредитив тури;

товар (маҳсулот), хизматнинг номи;

аккредитив бўйича тўловларни амалга ошириш учун асос бўладиган ҳужжатнинг номи.".


12. 24-банднинг иккинчи хатбошисидаги "АБМ" деган аббревиатура "МБ ҲКМ" деган аббревиатура билан алмаштирилсин.


13. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредитни бошқариш хусусият (параметр)ларидан келиб чиққан ҳолда, банклараро ЭТҲларининг ўтказиш вақтини тўлов тизими масалаларини мувофиқлаштирувчи раис ўринбосарининг ёзма ёки электрон кўрсатмасига асосан узайтириши мумкин. АБМ томонидан тизим иштирокчилари ЭТҲга ишлов бериш вақтининг узайтирилганлиги ҳақида электрон тарзда хабардор қилинади.".


14. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Мижоз томонидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатлари мазкур Низомнинг 18-бандида келтирилган барча мажбурий реквизитларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича текширувдан ўтказилади.".


15. 31-бандда:

биринчи хатбошидан "тижорат банкнинг ҳисоб-китоб чеклари," деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2-кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


16. 32-банддаги "пул-ҳисоб-китоб" деган сўзлар "тўлов" деган сўз билан алмаштирилсин.


17. 33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ташаббускор банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро ҳисоб-китоблар бўйича қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) Ташаббускор банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида филиаллардан олинган ЭТҲларига асосан:

Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

КРЕДИТ 10301 банкнинг ҳисобварағи;

2) Марказий банкнинг Тўлов марказида Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб-касса марказларидан олинган ЭТҲга асосан:

Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

КРЕДИТ 11005;

Дебет операциялари (ТҲК - 06) бўйича:

ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи.

34. Бенефициар банкда, ички назорат ва электрон рақамли имзо текшируви ўтказилганидан сўнг, банклараро тўлов тизимидан олинган тўлов ҳужжатлари асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

1) Бенефициар банкнинг Тўлов (Ҳисоб-китоб) марказида банкка ЭТҲ келиб тушганда:

Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:

ДЕБЕТ 10301;

КРЕДИТ 22204 тегишли филиал ҳисобварағи;

2) Марказий банкнинг Тўлов марказида ЭТҲ келиб тушганда:

Кредит операциялари (ТҲК - 01, 02, 05, 06, 11, 21) бўйича:

ДЕБЕТ 11005;

КРЕДИТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази ҳисобварағи;

Дебет операциялари (ТҲК - 06) бўйича:

ДЕБЕТ 22204 тегишли Ҳисоб-китоб-касса маркази;

КРЕДИТ 11005.".


18. Қуйидаги мазмундаги VII боб билан тўлдирилсин:


"VII. БАНКЛАРАРО ТЎЛОВЛАРНИ УЗЛУКСИЗ

РАВИШДА АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ЎЗИГА

ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


43. Банклараро тўловлар Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими (кейинги ўринларда - Тезкор тўловлар тизими) орқали узлуксиз равишда амалга оширилади. АБМ Марказий банк билан шартнома асосида Тезкор тўловлар тизими узлуксиз фаолият юритиши бўйича техник, дастурий ва эксплуатацион хизматларини таъминлайди.

44. Тезкор тўловлар тизимига уланиш учун банклар Марказий банкнинг банклараро тўлов тизимига уланган бўлиши ва АБМга мурожаат қилиши керак. Тезкор тўловлар тизими хизматларидан фойдаланишда банклар ахборот хавфсизлиги талабларига риоя қилишлари шарт. Банклар Тезкор тўловлар тизими орқали амалга ошириладиган ҳар бир электрон тўлов ҳужжатларини электрон рақамли имзо калитлари билан ҳимояланганлигини таъминлайди.

45. Тезкор тўловлар тизими орқали банклараро ҳисоб-китоблар узлуксиз (дам олиш кунларисиз) туну кун 24/7 режимида онлайн тарзда амалга оширилади. Бунда тижорат банкларининг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи қолдиғидан келиб чиққан ҳолда лимит белгиланади ва ҳисоб-китоблар мазкур лимит қолдиғи доирасида амалга оширилади. Банклар тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида вакиллик ҳисобварақлари ликвидлилигини таъминлашлари шарт.

46. Тезкор тўловлар тизимида белгиланган тартибда клиринг сессиялари амалга оширилади. Клиринг сессияси бошланишидан олдин банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи етарли ижобий қолдиққа эга бўлиши керак.

47. Тўловларни амалга ошириш мақсадида қайта ишлаш учун Тезкор тўловлар тизимига узатилган тўлов топшириқномалари банк мижозлари томонидан масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали 24/7 режимида хизмат кўрсатувчи банкка тақдим қилинган бўлиши ва тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлиши лозим.

48. Ҳар бир клиринг сессияси охирида банкларнинг соф позициялари аниқланади. Соф позиция банкнинг бошқа банкларга тўлаши ва бошқа банклардан олиши керак бўлган пул маблағлари фарқини аниқлаш орқали ҳисобланади. Аниқланган соф позициялар ҳақидаги маълумотлар Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар марказига узатилади ва пул маблағларини банкларнинг вакиллик ҳисобварақларидан ўчириш ёки киритиб қўйиш орқали якуний ҳисоб-китоб амалга оширилади.

49. Тўловни амалга ошириш учун узатилган тўлов топшириқномаси муваффақиятли қайта ишланганлиги тўғрисида Тезкор тўловлар тизимидан тасдиқ олингунига қадар тўловчининг ҳисобварағида тўлов топшириқномасидаги суммага тенг бўлган сумма захираланади ва тасдиқ келгач ҳисобдан чиқарилади. Тезкор тўловлар тизимидан тасдиқ келганидан сўнг маблағ олувчилар ҳисобварақларига кирим қилинган маблағларни сарфлаш имкониятига эга бўладилар, бунга қадар маблағларни олувчи фойдасига ўтказилган маблағлар унинг ҳисобварағида захираланади.".


19. 7-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


20. 8-иловада:

"Ҳужжатларнинг номи" ва "Операциялар тури" деган сўзлар тегишли равишда "Тўлов ҳужжатлари номи" ва "Тўлов ҳужжатлари коди" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

6.

Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси

21

".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 29 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 12 октябрь, 40-сон, 449-модда









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск